121
товарларни етказиб бериш муддатларини бир неча бор бузиш.
Сотиб олувчининг маҳсулот етказиб бериш шартномасини бузиши
қуйидаги ҳолларда жиддий деб ҳисобланиши мумкин:
товарлар ҳақини тўлаш муддатларини бир неча бор бузиш;
товарларни бир неча бор олиб кетмаслик.
Тарафларнинг келишувида маҳсулот етказиб бериш шартномасини
бажаришдан бир томонлама бош тортиш ёки уни бир томонлама
ўзгартиришнинг бошқа асослари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасини бекор қилиш ёки
ўзгартиришнинг бошқа муддати билдириш хатида назарда тутилмаган
ёки тарафлар келишувида белгиланмаган бўлса, шартнома бир тараф
бошқа тарафдан шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бир
тарафлама бош тортиш тўғрисида билдириш хати олган пайтдан
бошлаб ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.
1. Фуқаролик қонунчилиги шартномаларни
бажаришдан бир
тарафлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги умумий принципдан
келиб чиқади. Бу принцип товар муомаласи ва умуман иқтисодиётнинг
барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлашни назарда тутади. Аммо
ушбу умумий қоидадан айрим истисно ҳолатлар мавжуд бўлиб, улар
шартнома бўйича тарафлардан бири бошқа тараф шартнома шартларини
жиддий бузганида қўллайдиган оператив санкциялар сифатида қаралиши
мумкин.
Шарҳланаётган модда Ўз. Р ФКнинг бошқа нормаларида назарда
тутилмаган баъзи бир асослар бўйича кўрсатмаларни ўз ичига олади.
Ассортиментни маълум қилмаслик, жўнатиш разнарядкасини тақдим
қилмаслик, товар ҳақини тўлашдан асоссиз бош тортиш, белгиланган
муддатда товарларни танлаб олмаслик шулар жумласидан. Қонун санаб
ўтилган ҳаракатлардан айримлари бир неча бор, яъни икки ва ундан
ортиқ марта бажарилган бўлишини талаб қилади.
2. Ўз. Р ФКнинг айрим моддаларида тарафларнинг ҳар бирига
шартномани бошқа тараф бузганида уни бажаришдан тўлиқ ёки қисман
бош тортиш ҳуқуқи берилган. Чунончи, сотиб олувчи товар шартномада
белгиланганидан камроқ миқдорда (399-модда), ассортиментни бузган
ҳолда (401-модда), товарнинг сифатига (408-модда) ва бутлигига (413-
модда) нисбатан талабларни жиддий бузган ҳолда топширилганида,
123
томонлама бош тортишни қўллашга ҳақли. Айни шу сабабли улар оператив
чоралар деб ҳисобланиши лозим.
4. Тарафлардан бири шартномани бошқа тарафга уни бажаришдан
бир томонлама бош тортиш ҳуқуқини берадиган тарзда бузиши ўз-ўзидан
шартноманинг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига сабаб бўлмайди. Бу
тараф шартномани бажаришдан тўлиқ ёки қисман бош тортиши ҳақида
иккинчи тарафга билдириши лозим. Билдириш ёзма шаклда юборилади
ва шартномани тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилишга ваколатли шахс
томонидан имзоланади. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси, агар
унда бошқача муддат белгиланган бўлмаса, бошқа тараф шартномани
бажаришдан бош тортиш тўғрисидаги билдириш хатини олган пайтдан
бошлаб ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.
Тарафлардан бирига шартномани бажаришдан бир томонлама бош
тортиш ҳуқуқи берилган ҳолларда, шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилишнинг Ўз. Р ФКнинг 384-моддасида назарда тутилган тартиби
тарафларнинг муносабатларига қўлланиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: