Ўзбекистон саноати ва қисблоқ хўжалиги фронт хизматида Саноат



Download 32,05 Kb.
Sana22.04.2022
Hajmi32,05 Kb.
#574919
Bog'liq
2. Ўзбекистон саноати ва қисблоқ хўжалиги фронт хизматида


2. Ўзбекистон саноати ва қисблоқ хўжалиги фронт хизматида
Саноат. Республика саноати уруш манфаатларига мослаштирилган лиолда жадал ривожлантирилди, янги тармоқлар яратилди. 1941-йил охирларида Ўзбекистоннинг 300 саноат корхонаси фақат ҳарбий маҳсулот бера бошлади.
Республика саноат корхоналари қувватининг кенгайиши, янгидан қурилган заводларнинг ишга туширилиши электр энергияси ва ёқилғи ишлаб чиқаришни кескин оширишни талаб қилди. Ўзбекистон партия ва ҳукумати Иттифоқ ҳукуматига хат йўллаб бу муаммони ҳал этиш- да кўмак сўради. Тез орада 1942-йил 10-ноябрда ВКП(б) МҚ ва СССР Халқ Комиссарлари Совети «Ўзбекистон ССРда бешта гидро- электростанция қурилиши тўғрисида» қарор қабул қилди. Ўзбекистонда металлургия заводи қуриш, кўмир ва нефть қазиб олишни кўпайтириш тадбирлари ҳам белгиланди.
1943-йилда Ўзбекистонда энг йирик гидроэлектростанция Бекободда Фарҳод ГЕСи қурилиши бошланди, қурилиш зарур материаллар ва исличи кучи билан таъминланди. Фарҳод ГЕСи қурилиши умумхалқ қурилишига айланди, бинокорлик ишлари ҳашар йўли билан бажарилди. 10 ойлик фидокорона меҳнат натижасида Сирдарё жиловланди.
Уруш йилларида Бўзсув дарёси ўзанларида Товоқсой, Оққовоқ, Салар, Қуйи Бўзсув, Оқтепа, Қибрай ГЕСлари, шаҳарлар ва йирик корхоналар ёнида кичик ГЕСлар ишга туширилди. Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш қарийб 2,5 бараварига, яъни 1940-йилги 462 мин киловатт соатдан 1945-йилда 1187 мин киловатт соат- га кўпайди. Уруш даврида «Ангренугол» кўмир конида яна учла шахта ва очиқ усулда кўмир қазиб олинадиган карер бунёд этилди. Ўзбекистон ва Қирғизистон cлиэгарасида Қизилқия кўмир кони фойда- ланишга топширилди.
1940-йилда Ўзбекистонда атиги 3,4 мин тонна кўмир қазиб олин- ган бўлса, 1945-йили 103 мин тонна, яъни 30 марта кўпроқ кўмир қазиб олинди.
Нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кескин кўпайтириш тадбирлари кўрилди. Нефть-геология қидирув трести, нефть тармоғи қурилиш-мон- таж трести, нефть қазиб олувчи 2 та трест, нефть қазиб чиқариш асбоб- ускуналарини таъмирлаш заводи, нефть машинасозлиги заводи барпо этилди. Фарғона водийсида ишлаб турган «Андижон», «Полвонтош», «Чангартош», «Чимён» нефть конларида маҳсулот ишлаб чиқариш кучайтирилди. Янги нефть конлари, нефтни ҳайдаш заводи ишга туши­рилди. Уруш йилларида республикада нефть ишлаб чиқариш 4 марта кўпайди ва 1945-йилда 478 минг тоннадан ортди.
Ғарбдан кўчириб келтирилган заводлар базасида 16та станоксозлик, тўқимачилик ва машинасозлик корхоналари ташкил этилди. Республикамиздаги урушдан олдин қурилган кўпгина заводлар ҳам турли ҳарбий асбоб-ускуналар, машиналар, жанговар техника ишлаб чиқа- ришга мослаб қайта қурилди.
Ўз ССР ХКС 1942-йил 17-июнда Бекободда металлургия заво­ди қуриш тўғрисида қарор қабул қилди. Металлургия заводини қуриш бутун республика меҳнаткашларининг зарбдор ишига айланди. Саноат корхоналари зарур мутахассислар билан, колхоз ва совхозлар ишчи кучи билан таъминланди. Завод қурилишида 30 мингдан кўпроқ кишилар иштирок этдилар. Ўзбекистоннинг биринчи металлургия заво­ди 1944-йил 5-март куни дастлабки металл маҳсулотларини бера бошлади ва тез кунларда заводнинг биринчи навбати, 1945-йил февралдан иккинчи навбати ишга туширилди.
Геологик қидирув ишлари натижасида кўплаб қора ва рангли металл конлари очилди. Уруш йилларидаёқ Лангар, Ингичка, Қўйтош, Қоратепа, Олмалиқ рангли металл конлари, Оқтош боксит кони ўзлаштирилди. Улардан қазиб олинган вольфрам, молибден, мис, алюмин ва бошқа маҳсулотларни қайта ишлаш билан боғлиқ корхоналар қурилди. Кимё, қурилиш материаллари саноати, тўқимачилик ва поябзал саноати, озиқ-овқат саноати, маҳаллий саноат тармоқларини ривожлантириш тадбирлари амалга оширилди. Фақат 1943-йилда 12та ёғ заводи, 3та пахта тозалаш заводи, 4та қанд ва 4та консерва заводлари қурилиб ишга туширилди.
Шу йилларида, Ўзбекистонда ҳаммаси бўлиб 280 та янги саноат корхоналари қурилиб ишга туширилди. Саноатнинг янги тармоқлари авиация, станоксозлик, оғир машинасозлик, қора ва рангли металлургия ва бошқа тармоқлари вужудга келди.
Саноатчиларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли Ўзбекистон Совcт Армиясининг қурол-аслаҳахонасига айланди. Ўзбекистон фронтга 2090 самолёт, 17342 авиамотор, 2318 минг авиабомба, 1,7 мингдан ортиқ миномёт, 22 мин мина, 560 минг снаряд, миллионтача граната, 330 минг парашют, ҳарбий эҳтиёжлар учун 100 минг км дан ортиқ махсус сим, 125 минг км телефон кабеллари ва бош­қа маҳсулотлар етказиб берди. Бу ўзбекистонликларнинг фашист босқинчиларини тор-мор этишга қўшган улкан ҳиссаси сифатида жаҳон тарихидан муносиб ўрин олди.






Download 32,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish