УЧИНЧИ КИТОБ
ТАЛИЯ
89. Буни амалга ошириб эса Доро
1
форс давлатини 20 та вилоятга бўлди,
уларни форслар сатрапиялар
2
деб атайдилар. Ушбу вилоятларни таъсис этиб ва
ҳокимларни тайинлаб, подшоҳ қабилалар бўйича хирожларни белгилади.
Кўпгина қўшни элатлар бир сатрапия чегарасида бирлаштирилдилар, айрим
ҳолларда эса унга яқин қўшнилардан ташқари, узоқдаги сатрапия элатлари ҳам
қўшилар эдилар. Сатрапиялар ва йиллик солиқ тўловларини қуйидагича
тақсимлади: солиқни кумуш билан тўлаганларга подшоҳ бобил таланти вазни
бўйича тўловни тайинлади, олтин билан тўлаганларга эса – евбей вазни бўйича.
Бобил талантининг оғирлиги 78 евбей минларининг
3
оғирлигига тенг.
Курушнинг ва сўнгра Камбизнинг ҳукмронлиги даврида ҳеч қандай аниқ солиқ
ўрнатилмаган эди, фақатгина совғалар берилар эди. Доронинг ушбу солиққа
тортиши ва бошқа шунга ўхшаш чора-тадбирлари туфайли Эронда Доро
савдогар, Камбис (Камбиз назарда тутилоқда – таржимон) – ҳукмдор, Куруш
эса ота бўлган деб айтишар эди, чунки Доро ўз давлатини савдогарона қурди;
Камбис раҳмсиз ва кибрли эди; Куруш эса раҳмдил бўлган ва ундан эронликлар
кўп сахийлик кўрганлар.
91...Саттагидлар эса гандария, апаритлар билан бирга 170 талант тўлар
эдилар
4
. Бу –еттинчи ҳудуд...
5
92
в
...Каспийлар
6
эса павсиклар, пантиматлар ва дарейтлар
7
билан бирга
қарашларининг натижасидир.
1
Доро I, Гистасп (Виштасп) ўғли, Аҳоманийлар уруғига мансуб форс подшоҳи (мил. ав. 549-486).
2
Сатрап – эллинлаштирилган форсча кшатрапаван (“вилоят қўриқчиси”) сўзи, ҳукмдор, вилоят маъмурий ҳукумати
бошлиғи. Форс давлати сатрапияларга бўлинар эди. Уларнинг айримларида сатрап қарамоғи остида маҳаллий
подшоҳлар, княз ва ҳукмдорлар ўз ҳукмронликларини амалга оширар эдилар. Тахмин қилинадики, сатрапиялар
бундан олдинги даврда давлатлар мавжуд бўлган ҳудудларда ҳамда ҳарбий-стратегик мақсадларда чегарадаги
вилоятларда жорий этилар эди. Сатрапия бошида турганлар (кўпинча ворислик бўйича) ўз саройи ва тизимига кўра
давлатнинг марказий ҳукуматига ўхшаш, бошқарув маҳкамасига эга бўлган маҳаллий ҳукмдорлар эдилар (Frye. Б.
102). Улар қўшни, Аҳоманийларга тобе бўлмаган ҳудудлар билан алоқаларга эга бўлиш ҳуқуқига эга эдилар, солиқ
ундирилишини назорат қилар эдилар, қўшинга қарар эдилар ва ҳ.к. Ҳеродот келтирган аҳоманий сатрапиялари
рўйхати, эҳтимол, Милетлик Ҳекатейга тааллуқлидир ва мил. ав. VI асрнинг охири - V асрнинг бошига мансубдир.
И.М.Дьяконовиинг фикрича, ушбу рўйхат тегишли вилоятларнинг Аҳоманийлар ва ундан аввал мидияликлар
давлатига қўшиб олиниш кетма-кетлигини акс эттиради (мил. ав. VII асрнинг охири - VI асрнинг боши) (Дьяконов.
История.Б. 349, 357 ва бошқ.).
3
Доро даврида олтин валюта жорий этилишига асосланган пул реформаси амалга оширилган.
4
Саттагидлар, гандариялар, дадиклар, апаритлар – ҳозирги Афғонистоннинг турли вилоятлари аҳолиси.
5
Пешовар вилояти ва ҳозирги Афғонистоннинг жанубий ҳудуди.
6
Каспийлар Ҳеродот томонидан XI солиқ тўловчи ҳудудда саклар билан бирга (III, 92, 2) ва Ксеркс қўшинлари
таркибида (VII, 67, 1;86) эслатилган.
7
И.М.Дьяконов (Дьяконов. История.Б. 447) эҳтимол қиладики, павсиклар Ҳеродот томонидан эсга олинган
пантимат ва дарейтлар каби, Каспий бўйида яшаган кадусийлар ва бошқа анариакларнииг алоҳида қабилалари
154
200 талант етказар эдилар: бу ўн биринчи ҳудуд
1
. Бахтарияликлардан
2
эглларгача
3
хирож 360 талант эди: бу– ўн иккинчи ҳудуд
4
...
93...Сакларва каспийлар 250 талант етказар эдилар: бу ўн бешинчи ҳудуд.
Партаваликлар
5
, хорасмийлар, суғдлар ва ариялар 10300 талант: бу– ўн олтинчи
ҳудуд
6
.
117. Осиёда атрофи тоғ билан ўралган водий бор, тоғда эса бешта дара
бор;бу водий қачондир хорасмийларга тегишли бўлган ва хорасмийлар
7
,
гирканийлар
8
, партаваликлар, сарангийлар ва таманейлар
9
чегарасида
жойлашган; форслар ҳукмронлигидан бери у шоҳга тегишлидир. Ва ана шу
[водийни] ўраб турувчи тоғдан катта дарё оқиб чиқади. Унинг номи Акес
10
.
Аввал беш [тармоқ]га бўлиниб, юқорида эслатилган қабилалар ерларини ҳар
бир [қабила]га сувни ўзининг дараси орқали етказиб, суғорар эдилар; аммо
форснинг ҳукми остига тушиб қолганларидан бери улар мана нималарга дучор
бўлдилар: шоҳ ҳар бир дарада тўғон қурди ва тоғ ўртасидаги дара, сувнинг
чиқиш йўли кесиб қўйилганда, кўлга айланади: ахир дарё оқади, лекин чиқиб
кета олмайди
11
ва олдин сувдан бемалол фойдаланганлар ундан фойдаланиш
бўлишлари мумкин.
1
Ҳозирги Озарбайжон ва Гилон.
2
Ҳеродотнинг маълумоти қатор олимлар томонидан Бахтариянинг Ўрта Осиё тарихидаги роли масаласини ҳал
қилишда қўлланилади. Куруш Крез устидан ғалаба қозонганидан сўнг юз берган воқеалар ҳақида гапирар экан,
Ҳеродот белгилайдики, Курушнинг кейинги ғалабалари йўлида Бобил, Бахтария, скифлар, саклар ва мисрликлар
турар эди. Бу билан Ҳеродот Бахтарияни Куруш томонидан жаҳон давлати тузилишига тўсқинлик қилган Яқин
Шарқнинг муҳим давлатлари билан бир қаторга қўйди.
3
Бу антик манбаларда эглларнинг ягона эслатилишидир. Шундай тахмин борки, “эгллар” сўзи кўчирувчининг
хатоси натижасида пайдо бўлган ва Ҳеродот матнида “эгллар” ўрнига “суғдлар” ёки “марғиёнлар”, ёки бўлмаса
Птолемейда эслатилган “лугасиялар” сўзларини ўқиш мантиққа яқиндир. Яна бир фикргакўра, эгллар Сирдарёнинг
Хўжанд ҳудудида яшаганлар, Птолемейнинг авгалларидир (VI.2). А.М.Мандельштам эгллар Бадахшонда яшаган
қабилабўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.
4
Шимолий Афғонистон билан юқори Амударё водийси.
5
Доро I давлат бошига келганда Партава ҳозирги Хуросон вилояти ва Гирканиянинг Каспийбўйн соҳилининг
жануби-шарқий қисмидан иборат бўлган. Партаваликларнинг Партавага кўчманчи парнлар бостириб киришигача
бўлган даврдаги илк тарихи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
6
Арийлар ҳозирги Ҳирот ҳудудида яшаганлар. Унинг чегаралари Сирдарёнинг қуйи оқимидан Ҳерируд (Герируд)
водийсигача. Ҳеродотнинг бу маълумотлари шуниси билан қизиқки, Ўрта Осиё уч сатрапиясининг барчаси форс
“шаҳаншоҳи”га тўлаган пул миқдори Миср, Ливия, Кирена ва Баркани ўз таркибига олган олти страпия тўлаган
миқдордан бир оз камдир (маълумки, Доро I даврида олтин ва кумуш ўртасидаги нисбат 1:13 эди). Пул
йиғимларидан ташқари, натурал йиғимлар ҳам мавжуд эди. Бунинг ҳаммасн Аҳоманийлар даврида Ўрта Осиё
халқлари бўйнида оғир юк бўлганлигини кўрсатади. Аҳоли ҳарбий хизматга ҳам чақирилар эди. Шубҳасизки,
сатрапияларда (шу жумладан, Ўрта Осиёдагиларда) ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш мақсадида Аҳоманийлар
уруғ ва қабила бошлиқларининг қўллаб-қувватлашига эга бўлишга ҳаракат қилганлар. Ўрта Осиё тарихи учун
Ктесийнинг Аҳоманийлар сатрапиялари ҳақидаги маълумотлари ҳам қимматлидир (қар.: Пьянков. “История
Персии” Ктесия; Пьянков. Список).
7
Хорасмийлар – антик муаллифларда Суғдиёнадаги Окс дарёси (Амударё) бўйидаги халқ, аслида хоразмликлар.
8
Гирканийлар – Партавадан шимолда жойлашган, Эроннинг шимоли-ғарбий қисмидаги Гиркания вилояти аҳолиси.
9
Таманейлар – ҳозирги Афғонистон ҳудудида яшаганлар.
10
Акес дарёсини ҳозирги Герируд – Тажан билан айнанлаштириш ҳақиқатга яқиндир. Тажаннинг юқори оқимидаги
ерлар қадимги Дрангиана (ҳозирги Сеистон) ва Арахосия ерлари билан туташар эди. Ўрта ва қуйи оқимдаги
вилоятлар асосан Парфия чегаралари ичида жойлашган, дарё қуйи оқимидаги ерлар эса Гирканияга тегишли бўлган
(Массон. Ещё раз.Б. 172-175).
11
Ҳеродотнинг Акес дарёсида тўғон қурилиши ҳақидаги ибтидоси Ҳекатейга бориб тақаладиган маълумоти “Катта
Хоразм” муаммосини (бу ҳақда “Авесто”га берилган изоҳларда кўринг) ечишда муҳим аҳамиятга эга, чунки
Ҳеродот қадимда Акес дарёси водийси хоразмликларга тегишли бўлганлиги ҳақида айтади. И.Маркварт ва
С.П.Толстовларнинг
фикрларига
кўра,
бу
Аҳоманийларгача
бўлган
даврнинг
ўзидаёқ
Хоразм
томониданбошқарилган ўлкалар ерларининг бирлашмаси мавжуд бўлганлигидан далолат беради.Унинг чегаралари
ҳақида Аҳоманийлар империясининг кейинроқ пайдо бўлган ва ўз ичига Партава, Хоразм, Арея, Суғдиёнани олган
XVI сатрапнясининг ҳудуди бўйича тушунча ҳосил қилиш мумкин. Аммо бу маълумот ҳали ўзининг илмий
155
имкониятидан маҳрум бўлиб, оғир аҳволга тушиб қоладилар, чунки қишда
худолар уларга ёмғирни худди бошқа одамларга юборгандек юборади, ёзда эса
улар тариқ ва буғдой экадилар ва сувга эҳтиёжлари ошади. Ва ҳар гал уларга
сув ҳеч келавермагач, улар хотинлари билан форсларнинг ҳузурига келадилар
ва шоҳ саройи олдида туриб, йиғлайдилар ва бақирадилар. Шоҳ эса фақат сувга
эҳтиёжи энг кўп бўлганларга қараган тўғонларни очишни буюради. Уларнинг
ерлари сувга тўйиши биланоқ ушбу тўғонлар ёпилади ва у бошқа сувга эҳтиёжи
борларга қараган тўғонларни очиб, хирождан ташқари кўп пул олади
1
.
Do'stlaringiz bilan baham: |