363
Аммо, бу билан ижарага олувчи корхонанинг ҳар бир мулкини эркин
тарзда бошқа шахсларга топшириш ҳуқуқини олмасдан, фақат айланма
воситалар сифатидаги (бир ёки бир неча ишлаб чиқариш жараёнида
ишлатиладиган ашёлар, масалан, хом-ашё, ёнилғи, яримфабрикатлар,
бутловчи қисмлар, инструментлар ва ҳ.к.), тайёр маҳсулот, бошқа ашёлар
каби моддий қимматликларни сотиш ҳуқуқини олади.
Бундай мулк доирасига биринчидан ер ва бошқа табиий ресурслар,
иккинчидан қонун билан бундай ҳаракатлар содир этилиши мумкин
бўлмаган мол-мулк кирмайди.
«Ижара тўғрисида»ги 1991 йил 19 ноябр-
даги № 427–11 сонли Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси қонунларида ва ижара шарт номасида ўзгача шартлар кўзда
тутилмаган бўлса ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни, ер ва
бошқа табиий ресурсларидан ташқари ижарага берувчининг рухсати
билан иккиламчи ижарага топширишга ҳақлидир. Бунда ижарага олувчи
шарт номага мувофиқ ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади.
Моддадаги «моддий қимматликлар» термини қонун чиқарувчи томо-
нидан шарҳланмаганлиги учун унинг фақат корхона таркибидаги ашёвий
компонентини ўзидан ўзига қамраб олиши ёки мулкий мажмуанинг —
талаб қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқиқи, қарзлари, интеллектуал мулк
объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа компонентларига тегишли
эканлигини айтиш қийин.
Бироқ, шарҳланаётган моддада умумий қоидалардан фарқли равишда
ижара ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан эркин тасарруф қилиш ҳуқуқи
шакллантирилади (Ўз. Р ФК 546-моддаси).
Ижарага олувчи томонидан моддий қимматликлар ва ижара ҳуқуқлари
билан эркин тасарруф қилиш қуйидаги шартларда мумкин:
B
биринчидан, ижара шарт номасида бошқача кўзда тутилмаган бўлса
хусусан, бундай ҳаракатларга ижарага берувчининг розилигини мажбу-
рий олиш кўзда тутилмаган бўлса қайсики унинг розилигисиз вақтинча
фойдаланишга ёки қарзга ижарага олинган корхона мулки таркибига
кирувчи моддий қимматликларни
топшириш;
B
иккинчидан, агар бундай ҳаракатлар корхона қийматининг пасай-
ишига
олиб келмаса;
B
учинчидан, агар бунда корхонани ижарага бериш шарт номасининг
бошқа ҳолатлари бузилмаса.
365
равишда киритиш, мол-мулкни реконструкциялаш, кенгайтириш, техник
жиҳатдан қайта қуроллантиришга ҳақлидир.
Агар ижарага олинган мулк ижарага берувчининг ижозати билан
яхшиланган бўлса, шарт номанинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг
ёки шарт нома бекор қилингач, ижарага олувчи шу мақсад йўлида сарф-
ланган барча харажатлари қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган яхшилашларни
ижарага берилган мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мум-
кин бўлса, ижарага берувчи уларнинг таннархини тўлашга рози бўлмаса,
бундай ҳолда ижарага олувчи уларни ўзига олиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: