714
1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмига кўра, банк томонидан омонат-
ларни қайтариб берилишини таъминлаш учун қўлланиладиган воситалар
ва усуллар қонун ва банк омонати шарт номаси билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги
қонунининг 39-моддасига биноан, банклар маблағларнинг сақланиши
ҳамда омонатчилар олдидаги мажбуриятларининг бажарилиши учун, шу
жумладан, тўловлар бир банкдан бошқа банкка ўз вақтида ўтиши ҳамда
маблағларнинг корхоналар ва ташкилотлар ҳисоб-китоб варақларига
киритилиши учун ўз мижозлари ва омонатчилари олдида жавобгардирлар.
Банк тугатилганда унинг жисмоний шахс бўлган
омонатчилари банкни
тугатишдан келадиган тушумлар ҳисобидан ўз омонатларини олишда
имтиёзга эгадирлар.
Мижозлар омонатини қайтариш фуқаролик ҳуқуқида қўлланиладиган
анъанавий усулларда ҳам таъминланиши мумкин (ФК 259–312-моддалар).
2. Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва
банк фаолияти
тўғрисида»ги қонунининг 39-моддаси 3-бандига асосан, банклар депо-
зит ва кредит операцияларига доир муддатлар ва шартлар, шу жумладан,
Марказий банк чиқарган қоидаларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган йиллик
фоиз ставкалари, мукофотлар ва йиғимлар тўғрисида ўз мижозларига
мунтазам равишда ахборот бериб боришлари шарт.
Банк томонидан қўлланиладиган мижозлар омонатлари бўйича омо-
натни қайтариш тўғрисидаги ахборот турли воситалар билан шу жум-
ладан, хабар эълон тариқасида банк амалиётлар залига осиб қўйилиши
ҳам мумкин.
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллик фуқаролар ва
фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги
омонатлари ҳимояланишини таъминлаш мақсадида омонатларни кафолат-
лаш фонди тузилади. Фонд фаолиятининг мақсади банкнинг банк операци-
яларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи лицензияси Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан чақириб олинган тақдирда фуқароларнинг
банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўланишини ушбу Қонунда назарда
тутилган шартларда ва миқдорда кафолатлашдан иборатдир. Фуқароларнинг
банклардаги омонатлари бўйича Фонднинг ҳақ тўланишини кафолатлаши
банк қайта ташкил этилганлиги муносабати билан лицензия чақириб
олинган ҳолларга тааллуқли бўлмайди. Фонднинг мол-мулки банклар-
716
ФКнинг 327-моддасига асосан, фоизлар миқдори кредитор яшай-
диган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган
ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда
мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади.
Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини
даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фои-
зининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар
қонунда ёки шарт номада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса
қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: