ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ФАНИДАН ТЕСТ САВОЛЛАРИ ТЎПЛАМИ 1. Ўзбекистон тарихи бўйича энг қадимий ёзма манба, бу - …
А) «Авесто». Б) Беҳустун ёзуви.
C) Геродотнинг «Тарих» асари.
Д) Сима Сяннинг «Тарихий йилномалар» асари.
2. Беҳистун ёзувлари қайси шаҳар яқинида жойлашган
А) Кирмоншоҳ. Б) Исфаҳон.
C) Шероз.
Д) Теҳрон.
3. Қуйидаги асарларнинг қайси бири рим тарихчиси Квинт Курсий Руф қаламига мансуб?
А) «Тарих».
Б) «География».
C) «Буюк Александр тарихи».
Д) «Александрнинг ҳарбий юришлари».
4. Инсониятнинг энг қадимги масканларидан бири бўлган мамлакатни аниқланг.
А) Канада.
Б) Ўзбекистон.
C) Австралия.
Д) Исландия.
5. Қачон Ўзбекистон ва Қадимги Шарқ ўртасидаги маданий алоқалар кучайди?
А) Мил. авв. IV мингйилликда.
Б) Мил. авв. III мингйилликда.
C) Мил. авв. II мингйилликда.
Д) Мил. авв. I мингйилликда.
6. Ибтидоий тўда - … негизида бирлашган қадимги одамлар жамоасидир.
А) Турмуш ва меҳнат умумийлиги.
Б) Уруғ-қариндошчилик.
C) Миллий ва этник бирлик.
Д) Барча жавоблар тўғри.
7. Нима учун инсоният тарихининг дастлабки босқичини археологлар тош даври деб аташади?
А) Меҳнат қуроллари асосан тошдан ясалгани учун.
Б) Ибтидоий одамлар қоятошларга расмлар чизганлиги учун.
C) Одамлар ҳайвонларни тош билан уриб ўлдирганлиги учун.
Д) А, Б, C.
8. Тош даври босқичлари қайси вариантда тўғри тартибда берилган?
А) Палеолит, неолит, мезолит, энеолит.
Б) Мезолит, палеолит, энеолит, неолит.
C) Неолит, палеолит, мезолит, энеолит.
Д) Палеолит, мезолит, неолит, энеолит.
9. Ўрта Осиёда энг қадимий меҳнат қуроллари ... манзилгоҳларидан топилган.
А) Селунгур ва Кўлбулоқ.
Б) Тешиктош ва Мачай.
C) Обишир ва Зараутсой.
Д) Чоақмоқли ва Жойтун.
10. Тешиктош ғори қачон тадқиқ этилган?
А) 1937 йилда.
Б) 1938 йилда.
C) 1941 йилда.
Д) 1942 йилда.
11. Диний эътиқоднинг куртаклари қачон пайдо бўлди?
А) Илк палеолит даврида.
Б) Ўрта палеолит даврида
C) Сўнгги палеолит даврида.
Д) Мезолит даврида.
12. Кроманён одами қачон пайдо бўлди?
А) Илк палеолит даврида.
Б) Ўрта палеолит даврида.
C) Сўнгги палеолит даврида.
Д) Мезолит даврида.
13. Уруғ жамоаси вужудга келган давр – бу ...
А) Илк палеолит.
Б) Ўрта палеолит.
C) Сўнгги палеолит.
Д) Мезолит.
14. Инсон қачон сунъий йўл билан олов ёқишни ўрганиб олди?
А) Сўнгги палеолит даврида.
Б) Илк палеолит даврида.
C) Мезолит даврида.
Д) Ўрта палеолит даврида.
15. Қачон темирдан меҳнат қуроллари ясаш имконияти пайдо бўлди?
А) Мил. авв. II мингйиллик охирида.
Б) Мил. авв. I мингйиллик бошларида.
C) Мил. авв. I мингйиллик охирида.
Д) Мил. авв. I мингйиллик ўрталарида.
16. Европа мамлакатларидан фарқли ўлароқ Шарқда деҳқончилик…
А) Лалмикорлик асосида тараққий этди.
Б) Сунъий суғориш асосида тараққий этди.
C) Қуллар меҳнати асосида тараққий этди.
Д) Европа ва Марказий Осиёда деҳқончилик ривожланишида ҳеч қандай фарқ йўқ эди.
17. Мил. авв. ВИИ-ВИ асрларда Ўзбекистон ҳудудида яшаган халқларни аниқланг.
А) Суғдийлар ва бақтрияликлар.
Б) Хоразмликлар.
C) Сак ва массагет элатлари.
Д) Юқоридагаларнинг барчаси.
18. «Авесто»да тилга олинган «дахю» ибораси нима маънони англатади?
А) Патриархал оила.
Б) Уруғ жамоаси.
C) Қўшничилик жамоаси.
Д) Қабилалар иттифоқи.
19. Зардўштийлик динининг муқаддас китоби нима деб аталади?
А) «Таврот».
Б) «Қуръон».
C) «Авесто».
Д) «Инжил».
20. «Авесто» сўзи қандай маънони билдиради?
А) Итоаткорлик.
Б) Китоб.
C) Ўқиш.
Д) Қатъий қонунлар.
21. Кир II нинг қўшинларини тор-мор этган массагетлар маликаси ким?
А) Анахита.
Б) Апама.
C) Роксана.
Д) Тўмарис.
22. «Ўзликни билиш тарихни билишдан бошланади». Ушбу сўзлар кимга тегишли?
А) Алишер Навоийга.
Б) Абу Райҳон Беҳбудийга.
C) Ислом Каримовга.
Д) Геродотга.
23. Муҳаммад пайғамбар ... йилда арабларни ягона давлатга бирлаштирди.
А) 630 йил.
Б) 632 йил.
C) 634 йил.
Д) 644 йил.
24. «Оқ кийимлилар» қўзғолонининг санасини аниқланг.
А) 759-773 йиллар.
Б) 769-783 йиллар.
C) 770-784 йиллар.
Д) 771-781 йиллар.
25. Маълумки, қўзғолон раҳбари Ҳошим ибн Ҳаким «Муқанна» номи билан машҳур эди. Ушбу сўз қандай маънони англатади?
А) «Кудунгар».
Б) «Сеҳргар».
C) «Бадбашара».
Д) «Ниқобдор».
26. Қарлуқлар давлатининг подшоҳлари нима деб аталган?
А) Ябғу.
Б) Хоқон.
C) Гурхон.
Д) Султон.
27. Ўзбек ва тожикларнинг этногенезида муҳим рол ўйнаган қабилани аниқланг.
А) Қарлуқлар.
Б) Ўғузлар.
C) Яғмолар.
Д) Жикиллар.
28. IX асрнинг бошида Мовароуннаҳр вилоятларига қайси хонадон вакиллари ҳоким этиб тайинланди?
А) Тоҳирийлар.
Б) Сомонийлар.
C) Саффорийлар.
Д) Аббосийлар.
29. Сомонийлар давлатининг пойтахти қайси шаҳар эди?
А) Бухоро.
Б) Самарқанд.
C) Тароз.
Д) Нишопур.
30. Бухорода илк мадраса қачон бино қилинди?
А) VIII асрда.
Б) IX асрда.
C) Х асрда.
Д) XI асрда.
31. VII - VIII асрларга келиб Ўрта Осиёнинг қайси шаҳрида юқори навли қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилган?
А) Бухорода.
Б) Самарқандда.
C) Урганчда.
Д) Қўқонда.
32. Қачон Маҳмуд Ғазнавий Хоразмни ўз давлатига қўшиб олди?
А) 997 йилда.
Б) 1017 йилда.
C) 1046 йилда.
Д) 1030 йилда.
33. XII асрнинг 30 йилларида Қорахонийлар давлатига кимлар ҳужум қилдилар?
А) Қорахитойлар.
Б) Ғазнавийлар.
C) Салжуқийлар.
Д) Мўғуллар.
34. XI асрдан бошлаб кенг ёйилган ер эгалиги шаклини аниқланг.
А) Мулк.
Б) Вақф.
C) Иқто.
Д) Суюрғол.
35. Аҳмад ал-Фарғоний Европада қандай тахаллус билан шуҳрат топган?
А) Авитсенна .
Б) Алфраганус.
C) Аверроес.
Д) Алгоритм.
36. Имом Исмоил ал-Бухорийнинг «Жомеъ ас-саҳиҳ» асарига нечта ҳадис киритилган?
А) 7275 та.
Б) 6275 та.
C) 7572 та.
Д) 8525 та.
37. IX-XII асрларда ... шаклланди
А) Ўзбек халқи.
Б) Қирғиз халқи.
C) Қозоқ халқи.
Д) Уйғур халқи.
38. Чингизхоннинг Мовароуннаҳрга юриши қачон бошланди?
А) 1218 йилда.
Б) 1219 йилда.
C) 1220 йилда.
Д) 1221 йилда.
39. Хўжанд мудофасига бошчилик қилган шахс ким?
А) Туғайхон.
Б) Иналхон.
C) Темур Малик.
Д) Элатҳумалик.
40. Жалолиддин Мангуберди қачон Хоразм давлатининг султони деб эълон қилинди?
А) 1220 йилнинг охиридан.
Б) 1221 йилнинг бошларидан.
C) 1221 йилнинг ўрталаридан.
Д) 1221 йилнинг охиридан.
41. «Ё ватан, ё шарофатли ўлим» шиори остида мўғулларга қарши жанг қилган шахс ким?
А) Нажмиддин Кубро.
Б) Темур Малик.
C) Жалолиддин Мангуберди.
Д) Маҳмуд Таробий.
42. Хоразмшоҳларнинг ҳукмронлиги қачон тугади?
А) 1221 йилда.
Б) 1227 йилда.
C) 1231 йилда.
Д) 1238 йилда.
43. Маҳмуд Торобий қўзғолони санасини аниқланг.
А) 1221 йил.
Б) 1238 йил.
C) 1335 йил.
Д) 1340 йил.
44. Мовароуннаҳрда пул ва маъмурий ислоҳот ўтказган мўғул хони ким?
А) Тармаширин.
Б) Кебекхон.
C) Олғухон.
Д) Дувахон.
45. Амир Темур қачон таваллуд топган?
А) 1336 йил 9 апрель.
Б) 1360 йил 33 март.
C) 1361 йил 13 август.
Д) 1365 йил 14 февраль.
46. Амир Темур таваллуд топган қишлоқнинг номини аниқланг.
А) Занжирсарой.
Б) Хўжаилғор.
C) Конигил.
Д) Қарноб.
47. Амир Темурнинг биринчи пири ким бўлган?
А) Шайх Шамсиддин Кулол
Б) Баҳоуддин Нақшбанд.
C) Шайх Саййид Барака.
Д) Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор.
48. «Лой жанги « қачон ва қаерда бўлиб ўтган?
А) 1361 йилда, Хўжаилғор қишлоғи яқинида.
Б) 1362 йилда, Чирчиқ дарёси бўйида.
C) 1363 йилда, Тошкент ва Чиноз ўртасида.
Д) 1365 йилда, Чирчиқ дарёси бўйида.
49. 1365 йилда кимлар Самарқанд шаҳрини мўғуллардан кимлар мудофаа қилдилар?
А) Сарбадорлар.
Б) Шаҳар хокими.
C) Амир Темур.
Д) Амир Хусайн.
50. 1398-1399 йилларда Амир Темур ... юриш қилди.
А) Хитойга.
Б) Ҳиндистонга.
C) Туркияга.
Д) Олтин Ўрдага.
51. Анқара жанги бўлиб ўтган санани аниқланг
А) 1395 йил.
Б) 1400 йил.
C) 1402 йил.
Д) 1403 йил.
52. Амир Темур қачон вафот этди?
А) 1404 йилда.
Б) 1405 йилда.
C) 1406 йилда.
Д) 1407 йилда.
53. «Темур тузуклари» - ... бағишланган.
А) Амир Темурнинг ҳарбий санъати ва давлат бошқариш услубига.
Б) Амир Темурнинг таржимайи ҳолига.
C) Амир Темурнинг васиятларига.
Д) Барча жавоблар тўғри.
54. Қуйидаги сўзларнинг қайси бири Амир Темурга тегишли?
А) «Куч – адолатдадир».
Б) «Давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш, тадбир ва маслаҳат, қолган бир улушини қилич билан амалга оширдим».
C) «Ватанни севмоқ иймондандир».
Д) А ва Б.
55. «Агар бизнинг қувват ва қудратимизга ишонмасанг, бизнинг иморатларимизга боқ». Амир Темур ушбу сўзларини қайси иншоотнинг пештоқига ёздириб қўйган?
А) Гўри Амир.
Б) Оқсарой.
C) Кўксарой.
Д) Бўстонсарой.
56. Бобур қаерда туғилган?
А) Андижонда.
Б) Ахсикентда.
C) Бухорода.
Д) Самарқандда.
57. Шайбонийхон қачон ўзбеклар давлатини қайта тиклади?
А) 1128 йилда.
Б) 1468 йилда.
C) 1480 йилда.
Д) 1451 йилда.
58. «Тўлғама» деб ном олган жанг усулининг моҳиятини аниқланг.
А) Душманга қарши моҳирона пистирма қўйиш.
Б) Отлиқ аскарлардан ўз жойида унумли фойдаланиш.
C) Душман қўшинларининг қанотидан айланиб ўтиб, орқадан ҳужум қилиш.
Д) Жангнинг ҳал қилувчи палласида изофадан моҳирлик билан фойдаланиш.
59. З.М. Бобурнинг қизи – Гулбаданбегимнинг қаламига мансуб асарни аниқланг.
А) «Бобурнома».
Б) «Ҳумоюннома».
C) «Акбарнома».
Д) «Тарихи Рашидий».
60. Ҳиндистонда З.М. Бобур ташкил этган йирик салтанат («Буюк муғуллар империяси») неча йил ҳукм сурди?
А) 232 йил. Б) 323 йил. C) 332 йил. Д) 334 йил.
61. «Ҳиндистон … бизнинг вилоятлардан ўзгача оламдир. Тоғ ва дарёси, жангал ва саҳроси, ҳайвонот ва набототи, эли ва тили, ёмғири ва ели – барчаси ўзгачадир…» Ушбу парча қайси асардан олинган?
А) «Бобуронма»дан.
Б) «Ҳумоюннома»дан.
C) Берунийнинг «Ҳиндистон» асаридан.
Д) Абдураззоқ Самарқандийнинг «Матлаъ ус-саъдайн» номли асаридан.
62. Қайси ҳукмдор давридан Шайбонийлар давлати Бухоро хонлиги деб аталадиган бўлди?
А) Кўчкинчихон.
Б) Убайдуллахон.
C) Абдуллахон I.
Д) Абдуллахон II.
63. ХVI асрда Тошкентда қурилган мадрасаларни аниқланг.
А) Бароқхон ва Кўкалдош.
Б) Абдуллахон ва Модарихон.
C) Хожа Аҳрор ва Тиллакори.
Д) Тунқатор ва Ҳоким ойим.
64. 1601 йилда Бухоро хонлигида …
А) Шайбонийлар сулоласининг ҳукмронлиги барҳам топди.
Б) Олий ҳокимият Аштархонийлар сулоласи қўлига ўтди.
C) Динмуҳаммаднинг ҳукмронлиги бошланди.
Д) А ва Б.
65. Бухоро хонлигида ҳукмронлик қилган Аштархоний ҳукмдорлар қайси жавобда тўғри хронологик тартибда берилган?
А) Жони Муҳаммад – Вали Муҳаммад – Имомқулихон.
Б) Динмуҳаммадхон – Боқи Муҳаммадхон – Имомқулихон.
C) Боқи Муҳаммадхон – Вали Муҳаммад хон – Имомқулихон.
Д) Вали Муҳаммадхон – Нодир Муҳаммадхон – Абдулазизхон.
66. «Регистон тинч бўлса бас». Ушбу сўзлар кимга тегишли?
А) Абдуллахон II га.
Б) Жонимуҳаммадга.
C) Субҳонқулихонга.
Д) Абулфайзхонга.
67. Нодиршоҳ ва Абулфайзхон ўртасидаги сулҳ шартномаси имзолангандан сўнг Бухоро хонлигининг қушбегиси (бош вазири) лавозимини ким эгаллади?
А) Муҳаммад Раҳимбий.
Б) Муҳаммад Ҳакимбий.
C) Жавшан қалмиқ.
Д) Иброҳимбий кенагас.
68. Амир Шоҳмуродга халқ қандай унвон берган?
А) «Қассоб амир».
Б) «Тўрт иқлим подшоси».
C) «Амири маъсум».
Д) «Амири мозий».
69. Қайси шаҳарда ҳинд савдогарлари ва судхўрлари яшаган алоҳида маҳалла бўлган?
А) Бухорода.
Б) Термизда.
C) Самарқандда.
Д) Тошкентда.
70. Хива хонлигининг асосичиси ким?
А) элбарсхон.
Б) Сўфиёнхон.
C) Аванешхон.
Д) Бужахон.
71. 1741 йилда Хивада эронликларнинг зулмига қарши кўтарилган қўзғолонни ким бостирди?
А) Насрулло.
Б) Нодиршоҳ.
C) Муҳаммадхон.
Д) Ғойиб ибн Ботир.
72. Россия қачон Хивага қарши В. Перовский бошчилигидаги ҳарйбий экспедитсияни юборди?
А) 1837 йилда.
Б) 1838 йилда.
C) 1839 йилда.
Д) 1840 йилда.
73. Қўқон хонлигининг биринчи ҳукмдори …
А) эрдона эди.
Б) Норбўтабий эди.
C) Шоҳруҳбий эди.
Д) Умархон эди.
74. Қачон Тошкент Қўқон хонлигига қўшиб олинди?
А) 1806 йилда.
Б) 1807 йилда.
C) 1808 йилда.
Д) 1809 йилда.
75. Худоёрхоннинг биринчи марта тахтга чиқишида асосий рол ўйнаган шахс ким?
А) Шералихон.
Б) Хожа Қаландар.
C) Мусулмонқул.
Д) Абдураҳмон офтобачи.
76. Шарқий Туркистонда Хитойга қарши қўзғолон мағлубиятга учрагандан сўнг қанча уйғур оиласи Фарғонага кўчиб келди?
А) 40 минг.
Б) 50 минг.
C) 60 минг.
Д) 70 минг.
77. XIX асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиёда қайси Европа давлатларининг манфаатлари тўқнашди?
А) Россия ва Англия.
Б) Франция ва Россия.
C) Германия ва Англия.
Д) Россия ва Германия.
78. Хива хонлигида ерни ижарага олган деҳқонлар ... деб аталарди.
А) Яримчи.
Б) Коранда.
C) Чорикор.
Д) Мардикор.
79. Ўрта Осиё қачондан бошлаб жаҳон савдосига тортила бошлади?
А) XIX асрнинг бошларидан.
Б) XIX асрнинг ўрталаридан.
C) XIX аср охиридан.
Д) XX асрнинг бошларидан.
80. Туркистон генерал-губернаторлиги ва Туркистон ҳарбий округи қачон ташкил этилди?
А) 1865 йилда.
Б) 1866 йилда.
C) 1867 йилда.
Д) 1868 йилда.
81. Фарғона вилоятининг биринчи ҳарбий губернатори ким бўлган?
А) М.Д. Скобелев.
Б) М.Г. Черняев
C) А.Н. Курапаткин.
Д) Фон Кауфман.
82. Россия империяси ҳукмронлиги даврида Туркистонда масжид ва мадрасалар, исломий иморатларнинг ночор аҳволга тушиб қолишига нима сабаб бўлди?
А) Бу биноларнинг эскириб қолганлиги.
Б) Моҳир усталарнинг йўқлиги.
C) Вақф ерлардан келаётган асосий даромаднинг давлат хазинасига олиниши.
Д) А, Б, C.
83. 1914-1916 йилларда қайси ҳудудда темир йўллар қуриб битказилди?
А) Зарафшон воҳасида.
Б) Фарғона водийси.
C) Хоразм воҳасида.
Д) Сурҳондарё воҳасида.
84. Россия империяси мустамлакачилиги даврида ер солиғи неча фоизни ташкил қилар эди?
А) 10 фоизни.
Б) 15 фоизни.
C) 20 фоизни.
Д) 25 фоизни.
85. Қорақалпоқ уруғларини кимлар бошқарар эди?
А) Беклар.
Б) Бийлар.
C) Ҳокимлар.
Д) Кадхудолар.
86. Ёш бухороликлар нашр этган газета ва журналларни аниқланг.
А) «Ойина», «Бухоройи шариф».
Б) «Ал-Изоҳ», «Садойи Туркистон».
C) «Тонг», «Учқун».
Д) «Инқилоб», «Бухоро тонги».
87. Маълумки, 1917 йил 26-апрелда Хива хонлигида янги ҳокимият органлари – Адлия Маҳкамаси (Мажлис) ва Нозирлар Кенгашига сайловлар бўлиб ўтди. Ушбу органларга асосан кимлар сайландилар?
А) Руҳонийлар.
Б) Йирик буржуазия.
C) Ёш хиваликлар.
Д) А, Б, C.
88. Жадидчилик даставвал ... ҳаракат сифатида юзага келди.
А) Маданий-маърифий ҳаракат.
Б) Ислоҳотчилик ҳаракати.
C) Сиёсий ҳаракат.
Д) Диний.
89. «Падаркуш» пйесасининг муаллифи ким?
А) М. Беҳбудий.
Б) А. Авлоний.
C) Ҳамза.
Д) А. Фитрат.
90. Жадидлар ўқувчиларнинг қайси фанни ўрганишига алоҳида эътибор бердилар?
А) Она тилини.
Б) Тарихни.
C) Географияни.
Д) Рус тилини.
91. 1881 йилда Туркистон ўлкасининг геологик харитасини тузган олимларни аниқланг.
А) Семёнов-Тяншанский.
Б) Мушкетов, Романовский.
C) Федченко, Пржевалский.
Д) Докучайев, Вяткин.
92. Мулла Олим Махдум Ҳожи қаламига мансуб асарни аниқланг.
А) «Туркистон тарихи».
Б) «Мунтахаб ат-таворих».
C) «Тарихи жаҳоннамойи».
Д) «Бухоро ёки Мовароуннаҳр тарихи».
93. 1871 йилда Туркистонда ўзбек тилида илк китоб нашр қилинган эди. Ушбу китобнинг номини аниқланг.
А) «Хамса».
Б) «Тақвим».
C) «Қуръон».
Д) «Алифбе».
94. «Болшевик балоси» деган иборани ким ишлатган эди?
А) М. Беҳбудий.
Б) А. Фитрат.
C) С. Айний.
Д) А. Авлоний.
95. «Шўройи Уламо» жамият нашр этган журнал нима деб аталган?
А) «Ал-Ислоҳ».
Б) «Ал-Изоҳ».
C) «Ал-Ахбор».
Д) «Сироти мустақим».
96. Туркистон Мухторияти ҳукуматига бошчилик қилган арбобларни аниқланг.
А) Танишбоев, Чўқаев.
Б) Шоаҳмедов, Хўжаев.
C) Маҳмудов, Ўразаев.
Д) Гертсфелд, Потелхов.
97. «Ҳуррият» газетаси қайси шаҳарда нашр қилинган?
А) Андижонда.
Б) Бухорода.
C) Самарқандда.
Д) Тошкентда.
98. Қачон «ҳарбий коммунизм» дан воз кечиб, янги иқтисодий сиёсатга ўтилди?
А) 1920 йилда.
Б) 1921 йилда.
C) 1922 йилда.
Д) 1923 йилда.
99. 1921 йилнинг сентябрида Бухоро қўрбошиларининг қурултойида Иброҳимбек қандай фахрли унвонга сазовор бўлди?
А) Амирулмуслимин.
Б) Амири лашкар.
C) Ислом лашкарбошчиси.
Д) Лоий бош қўмондон.
100. «Тарбия бизлар учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир». Ушбу сўзлар кимга тегишли?
А) Абдулла Авлонийга.
Б) Ислом Каримовга.
C) Маҳмудхўжа Беҳбудийга.
Д) Абдулла Қодирийга.
101. Ўзбекистон ССРнинг тузилганлиги ҳақидаги декларация қачон қабул қилинди?
А) 1925 йил 17 февралда.
Б) 1924 йил 31 октябрда.
C) 1924 йил 5 декабрда.
Д) 1925 йил 10 январда.
102. Ўзбекистон ССР қачон СССР таркибига қабул қилинди?
А) 1924 йил 31 октябрда.
Б) 1924 йил 5 декабрда.
C) 1925 йил 17 февралда.
Д) 1925 йил 13 майда.
103. Ўзбекистон ССР нинг биринчи Конституцияси қачон қабул қилинди?
А) 1918 йилда.
Б) 1924 йилда.
C) 1925 йилда.
Д) 1927 йилда.
104. Ўзбекистон ССРнинг пойтахти қачон Самарқанддан Тошкентга кўчирилди?
А) 1926 йилда.
Б) 1928 йилда.
C) 1930 йилда.
Д) 1937 йилда.
105. 1925-1929 йилларда Ўзбекистонда …
А) Ер-сув ислоҳоти ўтказилди.
В) Биринчи беш йиллик режаси амалга оширилди.
С) Фарғонада истиқлолчилик ҳаракати авжига чиқди.
Д) Ёппасига жамоалаштириш сиёсати амалга оширилди.
106. «Социализм қурилиши шароитида синфий кураш тобора кескинлашиб боради», - деган тезисни ким илгари сурди?
А) В.И. Ленин.
Б) И.В. Сталин.
C) Л.Д. Троцкий.
Д) Н.И. Бухарин.
107. 1930-1933 йилларда Ўзбекистонда нечта хўжаликлар қулоқ қилинди?
А) 3 минг.
Б) 4, 7 минг.
C) 5,5 минг.
Д) 6, 3 минг.
108. Қулоқ қилинганлар қаерларга кўчирилди?
А) Украина ва Сибирга.
Б) Қозоғистон чўлларига.
C) Республиканинг бошқа жойларга.
Д) А, Б, C.
109. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш расман … поёнига етди.
А) 1931 йилда.
Б) 1932 йилда.
C) 1933 йилда.
Д) 1934 йилда.
110. Ўзбек романчилигининг асосчиси - …
А) Абдурауф Фитрат.
Б) Садриддин Айний.
C) Абдулла Қодирий.
Д) Ғулом Зафарий.
111. Тошкентда опера ва балет театри қачон очилди?
А) 1932 йилда.
Б) 1936 йилда.
C) 1939 йилда.
Д) 1940 йилда.
112. «Ҳужум» кампанияси қачон бошланди?
А) 1925 йилда.
Б) 1926 йилда.
C) 1927 йилда.
Д) 1928 йилда.
113. 30 йилларда Ўзбекистонда ялпи қатағонлар …
А) Атоқли арбобларнинг қамоққа олинишидан бошланди.
Б) Фан ва маданият арбобларини ҳибсга олишдан бошланди.
C) Руҳонийларни қамоққа олишдан бошланди.
Д) А ва Б.
114. Қорақалпоғистон АССР Ўзбекистон таркибига қачон кирган?
А) 1925 йилда.
Б) 1932 йилда.
C) 1936 йилда.
Д) 1940 йилда.
115. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг биринчи президенти ким бўлган?
А) Т. Қориниёзий.
Б) О. Содиқов.
C) Х. Абдуллаев.
Д) П. Солиев.
116. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга қанча аҳоли кўчириб келинди?
А) 200 мингдан зиёд.
Б) 1 миллиондан ортиқ.
C) 1, 2 миллионга яқин.
Д) 1, 5 миллондан ортиқ.
117. 9 май Ўзбекистонда қандай байрам деб эълон қилинди?
А) «Ғалаба куни».
Б) «Муроса куни».
C) «Хотира ва қадрлаш куни».
Д) «Озодлик куни».
118. 1948 йилда Ўзбекистонда дастлабки пахта териш машиналари ишлаб чиқарилди. Бу машиналар қайси корхонада ишлаб чиқарилар эди?
А) «Ташавтомаш» заводида.
Б) «Ўзбекселмаш» заводида.
C) «Тошселмаш» заводида.
Д) Тошкент трактор заводида.
119. Совет даврида республикамизда илмий адабиётларнинг неча фоизи рус тилида чоп этилди?
А) 20 % кўпроғи.
Б) Сал кам 50 %.
C) 70 фоизга яқини.
Д) 80 % дан кўпроғи.
120. Қайта қуриш сиёсатининг бошланиши … номи билан бевосита боғлиқдир.
А) Ю.В. Андропов.
Б) К.У. Черненко.
C) М.С. Горбачев.
Д) Б.Н. Ельцин.
121. Ўзбекистон Олий Совети қачон «Ўзбекистон ССР нинг давлат тили ҳақида» ги Қонуни қабул қилди?
А) 1925 йил 17 февралда.
Б) 1989 йил 21 октябрда.
C) 1990 йил 23 мартда.
Д) 1991 йил 31 августда.
122. Ўзбекистонда президентлик бошқаруви қачон таъсис этилди?
А) 1985 йил февралда.
Б) 1989 йил октябрда.
C) 1990 йил мартда.
Д) 1991 йил, августда.
123. Ўзбекистон ССР нинг «Мустақиллик декларацияси» қачон қабул қилинди?
А) 1925 йил 17 февраль.
Б) 1985 йил 15 апрель.
C) 1989 йил 21 октябрь.
Д) 1990 йил 20 июнь
124. Ўзбекистоннинг мустақиллик сари қўйган биринчи қадами …
А) Ўзбекистоннинг давлат тили ҳақидаги Қонуннинг қабул қилиниши бўлди.
Б) Ўзбекистонда президентлик бошқарувининг жорий этилиши бўлди.
C) «Мустақиллик Декларацияси» нииг қабул қилиниши бўлди.
Д) «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши бўлди.
124. Референдум нима?
А) Сайлов.
Б) Қисқача баён.
C) Умумхалқ сўрови.
Д) Ваколат муддатини узайтириш.
125. Ўзбекистонда қачон ва қайси масалада биринчи референдум ўтказилди?
А) 1991 йил 17 мартда, Ўзбекистонни янгиланган иттифоқ таркибида бўлиши масаласида.
Б) 1991 йил 29 декабрда, Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги масаласида.
C) 1995 йил 25 мартда, И.А.Каримовнинг Президентлик ваколатини 1997 йилдан 2000 йилгача узайтириш масаласида.
Д) 1992 йил 1 мартда, Ўзбекистон Республикасининг БМТга аъзо бўлиб кириши масаласида.
126. 1991 йилнинг 19-21-августида Москвада давлат тўнтариши қилишга уриниб кўрилди. Фитначиларнинг мақсадлари…
А) М. С. Горбачевни ҳокимиятдан четлаштириш эди.
Б) Иттифоқ ҳудудида яшовчи барча халқларнинг мустақиллигини қўлга киритишларига йўл қўймаслик эди.
C) Барча Иттифоқдош республикаларга мустақиллик бериш эди.
Д) Бозор иқтисодиётига ўтиш учун етарли шарт-шароит яратиш эди.
127. И. А. Каримов биринчи маротаба умумхалқ сайлови йўли билан Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланган санани аниқланг
А) 1989 йил, 21 октябрь.
Б) 1990 йил, 24 март.
C) 1990 йил, 21 июнь.
Д) 1991 йил, 29 декабрь.
128. И.А.Каримовнинг қайси асарида Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётга ўтишининг 5 та асосий тамойили ўртага ташланди?
А) «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли».
Б) «Ўзбекистон – бозор иқтисодиётига ўтишининг ўзига хос йўли».
C) «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида».
Д) «Бунёдкорлик йўлида».
129. Ўзбекистонда давлат ҳокимияти қандай ҳокимиятларга бўлинади?
А) Қонун чиқарувчи ҳокимиятга.
Б) Ижро этувчи ҳокимиятга.
C) Суд ҳокимиятига.
Д) А, Б, C.
130. Ўзбекистон Республикасида олий қонун чиқарувчи ҳокимиятни … амалга оширади.
А) Республика Президенти.
Б) Олий Мажлис.
C) Бош прокурор.
Д) Олий Суд.
131. Омбудсман – бу …
А) Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили.
Б) Олий Мажлис Спикери (раиси).
C) Олий Мажлис Раёсати.
Д) Олий Мажлиснинг қуйи палатаси.
132. Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида» ги Қонуни қачон қабул қилинди?
А) 1995 йил декабрь.
Б) 1995 йил август.
C) 1996 йил 26 декабрь.
Д) 1994 йил май.
133. Биринчи бўлиб «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ва «Олтин Юлдуз» медалига сазовор бўлган шахсни аниқланг.
А) Ислом Каримов.
Б) Муяссар Темирова.
C) Абдулла Орипов.
Д) Николай Кучерский.
134. 2002 йил 27-январда ўтказилган референдуми қандай масала халқ ҳукмига қўйилди?
А) Икки палатали парламентга ўтиш ҳақида.
Б) Президент ваколатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш ҳақида.
C) Европа Кенгашига кириш ҳақида.
Д) А ва Б.
135. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси неча палатадан иборат?
А 1 та. Б) 2 та. C) 3 та. Д) 4 та.
136. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қуйи палатаси нима деб аталади?
А) Депутатлар палатаси.
Б) Сенат.
C) Вакиллар палатаси.
Д) Қонунчилик палатаси.
137. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Суди, Олий суди, Олий Хўжалик судини сайлаш кимнинг ваколатига киради?
А) Олий Мажлиси.
Б) Сенат.
C) Қонунчилик палатаси.
Д) А ва Б.
138. Вазирлар Маҳкамаси…
А) Иқтисодиёнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни таъминлайди.
Б) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари ижросини таъминлайди.
C) Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Д) А, Б, C
139. Ўзбекистонда бошқарув тизимининг шакли - …
А) Парламентар республика.
Б) Президентлик республикаси.
C) Конституциявий монархия.
Д) Парламентар республика.
140. Вилоят, шаҳар ва туманларда ҳокимиятнинг вакиллик органи – бу…
А) Ҳокимлар.
Б) Халқ депутатлари кенгашлари.
C) Маҳалла комитетлари раислари.
Д) Фуқаролар йиғини раислари.
141. Вилоят ҳокимлари …
А) Республика Президенти томонидан тайинланади.
Б) Вилоят халқ депутатлари Кенгашида тасдиқланади.
C) Вилоятда яшовчи фуқаролар томонидан сайланади.
Д) А ва Б.
142. Маҳаллий ҳокимият органининг энг қуйи ва энг асосий поғонаси - бу…
А) Маҳалла.
Б) Кенгашлар.
C) Ҳокимлар.
Д) А ва Б.
143. Советлар даврида Қорақалпоғистонда юзага келган экологик ҳалокат нима билан боғлиқ эди?
А) Амударё сувининг ифлосланиши билан.
Б) Орол денгизининг қуриши билан.
C) Атмосферанинг ифлосланиши билан.
Д) А ва Б.
144. Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан…
А) Ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга эмас.
Б) Жўқорғи Кенгес қарорига биноан чиқиб кетиши мумкин.
C) Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга.
Д) Б ва C.
145. Мамлакатимизда турли миллат ва элатларга мансуб нечта маданият марказлари мавжуд?
А) 155 та.
Б) 137 та.
C) 160 та.
Д) 120 та.
146. Ўзбекистонда нечта миллат ва элат вакиллари умргузаронлик қилмоқда?
А) 100 дан ортиқ.
Б) Салкам 90 та.
C) 120 тага яқин.
Д) 130 дан ортиқ.
147. Ўзбекистонда нечта диний конфессия фаолият кўрсатмоқда?
А) 10 та. Б) 11 та. C) 12 та. Д) 17 та.
148. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий Марказини тузиш тўғрисида» ги фармони қачон эълон қилинди?
А) 1994 йил октябрь.
Б) 1995 йил июнь.
C) 1996 йил октябрь.
Д) 1997 йил сентябрь.
149. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) … инсон ҳуқуқи, эрки ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида фаолият кўрсатади.
А) Мансабдор шахсларнинг. Б) Ташкилотларнинг.
C) Давлат органларининг. Д) А, Б, C.
150. Ўзбекистон Республикасида кимлар сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эмаслар?
А) Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар.
Б) Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар.
C) Турмаларда жазо муддатларини ўтаб келган шахслар.
Д) А ва Б.
151. Марказий сайлов комиссияси ким томонидан тузилади?
А) Олий Мажлис томонидан.
Б) Президент Девони томонидан.
C) Вазирлар Маҳкамаси томонидан.
Д) Конституциявий суд томонидан.
152. Сайлов натижаларига кўра, қайси номзод депутатликка сайланган ҳисобланади?
А) Рўйхатига олинган сайловчиларнинг 50 фоиздан битта ортиқ овозини олган номзод.
Б) Сайловда қатнашган сайловчиларнинг 70 фоиз овозларини олган номзод.
C) Рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 51 фоиз овозини олган номзод.
Д) Сайловда қатнашган сайловчиларнинг 50 фоиздан битта ортиқ овоз олган номзод.
153. Ўзбекистон Халқ демократик партияси …
А) Инқилобий партиядир.
Б) Реформистик партиядир.
C) Ишчи-деҳқон партиясидир.
Д) Парламент партиясидир.
154. «Адолат» сотсиал-демократик партиясининг Дастури ва Низоми қачон қабул қилинди?
А) 1995 йил 18 февраль.
Б) 1996 йил 18 февраль.
C) 1997 йил 24 май.
Д) 1998 йил 24 май.
155. «Ватан тараққиёти» ва «Фидокорлар» партиялари қачон бирлашди?
А) 1999 йил.
Б) 2000 йил.
C) 2001 йил.
Д) 2002 йил.
156. Ўзбекистон либерал-демократик партияси – бу …
А) Ишчи ва деҳқонлар партияси.
Б) Зиёлилар ва талабалар ҳаракати.
C) Фахрийлар ва ногиронлар партияси.
Д) Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати.
157. Ўзбекистон ЛДП газетаси қандай номланади?
А) «Адолат».
Б) «XXI аср».
C) «Ҳуррият».
Д) «Тадбиркор».
158. «Тўртинчи ҳокимият» деб нимага айтилади?
А) Қонун чиқарувчи ҳокимиятга.
Б) Ижроия ҳокимиятга.
C) Суд ҳокимиятига.
Д) Оммавий ахборот воситаларига.
159. Мустақилликнинг биринчи кунидан бошлаб давлат иқтисодий сиёсатининг муҳим тамойили…
А) Аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш.
Б) Ижтимоий суғурта тизими.
C) Хайрия жамғармаларини тузиш.
Д) Пенсия фондини ташкил этиш.
160. Ўзбекистонда фуқаролар неча ёшдан нафақага чиқарилади?
А) Эркаклар 56, аёллар 50 ёшдан.
Б) Эркаклар 57, аёллар 51 ёшдан.
C) Эркаклар 58, аёллар 52 ёшдан.
Д) Эркаклар 60, аёллар 54 ёшдан.
161. Ўзбекистон Республикасининг биринчи ордени – бу …
А) «Мустақиллик» ордени.
Б) «Амир Темур» ордени.
C) «Эл-юрт ҳурмати» ордени.
Д) «Соғлом авлод учун» ордени.
162. 2010 йил Ўзбекистонда қандай йил деб эълон қилинди?
А) «Ёшлар йили».
Б) «Соғлом авлод йили».
C) «Оналар ва болалар йили».
Д) «Баркамол авлод йили».
163. Ўзбекистон халқини ким ташкил этади?
А) Ўзбекистоннинг барча фуқаролари.
Б) Ўзбек халқи.
C) Ўзбекистонда яшаётган барча шахслар.
Д) Хорижда яшаётган ватандошларимиз.
164. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги Қонунга қачон ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди?
А) 1995 йил 21 декабрь.
Б) 1996 йил 22 ноябрь.
C) 1997 йил 23 октябрь.
Д) 1998 йил 24 сентябрь.
165. Ўзбекистон Республикаси «Байналминал Маданий Маркази» қачон ташкил этилди?
А) 1989 йил.
Б) 1990 йил.
C) 1991 йил.
Д) 1992 йил.
166. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий бош қўмондони – бу …
А) Мудофаа вазири.
Б) Бош Штаб бошлиғи.
C) Президент.
Д) Бош вазир.
167. Ўзбекистонда хусусийлаштиришдан тушган маблағлар…
А) Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялаш учун сарфланди.
Б) Мамлакат мудофаа қобилиятини ошириш учун сарфланди.
C) Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун берилди.
Д) Халқ таълимини ривожлантириш учун ажратилди.
168. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ишсизлик асосий муаммолардан бирига айланди. Ишсизларни рўйхатга олиш ва ишга жойлаштириш билан шуғулланадиган ташкилотни аниқланг.
А) Касаба уюшмаси.
Б) Меҳнат биржаси.
C) Товар-фонд биржаси.
Д) Ижтимоий таъминот бўлими.
169. Ўзбекистон Республикасида миллий пул бирлиги - «сўм» қачондан муомалага киритилди?
А) 1990 йил 20 июндан.
Б) 1991 йил 31 сентябрдан.
C) 1992 йил 8 декабрдан.
Д) 1994 йил 1 июлдан.
170. Иқтисодий ислоҳотлар бошланган дастлабки пайтлардаги бош вазифа…
А) Микроиқтисодий барқарорликка эришиш эди.
Б) Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш эди.
C) Макроиқтисодий барқарорликка эришиш эди.
Д) Миллий валютани жорий этиш эди.
171. Ўзбекистон қачон нефт мустақиллигига эришди?
А) 1994 йил.
Б) 1995 йил.
C) 1996 йил.
Д) 1997 йил.
172. Миллий истиқлол мафкураси учун асос бўлувчи қоидаларни аниқланг.
А) Умуминсоний қадриятларга содиқлик.
Б) Халқимизнинг маънавий меросини сақлаш ва ривожлантириш.
C) Инсон ўз имкониятларини эркин намойиш қилиши, ватанпарварлик.
Д) Юқоридагиларнинг барчаси.
173. «Баркамол авлод» спорт мусобақалари кимлар ўртасида ўтказилади?
А) Ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида.
Б) Академик литсей, коллеж ва 10-11-синф ўқувчилари орасида.
C) Олий ўқув юртлари талабалари орасида.
Д) А ва Б.
174. Ўзбекистон қачон ЮНЕСКО га аъзо бўлиб кирди?
А) 1991 йилда.
Б) 1992 йилда.
C) 1993 йилда.
Д) 1994 йилда.
175.«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармон қачон қабул қилинди?
А) 2017-йил 7 февраль.
Б) 2016-йил 10 ноябрь.
C) 2016-йил 9 февраль.
Д) 2016-йил 12 ноябрь.
176. Ҳаракатлар стратегиясининг таркибий тузилиши тўғри кўрсатилган жавобни аниқланг.
А) 4 йўналиш ва 28 бандни қамраб олган.
Б) 5 йўналиш ва 22 бандни қамраб олган.
C) 4 йўналиш ва 27 бандни қамраб олган.
Д) 5 йўналиш ва 21 бандни қамраб олган.
177. 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг йўналишлари тўғри келтирилган қаторни топинг.
А) Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш.
Б) Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш. Суд-ҳуқуқтизимини ислоҳ қилиш. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.
C) Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқтизимини янада ислоҳ қилиш. Иқгисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳцаги ташқи сиёсат юритиш.
Д) Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқтизимини янада ислоҳ қилиш. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.
178. Ҳаракатлар стратегияси эмблемасидаги сиёҳранг нимани билдиради?
А) Иқтисодиётни ривожлантириш элементлари ҳисобланган куч-қудрат ва бойлик рамзи
Б) Қонунийлик элементлари ҳисобланган устуворлик ва ор-номуслилик рамзи.
C) Ҳаёт ва аҳолининг муносиб турмуш тарзини таъминлаш рамзи.
Д) Тинчликсеварлик сиёсати элементлари ҳисобланган тинчлик ва софлик рамзи
179. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришга оид масалалар Ҳаракатлар стратегиясининг қайси йўналишида белгиланган?
А) Бешинчи.
Б) Биринчи.
C) Иккинчи.
Д) Тўртинчи.
180. Ўзбекистон Республикаси Ҳаракатлар стратегиясининг 2 йўналиши нечта банддан иборат?
А) 2 банд.
Б) 5 банд.
C) 6 банд.
Д) 7 банд.
181. Ўзбекистон Республикасида олий қонун чиқарувчи ҳокимиятни … амалга оширади.
А) Республика Президенти.
Б) Олий Мажлис.
C) Бош прокурор.
Д) Олий Суд.
182. Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи йўналишда нечта банд қамраб олинади?
А) 2 банд.
Б) 5 банд.
C) 6 банд.
Д) 3 банд.
183. Ҳаракатлар стратегиясининг “Ёшларга оид давлат сиёсати”ни такомиллаштириш бандида нечта вазифа белгилаб олинган?
А) 5 та.
Б) 2 та.
C) 6 та.
Д) 3 та.
184. Ҳаракатлар стратегиясининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш” йўналиши нечта банддан иборат?
А) 5 та.
Б) 2 та.
C) 6 та.
Д) 3 та.
184. Ўзбекистон Республикасида ҳозирда нечта сиёсий партия фаолият олиб бормоқда?
А) 5 та.
Б) 2 та.
C) 4 та.
Д) 6 та.
185. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қачон ташкил топган?
А) 2017 йил 30 январь.
Б) 2017 йил 8 январь.
C) 2017 йил 30 июнь.
Д) 2017 йил 3 июнь.
186. «Лотин ёзувига асослангнан ўзбек алифбосини муҳокамага киритиш тўғрисида»ги қонун қачон қабул қилинган?
А) 1993 йил 12 сентябрь.
Б) 1997 йил 2 январь.
C) 1998 йил 3 июнь.
Д) 1992 йил 3 июнь.
187. Ўзбекистон Республикасида «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик Маркази қачон ташкил этилган?
А) 1992 йил март ойи.
Б) 1994 йил январь ойи.
C) 1993 йил июнь ойи.
Д) 1994 йил июль ойи.
188. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни биринчи марта қабул қилинди?
А) 1992 йил 2 март.
Б) 1992 йил 2 июль.
C) 1997 йил 29 август.
Д) 1997 йил 20 август.
189. Ўзбекистонда Республика Президенти лавозими жорий этилган санани аниқланг.
А) 1989 йил 12 февраль.
Б) 1990 йил 24 март.
С) 1991 йил 10 июль.
Д) 1991 йил 15 август.
190. Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий таваллудининг 1200 йиллиги қачон нишонланди?
А) 1988 йил 12 сенятбрь.
Б) 1990 йил 26 октябрь.
С) 1990 йил 5 октябрь.
Д) 1990 йил 14 сентябрь.
191. Мустақил Ўзбекистон Республикаси тарихида биринчи бор референдум қачон ўтказилди?
А) 1991 йил 29 декабрь.
Б) 1992 йил 12 июнь.
С) 1992 йил 8 декабрь.
Д) 1991 йил 18 ноябрь.
192. Ўзбекистон Мустақиллик Деклорацияси нечта моддадан иборат?
А) 15 та.
Б) 10 та.
C) 16 та.
Д) 12 та.
193. 2009 йилдан бошлаб Ўзбекистонда қандай таълим тизими тўлиқ жорий бўлди?
А) 12 йиллик мажбурий таълим.
Б) 3 йиллик ихтиёрий таълим.
С) 4 йиллик бакалавр таълими.
Д) 11 йиллик мажбурий таълим.
194. Ўзбекистонда Қонунчилик палатасига депутатликка номзодлар кимлар томонидан кўрсатилган?
А) Туман ҳокимияти.
Б) Сиёсий партиялар.
С) Жамоат ташкилотлари.
Д) Ташаббускор гуруҳлар.
195. Мамлакатимизда қачондан бошлаб ўлим жазоси бекор қилиниди?
А) 2008 йил январь ойидан бошлаб.
Б) 2005 йил январь ойидан бошлаб.
С) 2008 йил декабрь ойидан бошлаб.
Д) Тўғри жавоб мавжуд эмас.
196. «Авесто»нинг 2700 йиллигига бағишланган ёдгорлик мажмуаси бунёд этилди йилни аниыланг.
А) 2002 йил.
Б) 2001 йил.
С) 2003 йил.
Д) 2000 йил.
197. Ўзбек миллатининг шон-шуҳрати, юлдузлар султони Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишланган халқаро анжумани қачон ва қаерда бўлиб ўтди?
А) 1995 йил 15 октябрда Самарқанд шаҳрида.
Б) 1996 йил 15 октябрда Самарқанд шаҳрида.
С) 1994 йил 16 октябрда Самарқанд шаҳрида.
Д) 1994 йил 15 октябрда Самарқанд шаҳрида.
198. Ҳадис илмининг султони деб эътироф этилган Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллик тантаналари қачон ва қаерда бўлиб ўтди?
А) 1998 йилда Самарқанд шаҳрида.
Б) 1997 йилда Бухоро шаҳрида.
С) 1994 йил Самарқанд шаҳрида.
Д) 1999 йилда Бухоро шаҳрида.
199. Ўзбекистонда қачон ва қайси масалада биринчи референдум ўтказилди?
А) 1991 йил 17 мартда, Ўзбекистонни янгиланган иттифоқ таркибида бўлиши масаласида.
Б) 1991 йил 29 декабрда, Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги масаласида.
C) 1995 йил 25 мартда, И.А.Каримовнинг Президентлик ваколатини 1997 йилдан 2000 йилгача узайтириш масаласида.
Д) 1992 йил 1 мартда, Ўзбекистон Республикасининг БМТга аъзо бўлиб кириши масаласида.
200. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби қайси йиллар воқеалари ва жараёнларини ёритиб берган?
А) 1988-1990 йиллар ва 1991 йил 3 декабргача.
Б) 1989-1991 йиллар ва 1992 йил 5 январгача.
С) 1990-1992 йиллар ва 1992 йил 3 декабргача.
Д) 1987-1989 йиллар ва 1992 йил 15 январгача.