Збекистон республикасининг


-модда. Ер участкаси сотилганида ундан фойдаланиш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   507
576-модда. Ер участкаси сотилганида ундан фойдаланиш 
ҳуқуқининг бино ёки иншоотни ижарага олувчида
сақланиб қолиши
Ижарага олинган бино ёки иншоот жойлашган ер участкаси 
бошқа шахсга сотилган ҳолларда ер участкасининг бино ёки иншоот 
жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган қисмидан 
фойдаланиш ҳуқуқи ушбу ер участкаси сотилгунига қадар амалда 
бўлган шартлар билан ана шу бино ёки иншоотни ижарага олувчи 
шахсда сақланиб қолади.
Бино ёки иншоотни ижарага олувчи шахснинг Ўз. Р ФК 575-модда-
сида кўзда тутилган ер участкасининг қисмидан фойдаланиш ҳуқуқи 
ер участкаси эгасига чекловлар юклайди. Бундай чекловлар бу бино ва 
иншоот эгасининг ҳуқуқидан келиб чиқувчи хусусиятга эга бўлсада, 
унинг табиати ер участкасини ижарага берувчи ҳуқуқи табиати билан 
бир хилдир. Бу ўзганинг ашёсига нисбатан ҳуқуқ бўлиб бу ушбу ашё 
эгасига мажбурият юклайди.


346
Бундан ташқари ижарага олувчининг ҳуқуқи ҳажми ижарага берувчи-
нинг ҳуқуқи ҳажмидан юқори бўлмайди. Шунинг учун ижарага олувчи 
ҳуқуқи билан тўхтатилган ер участкасининг эгасининг алмашишида “ашё 
ҳуқуқ орқасидан эмас, балки ҳуқуқ ашё орқасидан юради” деган умумий 
қоида ишлатилиши керак. Ушбу ҳолатда ер участкаси эгаси тарафидаги 
шахсни алмаштириш ижарага олувчини ушбу ер участкасидан бундай 
алмашиш амал қилгунча бўлган шартларда фойдаланиш ҳуқуқидан 
маҳрум қилмайди.
Бундан ташқари ушбу ҳолат Ўз. Р ФКнинг 393-моддасидаги сотувчи 
сотиб олувчига ер участкасини учинчи шахслар ҳуқуқидан эркин ҳолда 
фақатгина сотиб олувчи уни бундай мажбурият билан қабул қилишга 
рози бўлгандагина алмаштиришга мажбурлиги тўғрисидаги қоидалар 
билан мувофиқдир.
Ўз навбатида агарда у бундай ер участкасини олса, демак у буни учинчи 
шахслар ҳуқуқларидан ҳоли бўлмаган ҳолда қабул қилаётганлигини билган 
ва уни шундай ҳолатда қабул қилишга рози бўлган. Агарда у учинчи шахс-
лар ҳуқуқлари тўғрисида билмаган бўлса, бу унга сотиб олиш баҳосини 
камайтириш ёки олди-сотди шарт номасини бекор қилишни талаб қилиш 
ҳуқуқини бергани ҳолда, ижарага олувчининг ҳуқуқини тугатишни талаб 
қилиш ҳуқуқини ҳеч бир ҳолатда бермайди. Ушбу норма олди-сотди шарт-
номаси бўйича ер участкасига эгалик ҳуқуқи алмашган ҳолатлардагина 
амал қилади. Бу эса эгаликнинг алмашиши бошқа асослар билан (мерос, 
юридик шахсни-эганинг қайта ташкил этилиши, реквизитция, мусо-
дара, хадя ёки рента шарт номалари ва бошқалар) амалга оширилганда 
қўлланилмайди. Бундай чеклов ҳамма вақт ҳам ўзини оқламайди.
Ижарага олувчининг ер участкасидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини 
сақлаш тўғрисидаги қоидаларни Ўз. Р ФК 549-моддаси нормасидаги 
ўхшашликлар бўйича ерни ажратишнинг ҳамма ҳолатларига қўллаш 
мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish