Ўзбекистон тарихи маърузалар матни


Мавзу: МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ СИЁСИЙ



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Мавзу: МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ СИЁСИЙ, 
ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА МАЪНАВИЙ МАДАНИЙ ТАРАҚҚИЁТИ 
 
Режа
1. Ўзбекистон бозор иқтисодиѐтига ўтиш йўлида. 
2. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш-давлат сиѐсатининг бош йўналиши. 
3. Миллий ва маданий қадриятларнинг тикланиши. Маънавий-руҳий покланиш сари 
йўл тутилиши. 
4. Таълим тизимини ислоҳ қилиш, унинг зарурияти ва аҳамияти.
 
АДАБИЁТЛАР: 3,7,8,12,13,15,61,99,102,103. 
Тарихий тараққиѐт жараѐнларига кўра бозор иқтисодиѐти товар - пул муносабатла-
рига асосланган бўлиб, у ўзига хос иқтисодий қонунлар асосида ҳаракатланади. Та-
рихда бозор иқтисодиѐтининг икки тури 1) стихияли бозор иқтисодиѐти ва 2) бошқари-
ладиган бозор иқтисодиѐти мавжуддир.
Умумиттифоқ меҳнат тақсимоти даврида республикамиз иқтисодиѐти бир томон-
лама, маҳаллий талаб ва эҳтиѐжлар ҳисобга олинмаган ҳолда ташкил этилди. Оқибатда, 
республика етарли табиий бойликлар ва ишлаб чиқариш имкониятларига эга бўлишига 
қарамасдан, аҳоли эҳтиѐжи учун зарур товарларнинг 60 %дан ортиғи четдан келтирил-
ди. Ҳатто, гугурт, туз каби маҳсулотлар ҳам четдан олиб келинган. 
Мустақил тараққиѐт йўлига ўтгандан кейин Ўзбекистон зиммасига жиддий си-
новлар тушди. СССР парчаланиб кетиши оқибатида анъанавий хўжалик алоқаларининг 
бузилиши билан боғлиқ бўлган молиявий ва хом ашѐ захираларининг тақчиллиги юз 
берди. Бунинг устига аҳолининг моддий аҳволи янада пастлашиб кетди. Шундай вақт-
да, ҳукуматнинг иқтисодий стратегияси муҳим уч вазифани ҳал этишга йўналтирилди: 
1. Ишлаб чиқаришнинг пасайишини тўхтатиш. 
2. Иқтисодий юксалишнинг асоси сифатида макроиқтисодий барқарорликка эришиш. 
3. Барқарор иқтисодий ривожланиш учун зарур шарт-шароит яратиш. 
Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ўзининг бутун ички имко-
ниятларини сафарбар қилиб, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга жиддий 
эътибор берди. Чунки иқтисодиѐтни барқарорлаштиришда устивор ҳисобланган асосий 
тармоқлар белгилаб олинмаса, бозор муносабатлари шароитида уларнинг шаклланиши-
га ѐрдам кўрсатилмаса иқтисодий стратегия бой берилиши мумкин эди. Шу боис Ўзбе-


132 
кистон иқтисодиѐтида, аввало, таркибий ўзгаришлар юз берди. Республика иқтисодий 
мустақиллигини мустаҳкамлаш, импортни қисқартириш ва экспортга йўналтирилган 
ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шунингдек истиқболни белгилайдиган устивор 
тармоқларни жадал ривожлантириш, тармоқлар ичидаги номутаносибликка барҳам бе-
ришга эътибор қаратилди. 
Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан иқтисодий интеграциясининг чуқурлаши-
ши, хорижий мамлакатларга анъанавий пахта толасидан ташқари электр манбалари 
чиқариш, тўқимачилик саноати маҳсулотлари, шунингдек транспорт хизмати, сантех-
ника ва б. хизматларни экспорт қилишнинг йўлга қўйилиши, импорт тизимида озиқ-
овқат маҳсулотларини келтириш камайиб, технология ва асбоб-ускуналар олиб келиш 
салмоғи ортиши ва республикада ўтказилган ислоҳотлар натижасида 1992-1995 йил-
ларда Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо обороти қарийб 2 марта кўпайди. 1994-
1996 йилларда чет эл сармоялари иштирокида ―Ўзэлмас‖, ‖Зарафшон-Ньюмонт‖, 
‖Ўзсаламан‖, ‖ЎзДЭУ‖ каби қўшма корхоналар ишга туширилди. 
Мамлакат иқтисодиѐтини ривожлантиришда 1993 й. август ойида Франциянинг 
―Текнип‖ фирмаси ѐрдамида қурилиши бошланган Бухоро нефтни қайта ишлаш заво-
дининг ишга туширилиши катта аҳамиятга эга бўлди. 1998-2000 йилларда заводнинг 
ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти муттасил ўсиб борди. Жум-
ладан, 1998 й. 60%, 1999 й. 80 % бўлса, 2000 й. эса 95 %ни ташкил этди. Завод тўла 
қавват билан ишга тушса унинг солиштирма нархи 65 млрд. сўмга етиши, завод ишчи 
ва хизматчилари сони эса 1500 кишидан ортиши режалаштирилган.
1996 й. 25 март куни ишга туширилган ―ЎзДЭУ‖ Қўшма корхонаси дастлаб ―Да-
мас‖, ‖Тико‖, ‖Нексия‖ ишлаб чиқарган бўлса, республика мустақиллигининг 10 йил-
лиги арафасида ―Матиз‖ автомобиллари ҳам ишлаб чиқара бошлади. 1999 й. Са-
марқандда Туркия билан ҳамкорликда ишга туширилган ―СамКочавто‖ Қўшма корхо-
насида ―Otoyol‖ русумли юк машинаси ва икки хил ихчам автобус ишлаб чиқариш йўл-
га қўйилди. 
Мамлакатимиз иқтисодиѐтининг асосий «қон томирлари» бўлган темир йўллар қу-
рилишига ҳам эътибор кучайди. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик ком-
панияси 2000 й. Япониянинг «Марубени корпорейшн» компанияси билан ҳамкорликда 
Германиядан йўловчи ташувчи вагонлар харид қилинди. Айни вақтда, вагонларни 
таъмирлаш заводи қурилиши бошланди. Бу соҳада қўлга киритилган энг катта 
ютуқлардан бири, 2001 й.1-февралида узунлиги 345 км. бўлган «Учқудуқ-Султон Увай-
стоғ-Мискин» темир йўлининг ишга туширилиши бўлди. 
Хорижий сармоядорлар республикага тахминан 2 млрд. АҚШ доллари миқдорида 
сармоя киритдилар. Улар орасида энг йирик инвесторлар- Жанубий Корея, АҚШ ва Ев-
ропа мамлакатларидир. Бунда хорижий сармояларнинг умумий ҳажми ҳам (1998 йилда 
78 млрд. сўмдан ортиқ), уларнинг умумий капитал сармоялардаги улуши ҳам (1994 
йилдаги 7 %дан 1998 йилдаги 20 %гача) ошиб бормоқда. Ҳозирги пайтда, Марказий 
Осиѐ ишлаб чиқарилаѐтган машинасозлик маҳсулотларининг учдан икки қисми Ўзбе-
кистон корхоналари зиммасига тўғри келмоқда. Пахтачилик машиналари ва ускуналари 
дунѐнинг фақат икки мамлакати (АҚШ ва Ўзбекистон) дагина тўлиқ ишлаб чиқарил-
моқда. Авиация техникаси ишлаб чиқариш бўйича МДҲдаги йирик корхоналарнинг 
бири Ўзбекистонда жойлашган. Ўзбекистон металлургия саноатида қора ва рангли ме-
таллар ишлаб чиқариш бўйича Олмалиқ ва Навоий тоғ-металлургия комбинатлари, 
Ўзбекистон қийин эрувчи ва ўтга чидамли металлар комбинати Марказий Осиѐда энг 
йириклари ҳисобланади.Ўзбекистон енгил саноати ҳам кўп тармоқли бўлиб, у индустр-
лаштириш комплекси ҳисобланади. Ўзбекистон Марказий Осиѐда ипакчилик ва пилла-
чилик техникаси ишлаб чиқарувчи ягона давлат бўлиб қолмоқда. 
1994 йилдан бошлаб ўрта ва йирик корхоналар акциядорлик жамиятларига, ижара 
корхоналарига айлантирила бошланди, бу жараѐнга аҳоли ва чет эллик инвесторлар 
кенг жалб қилинди. Давлат мулкини сотиш бўйича ким ошди савдолари ва танловлар 


133 
ташкил этилди. Республикада 1997 й. бошига келиб, аксарият корхоналар хусусий-
лаштирилди. Агар 1993 й. жами корхоналарнинг 39,4 %дан ортиғи нодавлат корхона-
ларини ташкил этган бўлса, 1994 й. бу кўрсаткич 57,7 %га, 2000 йилга келиб эса 82,7 
%га етди. Агар 1993 халқ хўжалигида банд бўлган аҳолининг 48 % нодавлат секторида 
ишлаган бўлса, 2000 йилда уларнинг 70 % мазкур секторда фаолият кўрсатди. Ҳозирги 
кунда саноат маҳсулоти ҳажмининг ярмидан кўпи, қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 97 
%, чакана товар айланишининг 94 %, пудрат ишларининг 61 % нодавлат сектори ҳисса-
сига тўғри келади. 2002 й. ўрталарида республикада фаолият юритаѐтган кичик ва ўрта 
бизнес субъектлари 200 мингдан ошди. Ҳозирги кунда кичик ва ўрта бизнес корхонала-
рининг ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришдаги улуши 33%га етди.
Аграр ислоҳотлар жараѐнида совхоз ва колхозлар ширкат хўжаликларига айланти-
рилди. Ширкатлар сони 2002 йилнинг ўрталарига келиб 1900 тадан ошди ва уларда 1,4 
млн. киши ширкат аъзоси сифатида меҳнат қилмоқда. Қишлоқда деҳқон ва фермер 
хўжаликлари ташкил этилди. Бугунги кунда 55,4 минг фермер хўжалиги 1,5 милли-
ондан ортиқ деҳқон хўжалиги тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. Иқтисодий ис-
лоҳотлар натижасида республикада кўп укладли иқтисодиѐт, мулкдорлар қатлами ша-
клланди. 2002 йилда корхона ва хўжаликларнинг 88%ни хусусий мулк, акциядорлик 
жамиятлари, қўшма корхоналар, кооперативлар, ширкат хўжаликлари ташкил этди. 
Иқтисодиѐтда банд бўлганларнинг умумий миқдоридан 76%, ялпи ички маҳсулот 
ишлаб чиқарувчиларнинг 70% ва саноат бўйича 65,4%, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
етиштирувчиларнинг 99% нодавлат сектори улушига тўғри келади. 2001 йилда 63 минг 
корхона хусусий тармоқ субъекти сифатида фаолият кўрсатди. 2002 й. ўрталарига ке-
либ чет эл сармоялари иштирокида барпо этилган 2000 дан ортиқ қўшма корхоналар 
фаолият юритди. Бу вақтга келиб, мамлакатимизда умумий қиймати 3,6 млрд. АҚШ 
доллари ҳажмидаги 109 устивор инвестицион лойиҳани амалга оширишга киришилди. 
Мулкдорлар қатламининг аҳоли орасида кўпчиликни ташкил этиши мамлакатда 
ижтимоий – иқтисодий ислоҳотларни ривожлантиришнинг кафолати ҳисобланади.
Шу сабабли иқтисодий ўзгаришлар жараѐни республикада ўрта мулкдорлар қатла-
мини шакллантиришдек долзарб вазифани ҳал қилиш билан боғлиқдир. Одам ўзини 
чинакам мулкдор деб ҳис этмас экан, ўз хуқуқлари учун, пировард натижалар ва ишлаб 
чиқариш самарадорлигини ошириш учун изчил курашмайди. 
Ўзбекистон бозор иқтисодиѐтига ўтиш жараѐнида аҳолини ижтимоий ҳимоясини 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish