Збекистон республикасининг


-модда. Айирбошлаш шартномаси бўйича баҳо ва харажатлар



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   507
498-модда. Айирбошлаш шартномаси бўйича баҳо ва харажатлар
Агар айирбошлаш шартномасидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, 
айирбошланадиган товарлар тенг қийматли деб тахмин қилинади, 
уларни топшириш ва қабул қилиш харажатларини эса ҳар бир ҳолда 
тегишли мажбуриятларни бажарадиган тараф амалга оширади.
Айирбошлаш шартномасига мувофиқ айирбошланадиган товарлар 
тенг қийматли эмас деб тан олинган тақдирда баҳоси айирбошлашга 
тақдим қилинаётган товар баҳосидан паст бўлган товарни топшириши 
лозим бўлган тараф, агар шартномада ҳақ тўлашнинг бошқача тартиби 
назарда тутилган бўлмаса, товар ёки товарни тасарруф қилиш 


211
ҳужжатлари топширилгандан сўнг кечиктирмасдан баҳолардаги 
фарқни тўлаши лозим
.
Агар айирбошланадиган товарлар тенг қийматли эмас деб тан олинса, 
бироқ уларнинг баҳоларидаги фарқ айирбошлаш шартномасида назарда 
тутилган бўлмаса ва шартнома шартларига қараб белгиланиши мумкин 
бўлмаса, нархлардаги фарқ ушбу Кодекс 356-моддасининг тўртинчи 
қисмида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ аниқланади.
1. Шарҳланаётган моддада белгиланган айирбошланадиган товарларни 
тенг қийматлилик презумпцияси айирбошлаш шартномаси моҳиятига 
жавоб беради ва уни амалиётда қўллашни енгиллаштиради, чунки томон-
лар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган айирбошланадиган товарлар-
нинг ҳақиқий қиймати борасидаги низоларини бартараф қилади.
Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида кўрсатилган умумий қоида 
бўйича айирбошланадиган товарлар тенг қийматли деб тахмин қилинади. 
Бу қўйидаги маънони англатади:
айирбошлаш шартномасига кўра топшириладиган иккала товарнинг 
ҳам баҳоси тенг;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахслар, товар нархини 
белгилашда унинг баланс нархидан эмас, балки олди-сотди шарт номаси 
бўйича қабул қилинаётган нархидан келиб чиқишлари зарур;
топшириш харажатлари товарни топшираётган шахсга юклатилади ва 
бу харажатлар (шарҳланаётган модданинг мазмунига кўра) товар нархига 
кирмайди, бу қоида худди шу товарни қабул қилиш харажатларига ҳам 
тегишли;
бу харажатлар ҳажми бўйича тенг келмасликлари ҳам мумкин.
Шартноманинг шартларига кўра ёки томонларнинг келишилган хоҳи-
шидан келиб чиқиб, айирбошланаётган товарлар тенг қийматли эмас 
деб тан олиниши мумкин. Агар айирбошлаш шартномасида томонлар 
бир-бирига топшираётган товарларнинг нархи тенг эмаслиги тўғрисидаги 
шартлар бўлмаса, бу товарлар тенг қийматли деб ҳисобланади.
2. Ушбу моддада кўрсатилган айирбошланаётган товарларни топши-
риш ва қабул қилиш харажатлари, шу мажбуриятлар билан боғлиқ барча 
харажатларни ўз ичига олади (ташиш харажатлари, айирбошланаётган 
мулкка тегишли ҳуқуқларни расмийлаштириш ва ҳ.)
3. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида баҳолардаги фарқни пул 
эвазига тўлаш ҳуқуқи қўрсатилган. Баҳолардаги фарқ айирбошланаётган 
товарларни баҳолаш оқибатидан келиб чиқмаслиги керак, балки шарт-
номани тузишда олдиндан келишилган бўлиши шарт.


212
4. Товарларни айирбошлашда, тарафлар товарлар баҳоси тенг эмаслигини 
аниқлашлари мумкин. Бу ҳолатда қуйидагиларни инобатга олиш керак:
баҳодаги фарқни тарафлар айирбошлаш шартномасида белгилашлари 
шарт. Бунда шартнома ёзма шаклда тузилиши керак (масалан, тарафлар 
юридик шхс бўлганлари ва товарларни топшириш вақти тенг келмагани 
сабабли) ва баҳолардаги фарқни тўлаш шарти (фарқнинг ўзи ҳам) ҳам 
ёзма шаклда бўлиши керак;
баҳодаги фарқни тараф ўз товарини контрагентига топширишидан 
олдин ёки мажбуриятни бажарганидан сўнг дарҳол тўлаши керак (яъни, 
худди ўша пайт ёки товар топширилганидан сўнг ёки ҳар ҳолда, энг қисқа 
вақт ичида, масалан, товар якшанба куни топширилган бўлиб ва тўлов 
нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши керак бўлса, бу сумма банкнинг 
энг яқин иш куни тўланиши керак);
шарҳланаётган модданинг 2-қисмида кўрсатилган баҳо фарқини 
тўлаш қоидалари умумий характерга эга. Лекин, тарафлар бошқа тулаш 
қоидаларини ҳам шартномада белгилашлари мумкин. Масалан, айирбош-
лаш шартномасида қайси тарафга баҳодаги фарқни тўлаш мажбурияти 
юклатилган бўлса, ўша тараф, контрагентидан товарни қабул қилганидан 
сўнг, ўн кундан кечиктирмасдан тўловни амалга ошириши керак, деб 
кўсатилиши мумкин. Тўловнинг бошқа вариантлари ҳам мумкин, аммо 
улар шартномада кўрсатилган бўлишлари керак.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish