Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
СУРХ-КЎТАЛДАГИ ЁЗУВ 
“Бу қўрғон – Ғолиб Канишка (деб аталадиган) эҳромдир, уни жаноб 
подшоҳ Канишка ўз хотирасига қурдирди. Мана энди, қўрғон (қурилиши) 
тугаганида, (қўрғон) ичидаги сув (ҳовузлари) қуриб қолди, натижада қўрғон 
сувсиз қолди. Энди ёзнинг қаттиқ жазирамасидан қурғоқчилик бошланганида, 
шунда илоҳлар (ўзларининг) уяларидан олиб кетилдилар: (илоҳларнинг) 
тасвирлари ҳам, ҳайкаллари ҳам. Ва қўрғон бўшаб қолди, токи бу ерга 
ҳукмронлигининг 31 йилида, нисон ойида, эҳромга подшоҳ севган, подшоҳга 
энг дўстона, олийжаноб, заҳматкаш (?), яхшилик қилгувчи, яхши ишларга тўла, 
барча мавжудотга тоза ниятда бўлган ноиб Никонзок келгунича. Сўнгра у 
қўрғонни девор билан ўради, қудуқ қаздирди, сув келтирди, (қудуқни) тош 
билан шундай тердики, қўрғон ичидаги одамлар сувдан камчиликлари 
бўлмасин ва қурғоқчилик бўлганида, ёзнинг жазирама иссиғида илоҳлар (ўз) 
уяларидан олиб кетилмасин, қўрғон бўшаб қолмасин учун. Қудуқнинг устига 
эса сувни кўтариш учун мослама қурилди (?) ҳамда сув омбори қурилди. Шу 
қудуқ, шу сув омбори туфайли қўрғон гуллаб-яшнади. Шу қудуқни ҳам, шу 
...ни ҳам Ҳиргоман, Кузгашканинг ўғли Бурзмиҳр, Астилганциг ва Никонзок, 
подшоҳ амрига итоат этувчи ноиблар қилдилар. Ва буни эса Евман Миҳраман, 
Бурзмиҳр-пуҳр (ва) Амиҳ Раманлар билан бирга ёзди”. 
 
“ЗАРДУШТ КАЪБАСИ”ДАГИ ШОПУР I ЁЗУВИ 
“Зардушт каъбаси” деб аталмиш ибодатхонада ўйиб ёзилган битиклар 
Сосоний подшоҳ Шопур I
3
подшоҳлиги даврига мансубдир. Унинг илмий 
қиммати ва аҳамияти аввало шундаки, кейинги манбалар анча аввал бўлиб 
ўтган тарихий ҳодисаларнинг акс-садосини ўз ичига олган бўлса ва бунинг 
устига, улар ўша у ҳодисаларни, балки, бузиб кўрсатган бўлса, илк сосоний 
ёзувлари (шу жумладан, Шопур I ёзуви) ҳодисаларни айнан ўз вақтида акс 
эттирган. 
Мазкур битик Шопур I нинг подшоҳлик давридаги Эроншаҳр чегаралари 
ҳақида ҳикоя қилади. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, ҳар бир ҳолда сўз 
1
Эҳтимол, бу муҳим мансабдор шахсдир, балки Кушон подшоҳининг Айритом вилоятидаги (Сурхондарёнинг 
Амударёга қуйилиш ери) ёки бутун Термиз (қадимги Тармита) вилояти ҳокимидир.
2
Тургунов, Лившиц, Ртвеладзе.; Тургунов. Тайна.Б. 20.
3
Ардашир I нинг вориси Шопур I даврида Сосонийлар давлати юксак қудратга эришди.


143 
нафақат бирон ҳудуднинг аниқ чегаралари ҳақида, балки Сосоний 
ҳукмдорларнинг мулкига қисман кирган ёки уларнинг таъсири остида бўлган 
ёхуд уларга боғлиқ вилоятлар ҳақида кетиши мумкин. Айни ҳолда, бизни 
Шопур I ёзувида Ўрта Осиёга (масалан, Марв, Суғд, Кушония каби) бутунлай 
ёки қисман тааллуқли жуғрофий ва ҳудудий кўрсатмалар борлиги, хусусан, 
ушбу ҳужжатда ўз чегаралари ичида шаҳар кўринишидаги маскани ҳам бўлган 
Чоч (Шош) вилоятининг номи қайд этилгани қизиқтиради. Бу масканнинг 
тарихи ушбу вилоятнинг маркази бўлган Тошкент шаҳри тарихи билан узвий 
боғлиқдир
1

Кушония, Суғд ва Шошнинг Шопур I га бутунлай тобе бўлганлиги 
ҳақида аниқ далолатлар йўқ. В.Г.Лукониннинг фикрига кўра, ёзувда 
Кушоншаҳр ва Каш, Суғд, Шошгача бўлган ерларга нисбатан “уларнинг 
устидан ҳукмронлик даъвоси”гина баён этилган. Лекин кейинчалик у 
“шаҳаншоҳнинг отлари ва одамлари”, яъни Сосоний кўшинлари Кушонияда 
262 йилгача, яъни “Зардушт каъбаси”даги ёзувлар битилишидан олдин, 
аниқроғи (В.Г. Луконинга кўра), 244 ва 249 йиллар орасида бўлган, деган 
маълумотга таянган тадқиқотчилар фикрига қўшилган. Кушониянинг Эронга 
боғлиқ бўлганлиги айни шу айтилган сабаблар билан изоҳланади. 
Б.Я.Ставискийнинг
2
фикрича, сўз кушонларнинг ҳарбий мағлубияти ҳақида 
кетган бўлиши мумкин, ундан кейин улар гўё Шопур I га бир неча йил 
давомида ўлпон ёки бирйўла жарима тўлашга ёки ҳатто бирор муддат унинг 
устунлигини тан олишга мажбур бўлганлар. Чоч (Шош) вилоятининг тилга 
олинишига келсак, ёзувнинг кўрсатишича (“Шош тоғларигача”), “Зардушт 
каъбаси” ёзувлари тааллуқли бўлган даврда Шош Сосонийлардан ўз 
мустақиллигини сақлаб турган. 
“Мен – Маздага ибодат қилувчи шоҳ Шопур, Эрон ва ғайри Эроннинг 
шаҳаншоҳи, илоҳлардан келиб чиқувчи, Маздага ибодат қилувчи ва 
илоҳлардан келиб чиқувчи Эрон шаҳаншоҳи Ардаширнинг ўғли, ҳукмрон шоҳ 
Попаконнинг невараси. Мен – Эроншаҳр ҳукмдори. Мен мана бу шаҳрларга
3
ҳукмронлик қиламан: Форс, Партава, Хузистон, Мешан
4
, Оссурия, Адиабена
5

Арабистон, Атурпатакон
6
, Арманистон, Вршан
7
, Сикан
8
, Ардан
9
, Баласакан
10

то Қап тоғлари
11
ва Алан довонига
12
қадар ва бутун Паришахвар тоғ 
1
Ёзувнинг бизнинг таржимага асос бўлган русча таржимаси В.Г.Луконинникидир, у эса М.Шпренглинг 
томонидан чоп этилган эстампаждан фойдаланган (қар.: Луконин).
2
Қар.: Ставиский. Кушанская Бактрия.Б. 134
3
Ўрта форс тилида “шаҳр” деганда мамлакат назарда тутилади.
4
Мешан ёки Мешун – илк Сосонийлар даврида Исфаҳон яқинидаги вилоят.
5
Адиабена ёки Аруастан 

илк Сосонийлар даврида Шимолий Оссурия.
6
Атурпатакон – Озарбайжоннинг қадимги номи.
7
Вршан –юнонча Иберия, яъни Гуржистон.
8
Сикан ёки Сисакан – қадимги Арманистоннинг вилоятларидан бири Сюник номииинг форсча аталиши.
9
Ардан – юнонча Албания, яъни Кавказ Албанияси, ўрта асрларда Аррон деб аталган, ҳозирги шимолий 
Озарбайжон.
10
Баласакан – Кавказ Албаниясидаги қадимги ноҳия, ўрта асрларда Байлакан ва Байлақон деб аталган, Шимолий 
Озарбайжоннинг Кура дарёсига туташ ерлари.
11
Қап тоғлари 

ўрта форсчада Қапкўҳ, ўрта асрларда Кўҳи Қоф, яъни Кавказ тоғлари. Кавказ атамаси аслида 
осетинча, яъни ослар тилидаги Қафқази (Қоф тоғи) номининг европача талаффузидир.
12
Алан довони – Катта Кавказдаги тоғ довони, ҳозирги Шимолий ва Жанубий Осетия орасидаги, Гуржистон билан 
Русия чегарасидаги тоғ йўли.


144 
тизмасигача
1
, Мад
2
, Вркан
3
, Марв, Ҳарив
4
ва бутун Апаршар
5
, Кермон, 
Сакастон, Турон
6
, Макурон
7
, Партан
8
, Ҳиндустон, Кушоншаҳр
9
, Пашкабур
10
ва 
то Каш
11
, Суғд, Шош чегараларигача. 
Денгизнинг бошқа соҳилидан эса Мазунхшатр. Ва барча мана шу кўп 
сонли шаҳрлар ва шаҳрдорлар ва вилоятлар ҳукмдорлари – ҳаммаси бизга 
ўлпон тўлар ва итоат этар эдилар”. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish