Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Обираҳмат ғори. 
Тошкент шаҳридан 70 км шимоли-шаркда, Кўксув 
тизмаси ён бағрида, Палтовсойнинг ўнг қирғоғида жойлашган Обираҳмат ғори 
мустье даврига оиддир. Бу ёдгорликни биринчи марта 1962 йили 
С.К.Насриддинов очган. Ундан кейин бу ерда археолог Р.Ҳ.Сулаймонов 
қазишма ишларини олиб борган
2

Баланд оҳактош қоясида пайдо бўлган ғор кенг ёйсимон шаклда бўлиб, 
1
Сулайманов Статистическое изучение.Б. 51.
2
Сулайманов. Статистическое изучение.


32 
эни 20 м дан ортиқ. Унинг ичи қуруқ ва ёруғ. Ғорнинг оғзи жануб томонга 
қараган. Ичида узоқ вақт мобайнида ҳосил бўлган 21 маданий қатламнинг 
умумий қалинлиги 10 м. Текширишлар натижасида ғор қатламларидан тош 
қуролларнинг бир неча тури топилган. Улар орасида найзасимон қуроллар, 
турли нуклеуслар, пластинкасимон тош синиқлари, турли хил кескич ва 
понасимон қуроллар бор. Ғорнинг юқори қатламларидан топилган қуроллар 
сўнгги палеолит даврига оиддир. Ҳамма маданий қатламлардан топилган 
қуроллар ўзига хос бўлиб, призма шаклидаги ҳамда қисман леваллуа шаклидаги 
ёриш техникаси билан характерланади. Топилмалар Марказий Осиёдаги тош 
даврининг энг бой коллекцияларидан бирини ташкил қилади. Ғорнинг юқори 
маданий қатламларидан ҳайвонларнинг илик суяги синиқларидан ясалган, учи 
сайқалланган бигизлар ҳам топилган. Бу бигизлар билан одамлар ҳайвон 
терисидан либос тиккан бўлсалар керак, деб тахмин қилинади. Ғор 
қатламларидан тоғ такаси, архар, буғу ва бошқа ҳайвонларнинг суяк парчалари, 
гулханлардан қолган кул ва кўмир қолдиқлари топилган. 
Самарқанд макони. 
Ўзбекистонда сўнгги палеолитни ўрганиш 
Самарқанд шаҳридаги собиқ Комсомол кўли ҳудудидан топилган 
манзилгоҳнинг очилиши билан бошланади. Дастлабки материаллар 
Н.Г.Харламов томонидан аниқланган ва уларнинг унча катта бўлмаган бир 
қисми М.В.Воеводский томонидан йиғиб олинган. У бу материалларни Сибирь 
палеолитига ўхшатиб, улар осиёча хусусиятларга эга, деган фикрни айтган. 
Ёдгорликни қазиш ишлари асосан Д.Н.Лев ва М.Жўрақулов томонидан 
олиб борилган. Улар Самарқанд сўнгги палеолит манзилгоҳи материаллари 
мустье даври хусусиятларига ҳам эга эканлигини таъкидлаб, манзилгоҳни 
сўнгги палеолит даврининг илк босқичларига хос, деб белгилашди. 
Манзилгоҳда қазиш ишлари 1973 йилда тугатилди. Унинг қатламларини 
геологик ўрганишда ҳам маълум натижаларга эришилди. 
Макон учта маданий қатламдан иборат. Бу маданий қатламлар соф 
қатламлар билан ажралиб туради. Юқори қатламнинг қалинлиги 5-45 см, ўрта 
қатлам 20 смва қуйи қатлам қалинлиги 60 см гача. Бу очиқ типдаги 
манзилгоҳдир. Манзилгоҳ ёввойи отлар, кийиклар, туялар, қўйларни овлайдиган 
овчилар лагери бўлган. Ёдгорликдан кўплаб ўчоқ-гулханлар топилган. Улар 
атрофида маданий топилмалар тўпланганлигига қараб, аҳоли қуроллар ясаш, 
гўштларни майдалаш каби ишларни ана шу ўчоқлар атрофида амалга оширган, 
дейиш мумкин. Манзилгоҳда қуроллар тайёрлаш учун чақмоқтош, халцедон, 
кварц, диорит ишлатилган. Кўпроқ қайроқ ва кварцит тошлардан 
фойдаланилган. Ҳар учала маданий қатламнинг тош қуроллари бир хил 
характерга эга ва уларда кандайдир маълум эволюцияни кузатиш қийин. 
Бу жойда ибтидоий одамларнинг чайла типидаги уйлари ҳам бўлган. 
Унинг майдони 100 м
2
дан кўпроқ бўлиб, у деярли тўғри бурчак шаклидадир. 
Чайла сой бўйида жойлашган ва ибтидоий одамларнинг кундалик ҳаёти шу сой 
соҳилида овчилик билан кечган. Чайла ўрнидан хўжалик мақсадларида 
ишлатилган катта гулхан қолдиқлари, тош қуроллар тайёрланадиган 


33 
майдончалар, чайла устунларининг қолдиқ изларитопилган
1
. Бу ердан ҳозирги 
қиёфадаги одамнинг пастки жағ суяги ва тўққизта тиши, қўл суяклари ҳам 
топилган. 
Сўнгги палеолит даврига оид буюмлар Самарқанд шаҳрида жойлашган 
Сиёбча дарёси бўйидан ҳамда Булунғур туманида жойлашган Хўжамазгил 
қишлоги атрофидан ҳам топиб ўрганилган. Уларда топилган тош қуроллар 
Самарқанд манзилгоҳи материалларига ўхшашдир. 
Кўлбулоқ манзилгоҳининг 72 м
2
майдондаги учта юқори қатламлари ҳам 
сўнгги палеолит даврига оиддир. Улар 40-75 см чуқурликда жойлашган. Бу 
ердан тош қуроллар билан биргаликда ўчоқ қолдиқлари, буғу, от, ёввойи қўй 
каби ҳайвон суяклари топилган
2
.Бу ердан тишсимон ретушли қуроллар ва 
қирғичлардан ташқари, учириндилардан ишланган, четлари яхши ретушланган 
ярим айлана шаклидаги йирик ва майда қирғичлар ҳам топилган. 
Шундай қилиб, минг йиллар давомида онгли одам мустақил тараққий 
этди. Меҳнат қуролларини ўзгартирди, ўзи ҳам ўзгарди. Сўнгги палеолит 
даврида одамлар мукаммал меҳнат қуролларини яратдилар. Улар энди ҳар хил 
тақинчоқлар ясай бошладилар. Оловни сунъий тарзда ҳосил қилишни ўрганиб 
олдилар. Ўчоқда ёниб турган олов одамларнинг ҳаётида аввалгидек катта 
аҳамиятга эга эди. 
Одамлар энди илк тўда бўлиб яшамай қўйдилар ва қариндош-уруғчилик 
жамоаларига бўлиндилар. Жамиятда жуфт оилалар пайдо бўлди, улар айрим 
уруғларни бирлаштириб, уруғ жамоасини ташкил этдилар. Сўнгги палеолит 
одамларининг муҳим кашфиётлари турар жойлар қуриш бўлди. Одатда улар 
юмалоқ ёки тўғри тўртбурчак шаклда, чайлага ўхшаш иншоот бўлиб, ўртасида 
ўчоқ ўрнатилган. Ярим ертўлалар ҳам қурилган. Одамлар кийим учун ҳайвон 
терисидан фойдаланганлар. Уруғ эркаклари топиб келган барча нарса 
қариндошлар жамоасиникига айланган. 
Шундай қилиб, уруғчилик жамоаси энг қадимги одамлар тўдасига 
нисбатан мустаҳкамроқ ва ташкилийроқ эди. У тошдан меҳнат қуроллари 
ясашда анчагина ютуқларга эришиб, ўзидан кейин келадиган мезолит ва неолит 
маданиятининг ривожи учун шарт-шароит яратди. Сўнгги тош асри узоқ давом 
этган илк тош асрининг якунловчи босқичи бўлиб, бу давр кишилари ички ва 
ташқи қиёфада, меҳнат қуроллари ва хўжаликнинг ривожида ўз 
ўтмишдошларига нисбатан жуда ўзгариб кетган эдилар. Лекин одамлар ҳаёти 
ҳали ҳам оғир ва машаққатли эди. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish