Хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларига қўйиладиган саноат хавфсизлиги талаблари
Хавфли ишлаб чиқариш объектининг ходимлари:
саноат хавфсизлиги сохасидаги қонун хужжатларида, шунингдек норматив техник хужжатларда кўрсатилган талабларга риоя этишлари;
саноат хавфсизлиги сохасида тайёргарликдан ва аттестациядан ўтишлари;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария ёки нохуш ходиса хақида тегишли шахсларни дархол хабардор қилишлари;
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария ёки нохуш ходиса юз берган тақдирда, ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб туришлари;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ишларни амалга оширишда белгиланган тартибда иштирок этишлари шарт.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича харакатларга
тайёргарлик кўришга оид саноат хавфсизлиги талаблари
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот:
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирларини режалаштириши хамда амалга ошириши;
тегишли профессионал авария-қутқарув хизматлари билан хизмат кўрсатишга доир шартномалар тузиши, қонун хужжатларида назарда тутилган холларда эса ўз авария-қутқарув хизматларини ёки ходимлари жумласидан штатсиз авария-қутқарув тузилмаларини ташкил этиши;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш учун қонун хужжатларига мувофиқ молиявий маблағлар ва моддий ресурсларнинг захирасига эга бўлиши;
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария ёки нохуш ходиса юз берган тақдирда, ходимларини бажариладиган харакатларга ўқитиши;
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария эхтимолини назарда тутган холда кузатиш, хабар қилиш, алоқа ва харакатларга кўмаклашиш тизимларини ташкил этиши, шунингдек мазкур тизимларни яроқли холатда сақлаб туриши шарт.
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати саноат хавфсизлиги талабларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан бажарилишини текшириш мақсадида амалга оширилади.
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати махсус ваколатли давлат органи, шунингдек қонун хужжатларига мувофиқ саноат хавфсизлиги сохасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |