Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
ПЛИНИЙ 
Плиний мил. I асрда яшаган (айтишларича, у 79 йилда Везувий 
вулканининг отилиши ва Помпеянинг вайрон бўлишини кузатаётганда ҳалок 
бўлган). У табиатшуносликка оид компилятив энциклопедик маълумотлар 
жамламасидан иборат бўлган, шу жумладан, Ктесий асарларидан иқтибосларни 
ўз ичига олган 37 китобли “Табиий тарих” асарининг муаллифи
1
. Шуниси 
диққатга сазоворки, Плиний келтирган маълумотлар ўзига замондош, ундан 
олдин ва кейин яшаган қадимги муаллифларнинг маълумотларидан бирмунча 
фарқ қилади. Масалан, Плиний эслатган Марказий Осиё ҳудудларида яшаган 
қабилалар – пэзиклар, бердриглар, матианлар, сарапарлар, румниклар, гистлар, 
эдонлар номлари юқорида биз кўрган асарларнинг бирортасида келтирилмаган. 
Ундан ташқари, Плиний, бизнингча, қадимги муаллифлар ичида биринчи 
бўлиб туркий қабилаларнинг номларини келтирган. Чунончи, команлар ўрта 
асрларда қипчоқлар деб аталган қабиланинг Европада тарқалган лотинча 
номидир. Бу ҳол Плиний ўз давридаги бошқа муаллифларга номаълум қолган 
рим итширарийларидан (йўлномаларидан) фойдаланган, деган тахминга олиб 
келади. 
III. 42. Яксарт ва Ўкуз Суғд ерларидан скиф чўллари бўйлаб оқадилар ва 
1
Таржима қуйидаги китоб бўйича берилади: Баженов. Древние авторы.Б.84-86,89,90,109,116,120,122, 
123,126,127,132.


260 
Скиф кўрфазига қуйиладилар. Биринчиси сувга тўла; иккинчиси унга дарёлар 
қуйилиши туфайли ундан ҳам тўладир. У шарқдан ғарбга оқади ва дайлар 
яқинида биринчи марта шимолга бурилиб, амурдлар ва пэзиклар орасида 
денгизга қуйилади
1

VI. 13 (36). Каспий ёки Гиркан денгизи Скиф океанидан Осиёнинг орқа 
томонига қуйилади ва соҳилидаги аҳолига қараб номини кўп марта 
ўзгартиради, улардан энг маълуми Каспий ва Гиркандир. Клитарх уни Понт 
Эвксиндан кичик эмас, деб ҳисоблайди. Эратосфен унинг ўлчамларини ҳам 
беради... атиги 175000 қадам. 
VI. 16. Сўнгра Марғиёна вилояти жойлашган. У қуёшининг иссиқлиги 
билан машҳур ва ушбу йўлда узум етиштирувчи ягона вилоятдир. Атрофи 
узунлиги 1500 стадийга тенг бўлган ажойиб тоғлар билан ўралган; унга етиш 
қийин, чунки уни 120000 қадам масофада саҳролар ўраб туради; ўзи эса 
партаваликларнинг Искандар Искандарияни қурган жойининг қаршисидадир. 
Уни варварлар вайрон этганда, Селевк ўғли Антиох Салавкияни шу ернинг 
ўзида ва Зоталга қуйилувчи Марғ оқими бўйича қайта қурди. У уни Антиохия 
деб аташни афзал кўрди. Шаҳар айланада 70 стадий. Красс мағлубиятидан сўнг 
Ород бу ерга римлик асирларни олиб келган. 
VI. 16 (18), 46. Кавказ чўққилари бўйлаб Бахтариягача ҳеч кимга 
бўйсунмайдиган мардлар ёввойи қабиласи жойлашган. Ушбу вилоят остида эса 
оркианлар, комморлар, бердриглар, гармототроплар, цитомарлар, команлар, 
мурралар, зиарлар, мандруанлар, Мандр ва Ҳиндр дарёлари; уларнинг ортида 
хоразмийлар, гандарлар, париканлар, саранглар, аразмлар, морапшанлар, 
арслар,геллар – уларни юнонлар кадусий деб атайдилар – ва матианлар 
жойлашган. Сўнгра ерларини Оакс кўлида бошланувчи Ўкуз кесиб ўтувчи 
дербиклар, сирматлар, окситаглар, моклар, батенлар, сарапарлар. 
VI. 18. Искандарияни варварлар вайрон этганларида, Селевк ўғли 
Антиох
2
Салавкияни шу ернинг ўзида, Зоталга қуйилувчи Марғ оқими 
бўйича қайта қурди. Бироқ у уни Антиохия деб аташни маъқул кўрди. Шаҳар 
айланада 70 стадийга тенг. 
VI. (19). 17. (Яксартнинг) бошқа томонида скиф қабилалари яшайдилар. 
Форслар уларни энг яқин қабила номи билан саглар (саклар) деб атайдилар, 
қадимги ёзувчилар эса аромияликлар деб атаганлар. Скифларнинг ўзлари 
форсларни хорзарлар деб ва Кавказ тоғини Кровказ, яъни “тоза қор” деб 
атайдилар. Скиф халқларининг сони чексиздир ва фақат партаваликларга тенг 
бўла олади. Улардан энг машҳурлари саглар, массагетлар, дайлар, 
эсседонлар, астаклар, румниклар, пестиклар, гомодотлар, гистлар, эдонлар, 
камлар, камаклар, эхвотлар, котнерлар, энтузиалар, псаклар, аримаспалар, 
антракатлар, хроазлар, этайлардир. Йирик дарёлари Мандрагай ва Каспас. 
Бошқа ҳеч қайси масала бўйича ёзувчилар бундай қарама-қаршиликка дуч 
1
Солинда Плиний таҳририда (49.5): “Бахтарияликлар Лаксат (Яксарт) деб атовчи дарёни скифлар Силис деб 
атайдилар. Буюк Искандар қўшинлари эса уни Танаид деб ҳисоблаганлар. Аммо ишончли муаллиф – Салавк ва 
Антиох саркардаси Демодам бу дарёни кечиб ўтиб, барча маълумотлар нотўғри эканлигини кўрсатди ва бу 
Танаиддан фарқ қилувчи бошқа дарё эканлигини исботлади. Бу форслар ва скифлар ўртасидаги чегара”.
2
Антиох IСотер назарда тутилаётир.


261 
келмайдилар; шунинг учун, мен ҳисоблашимча, ушбу сон-саноқсиз 
қабилалар кўчманчидирлар. 
VI. 25. Партава салтанатларининг барчаси 18 та. Икки денгиз: жанубда 
Қизил денгиз ва шимолда Гиркания денгизи ушбу вилоятларни ажратиб 
туради. Ушбу салтанатлардан ўн биттаси Арманистон чегаралари ва Каспий 
денгизи бўйларида бошланади ва улар билан тенглаша олувчи скифларгача 
етади; қолган еттитаси қуйилар деб аталади. Шарқда Партава ариялар билан, 
жанубдаКармания ва арианалар билан, ғарбда пратит мидияликлари билан, 
шимолда гирканияликлар билан чегарадош ва ҳар томондан чўллар билан 
ўралган. Бошқа томондаги партаваликлар кўчманчилар деб аталади. 
VI. 27 (134). Суғддан шарқда коссиэйлар яшайдилар, улардан пастда 
шимол томонга –Кавказ тизмасининг қисми бўлган Комбалид тоғи 
этагидаМассабатена жойлашган; у ердан Бахтариягача йўл осон. 
VI. 43,45. Авваллари кардухлар, эндиликда кордуэнлар ва пратитлар 
деб аталмиш қабилалар Каспий Дарвозаларига эгалик қиладилар. Уларнинг 
ёнида, бир томондан, Партава чўллари ва Цитеп чўққилари жойлашади, 
уларнинг ортида эса Партаванинг Хоара деб аталмиш ажойиб ери 
жойлашган. Партавада икки шаҳар борки, улар Мидия қаршисида 
жойлашган, булар: Каллиопа ва қоядаги Иссатис; Партава пойтахти 
Гекатомпил эса дарвозалардан 133000 қадам масофададир. Фақат дарвозалар 
чиқиш ерларида уларга ва денгизга ўз номини берган каспийлар қабиласи 
яшайди. Чап томонда тоғлиқ ерлар... 
VIII. 48,191-192. Гиламлар учун қадимдан қўпол тукли қалин жунни 
ишлатадилар. Гомер ушбу қадимги ҳунар ҳақида гувоҳлик беради. Галлар 
гиламларни бир усул билан, партава қабилалари бошқа усул билан 
бўяйдилар. 
XIII. 18. (67). Туяларнинг икки тури мавжуд: Бахтария ва араб туялари. 
Биринчилари икки ўркачли, иккинчилари бир ўркачли ва иккинчиси кўкраги 
остида. 
XVIII. 7. (70). Айтишларича, Бахтарияда буғдой донлари шундай 
йирикки, бизнинг бошоқларга тенг. 
XVIII. 21. (186). Тупроқларнинг шундай турлари мавжудки ва уларнинг 
ҳосилдорлиги шундайки, экинларни илдизи билан чопишга ва (бегона) ўтларни 
юлиб, ерни иккинчи бор кетмон билан чопишга тўғри келади. Бахтария, 
Африка ва Киренада эса, осмоннинг марҳамати туфайли бунинг барчасининг 
кераги йўқ; экиб қўйиб, далаларга фақат ўрим вақтида қайтадилар; намликнинг 
камлиги (бегона) ўтларнинг ўсишига тўсқинлик қилади ва мевалар тунги 
шудрингдан секин-аста етишадилар. 
XXXI. 7. (74-75). Бахтариёнада иккита катта кўл бор: бири скифлар 
томонига қараган, иккинчиси арияларга; улар туз чиқарадилар... Ва дарёлар 
туздан шундай қуюқлашадики, сув муз остида оққанидек оқади. Каспий 
Дарвозалари яқинида ҳамда мард ва арман вилоятларида улар шўр дарёлар деб 
аталадилар. Бахтарияда Оҳ ва Ўкуз дарёлари тоғлардан туз парчаларини 
оқизиб келадилар. 
XXXIV. 14.145. Барча қабилалар ўртасида биринчилик серлар(хитой) 


262 
темирига тегишли. Серлар уни ўз кийимлари ва мўйналари билан олиб 
келадилар. Иккинчи ўриндаПартава темири. Темирнинг қолган турлари соф 
пўлатдан тобланмайди, уларга юмшоқроқ қуймалар қўшилади. 
ТАЦИТ 
Машҳур рим тарихчиси Корнелий Тацит мил. 58 йил атрофида туғилиб, 
мил. 117 йилдан сўнг вафот этган. У бир қатор асарлар, шу жумладан, унга 
шуҳрат келтирган икки йирик тарихий асар (“Тарих” ва “Анналлар”) 
муаллифидир. 
Ўрта Осиё ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган “Анналлар”дан 
парчалар Тацит асарларининг рус тилига қилинган энг охирги таржималари 
бўйича берилмоқда
1

II китоб, 60. ...Германик
2
бу ерга энг яқин бўлган ва Геркулес номи билан 
аталган дарё ирмоғи томон йўл олди. Геркулес ҳақида маҳаллий аҳоли 
айтишича, у шу ерларда туғилган ва бу ерларнинг қадимги яшовчисидир ва у 
каби шуҳратга эга бўлганларга унинг номини беришган; Германик қадимги 
ҳашаматли Фиванинг вайроналарини ҳам бориб кўрди. У ердаги улкан бинолар 
вайроналарида аввалги улуғворликдан гувоҳлик берувчи миср ёзувлари 
сақланиб қолган. Она тилида ёзилган ушбу ёзувларни таржима қилиш 
буюрилган. Руҳонийларнинг энг ёши улуғи маълум қилдики, қачонлардир бу 
ерда қурол тутишга яроқли етти юз минг одам яшаган ва подшоҳ Рамсес айни 
шу қўшин билан Ливия, Ҳабашистон, мидияликлар, форслар ва 
бахтарияликлар давлатларини ҳамда Скифияни забт этган. Бундан ташқари, у 
Вифиния ва Ликия денгизлари орасидаги сурияликлар, арманлар ва уларнинг 
қўшнилари каппадокияликлар яшайдиган ерларни ўз ҳукронлиги остида 
ушлаган
3

Халқларга солинган солиқлар, олтин ва кумуш вазни, қуролланган 
аскарлар ва отлар ҳақидаги ёзувлар ўқилди... 
VI китоб, 34. Шу орада иттифоқчиларнинг қўшинлари кучини 
кўпайтирган Фарасман ёрдамчи қўшинга эга бўлмаган Ородни (Артабан ўғли) 
жангга чақиради. Ород жанг қилишдан бош тортгани сабабли уни безовта 
қилиб, отлиқ аскарлари билан унинг ўрдусига ҳужум қилади; у бир неча бор 
душман ўрдусини пистирмалар тайёрлагандек, қўшинларининг бўлинмалари 
билан ўраб олади, ниҳоят, бундай камситилишларга кўникмаган партаваликлар 
ўз подшоҳларини ўртага олиб, уларни жангга бошлаб боришни талаб 
қиладилар. Аммо улар фақат кучли отлиқ қўшинга эга эдилар, Фарасманда эса 
яхши пиёда қўшин ҳам бор эди. 
XI китоб, 8. Шу вақт атрофида, мен маълум қилганимдек, Арманистонда 
ҳукмронлик қилган ва Гай Цезар буйруғи билан кишанбанд этилган Митридат 
Клавдий буйруғига биноан ўз салтанатига қайтди ва Фарасманнинг ёрдамига 
1
Корнелий Тацит.
2
Германик –Рим саркардаси (мил. ав. 15 – мил. 19), император Тиберийнингжияни.
3
Тацит ушбу маълумотни келтирганда қайси манбага асосланганлиги номаълум. Фиръавн Рамзес II нинг 
бахтарияликлар, скифлар ва бошқаларга қарши юришлари тарихан тасдиқланмаган.


263 
умид боғлади. Иберлар подшоҳи ва Митридатнинг акаси Фарасман унга 
партаваликлар ўртасида зиддиятлар авжига чиққанини
1
ва тахт учун курашда 
улар аҳамияти камроқ бўлган ишларга қўл урмаётганликларини хабар қилди. 
Айтиб ўтиш керакки, Готарз кўп золимликлари қаторида ўз акаси Артабанни, 
унинг хотини ва ўғлини ўлдирган. Партаваликлар ундан қўрқиб, Варданни 
чақирдилар. У эса, қалтис ишларга қўл уришни хуш кўриши сабабли, икки 
кунда уч минг стадийга тенг масофани ўтиб, кутилмаган бу ишдан ва 
қўрқувдан саросимага тушган Готарзни ҳайдаб чиқарди; у яқин атрофдаги 
префектураларни босиб олишни ҳам кечиктириб ўтирмади. Фақат Салавкия 
аҳолиси уни ўз ҳукмдори деб тан олишдан бош тортди. Вужудга келган вазият 
талабига кўра, авваллари отасига ҳам хиёнат қилган одамларга нисбатан 
нафрати туфайли у дарё ва деворлар билан яхши ҳимояланган ҳамда кўп 
миқдорда озуқа ғамламаларига эга бўлган шаҳарни қамал қилишга киришди. 
Шу орада Готарз даг ва гирканлардан ёрдам олиб, ҳарбий ҳаракатларни қайта 
бошлади ва Вардан Салавкиядан чекинишга мажбур бўлиб, ўз ўрдусини 
Бахтария кенгликларига олиб ўтди. 
XI китоб, 9. ...Шу вақтда ҳал қилувчи жангга тайёрланаётган Партаванинг 
иккала ҳукмдори ватандошларининг уларга қарши қаратилган фитналари 
ҳақида хабар топиб – бу гапни акасига Готарз етказган эди, – кутилмаганда 
иттифоқ туздилар ва учрашиб, аввалига тортинчоқлик билан, сўнгра бир-
бирларига қўл бердилар ва худоларга қурбонгоҳ олдида душманларининг 
хиёнаткорликлари учун ўч олишга ва битим тузишга қасам ичдилар; ва Вардан 
кучлироқ бўлиб чиққанлиги сабабли у Партава давлатини ўз қўлида сақлаб 
қолди, Готарз эса, рақиблик бўлмаслиги учун, Гирканияга кетди. Вардан 
Партавага қайтиб келиши билан, ажралиб чиққанидан кейин етти йилдан сўнг, 
шундай узоқ вақт давомида партаваликлардан қутулиб қолишга муваффақ 
бўлган Салавкия унга таслим бўлди. 
XI китоб, 10. ...Шу орада салтанатни Варданга топширганидан афсус 
қилаётган ва аслзодалар томонидан даъват этилаётган Готарз қўшин тўплайди. 
Душман Эринда дарёси томон чиқди; дарёни кечишда қаршиликка учраб ва 
душманни тор-мор этиб, Вардан бир қатор муваффақиятли жанглардан сўнг 
мазкур дарё билан дагларни ариялардан ажратиб турувчи Синд дарёси орасида 
яшаган 
халқларни 
бўйсундирди. 
Шу 
билан 
партаваликларнинг 
муваффақиятлари тугади, зеро улар ғалабаларга қарамай, ватанларидан 
йироқда уруш олиб боришни хоҳламас эдилар. Шундай қилиб, Вардан катта 
шуҳрат қозониб, ҳайкаллар ўрнатиб ва уларда ўзининг қудрати ҳамда унгача 
бирор-бир Арсакий ушбу қабилалардан хирож ундирмаганлиги ҳақида ёзиб, 
Партавага қайтди... 
XIV китоб, 25. ...Партаваликларни гирканлар билан уруш боғлаб турар 
эди. Шунда гирканлар рим принцепсига иттифоқ тузиш илтимоси билан 
элчилар юборадилар ва дўстлик риштаси сифатида улар подшоҳ Вологезни 
ушлаб турганликларини кўрсатадилар. Элчилар қайтганларида Корбулон 
1
Тацитнинг “зиддиятлар” ҳақидаги хабари ҳақиқатдир. Мил.I асрнинг биринчи ярмида Партава ички зиддиятларга 
дучор бўлди.


264 
уларга соқчиларни берди. Фиротдан ўтиб душман қўлига тушиб 
қолмасликлари учун уларни Қизил денгиз соҳилларигача кузатиб қўйдилар, у 
ердан партаваликларнинг чегараларидан ўтмай, улар ватанларига қайтдилар. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish