Ўзбекистон таълим тизимини ривожлантиришда креатив фикрлашни жорий этишнинг зарурияти Косимова Зарина



Download 73,96 Kb.
bet2/5
Sana29.05.2022
Hajmi73,96 Kb.
#615284
1   2   3   4   5
Bog'liq
креатив фикрлаш

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси
Креатив фикрлаш жамият миқёсидаги таъсир доирасига эга бўлган ўзига хос соҳа ҳисобланиши билан биргаликда, бирор ким ишониши мумкин бўлганиданда универсал ва умумлашган ҳодисадир. Яъни, кенг ёки нисбатан тор маънода олиб қаралганда, ҳар бир инсон креатив фикрлаш имкониятига эгадир [4]. Бундан ташқари, психологлар ва ўқитувчилар орасида кенг тарқалган умумий тушунчага кўра, ижодкорлик билан чамбарчас боғланган ва фикрлаш жараёнларида иштирок этиш деб тушуниладиган креатив фикрлаш бошқа алоҳида бир қатор фикрлаш қобилиятларини такомиллаштиради. Жумладан, метакогнитив қобилиятларни ўзаро ва шахсий муаммони ечиш кўникмаларини, тенглик тушунчасини ривожлантирилишини, фанларнинг ўзлаштирилишини, келажакда касбий муваффақиятларга эришишни ва жамият билан уйғунлашувини яхшилайди (Бегетто [5]; Плукер, Бегетто ва Дау [6]; Смит [7]; Торранс [8]; Спенсер ва Лукас [9]; Лонг ва Плукер [10]; Барбот, Лубарт ва Бесанкон [11]; Барбот ва Ҳюзер [12]; Гажда, Карвовски ва Бегетто [13]).
Э. Торренс оғзаки, визуал ва овозли шаклда тузилган гуруҳланган 12 та тестни ишлаб чиқди. Торренс фигурали шакли сифатида танилган ушбу тестнинг оғзаки бўлмаган қисми 1990 йилда APC Умумий ва педагогик психология илмий-тадқиқот институти томонидан мослаштирилган [14].
Британиялик психолог ва ижодий фикрлаш мутахассиси Эдвард де Боно “Олти шапка” усулини ишлаб чиқди. Ҳар бир рангдаги шляпа маълум бир фикрлаш турини англатади. Ушбу усул орқали вазиятга олти хил бурчакдан қараш имкони юзага келади [15]. Ушбу усулни иш жараёнида ҳам маълум лойиҳаларни тақдимот қилишда ишлатиш мумкин.



1-расм. Креатив фикрларнинг шаклланиш жараёни*
*расм муаллиф ишланмаси
Луcас “Келишув ёндашувлар”, ёки “таркибий назария” асосчиларидан бири, креатив фикрлаш ва креативликни кўп ўлчамли ҳодиса сифатида изоҳлайди [16]. Амабаил [17] инсон ижодкорлигининг таркибий назариясида бирор ижодий ишни амалга оширадиган инсон учун тўрт нарса керак эканини белгилайди. Булар муайян соҳага тегишли кўникмалар, креативликка тегишли жараёнлар, топшириқни бажаришга рағбатлантирилганлик ва қулай муҳит. Юқорида айтиб ўтилганлардан аён бўладики, бирор креатив яратувчанлик бирламчи манбалар (яъни соҳага тегишли кўникмалар, жумладан, техник кўникмалар ва билимлар), мазкур бирламчи манбаларни янгича тартибда бирлаштириш учун керакли жараёнлар ёки кўникмалар (яъни, ижодкорликка тегишли жараёнлар жумладан, сенарий матнини очиш ва жавоб вариантларини очиб қўйиш каби мос ақлий услубиятлар) ҳамда буни амалга ошириш учун туртки бўлувчи воситани (яъни топшириқни бажаришга рағбатлантирилганлик) талаб этилади. Шунингдек, унда бир қатор ташқи омиллар ҳам ижодкорлик билан бандликни таъминловчи воситалар бўлиб хизмат қилади. Мазкур тўрт омил нисбатан ўзгармас элемент ёки ривожланадиган ва ижтимоий таъсирлар шаротида ўзгариши мумкин бўлган элементлардан иборатдир.
Стернберг ва Лубарт [18]лар томонидан “ижодкорликнинг инвестициялаш назарияси” олтита алоҳида, шунинг билан бирга, бир-бирига узвий боғланган шартлар инсон ижодкорлигини ривожлантирувчи омиллар саналишини таъкидлаб ўтган. Буларга интеллектуал қобилиятлар, муайян соҳага тегишли билим, янгича тарзда фикрлай олиш каби, ўзига хос “фикрлаш усуллари”, рағбатлантириш, маълум шахсий хусусиятлар ҳамда ижодий ғояларни рағбатлантирувчи ва уларга кўмаклашувчи муҳит киради. Стернберг [19] ижодий иштиёқлар ҳар бир алоҳида компонент жамланмасидан мураккаброқ эканини тушунтириб, кейинчалик мазкур манбаларнинг бир-бирига мос келишининг аҳамияти устида иш олиб борди. Турли компонентлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик турли натижа бериши мумкин: мисол учун, бир неча кўникмаларнинг жамланмаси ижодий такомиллашувга олиб келади; бундан фарқли ўлароқ, бошқа таркибий қисмларнинг мавжудлиги ёки даражасидан қатъий назар, ҳар бир компонент учун минимал чегара бўлиши мумкин, бу ҳолатда ижодий ютуқларга эришиб бўлмайди.

Download 73,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish