ИЛК
ЎРТА
АСРЛАРДА
ЎРТА
ОСИЁ
ДАВЛАТЧИЛИГИ
ВА
УНИНГ
ИЖТИМОИЙ-
ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТИ.
IV асрнинг II ярмида Эрон сосонийлари билан бўлган доимий тўқнашувлардан
кейин парчаланиб кетган Кушон подшолиги худудларида мустақил бошқарув тизим-
лари ва мулкдорлар пайдо бўла бошлади. Улар Бухорода - бухорхудот, Чағониѐнда-
чағонхудот, Варданзида- варданхудот, Шошда-тудан, Самарқанд ва Фарғонада-ихшид,
Усрушанада-афшин, Хоразмда-хоразмшоҳлар деб аталган. Бу даврда хионийлар (ар-
ман ва суриялик тарихчилар уларни кушонларнинг авлодлари деб ҳисоблайдилар), ки-
дарийлар (массагет қабилаларининг вакиллари) ва эфталийлар (Орол денгизининг жа-
нуби-шарқий қисмида яшаган сак-массагет қабилаларининг авлодлари) ўз бошқарув
тизимларини ўрнатишга ҳаракат қилдилар. Илк ўрта асрларга оид Хитой манбала-
рида эфталийларнинг кўчманчи қабилалар эканлиги, улар яйловларда яшаганликлари
ва юртларида шаҳарлар йўқлиги баѐн этилган. Баъзи таричилар «Эфтал» атамасини
эфталийлар ҳукмдори Вахшунвор Эфталон номи билан боғлашади. Вахшунвор 457
йилдан эътиборан Чоғаниѐн, Тоҳаристон ва Бадахшонни ҳам бўйсундириб, Ўрта Оси-
ѐда йирик давлатга асос солди. Бу ҳолдан таҳликага тушган Эрон шоҳи Пероз (Феруз)
эфталийларга қарши уч марта юриш қилиб, охирида енгилган. Шундан кейин эфта-
лийлар Марв, Кобул, Панжоб водийси, Қорашар, Қашқар ва Хўтонни ҳам эгаллайди-
лар. Сиѐсий ва иқтисодий жиҳатдан анча қудрати ошган эфталийлар қўшни давлатлар
(жумладан Эрон)дан кўп йиллар солиқ ҳам олиб турганлар. Фақат 563-567 йилларда
турк ҳоқонлиги томонидан берилган зарбалар туфайли эфталийлар инқирозга юз ту-
тиб, турк ҳоқонлигига қарам бўлиб қолди.
3
Ставиский Б.Я., 1961
1
Гафуров Б. Таджики. Кн. 1. –Душанбе, «Ирфон», 1989. –С. 202.
41
Эфталийларнинг бошқарув тизими ҳақида византиялик тарихчи Прокопий Кеса-
рийский (VI аср) шундай деб ѐзади: «эфталитлар (салтанати) бир ҳукмдор томонидан
идора этилади. Улар адолатли (қонуний) давлатларига эгадирлар. Ўзаро ва қўшинлар
билан (муносабатларда) адолат меѐрини сақлашда византияликлар ва форслардан қо-
лишмайдилар».
Эфталийлар даврида уруғчилик тузумидан фарқли равишда ерга хусусий мулкчи-
лик ва патриархал бошқарув тизими шакллана бошлаган. Жамиятда ер эгалиги муно-
сабатлари шакллана бошлаган бўлса-да (қулдорлик тузуми ва ҳатто ибтидоий жамият-
нинг қолдиқлари ҳам сақланиб қолган) қул меҳнатидан фойдаланиш давом этган.
Мулкдорларнинг қуллар ва қарам кишилардан тузилган ҳарбий дружиналари бўлиб,
улар ―чокарлар‖ деб аталган. Ерга эгалик муносабатларининг таркиб топиши билан
суғориладиган ерларнинг катта қисми мулкдор зодагон табақа вакиллари - ―деҳқон-
лар” қўлида тўплана бошлаган. Бунинг натижасида қишлоқ жамоасининг эркин аъзо-
лар зодагонлар асоратига тушиб, уларга тобе бўлишган. Хўжалик юритишда рента-
солиқ тизими кенг қўлланилган. Бу даврда деҳқонларга ѐлланиб ишлашга мажбур
бўлган кишилар “кашаварзлар‖, ўз ерига эга бўлган эркин кишилар эса ―кадиварлар‖
деб аталган. Марказий ҳокимият ана шунга ўхшаш мулк эгалари уюшмаларидан таш-
кил топган.
Зодагонлар жамиятда чекланмаган ҳуқуқларга эга бўлишган. Зодагон вафот этса
махсус тайѐрланган тош даҳма (мақбара) га, қоида бўйича хотини, қуллари ва ул-
фатлари ҳам биргаликда кўмилган. Бу жамиятда синфий табақаланиш кучайганидан
далолат беради. «Улар орасидан,- деб ѐзади П.Кесарийский,-энг бой кишилар тахми-
нан йигирма ва ундан ортиқ кишини ўзларига шерик қилиб оладилар; дўстлар ҳар до-
им у билан тушлик қиладилар, унга тегишли неъматлардан умумий ҳуқуқлари борлиги
сабабли баб-баравар фойдаланадилар. Дўст ва шерик ортдирган шахс ўлимидан кейин,
қоидага кўра, қабрга унинг шериклари бирга кўмилиши шарт бўлган»
1
. Бу фикрни
1985 йил Сирдарѐнинг Поп тумани ҳудудидаги қирғоқларидан V асрга оид 30 дан
ошиқ қабрлардан топиб ўрганилган ашѐвий далиллар ҳам тасдиқлайди.
V-VI асрларда деҳқончилик воҳаларида эфталитларнинг ўтроқлашуви кучайди,
бунинг оқибатида суғорма ерларга бўлган муҳтожлик ортади. Кичик-кичик суғориш
каналлари қазиб чиқарилиб, минглаб, гектар янги ер майдонлари ўзлаштирилади.
Суғориш услуби такомиллашади, шоҳариқлар чуқурлашиб, серсув суғориш тармоқла-
рига айланади. Ҳозирги вақтда ҳам мавжуд бўлган Заҳариқ, Бўзсув, Дарғом каналлари
ўша даврда барпо этилган энг йирик суғориш тармоқларидан бўлган. Шунингдек тоғ
олдиларига сув чиқариш учун сув чиқариш асбобларидан кенг фойдаланилган.
Суғорма ерларнинг бир қисми ибодатхоналар мулки ҳисобланган. Бундай ерлар
«вағнзе» деб юритилган эди. Яйловларнинг асосий қисми оқсоқол зодагонлар қўлида
бўлган.
Эфталитлар улкан ҳудудда бошқарувни қўлга киритгач обод деҳқончилик воҳа-
ларига, ривожланган шаҳарларга, савдо йўлларига эга бўлдилар. Вақт ўтиши билан эса
маҳаллий аҳоли билан аралашиб кета бошлайдилар. Натижада уларнинг бевосита во-
рисига айланадилар. Шу боисдан 568-569 йилларда Византия императори Юстин II
ҳузурида бўлган турк элчиси императорнинг «эфталитлар шаҳарларда яшайдиларми
ѐки қишлоқлардами?» деган саволга «улар шаҳарлик сулолалар, олий ҳазратлари» деб
жавоб берган.
Хитой манбаларида қайд этилишича У-У1 асрларда хусусан Шаркий Туркистон
ва Ўрта Осиѐ худудларида кўплаб ғўза экилган. Ўрта Осиѐ пахтаси Хитойда ҳам
машҳур бўлган. Тоҳаристон ва Суғдда ғаллачилик ва боғдорчилик ривожланган. Тоғли
худудларда яшовчи аҳоли кўпроқ йилқичилик билан шуғулланган. Фарғона водийсида
зотдор отлар кўпайтирилган.
1
Қаранг. Сагдуллаев А., Аминов Б. ва б. Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиѐти. –Т.:
«Шарқ», 2000, 62-б.
42
Эфталитлар даврида кўплаб шаҳар-қалъалар қурилган бўлиб, улардан бири Пой-
кент тарихчи Наршахийнинг ѐзишича ―Бухоро шаҳридан қадимийроқдир‖. Қалин му-
дофаа деворлари билан ўралган қўрғонлар -Нахшаб воҳасидаги Заҳоки-Морон
қалъаси, Бухородаги Варахша қалъаси, Хоразмдаги Фирқалъа, Самарқанд воҳасидаги
12 та дарвозага эга бўлган Девори-қиѐмат, Бухоро воҳасидаги Кампир-Девор эфталий-
ларнинг ўзига хос меъморчилик намуналаридир. Эфталийлар даврида қасрлар икки
қаватли, шифти текис, гумбасимон ва равоқ-симон ѐпилган хоналардан иборат бўлиб,
улар пахса, хом ва пишиқ ғиштлардан қурилган. Сарой ва ибодатхоналар деворлари
одат-да рангли тасвирлар билан безатилган. Жумладан, Болаликтепа (Сурхондарѐ) дан
топилган суратларда зиѐфат жараѐни тасвирланиб, унда башанг кийинган аѐл ва
эркакларнинг суратлари маҳорат билан ишланган. Бухорхудотларнинг қароргоҳи-
Варахша саройи, Тошкент воҳасидаги Оқтепа, Хоразм воҳасидаги Фирқалъалар эфта-
лийлар меъморчилигининг ажойиб намунасидир.
Эфталитлар даврида ўтроқ аҳоли ўртасида деҳқончилик ва ҳунармандчилик
кўчманчи аҳоли ўртасида чорвачилик анча ривожланган. Тоҳаристон ва Сўғдда
деҳқончилик ва боғдорчилик кенг йўлга қўйилган. Қашқадарѐ ва Зарафшон водийла-
рида ғалладан ташқари шоли ҳам етиштирилган. Хитой манбаларида қайд этилишича
V-VI асрларда хусусан Шарқий Туркистон ва Туркистон ва Туркистон ерларида
кўплаб ғўза экилар эди. Марказий Осиѐнинг пахта толаси Хитойда ҳам машҳур
бўлган. Тоғ ва тоғ олди ерларидаги аҳоли йилқичилик билан шуғулланган. Фарғона
водийсида зотдор арғумоқлар кўпайтирилган.
VI аср ўрталарига келиб эфталийлар давлати таназзулга юз тутади. 563-567 йил-
ларда эфталийлар Турк ҳоқонлиги билан бўлган курашларда мағлубиятга учради.
Эфталийлар давлати ўрнида янги давлат –Турк Ҳоқонлиги (551-744) пайдо бўлди. Бу
давлат дастлаб туркий қавмларнинг Ашина уруғи сардори жасур ва уддабурон сиѐ-
сатчи Бўмин (Тўмин) бошчилигида бирлашиши натижасида вужудга келди. Бўмин
Илихон (Или қаған) номи билан тахтга ўтирди. Бўмин қўшинлари 551-552 йилларда
жуан-жуанлар билан бўлган тўқнашувларда ғалаба қозонди. Унинг ўғли Муғанхон
даври (553-572)да ҳоқонлик Марказий Осиѐда ҳукмронликни қўлга киритди. Муған-
хон томонидан дастлаб тор-мор қилинган жуан-жуанлар ғарбга силжиб, кейинчалик
аварлар деган ном олдилар. Шунингдек, жануби-ғарбий Манжурияда киданлар, Ени-
сей бўйида қирғизлар ва бошқа қабилалар бўйсундирилди. Шимолий Хитой давлатла-
ри Турк ҳоқонлигига ўлпон тўлаб турдилар.
Бу даврда турклар ғарбда эфталийларга қарши кураш бошладилар. Бўминнинг
552-555 йиллардаги ҳарбий юришларида «ўн туман қўшинининг» саркардаси сифати-
да иштирок этган Истами Еттисув турклари ва Олтой ҳудудида яшаган эфталларни
бўйсундириб, «ўзини «ўн қабилали» деб атаб, ҳоқон деб эълон қилган эди
1
. 555 йили
Истами бошчилигида ғарбга бошланган ҳарбий юришлар натижасида Сирдарѐнинг
ўрта оқимларидан Орол денгизигача бўлган ерлар эгалланган. Ёзма манбаларда Иста-
ми қўшинлари эгаллаган ерларнинг сўнгги чегараси Бойсун тоғларида жойлашган Те-
мир қапиғ довони бўлганлиги кўрсатилган. Темир қапиғ Суғддан Тоҳаристонга ўтади-
ган довоннинг ўрта асрлардаги номи бўлган.
Эфталийлар тор-мор этилгандан кейин Амударѐнинг шимолидаги вилоятлар
Турк ҳоқонлиги ихтиѐрига, жанубий вилоятлар эса Эрон давлати ихтиѐрига ўтди. Ши-
моли-ғарбда турклар 576 йили Киммерий Боспори (Керч)ни, шарқда Корейс кўрфази-
гача, жанубда Гоби саҳросидан шимолда Бойкўлгача бўлган ҳудудларни эгаллаб ол-
дилар. Араб тарихчиларининг маълумотларига кўра, 588 йилда Турк ҳоқонлиги
қўшинлари Амударѐдан ўтиб дастлаб Тоҳаристонни, сўнг ғарбга юриб Ҳиротни эгал-
ладилар. Гарчи эронликлар кейинчалик туркийларни енгиб ортга қайтарган бўлсалар-
1
Ўзбек давлатчилиги тарихи очерклари. –Т.: «Шарқ», 2001. 46-б.
43
да, бу ҳудудлар Эронга бўйсунмай қўйдилар. Орадан кўп ўтмай, туркийлар Тоҳари-
стондан эронийларни ҳайдаб чиқариб, бу ерда мустаҳкамланиб олдилар.
Турк ҳоқонлиги ўз тарихида кўплаб урушлар ва тўхтовсиз ички низоларни
бошдан кечирди. Бунинг оқибатида, 581-603 йилларда ҳоқонлик иккига: Шарқий ва
~арбий қисмларга бўлиниб кетди. 630-632 йилларда зайфлашиб қолган Шарқий турк
ҳоқонлиги Хитой императори томонидан мағлубиятга учрагач тугатилди. Бу вақтда
~арбий турк ҳоқонлиги Тардушхон бошчилигида анча юксалиб, Ўрта Осиѐда ўз
мавқеларини мустаҳкамлаб олдилар. 627 йилда ҳоқонлик қўшинлари Кавказортида,
Византия ва Эрон ўртасидаги урушда Византия тарафига ѐрдам бердилар. 630-651
йилларда ~арбий турк ҳоқонлигида ҳам ўзаро ички низолар кучайди. Бу низолар оқи-
батида кучсизланган ҳоқонлик кучлари 651 йили Хитой қўшинларидан мағлубиятга
учради ва парчаланиб кетди. Хитойлар ҳукмронлигига қарши олиб борилган ку-
рашлар натижасида асосан Гоби чўлининг шимолий қисмларида Иккинчи турк
ҳоқонлиги ташкил топди. Ҳоқонлик қўшинлари Қапағон ҳоқон бошчилигида Ўрта
Осиѐга ҳам юришлар уюштирди. У 711 йили Еттисувда тургашларни тор-мор қилиб,
712 йили араблар томонидан қамал қилинган Самарқандга ѐрдамга келди. Бироқ
мағлубиятга учраб, қайтиб кетишга мажбур бўлди. Бу Ўрта Осиѐда араблар ҳукмрон-
лигининг ўрнатилишига қулай замин яратди.
Турк ҳоқонлиги тасарруфида бирлашган халқларнинг асосий қисми деҳқончилик
ва чорвачилик билан шуғулланган. Шаҳарларда эса косибчилик, ҳунармандлик ва
савдо-сотиқ анча ривожланган. Деҳқонлар мавжуд сув манбалари ҳамда лалмикор ер-
лардан самарали фойдаланишган. Улар асосан дончилик, полиз экинлари, мевачилик,
узумчилик, пахтачилик, ипакчилик, беда етиштириш билан шуғулланганлар. Бу даврга
келиб, кўплаб шаҳар-қўрғонлар, суғориш иншоотлари пайдо бўлди (Варахшада
қазилган 12 та канал шулар жумласига киради).
Деҳқончиликдан кейинги кейинги уч тармоқ - ҳунармандчилик, қурилиш,
савдо-сотиқнинг равнақи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий тараққиѐти учун катта
туртки бўлган. Шунинг учун бу вақтда темирчилик, заргарлик, кулолчилик, дурадгор-
лик, қуролсозлик, тўқимачилик, шишасозлик, кўнчилик кенг ривож топган.
Турк ҳоқонлиги томонидан улкан ҳудудда зарур тинчликни таъминланганлиги,
бўйсундирилган халқларнинг ички ишларига аралашмаслик ва уларнинг ўзлари тан-
лаган соҳалари бўйича эркин фаолият кўрсатишлари учун шароит яратиб берилиши
барча соҳаларнинг ривожига туртки бўлди. Айниқса, ўтроқ ва чорвадор аҳоли ўртаси-
да савдо-сотиқ ишлари ривожланди. «Буюк ипак йўли»нинг аҳамияти ошиб борди.
Ўлканинг асосий савдо ҳамкорлари Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Византия каби мамла-
катларга тўқимачилик, ипакчилик маҳсулотлари, қимматбаҳо тошлардан ясалган
тақинчоқлар, дориворлар, наслдор арғумоқлар, туз, шароб, боғдорчилик маҳсулотла-
ри, қазилма бойликлари ва ҳоказолар олиб борилган.
Турк ҳоқонлигида жамият асосан озод кишилар ва қуллар (қулкунлар)га бўлин-
ган. С.Т.Кляшторнўй жамиятда кўпроқ аѐллар меҳнатидан фойдаланилганлигини,
қуллар, асосан, уй ишлари билан банд бўлишганлигини қайд этади
1
. Жамиятда қуллар,
чорва моллари ва бошқа буюмларга хусусий мулкчилик ҳукмронлик қилган.
Ю.А.Зуевнинг фикрича, кўчманчи туркларда мулкчилик дифференциацияси заифроқ
бўлган. Яъни, айрим шахсларга қарашли мулк мавжуд бўлмаган, оила мулкига уруғ
мулки сифатида қаралган шароитларда бу мулкларнинг айрим турларини (асосан чо-
рва молларини) тамғалаш одат тусига кирган эди
1
.
Суғд ҳужжатларига асосланиб, ҳоқонликда феодал муносабатлар анча ривожлан-
ган деган хулосага келиш мумкин. Оқсуякларнинг асосий қисмини ҳукмрон хонадон-
1
Кляшторнўй С.Г. Рабў и рабўни в древнетюркской обҳине (по памятникам рунической пись-
менности Монголии) // Дренние культурў Монголии. Новосибирск, 1985.
1
Қаранг. Зуев Ю.А. Тамги лошадей из вассалнўх княжеств (перевод из китайских сочинений
VIII-X вв. Танхуйяо 3, гл. 72, с. 1305-1308) // Трудў ИИАЭ АН КазССР. Т.8. 1960. –С.97.
44
ларнинг вакиллари ва йирик ер эгалари бўлган деҳқонлар, улардан кейин кўп сонли
озод кишилар турар эдилар. Аҳолининг асосий солиқ тўлайдиган карикарлар-
ҳунармандлар ва деҳқонлар ташкил этган. Жамиятнинг энг қуйи поғонасида қуллар
ҳамда турли тоифадаги хизматкорлар турган.
Кадиварлар ерга эгалик қилишга ҳаѐт кечиришнинг асосий манбаи сифатида қа-
рашган. Аҳоли ўртасида ер участкаларини сотиб олиш ѐки сотиш ҳолатлари ҳам
мавжуд бўлган. Муғқалъадан ер участкаси сотилганлиги ҳақида васиқа ҳужжати то-
пилган. Васиқанинг бандларида асосан, унинг тузилган вақти, битим тузган томонлар,
олди-сотти предмети ва унинг шартлари, гувоҳларнинг номлари, ҳужжат тузилиши
учун масъул бўлган шахснинг исми ѐки мансаби кўрсатилган. Ер участкасининг
баҳоси драхма ҳисобида қайд этилган. Унинг нархи турк жангчиларига маош ўрнида
тўланадиган ипак мато бўлагининг қийматига тенг бўлган.
Ўрта асрларда тегирмон бой деҳқонларнинг даромад манбаларидан бири бўлган.
Бойлар тегирмондан ўз эҳтиѐжлари учун фойдаланишдан ташқари, ижарага бериб ҳам
даромад олишган. Барча даврларда бўлгани каби бозорлар ўша вақтларда ҳам даромад
олишнинг муҳим манбаи эди. Бозор расталарининг асосий қисми бой деҳқонларга те-
гишли бўлган. Шунингдек, Суғдда ҳунармандчиликнинг тўқимачилик, кўнчилик ва
қуролсозлик соҳалари анча ривожланган. Панжакент ҳукмдори Диваштичнинг девони
рўйхатида кўрсатилишича махсус устахоналарда совутлар, жибалар, дубулғалар, аѐқ
кийимлари ва бошқалар тайѐрланган.
Бу даврда Суғднинг йирик шаҳри Самарқанд асосий савдо ва ҳунармандчилик
маркази ҳам бўлган. Бухоро ўзининг заргарлик буюмлари билан машҳур бўлган. Шу-
нингдек, Пойканд, Иштихон, Вардана ва Арбинжон шаҳарларида, Тавовис ва Зандана
каби қишлоқларда ҳам ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ анча ривожланган эди. Илк
ўрта асрларда Сўғдда пул муомаласининг ривожланганлиги бу ерда савдо-сотиқ ва
бозор муносабатлари яхши йўлга қўйилганлигини билдиради.
Араблар Марказий Осиѐни босиб олгач, бу ҳудуддаги ҳамма шаҳарлар ва аҳоли
жойларида ўз қўшинларини жойлаштирдилар. Бу ҳарбий кучлар ўз вақтида маҳаллий
аҳоли устидан назорат қилиб турарди. Араб халифалигининг ҳукмронлиги аҳоли учун
оғир юк бўлиб қолди.
Истилочилар аввал бошда Мовароуннаҳрнинг ҳунармандчилик ва савдо шаҳар-
лари, обод вилоятларига бостириб кириб, уларни таладилар ва катта ўлжаларга эга
бўлдилар. Ўлкаларни босиб олиш чоғида деҳқончилик воҳалари оѐқ ости қилиниб,
шаҳар ва қишлоқлар вайрон этилди. Кўплаб суғориш иншоотларининг бузиб ташла-
ниши деҳқонларнинг ижтимоий аҳволини жуда оғирлаштирди. Бухоро, Пойканд, Са-
марқанд ва бошқа шаҳарлар ҳукмдорларидан катта миқдорда қимматбаҳо ўлжалар ва
товон олиниши ўлка аҳолисини қашшоқлаштирди. Мустамлакачилар ариқ қазиш,
кўприк қуриш, биноларни таъмирлаш ва бошқа жамоа ишларида аҳоли кучидан бепул
фойдаланар эдилар.
Араблар йирик қишлоқ ва шаҳарларга келиб ўрнаша бошладилар. Марв, Пой-
канд, Бухоро, Самарқандда маҳаллий аҳоли уйларининг тенг ярмини араблар ихтиѐри-
га топширишга мажбур этилди. Истилочи зодагонлар иқтисодий ҳаѐтни ўз қўлларида
тутиб туриш мақсадида воҳалардаги унумдор ерлар ва сув иншоотларини эгаллаб ола
бошладилар.
Араблар бу ерда сосонийлар тартибидаги солиқ тизимини жорий қилдилар. Бу
тизимга ер солиғи – хирож (ҳосилнинг ўндан бир ѐки ўндан икки қисми миқдорида),
чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқдан закот (қирқдан бир қисми миқдорида)
ҳамда исломни қабул қилмаган шахслардан олинадиган жузъя солиғи ҳам қўшилди.
Умар II Мовароуннаҳрдаги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, бўйсундирилган
халқлар билан муросачилик сиѐсатини юргаза бошлади. У Мовароуннаҳр аҳолисини
исломни қабул қилишга чақириб, имтиѐзли фармон қабул қилди. Унга кўра, арабларга
янги ерларни забт этиш ман қилинди ва молиявий ислоҳат ўтказиш кўзда тутилди.
45
Араблар билан бир қаторда янги мусулмонлардан ҳам жузья ва хирож солиғи олиш
бекор қилинди.
Араб феодал – зодагонлари турли йўллар билан хирож солиғи йиға бошладилар.
Халифа хазинасига келадиган солиқлар эса камайиб кета бошлади. Хирож ерларини
давлат мулки сифатида сақлаб қолиш мақсадида Умар II арабларга ўз ерларини кен-
гайтиришни ман этди ва ҳижрий 100 йилдан (719 й.) кейин сотиб олинган барча хирож
ерларини қайтиб беришни буюрди. Шу пайтгача олинган ерлардан эса хирож эмас
ушр (ўндан бир қисми) солиқ олиш кўзда тутилди.
Умар II ислоҳатларидан руҳланган Самарқанд зодагонлари Умар IIга элчилар
юбориб Самарқанд шаҳристонини қайтариб беришини сўрашган. Умар II Самарқанд
ҳокими Сулаймон ибн – Абус – Сарияга мактуб ѐзиб, қозидан бу ишни ҳал қилиб бе-
ришини топширган. Қози шикоятни кўриб чиққандан кейин бу ишни самарқанд-
ликлар фойдасига ҳал қилиш билан бирга, шаҳардан араб қўшинлари олиб чиқиб ке-
тилиши керак, деб ҳукм ҳам чиқарди. Бу уруш хавфини келтириб чиқарар эди. Бу
вақтда мусулмонликни қабул қилган маҳаллий зодагонлар жузъя ва хирож солиқлари-
ни тўламай қўйиши оқибатида хазинага тушадиган даромад камайиб кетди. Шундан
сўнг халифалик барча аҳолидан белгиланган солиқларни ундириш талабини қўйди.
Арабларнинг куч - қудратини яхши билган самарқандликлар ўзларининг баъзи даъво-
ларидан яна воз кечишга мажбур бўлдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |