Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жихатдан текшириш бўйича давлат комиссиясини тузиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси белгилаган холларда ва тартибда хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жихатдан текшириш бўйича давлат комиссияси тузилади.
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назорати
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот белгиланган саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил қилиши ва амалга ошириши шарт.
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратининг ташкил қилиниши тўғрисидаги маълумотлар махсус ваколатли давлат органига ёки саноат хавфсизлиги сохасида қонун хужжатларига мувофиқ айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларига тақдим этилади.
Саноат хавфсизлиги декларацияси
Ахолини ва худудларни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялардан мухофаза қилишни таъминлаш хамда давлат органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва ахолини саноат хавфсизлигининг холати тўғрисида хабардор этиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқади.
Ушбу Қонун 4-моддаси 1-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган хавфли моддалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган энг юқори нормага тенг ёки ундан ортиқ миқдорларда ишлаб чиқариладиган, фойдаланиладиган, қайта ишланадиган, хосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш шарт.
Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария хавфига берилган хар томонлама бахони, авариянинг олдини олиш, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга, шунингдек авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатишга тайёрлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларнинг қай даражада етарли эканлигининг тахлилини ўз ичига олиши керак.
Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жихатдан қайта жихозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиха хужжатлари таркибида ишлаб чиқилади хамда хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот рахбари томонидан тасдиқланади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга лицензия олиш учун мурожаат қилинган, саноат хавфсизлиги декларациясидаги маълумотлар ўзгарган ёки саноат хавфсизлиги талаблари ўзгарган тақдирда, саноат хавфсизлиги декларациясига аниқлик киритилади ёки у янгидан ишлаб чиқилади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг саноат хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаган рахбари ундаги маълумотларнинг тўлиқлиги хамда ишончлилиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Саноат хавфсизлиги декларацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси белгилаган тартибда ишлаб чиқилади ва давлат органларига, жамоат бирлашмаларига хамда фуқароларга тақдим этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |