Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



 
 
 
1-Мавзу: ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ,
НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ ВА МАНБАЛАРИ. 
ФАННИ ЎРГАНИШНИНГ ЗАРУРИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ. 
 
Режа: 
1. Ватан тарихини ўрганишнинг зарурияти.ва аҳамияти 
2. Ватан тарихини ўрганишнинг назарий-методологик асослари. 
3. Тарихни ѐритишда ҳаққонийлик принципларининг зарурияти. 
Адабиётлар: 1,2,3,4,9,10,11,35,38,41,99,101. 
Ўзбекистон мустақил тараққиѐт йўлига ўтгандан кейин мамлакатимизда юз бераѐт-
ган улкан сиѐсий ва ижтимоий-иқтисодий жараѐнларни атрофлича ўрганиш ва таҳлил 
қилишга, халқимиз маънавиятини янада бойитишга, миллий ўзликни англашга, ис-
тиқлол мафкурасини яратиш ва уни жамият аъзолари онгига чуқур сингдиришга эъти-
бор кучайди. Бу вазифаларни амалга оширишда Ватан тарихининг аҳамияти катта 
бўлиб, уни чуқур ва ҳаққоний ўрганиш давлат сиѐсати даражасига кўтарилди. «Ким 
бўлишидан қатъий назар,-деб ѐзган эди президент И.Каримов,-жамиятнинг ҳар бир 
аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай одамларни йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар 
таъсирига олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни хушѐрликка ўргатади, иро-
дасини мустаҳкамлайда»
1
.
Дунѐдаги барча халқлар каби, ўзбек халқи ҳам ўзининг узоқ ва бой тарихига эга 
бўлиб, ўз тарихини атрофлича ўрганиш халқ учун муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ҳақда 
Маҳмудхўжа Беҳбудий шундай ѐзади: «Маъат-таассуф, баъзи ўйламай сўйлагувчилар, 
тарих ва жуғрофия ўқимоқни бидъат ва гуноҳ, деб бечора авомни оздурадурлар. Бизни 
Туркистонда баъзи энг муҳтарам муборак кишилар тарихдан билкулли бехабардурлар. 
Ҳаттоки бехабарликларидан хабарсиздурлар, ки бу бехабарсизликларидан баъзан уятга 
қолиб, ҳатто иш шармандачиликка етар. 
Ўткан уламолар раҳматуллоҳ мусаффир, муҳаддис, мужтаҳид ва мусанниф бўла-
тургон кишига бир неча шартлар қўюбдурлар, ки аларнинг бири илми тарихни бил-
моқдур. …Илми тарихни баѐн этгувчи бир муаррих деюрки, Қуръони каримнинг 
қарийб тўртдан бири тарих ва ахборни муҳтавидир. Дунѐга яшамоқ учун, дироятлик 
бўлмоқ учун, комил ва одил бўлмоқ учун тарих ўқимоқ керак. Подшоҳ, вазир, ҳукумат 
одамлари ва сиѐсий кишилар учун тарих ўқумоқ керак. Дини исломнинг асли ҳазрати 
пайғамбар ва саҳобаларнинг исломият ва уммат учун чеккан жафо ва меҳнатларини 
билмоқ учун тарих ўқумоқ керак. … Мусулмонлик қандай кўпайди ва тараққий этди, ва 
ал-он на учун мусулмонлар мунтазил этилдилар? Муни билмоқ учун тарих ўқумоқ ке-
рак»
2
. Бу фикрларнинг ўзигина илмга қизиққан, ўз дунѐқарашларини кенгайтиришга 
интилган барча кишиларнинг ўз ватанлари тарихини ўрганишлари нақадар муҳим 
эканлигини кўрсатади. 
Ватан тарихи ѐшларимизнинг ғоявий-сиѐсий дунѐқарашини шакллантириш ва бар-
камол авлодни вояга етказишда қуйидаги назарий-илмий ҳамда услубий асосларга тая-
нади: 
Биринчидан, ўтмишда содир бўлган барча тарихий жараѐнлар чуқур илмийлик, хо-
лислик, тарихийлик ва ҳаққонийлик асосида ўрганилиши лозим; 
Иккинчидан, Ватан тарихини ўрганиш ѐшларни инсонпарвар-лик, ватанпарварлик, 
маънавий баркамоллик, миллий ва умуминсо-ний қадриятларга содиқлик руҳида тар-
биялашга хизмат қилади; 
1
Каримов И Тарихий хотирасиз келажак йўқ. –Т.: «Шарқ», 1998. 9-б. 
2
«Ойина» (1914-1915). –Т.: «Академия», 2001. 26-27-бетлар. 



Учинчидан, Ватан тарихи ѐшларга миллат эрки ва озодлигини қадрлашни кенг 
тарғиб қилиш билан бирга мустақилликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, давр билан 
ҳамнафас бўлади.
Ватанимиз тарихи бой ва мураккаб бўлиб, уни ўрганишда кўплаб археологик то-
пилмалар, аждодларимиз томонидан яратилган моддий ва маданий бойликлар, халқ 
оғзаки ижоди, ѐзма манбалар ва бошқа асосларга таянилади. Тарихий воқеалар жара-
ѐнини факт ва маълумотларга таянган ҳолда илмий ва назарий жиҳатдан чуқур ва 
ҳаққоний ѐритиш фанга бўлган ҳурматни ва қизиқишни мунтазам ошириб боради. 
Аждодларимизнинг узоқ ўтмишга бориб тақаладиган моддий ва маданий тарихи, 
мамлакатимиз худудида вужудга келган қадимги давлат тузилмалари ҳақидаги дастла-
бки маълумотлар археологик манбаларда, ―Авесто‖да ва қадимги Рим ва Юнон та-
рихчилари асарларида учрайди. Мил. авв. V асрда яшаган юнон тарихчиси Геродотнинг 
турли мамлакатларга саѐҳатлари натижасида вужудга келган ―Тарих‖ асарида ( 9 та ки-
тобдан иборат) ўша даврда Ўрта Осиѐ худудида яшаган қабилалар, элатлар, халқлар-
нинг ҳаѐти, турмуш тарзлари ҳақида қимматли маълумотлар берилган. Бундай маълу-
мотлар юнон тарихчилари Ксенофонт ва Ктесий асарларида ҳам ўз аксини топган (мил. 
авв. V-IV асрлар). Мил. авв. I аср охирларида яшаган қадимги юнон тарихчиси ва гео-
графи Страбон ҳам ―География‖ асарида Ўрта Осиѐ халқлари ҳаѐтига оид муҳим 
маълумотлар келтиради. Мил. авв. II аср охири - I аср бошларида яшаган қадимги Хи-
той тарихчиси Сима Цзян ―Тарихий йилномалар‖ номли асарида Фарғона водийси аҳо-
лиси, отлари ва табиати тўғрисида маълумотлар беради. Милодий I асрда яшаган Рим 
тарихчиси Квинт Курций Руф ―Буюк Александр тарихи‖ асарида македониялик Искан-
дарнинг Ўрта Осиѐга ҳарбий юришлари ҳақидаги маълумот беради. II асрда яшаган 
юнон тарихчиси Арриан ―Искандарнинг ҳарбий юришлари‖ деган асарида бу маълу-
мотларни анча тўлдиради. 
Ўрта Осиѐдаги энг қадимги ѐзувлар мил. авв. V-IV асрларда яратилган. Суғд ѐзуви 
худди шундай ѐзувлвр қаторида туради. Қадимги Хоразмда сопол идишлар сиртига би-
тилган ѐзувлар ҳам шулар жумласидандир. Бироқ, улар кам сонли бўлиб, ўзларида ўша 
давр ҳаѐтини тўла акс этдира олмайди. Шундай бўлса-да, улар дастлабки ѐзма манбадар 
сифатида алоҳида ўрин тутади. Тупроққалъа (Хоразм воҳаси)дан топилган II-IV аср-
ларга оид ѐзувлар мамлакатимиз давлатчилиги тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга 
эгадир. Ўзбекистон худудида мил. авв. I аср ва милоднинг биринчи асрларига оид 
кўплаб тангалар топилган бўлиб, улардаги ѐзувлар ва тасвирлар давлатчилигимиз тари-
хини ўрганишда эътиборга лойиқдир. Бундан ташқари, илк ўрта асрларга оид Муғ 
қалъа ҳужжатлари, Урхун- Энасой, Иссиқ, Қултегин битиклари, тош, сопол, кумуш, 
ѐғоч, чарм буюмларига битилган турли хил ѐзувлар тарихий манбалар сифатида қим-
матлидир. 
Ўрта асрларда ижод қилган тарихчилар Прокопий Кесарийский, Егиште Вардапет, 
Ибн Баттута, Ибн Ҳавқал ва б., шунингдек, юртдошларимиз Наршахий, Абу Райхон Бе-
руний, Махмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Шарафиддин Али Яэдий, Мирзо 
Улуғбек, Хондамир, Муҳаммад Солиҳ ва б. тарихчилар ѐзиб қолдирган асарлар ҳам ва-
танимиз тарихини ўрганишда қимматли манбалар ҳисобланади.
Кишилик жамиятида тарихий воқеа, ҳодисаларни ўрганишнинг муҳим назарий-
методологик асосларидан бири, жамият тараққиѐти қонунларини очиб берувчи диалек-
тик жараѐндир. Диалектика олам ягона ва яхлит, унда содир бўладиган ҳодисалар, 
воқеалар умумий ва ўзаро боғланишда, узлуксиз ҳаракатда, зиддиятли тараққиѐтда 
бўлади, деб таълим беради. Маълумки, диалектика узоқ тарихий тараққиѐт босқичини 
босиб ўтди. Унинг билиш назарияси сифатида шаклланиши ва ривожланишида Герак-
лит, Аристотел, Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек, Навоий, Декарт, 
Спиноза, Гегел, Герцен каби олим ва маърифатпарварларнинг хизматлари каттадир. 
Улар табиий, тарихий ва маънавий дунѐнинг яхлит ҳолда узлуксиз ҳаракат қилиб, ўзга-
риб ва ривожланиб туриш жараѐн-ларини ўрганиш методологиясини яратдилар. Диа-



лектик методо-логия ҳар бир мамлакат тарихини жаҳон халқлари билан боғлиқ ҳолда 
ўрганишни тақозо этади. Негаки ҳар бир халқнинг ўзига хос бетакрор хусусиятлари, 
миллийлиги билан бирга жаҳон тарихи, инсоният цивилизацияси билан умумий 
боғлиқлиги ҳам мавжуддир. 
Дарҳақиқат, Ўзбекистон тарихи аввало Ўрта Осиѐ мамлакат-лари тарихи билан, 
қолаверса инсоният тарихи билан чамбарчас боғланган. қадим замонлардан буѐн Вата-
нимиз минтақадаги кўпгина давлатлар (Афғонистон, Эрон, Туркия, Хитой, Ҳиндистон 
ва б.) билан ягона иқтисодий ва маданий маконда бўлиб келди. Бу катта ҳудудда яшов-
чи уруғ, қабила, қавм, элатлар узоқ этник жараѐнлар (ассимилиация-диссимилиация)ни 
бошдан кечирганлар. Уларнинг ижтимоий, сиѐсий, иқтисодий, маънавий ҳаѐтлари бир-
бирлари билан узвий ҳамкорликда кечган. Шу боисдан Ватанимиз тарихини қўшни 
мамлакатлар тарихи билан боғлиқ ҳолда ўрганиш тақозо этилади. Қўшни ва қардош 
халқлар тарихининг чуқур ва ҳаққоний ѐритилиши, Ватанимиз тарихини янада мукам-
мал ўрганишга ѐрдам беради. 
Советлар даврида ватан тарихини ўрганиш марксизм-ленинизм ғояларига бўйсун-
дирилиб, барча тарихий жараѐнлар, воқеа-ҳоди-саларни ўрганишга бир томонлама ѐн-
дошилди. Мамлакат, бутун бир халқ тарихи иккига – бойлар ва камбағаллар, мулкдор-
лар ва йўқсиллар тарихига бўлиб ўрганилди. Мулкдорлар сафига кирган хонлар, давлат 
арбоблари, беклар ва руҳонийлар, ватан ва халқ олдидаги хизматларидан қатъий назар 
бадном қилинди. Тарихий жараѐнлар камбағаллик ва йўқсилликни ҳимоя қилишга ва 
ундан фахрланиш ҳиссини уйғотишга бўйсундирилди. Бу даврда миллий қадриятлар, 
диний эътиқодлар оѐқ ости қилинди, миллат ва ватан равнақи учун жон куйдирган ал-
ломалар таъқиб остига олинди. Диний таълимотларга алоҳида эътибор бериб, диннинг 
тарбиявий ва маънавий жиҳатларига ҳурмати баланд бўлган алломалар таҳқир-ланиб, 
уларнинг ижодий фаолиятларини ўрганиш таъқиқланди, асарлари йўқотиб юборилди. 
Тарих коммунистлар мафкурасига мослаштирилган ҳолда сохталаштирилди. Буюк ал-
ломалар, маърифатпарвар уламолар, шоиру-ѐзувчилар иккига – материа-листлар ва 
идеалистларга бўлинди. Оқибатда, кўплаб моддий ва маънавий меросларимиз, қадрият-
ларимиз иллат, хурофот, эскилик сарқитлари сифатида талқин қилинди. Тарихий жара-
ѐнлар фақат жангу-жадал, давлат тўнтаришлари, босқинчилик ва қўзғолон-лардан 
иборатдек қилиб кўрсатилди. Асрлар давомида шаклланган миллий ва диний қадрият-
лар, амалга оширилган бунѐдкорлик ишлари, яратилган моддий ва маънавий бойликлар 
эътибордан четда қолдирилди. 
Ватанимиз тарихининг бу қадар сохталаштирилишига фақат марксистик методоло-
гия айбдор дейиш ноўрин, албатта. Бу борада мамлакатда ҳукмрон бўлган тоталитар 
тузум, унинг маъмурий-буйруқбозлик сиѐсатига омманинг (аввало зиѐлиларнинг) ўз 
вақтида объектив муносабатларини билдириб бормаганликлари ҳам сабаб бўлди. Оқи-
батда, ижтимоий фанлар мутахассисларининг катта гуруҳи коммунистик мафкура 
тарғиботчиларига айланиб қолди.
Маълумки, инсоният жамиятида хусусий мулкчилик келиб чиққач, уруғ жамоалари 
турли ижтимоий табақаларга бўлинди. Бу даврда ҳар бир ижтимоий табақа ўз манфаати 
нуқтаи-назаридан ҳаракат қиладиган, ўзаро манфаатларнинг бир-бири билан тўқнаши-
ши натижасида ғалаѐнлар, кўзғолонлар кўтариладиган бўлиб қолди. Бундай вазиятда 
содир бўлган воқеаларни, тарихий жараѐнни ўрганишга жамият манфаати, ижтимоий-
иқтисодий муносабатлар принципи асосида ѐндошишга тўғри келади. Ижтимоий ѐндо-
шув методологияси тарихий жараѐнларни аҳоли барча табақаларининг манфаатларини 
ҳисобга олган ҳолда ўрганишни тақозо этади. Советлар тизими тарихшунослиги даври-
да содир бўлган чалкашликлар, нотўғри хулосалар тарихчилар учун сабоқ бўлмоғи 
даркор. Тарихий тараққиѐт жамиятнинг барча қатламлари фаолиятини ѐритишга одил-
лик ва ҳаққонийлик нуқтаи назаридан ѐндошиш зарурлигини кўрсатди. Шахсларнинг 
фаолияти, уларнинг жамият ва миллат олдидаги хизматларига қараб баҳоланади. Улар-
ни ижтимоий келиб чиқишига қараб улуғлаш ѐки қоралаш адолатдан эмас. 


10 
Мамлакатимиз тарихида миллий қадриятлар, анъаналар, урф-одатлар, диний 
эътиқодлар ва таълимотлар алоҳида ўрин тутади. Уларни буюк алломалар фаолияти 
билан боғлаб ўрганиш маънавий, маърифий етуклик ва объективликни талаб қилади. 
Ҳаѐт халқнинг асрлар давомида яратган моддий ва маънавий маданиятини, ахлоқий ме-
зонларини гуруҳларга бўлиш, бирини иккинчисига қарши қўйишдан иборат коммуни-
стик йўриқноманинг нақадар зарарли эканлигини кўрсатди. Маънавий ва миллий ме-
росга бундай ѐндошув маънавий қашшоқлашишга, миллий қадриятлар ва урф-
одатларнинг оѐқости қилинишига, кўплаб олимлар, маърифатпарвар зиѐлилар, руҳо-
нийларнинг бадном қилинишига олиб келганлигини унутмаслик керак. Тарихни ўрга-
нишда фактларни таққослаш, мантиқий-қиѐсий хулосалар чиқариш, даврлаштириш, со-
циологик тадқиқотлар ўтказиш, статистик усуллардан кенг фойдаланиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Тарихий воқеа, ҳодисаларни чуқур ўрганиш, таҳлил этиш ва ҳаққоний ѐритишга 
холисона, адолатли ѐндошиш муҳим методо-логик қоидадир. Холислик қоидаси тари-
хий воқеа, ҳодисаларни ўрганаѐтганда аниқ, ҳаққоний фактлар ва далилларга асосла-
нишни талаб қилади. Тарихий ҳодисаларни бир бутун ҳолда, атрофлича, объектив ўр-
ганмай туриб, олдиндан ўйлаб топилган ғоялар ва уйдирмаларни оқлаш учун фактлар 
силсиласидан чекинган ҳолда чиқарилган хулоса ва баҳолар холисона, ҳаққоний бўл-
май, у бир томонламаликка, яъни тарихий ҳақиқатдан чекинишга олиб келади. 
Тарихни ўрганишда тарихийлик методологиясига амал қилиш муҳим аҳамиятга 
эгадир. Бу методология воқеа, ҳодисаларни ўз даврининг аниқ тарихий шароитидан ке-
либ чиққан ҳолда ўрганишни, тарихий боғлиқлик ва тарихий ривожланиш жараѐнига 
эътибор қилмоқни тақозо этади. Ҳар бир воқеа, ҳодисанинг бўлиб ўтган даври- даги 
бошқа жараѐнлар билан боғлаб ўрганиш тарих фанининг асосий талабларидан биридир. 
Масалан, бирор давлат фаолиятига тарихийлик нуқтаи-назаридан туриб баҳо бериш 
учун, унинг ижтимоий-сиѐсий тараққиѐти жараѐнларини билиш, ҳозирги ривожланиш 
босқичини ўрганиш ва таҳлил қилиш зарур бўлади. Тарихийлик методологияси 
халқнинг ўтмишига, ҳозирги замон ва келажагига ягона тарихий жараѐн сифатида, яъни 
ўтмиш бугунни ва келажакни яратади, деган қонун асосида қарайди. 
Ватанимиз тарихининг баркамол инсонни тарбиялашдаги аҳамиятига алоҳида 
эътибор бериш лозим. Ўтмишда Ватанимизда етишиб чиккан буюк давлат арбоблари ва 
алломаларнинг фаолияти, мамлакат сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаѐтида 
тутган ўрни, жамият тараққиѐтига қўшган ҳиссаларини ѐшлар қалбига мунтазам синг-
дириб бориш, улрга нисбатан ѐш авлодда ҳурмат ва эътибор ҳиссини кучайтириш за-
рур. 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish