108
масалага эҳтиѐткорлик билан ѐндошишиб, тушунтириш ишларини олиб бордилар, хо-
тин-қизлар клублари, артеллар, дўконлар ташкил этдилар. Бироқ, эришилаѐтган
муваффақиятлар мустабид тузум ташкилотчиларини қаноатлантирмади. 1926 йил сен-
тябрида партия комитетлари хотин-қизлар бўлимлари иштирокида ўтказилган кен-
гашда бу ишларни жадаллаштириш тадбирлари ишлаб чиқилди. Бу мажбурий тадбир
―
Ҳужум‖ деб аталди. Хотин-қизларни озодликка чиқариш ҳаракати паранжи
ташлашдан бошланди. 1927 йил 8 март куни Ўзбекистон бўйлаб уюштирилган митин-
гларда минглаб хотин-қизлар паранжи ташладилар. Шу йил баҳорида 100 минг аѐл па-
ранжи ташлади. 5 минг аѐл саводсизликни тугатиш курсларида ўқиди. 5202 нафар аѐл
вилоят, шаҳар, туман судларига маслаҳатчи бўлиб сайландилар. Бироқ, хотин-қизларни
озодликка чиқариш бўйича шошма-шошарлик билан амалга оширилган сиѐсати кўплаб
аѐлларнинг қурбон бўлишига олиб келди. Расмий ҳужжатларда кўрсатилишича
―Ҳужум‖ кампанияси йиллари(1927-28)да Ўзбекистонда 2,5 мингдан ортиқ фаол хотин-
қизлар ўлдирилган.
―Ҳужум‖нинг асосий мақсади хотин-қизларни ижтимоий ишлаб чиқаришга кенг
жалб қилиш эди. Советларга хос ―тенгҳуқуқ-лилик‖ка эришиш оҳибатида, 1939 йилга
келиб, аѐллар эркаклар бажарадиган ишнинг 50%ини эгаллашди. Жамоа хўжаликларига
ѐппасига жалб қилинган аѐлларга энг зарур маиший шароитлар яратилмаган эди. Жум-
ладан, болалар боғчалари йўқлиги ѐки етишмаганлигидан, улар жазирама иссиқларда
ҳам ѐш болаларини ўзлари билан далада олиб юришга мажбур эдилар. Бу партия-совет
ташвиқотчилари томонидан ―колхозчиларнинг юксак онглилиги‖ сифатида талқин
қилинар эди.
Ўзбек халқининг миллий хусусиятлари ва урф-одатлари ҳисобга олинмасдан шош-
ма-шошарлик билан амалга оширилган ―Ҳужум‖ кампанияси хотин-қизларнинг ижти-
моий тенглик, зрк учун интилишларини тўла рўѐбга чиқара олмади. Қатағонлик йилла-
рида ―Ҳужум‖га ишониб ўз кучи, шижоати ва ҳаѐтини бағишлаган аѐлларнинг кўпчи-
лиги қурбон бўлдилар. 1937-38 йилларда ―Ҳужум‖нинг фаолларидан Тожихон Шодие-
ва, Собира Холдорова, Ҳосият Тиллахонова, Хайринисо Мажидхонова ва б. минглаб
оддий ишчи-деҳқон аѐллар, фан ва маданият арбоблари қатағон қилиндилар. Шунга
қарамасдан, бу ҳаракат ўзбек аѐлларининг озодликка чиқишлари ва тенг ҳуқуқли
бўлишларида муҳим тарихий босқич бўлди. Ўзбекистон хотин-қизларининг билим са-
вияси 30-йилларнинг II ярмига келиб анча ўсганлиги кўзга ташланди. Масалан, 1939
йилга келиб Ўзбекистонда саводсизликни тугатиш мактабларини 273637 хотин-қизлар
битиришди. 183 аѐл колхоз раисаси, 242 аѐл раис муовини, 606 аѐл эса бригада ва звено
бошлиғи лавозимларида ишладилар.
Болъшевиклар партияси миллий сиѐсатнинг ҳар бир тарихий босқичида, шароитдан
келиб чиққан ҳолда ―социализм‖нинг мақсад ва моҳиятини яширишга, мустамлакачи-
лик сиѐсатини ошкор қилмасликка ҳаракат қилди. 1925-41 йиллардаги миллий сиѐсат-
нинг асосий йўналиши ва мақсади миллатларнинг амалдаги тенгсизлигини тугатишга
қаратилган бўлиб, бунинг учун миллий республикаларнинг иқтисодий, ижтимоий ва
маданий қолоқлигига барҳам бериш вазифаси қўйилди. Натижада республиканинг мар-
казий муассасаларида ўзбек ходимлар сони 1924-27 йилларда 2,5 баробар ортди. 1930
йил охирига келиб қуйи аппарат 75% миллийлаштирилди. Бироқ, аппаратни
“миллий-
Do'stlaringiz bilan baham: