Тупроқни муҳофаза қилиш.
16. карта -опустўвание земель.
Ўзбекистон хўжалиги узоқ йиллар давомида асосан қишлоқ
хўжалигига, 1-навбатда, пахта хом ашѐси етиштиришга ўта
ихтисослаштирилиши натижасида обикор, яъни суғориладиган
ерлардаги тупроқларнинг мелиорация ҳолати анча ѐмон аҳволга
тушиб қолди. Обикор ерларнинг асосий қисми чўл ва тоғ этаги чала
чўлларида тарқалганлигидан уларнинг тупроқ-мелиоратив ҳолатида
шўрланиш кучайди.
1960–80 йиллар давомида шўрланган ва мелиоратив ҳолати
ѐмон ерларни кўплаб ўзлаштириш ҳисобига республикада шўрланган
ерлар майдони ортиб, ҳозирги вақтда уларнинг умумий майддони 2,0
млн. гектарга етди. Бу ерларнинг ярмига яқини ўртача ва кучли
даражада шўрланган. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро,
Сирдарѐ вилоятларининг ерлари деярли бутунлай шўрланган,
Қашқадарѐ ва Сурхондарѐ вилоятларида эса шўр босган ерлар 60–
70%ни ташкил этади. Тупроқнинг асосий сифат кўрсаткичи
ҳисобланган унумдорлик Сирдарѐ вилоятида 30–35% пасайиб кетган.
Тупроқнинг ишлаб чиқариш имкониятига путур етказувчи асосий
салбий экологик омиллардан бири–сув ва шамол эрозиясидир. Шамол
эрозияси, яъни тупроқни шамол учириши рўй берадиган ерлар
майддони 2,1 млн. гектарга, сув эрозияси таъсиридаги майдонлар эса
0,7 млн. гектарга тенг. Бу салбий жараѐнлар Бухоро, Фарғона,
Сурхондарѐ,
Қашқадарѐ
вилоятлари
ва
Қорақалпоғистон
Республикаси ҳудудида айниқса кўп зарар келтиради. Мамлакатдаги
22 млн. гектар яйловларнинг 6 млн. гектари шамол, 3 млн. гектари
эса сув эрозияси таъсиридадир.
ДДТ, пестицидидан фойдаланиш 1983 йилда тақиқланган,
лекин ундан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш 1990 йилгача давом
этди. Ҳозирги вақтда унинг тупроқ таркибидаги миқдори анча
154
камайган бўлишига қарамай йўл қўйиш мумкин бўлган миқдордан 2–
3 баравар кўп. Кимѐвий ўғитлардан фойдаланиш ҳам жуда кам
экологик самара бериб келган; чунончи, фосфор-калийли кимѐвий
ўғитларнинг 30%, азотли ўғитларнинг эса 50%ни ўсимликлар
ўзлаштира олмай, улар тупроқларни ифлослайди ѐки ер усти ва ер
ости сувларига ўтиб кетади.
Минерал ўғитларнинг кўплаб ишлатилиши ҳам тупроқнинг
заҳарланишига, тупроқ микроорганизмларининг кўплаб қирилиб
кетишига сабаб бўлди.
Тупроқлар структураси ва ҳосилдорлигини тиклаш, уларни
минерал ўғитларни нормадан ортиқча ишлатиб заҳарламасликнинг
асосий йўли деҳқончиликдаги анъанавий усуллар, яъни органик
ўғитлардан тобора кенг фойдаланишга ва алмашлаб экишга катта
эътибор беришдан иборат.
Ўзбекистон тупроқлари экологик ҳолатининг ѐмонлашишига
ҳайдалма қатлам остида зич, берч қатламнинг вужудга келиши сабаб
бўлади. Ҳар йили ерларни оғир тракторлар билан бир хил чуқурликда,
яъни 30 см гача қайта-қайта ҳайдаш зич, модда алмашинувига деярли
имкон бермайдиган берч қатламни ҳосил қилади. Ерларни чуқур
шудгорлашга (ҳайдашга) ўтиш тупроқларни муҳофаза қилишдаги энг
истиқболли йўллардан биридир.
Тупроқлар заҳарланишининг олдини олишнинг асосий йўли
эса заҳарли химикатлар – инсектицид, гербицид, пестицид ва
дефолиантлардан кам фойдаланиб, экинлар зараркунандаларига
қарши курашда биологик усулларни жадаллик билан жорий этишдир.
Минерал ўғитлардан, заҳарли химикатлардан меъѐридан ортиқча
фойдаланиш тупроқларнинг табиий йўл билан тикланишига имкон
берувчи микроорганизмлар, энг оддий (майда) организмлар,
шунингдек, чумоли, чувалчанг, кемирувчиларнинг қирилиб кетишига
олиб келади. Шунинг учун тупроқ тирик организмларининг қирилиб
кетишига йўл қўймаслик зарур.
Академик М. Муҳаммаджоновнинг маълумотларига кўра,
заҳарланмаган 1 га ердаги чувалчанглар сони 5–6 млн.га етади. Бу
жониворлар тупроқнинг она жинсини ва барча органик қолдиқларни
қайта ишлаб беради, тупроқни ҳаводаги эркин кислород билан
бойитади, унда физиологик фаол моддалар ҳосил қилади, тупроқни
юмшатади, ундаги кимѐвий реакцияларга ижобий таъсир кўрсатади.
Хуллас, чувалчанглар тупроқнинг сув, физик ва кимѐвий режимига,
унумдорлигига
таъсир
этиб,
ўсимликлар
ундан
унумли
155
фойдаланишига шароит яратади. Экологик жиҳатдан нисбатан соф
тупроқларда чувалчанглар йилига ўз овқат ҳазм қилиш аъзолари
орқали 300–400 тоннагача тупроқни ўтказиб, ҳар 8–10 йилда бутун
ҳайдалма қатламни қайта ишлаб, гўѐ янгилайди.
Тупроқлар муҳофазаси билан боғлиқ навбатдаги энг муҳим
вазифа – тупроқлар эрозияси ва чўл чеккасидаги ерларда
(воҳаларнинг чеккаларида) тупроқларни қум ва туз босишининг
олдини олишдан иборат. Бунинг учун чўлдаги ўсимлик қопламини
асраш, қумли тупроқларни ҳайдаганда унинг намлигига эътибор
бериш, жўякларни шамол йўналишига кўндаланг ўтказиш ва бошқа
агротехник қоидаларга амал қилиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |