61
тўхта-мади. Босқинчиларга қарши Суғд, Чоч, Фарғона иттифоқ тузди. Аммо итти-
фоқчилар ўртасида бирлик йўқлигидан фойдаланган Қутайба 715 й. Бухоро, Насаф ва
Хоразмдан келган 20000 кишилик кўшинлар ѐрдамида қўзғолонни бостирди. Шу йили
халифа Волид вафот этиб, унинг ўрнига тахтга ўтирган
Сулаймон ибн Абдумаликка
бўйсунмас-лигини эълон қилган Қутайба ўз қўшинлари томонидан ўлдирилди.
Араблар Ўрта Осиѐни босиб олганларидан кейин бу ерда зулмни кучайтирдилар.
Улар Мовароуннаҳрда араблаштириш сиѐсатини олиб боришиб, ўлкага минглаб
арабларни кўчириб келтирдилар, уларга шаҳарлардаги энг яхши уйлар ва ерлар тортиб
олиб берилди (фақат Самарқанд шаҳрига Қурайш қабиласидан 5000
араб жойлашти-
рилган).
Араблар ислом динини ѐйиш баҳонасида маҳаллий аҳоли асрлар давомида эътиқод
қилиб келган зардуштийлик, буддийлик, монийлик каби динларни таъқиқлаб қўйдилар.
Ўрта Осиѐда арабларгача мав-жуд бўлган моддий ва маънавий ѐдгорликлар йўқотилди,
ибодатхона-лар бузилди, Хоразм ва Суғд ѐзувларидан фойдаланиш ман қилинди.
Араблар ўлкада мавжуд солиқ тизимини сақлаб қолишди ва янгидан ер солиғи -
хирож (ҳосилнинг 1/3 қисми), чорва, ҳунармандчилик ва савдо – сотиқдан олиндиган-
закот (даромаднинг 1/40 қисми) ва аҳоли жон бошига олинадиган-жузъя солиқларини
жорий қилишди. Улар ўзларини оқсуяк -
“хўжа”, “саид”, “саҳобалар‖ деб, маҳаллий
аҳолини ―қоралар‖ деб аташган. Буларнинг барчаси маҳаллий аҳолининг норозилигига
сабаб бўлди ва озодлик ҳаракатлари авж олди.
Араблар зулмига қарши дастлаб 720 - 722 йилларда Суғдиѐна аҳолиси Самарқанд
ихшиди ~урак ва Панжикент ҳокими Диваштич бошчилигида қўзғолон кўтардилар.
Хуросон ноиби Саид ибн Амир ал-Хароший қўзғолонни бостирди. Бироқ, қўзғолонлар
тўхтамади. Бундай қўзғолонлар 723 й. Фарғона, Шош ва Насафда, 725 - 729 йилларда
Самарқанд, Бухоро ва Хутталонда, 733-737 йилларда Суғдиѐна ва Тоҳаристонда бўлиб
ўтди. Фақат Наср ибн Сайѐр ноиблиги даври (738-748) да ўлкада маълум осойишталик
ўрнатилди.
746 й. Хуросон ва Мовароуннаҳрда аббосийлар ҳаракатига бошчилик қилиш учун
Абу Муслим ( 727 - 755 ) юборилди. У аҳолига мурожатида қуръони Карим ва ҳа-
дисларга амал қилиш, Муҳаммад пайғамбар авлодларига бўйсунишга даъват этди. Бу
даъват Хуросон ва Мовароуннаҳрда кенг ѐйилди. 749 й. Абу Муслим қўшинлари Да-
машқни эгаллаб, халифа Марвон II ни тахтдан ағдарди. Тахтни аббосийлардан Абул
Аббос Саффоҳ ( 749 - 754 ) эгаллади. Бироқ, аббосийлар Абу Муслимдан чўчир эдилар.
Шу боис 755 й. халифа Абу Жаъфар Давонақий - Мансур ( 754 - 775 ) Маккага йўл
олган Абу Муслимни кўлга тушириб ўлдиртирди.
УIII асрнинг 70-80 йилларида Мавороуннаҳрда арабларга қарши кўтарилган
қўзғолонга Ҳошим ибн Ҳаким (Муқанна) бошчилик қилди. Бу қўзғолон тарихда
―
Муқанна” , “ок кийимлилар кўзғолони‖ номлари билан ҳам машҳурдир. Ҳошим ибн
Ҳаким Абумуслим даврида кичик қўшин бошлиғи бўлган. У Маздак ғояларини тарғиб
килиб, ўзини пайғамбар деб эълон қилгани учун Бағдодда Зиндонга ташланган. У 776
й. зиндондан қочиб Марвга, ундан Мовароуннаҳрга келиб, халифага қарши қўзғолонга
бошчилик қилди. Суғдиѐна худудида кенг тарқалган бу қўзғолоннинг
маркази Кеш
яқинидаги Сом (Санам) қалъаси эди. Бу ерда халифа ҳокимияти хавф остида қолди.
Таҳликага тушган халифа Маҳдий 777 й. Нишопурга келиб, Ҳирот амири Саид ибн Хо-
роший ва Хуросон ноиби Маоз ибн Муслим бошчилигидаги қўшинларни Самарқандга
юборди. 780 йили Кеш воҳасида ҳал қилувчи жанглардан сўнг Муқаннанинг оғаси Қаб-
зам 3000 кишилик ва Сарҳам 3300 кишилик қўшинлари билан арабларга таслим бўлди-
лар. Берунийнинг ѐзишича, Муқанна қароргоҳи қамал қилингач, у ѐниб турган тандирга
ўзини ташлаб ҳалок бўлган.
Қарийб 10 й. давом этган Муқанна қўзғолони хоинлик, турли тоифа ва табақалар-
нинг бирлашмаганлиги ва ўз манфаатлари доирасидан чиқа олмаганликлари туфайли
мағлубиятга учраган бўлсада, аммо у халқимизга ўз эрки, озодлиги ва Ватан мустақил-