752-модда. Мижознинг молия агенти олдидаги жавобгарлиги
Агар пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш
эвазига молиялаш шарт номасида ўзгача тартиб назарда тутилган
689
бўлмаса, мижоз бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган
пул талабномасининг ҳақиқийлиги учун молия агенти олдида
жавобгар бўлади.
Агар мижоз пул талабномасини топшириш ҳуқуқига эга бўлса
ва ушбу талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечиш пайтида у
қарздор бу ҳуқуқни бажармасликка ҳақли бўладиган вазиятлардан
бехабар бўлса, бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган пул
талабномаси ҳақиқий ҳисобланади.
Агар мижоз билан молия агенти ўртасидаги шарт номада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, молия агенти бошқа
шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган талабномани ижрога
тақдим этганида қарздор бу талабномани бажармаганлиги
ёки тегишли даражада бажармаганлиги учун мижоз жавобгар
бўлмайди.
1. Мижознинг шарт нома бўйича асосий мажбурияти бу — пул талаб-
номасидан воз кечиши бўлиб, бунда мажбурият бир шахсдан иккинчисига
ўтади ва мижоз ўрнини молия агенти эгаллайди. Талабномдан воз кечиши
билан бир вақтнинг ўзида мижоз молия агентига талаб қилиш хуқуқини
берувчи ҳужжатларни ҳам бериши ва талабномани амалга оширишга
алоқадор маълумотларни тақдим этиши зарур. Мижоз воз кечилаётган
талабноманинг ҳақиқийлигига кафолат бериши керак. Бу талабнома
агар мижоз талабномани бериш хуқуқига эга бўлса ва воз кечиш вақтида
қарздор бажармаслик ҳуқуқига эга бўлган ҳолатлар унга маълум бўлмаса
ҳақиқий деб ҳисобланади.
2. Шарҳланаётган модда ФКнинг пул талабномасидан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш эвазига молиялаштириш шарт номасига тааллуқли
талабномадан воз кечган кредиторнинг жавобгарлиги ҳақидаги 321-мод-
дасининг умумий қоидаларини ойдинлаштиради.
Умумий қоидага кўра пул талабномасининг хақиқий эмаслиги хав-
фига мижоз жавоб беради, қарздор томонидан бажарилмаслик хавфи
эса молия агентлигига юклатилади. Бунда биринчи ва учинчи қисмларда
баён қилинган қоидалар диспозитив характерга эга.
Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молия-
лаштириш шарт номасида таваккалчилик бурчини тақсимлашнинг бошқа
қоидалари ҳам кўзда тутилган бўлиши мумкин.
690
3. Шарҳланаётган моддага кўра мижоз молия агенти олдида воз кечиш
предмети ҳисобланган пул талабномасининг ҳақиқийлиги учун, яъни
мижоз талабнома бериш хуқуқига эга бўлиши ва воз кечиш вақтида қарздор
бажармаслик ҳуқуқига эга бўлган ҳолатлар унга маълум бўлмаганлиги
аниқлиги учун жавобгардир. Мижознинг пул талабномасини бериш
ҳуқуқида талабнома ҳақиқатда ҳам мавжуд ва мижозга тегишли ва у
ҳақиқий битимга асосланганлиги ва у бошқа шахсларга ўтказилмайдиган
тоифага кирмаслиги, мижоз талабномадан воз кечиш шартларига риоя
қилганлиги кўзда тутилади. Қарздор пул талабномасини бажармас-
лик ҳуқуқига эга ҳолатларга пул мажбуриятларининг тўла ёки қисман
тўхтатилганлиги, даъво муддатининг ўтиб кетганлиги, ҳамда мижознинг
қарздор билан тузган шарт номада кўзда тутилган шартларнинг мижоз
томонидан бузилганлиги киради.
Мижоз молия агентига талаб қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни
ва талабномани амалга оширишга алоқадор маълумотларни (қарздор
билан тузилган шарт нома матни; товар жўнатилганлигини, ишлар бажа-
рилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
қарздорнинг муқобил талаблари) беришга мажбур. Молия агенти воз
кечиш предмети бўлган пул талабномаси ҳақиқий эмаслиги оқибатида
кўрилган зарарларни мижоздан талаб қилишга ҳақли.
4. Шарҳланаётган модданинг қарздорнинг предмети воз кечиш
бўлган талабномани бажармаганлиги ёки қониқарсиз бажарганлиги
учун мижоз жавоб бермаслиги ҳақидаги умумий қоидаси мижоз ва молия
агенти орасидаги муносабатлар мантиғига мос келади. Мижознинг пул
талабномасидан воз кечишининг маъноси молиялаштиришдан ташқари
кўпинча айнан молия агентининг маълум бир сумма эвазига интизомсиз
қарздорлардан қарз ундиришни ўз бўйнига олишидир ва мижозни бун-
дай ташвишлардан озод қилишидир. Агар шарт номада пул талабномаси
қарздор томонидан тўланмаган ҳолда мижозга жавобгарлик юклатилган
бўлса, у ҳолда қарздордан ўз мажбуриятларини бажаришга эриша олмаган
молия агенти мижозга берилган, лекин қарздор томонидан қайтарилмаган
пул маблағларини қайтариш талаби билан мижозга мурожаат қилишга
ҳақлидир. Бундай тартиб мижознинг молия агенти олдидаги мажбури-
ятларини бажаришни таъминлаш мақсадида пул талабномаларидан воз
кечиш учун характерлидир(ФК 756-моддасига қаранг).
691
Do'stlaringiz bilan baham: |