Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
VII 
2. Гиркания ...жуда серҳосил ва кенгдир. Асосий қисми кўп шаҳарли 
текисликдир; уларнинг қаторига Талаброка, Самариана, Карта ва пойтахт Тапа 
киради. Айтишларича, охиргиси денгиздан бироз баландликда, Каспий 
дарвозаларидан 1400 стадий масофада жойлашган. Ушбу мамлакат 
бойлигининг далолати қуйидагичадир: узум новдаси 1 метрет май, токи эса 60 
медимн май беради; нон сомондан тушган буғдой уруғидан туғилади; 
асаларилар дарахтларда ўралашадилар, асал эсабарглардан оқади. Матисеана 
вилоятида ҳам, Мидияда ҳам, Армонистондаги Сакасена ва Араксенада ҳам 
худди шу ҳолат. Бироқ ўлканинг ўзи ва ана шу номли денгиз ўзига эътиборни 
жалб қилмайди, чунки денгизда кемалар қатнови йўқ ва фойдаланилмасдан 
қолмоқда. Денгизда одамлар яшаш эҳтимоли бўлган ва ҳатто, айримларнинг 
сўзларига кўра, олтин маъданларига эга ороллар бор. Бундай қаровсизликнинг 
сабаби шундаки, аввалига гирканияликларнинг ҳукмдорлари варварлар 
бўлган.Айни мидияликлар ва форсларга, охир-оқибатда улардан ҳам ёмони – 
партаваликларга, бинобарин, қароқчиларга ва кўчманчиларга тўла қўшни 
мамлакат саҳро эди. Македонияликлар мамлакатга қисқа вақт мобойнидагина 
эгалик қилдилар ва урушлар билан машғул бўлиб, ушбу узоқ вилоятларни 
назорат қилишга имкониятлари бўлмаган. Аристобул сўзларига кўра, Гиркания 
ўрмонларида эман ўсади, аммо қарағай, арча ва оққарағай йўқ, ваҳоланки, 
Ҳиндинстонда бу дарахтлар кўп. Несея ҳам Гирканияга тааллуқлидир. Бироқ 
айримлар Несеяни мустақил вилоят деб ҳисоблайдилар. 
3. Гиркания орқали Оҳ ва Ўкуз дарёлари денгизга қуйилгунча оқиб 
ўтади. Ушбу дарёлардан Оҳ ҳам Несеядан оқиб ўтади, аммо айримларнинг 
сўзларига кўра, Оҳ Ўкузга қуйилади. Аристобул ҳатто Ўкузни у Осиёда кўрган 
дарёларнинг Ҳиндистондагилардан ташқари энг каттаси, деб эълон қилади. 
Унинг сўзларига кўра, бу кема қатнайдиган дарё (у ҳам, Эратосфен ҳам ушбу 
маълумотни Патроклдан олганлар) ва кўп ҳинд товарларини унинг оқими 
бўйлаб пастга, Гиркания денгизига олиб келадилар; у ердан уларни Албанияга 
олиб ўтадилар ва Кира дарёси ва ундан кейинги ерлар орқали Евксин Понтига 
етказадилар. 
Қадимгилар 
Ўкузни 
умуман 
эслатмайдилар. 
Бироқ 
“Партаваликлар тарихи”нинг муаллифиАполлодор
1
ҳар доим ушбу дарёни 
партаваликлар мамлакати яқинидан оқиб ўтувчи, деб атайди. 
4. Бу денгиз ҳақидаги ҳикояларга Искандар шуҳратпарастлигига 
ҳушомадгўйлик қилиш учун кўп тўқималар қўшилган. Ҳамманинг тан олиши 
бўйича, Танаис дарёсиОсиёни Европадан ажратиб туриши ҳамда денгиз ва 
Танаис ўртасида жойлашган ҳамда Осиёнинг катта қисмини ташкил этган 
вилоят македонияликларга тобе бўлмаганлиги сабабли, Искандарни (ҳар ҳолда, 
халқ миш-мишларига кўра) ушбу мамлакатни ҳам забт этган қилиб кўрсатиб, 
ҳийла ишлатмоқчи бўлдилар. Шу боис улар Танаисни ўз қаърига олувчи 
Меотида кўлини Каспий денгизи билан бирлаштирдилар, бинобарин, 
1
Артемиталик Аполлодор. Ҳаёти саналари номаълум. Унинг Партава ва Юнон-Бахтария тарихи бўйича асари 
бизгача етиб келмаган, аммо Страбон ва Помпей Трогга маълум бўлган ва улар бу асардан кенг кўламда 
фойдаланганлар.


248 
охиргисини ҳам кўл атаганлар; ушбу иккисув ҳавзаси ўзаро ер ости 
боғланишига эга ва бири иккинчисининг қисми, деб таъкидлаганлар. Поликлет 
ҳатто ушбу денгиз кўл эканлигининг (чунки у ерда илонлар яшайди ва суви 
бироз чучук) исботини келтиради. Каспий денгизи Меотидадан фарқли ўлароқ 
алоҳида денгиз эканлиги ҳақида Танаис Меотидага қуйилишидан хулоса 
чиқаради. Оҳ, Ўкуз ва айрим бошқа дарёлар оқиб тушувчи Ҳинд тоғларидан 
Яксарт ҳам оқиб чиқади ва худди ўша дарёлар каби Каспий денгизига 
қуйилади; бу –айтилган дарёларнинг энг шимолийсидир... 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish