Збекистон республикасининг


-БОБ. ПУЛ ТАЛАБНОМАСИДАН БОШҚА



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet372/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   368   369   370   371   372   373   374   375   ...   507
42-БОБ. ПУЛ ТАЛАБНОМАСИДАН БОШҚА 
ШАХС ФОЙДАСИГА ВОЗ КЕЧИШ ЭВАЗИГА 
МОЛИЯЛАШ
749-модда. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш 
эвазига молиялаш шартномаси
Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига 
молиялаш шартномаси бўйича бир тараф (молия агенти) иккинчи 
тарафга (мижозга) шу мижознинг (кредиторнинг) учинчи шахсга 
(қарздорга) товарлар беришидан, унинг ишларини бажаришидан 
ёки унга хизматлар кўрсатишидан келиб чиқадиган пул талабно
-
маси ҳисобидан пул маблағларини беради ёки бериш мажбуриятини 
олади, мижоз эса молия агентига ушбу пул талабномасини беради 
ёки бериш мажбуриятини олади.
Мижоз ўзининг молия агенти олдидаги мажбуриятлари бажари
-
лишини таъминлаш мақсадида ҳам қарздорга нисбатан пул талаб
-
номасидан молия агенти фойдасига воз кечиши мумкин.
Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига 
молиялаш шарт номаси бўйича молия агентининг мажбуриятлари 
мижоз учун бухгалтерия ҳисобини юритишни, шунингдек мижозга 
бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган пул талабнома
-
лари билан боғлиқ бошқа молиявий хизматлар кўрсатишни ҳам ўз 
ичига олиши мумкин.
1. Шартноманинг бу тури адабиётларда факторинг шарт номаси деб 
ҳам аталади (инглиз тилидан factor-комиссионер, агент, ўртада турувчи), 
яъни шарт нома тузилаётганда унинг номи «Пул талабномасидан бошқа 
шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаштириш» ёки «факторинг 
шарт номаси»деб белгиланади.
ФК 42-боби қоидаларида Халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини унифи-
кациялаш институти томонидан ишлаб чиқилган ва халқаро иқтисодий 


680
муомилада факторинг шарт номалари бўйича муносабатларни тартибга 
солувчи ягона қоидаларни шакллантиришга йўналтирилган УНИДРУА 
Конвенциясининг халқаро фактор операциялар (факторинг) низомлари 
ҳисобга олинган.
2. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига 
молиялаштириш шарт номаси ўз моҳиятига кўра бир тараф (молия агенти) 
иккинчи тарафга (мижозга) шу мижознинг (кредиторнинг) учинчи шахсга 
(қарздорга) товарлар берилишидан, унинг ишларини бажаришдан ёки 
унга хизмат кўрсатишдан келиб чиқадиган пул талабномаси ҳисобидан 
пул маблағларини беради ёки бериш мажбуриятини олади, мижоз эса 
молия агентига ушбу пул талабномасини беради ёки бериш мажбурия-
тини олади.
Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига 
молиялаштириш шарт номаси халқаро тадбиркорликда қўлланилган ва 
қўлланаётган бўлсада, ҳозирги амалдаги ФК қабул қилингунга қадар 
қонунчиликда назарга олинмаган эди. Бу шарт номанинг моҳияти кела-
жакда бажариладиган пул талабномасини пул маблағларига «айланти-
ришдан» иборат. Факторинг мижоз коммерсантини товарлар (иш, хизмат) 
учун харидорлардан пул кутишдан озод қилади: пулларни молиявий 
агент ( фактор) дан олиб, мижоз унга ўз талабномасини харидорга беради, 
қарздор билан ҳисоб-китоб қилишдан ўзини озод қилиб, факторнинг 
пул маблағларини ўз иқтисодий оборотига киритади. Бундан ташқари, 
молиявий агент мижоз учун бухгалтерия ҳисобини ҳам олиб бориши ва 
бошқа молиявий хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин.
3. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш фуқаролик 
хуқуқида «цессия» номи билан маълум. Пул талабномасидан бошқа шахс 
фойдасига воз кечиш эвазига молиялаштириш муносабатларида цессия 
кредитлаш билан узвий боғланган ва шу сабабга кўра ФКда ўз аксини 
топган. Факторинг шарт номаси шаклига пул талабномасидан бошқа шахс 
фойдасига воз кечишнинг умумий қоидалари қўлланилади.
Ушбу моддада пулларни ўтказишда молиявий агентнинг мажбуриятлари 
баёни бўлиб, у бу шарт номанинг ҳақиқийлиги ва консенсуал бўлиши 
мумкинлигини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, пул талабномасидан 
бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаштириш ҳақ эвазига 
ва икки томонламадир.


681
4. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига моли-
ялаштириш шарт номаси томонлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланадилар: 
молиявий агент у пул талабномасидан воз кечиш эвазига молиялашти-
ришни амалга оширишга рухсат этилган шахс; мижоз — юридик ёки 
жисмоний шахс бўлиб у товар, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш билан 
шуғулланувчи тадбиркор. Молиявий агент ва мижоздан ташқари пул 
талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш муносабатларида ва 
пул талабномасининг ижросида у билан мижоз ўртасидаги шарт нома 
асосида юзага келадиган ён берилган пул талабномасини тўлаши керак 
бўлган учинчи шахс ҳам қатнашади.
Шартнома бўйича асосий корреспондент мажбуриятлар сифатида 
шарҳланаётган модданинг 1-қисмида молиявий агентнинг мижозга пул 
маблағларини ўтказиши ва мижознинг молия агентига учинчи шахсга 
(қарздорга) ён бериши бўйича мажбурияти деб номланади.
Бунга қўшимча қилиб айтиш мумкинки, шарҳланаётган модданинг 
2-қисмига мувофиқ шарт номада мижозни молиявий хизмат кўрсатишдаги 
молиявий агентнинг мажбуриятлари кўрсатиб ўтилиши мумкин. Бу мажбу-
риятларнинг зарурлиги юзага келган муносабатларнинг характери билан, 
жумладан, молиялаштириш ва пул талабномасидан воз кечиш турларига 
боғлиқ. Томонларнинг бошқа мажбурият ва ҳуқуқлари ва бу билан боғлиқ 
учиничи шахснинг (қарздор) мажбурият ва ҳуқуқлари ФК 42-бобида шарт-
номанинг алоҳида шартларига алоқадор қисмида ёритиб берилган.
5. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига 
молиялаштириш шарт номасида бир марталик ҳамда бошқа шахс фой-
дасига воз кечиш эвазига молиялаштириш билан боғлиқ операцияларни 
мунтазам равишда ўтказиб туриш белгилаб қўйилган бўлиши мумкин. 
Охирги ҳолда шарт нома ташкилий тизимли алоқалар кўринишини олади. 
Бундай шарт нома бўйича молия агенти мижозга унинг учинчи шахс-
ларга хўжалик фаолияти давомида юзага келадиган пул талабномаси 
ҳисобига пул ўтказиб беради, мижоз эса бу пул талабномасидан молия 
агенти ҳисобига воз кечади. Шартномада пул талабномасидан воз кечиш 
ва молиялаштиришнинг умумий шартлари кўрсатиб ўтилиб, унга воз 
кечиладиган талабномалар, алоҳида операцияларни амалга ошириш 
тартиблари, молия агентининг мукофот миқдорлари, шарт номанинг амал 
қилиш муддати ва томонларнинг бошқа талаблари кўрсатилади.


682
6. ФК 749-моддасининг 1-қисми ва 756-модда мазмунидан келиб 
чиқадики, шарт номада пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз 
кечиш эвазига пул маблағларини ўтказиш икки хил усулда амалга оши-
рилади: 1) пул талабномасини сотиб олиш йўли билан; 2) қарзга пул 
маблағларини тақдим этиш билан.
Молиялаштиришнинг тегишли шаклидан фойдаланиш молия агентида 
юзага келадиган мажбуриятлардаги фарқларни белгилаб ўтади.
Мижоздан талабномани сотиб олиш қарздор билан молия агенти 
орасида мажбуриятлар юзага келишига сабаб бўлиб, бу мажбуриятлар 
мазмуни қарздор томонидан молия агентига ўтган пул талабномаларини 
тўлашдан иборатдир. Молия агенти томонидан мижозга пул талабнома-
сини тақдим қилиш фақат ФК 752-моддасида кўрсатилган асосларда ва 
мижознинг молия агенти олдидаги жавобгарлиги тўғрисидаги талабларни 
бажармаганлиги билан боғлиқ пул талабномаси бўлиб, воз кечиш пред-
мети ва қарздор томонидан унинг тўланмаганлигидир.
Пул талабномасидан воз кечиш билан таъминланган ҳолда пул 
маблағларини қарзга бериш билан молиялаштириш иккита мажбурият 
муносабатларини — асосий ва таъминловчи муносабатларни келтириб 
чиқаради. Биринчисининг моҳиияти шундан иборатки, унда молия агенти 
томонидан берилган пул маблағлари мижоз томонидан қайтарилади. 
Иккинчисининг моҳияти эса, пул талабномасини қарздор томонидан 
мижознинг молия агентига қарзларини тўлаш бўлсада, унинг асосий 
мажбуриятга нисбатан таъминловчилик функцияси устун туради.
7. Пул мажбуриятлари бўйича кредитор ҳуқуқларининг мижоз-
дан молия агентига ўтиши талабномадан воз кечишнинг махсус тури 
ҳисобланиб, ФК 42-боби билан тартибга солинади. Ушбу қоидалар етарли 
бўлмаган ҳолда ФК 23-бобининг кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга 
ўтказиш ҳақидаги умумий қоидалари қўлланади.
Бу маънода, талабномадан воз кечиш шакллари тўғрисидаги ФК 
320-моддаси қоидаларини эслатиб ўтиш зарурки, улар шарт нома шаклла-
рини аниқлашда ва шарт номани рўйхатдан ўтказиш масалаларини белги-
лашда муҳим аҳамиятга эга: пул талабномасидан воз кечиш воситаси бўлиб 
хизмат қилувчи шарт нома шакли (оддий ёки нотариал гувоҳлантирилган), 
воз кечиш предмети бўлган талабнома учун асосланувчи битим шакли 
билан белгиланади, давлат томонидан рўйхатга олинадиган битимга 


683
асосланган пул талабномасидан воз кечиш шарт номаси битимни рўйхатга 
олиш тартибларига кўра рўйхатдан ўтиши керак.
Шарҳланаётган модда воз кечиш предмети бўлиши мумкин бўлган 
пул талабномаларининг турларини фақат мижозларни учинчи шахсларга 
товар етказиб бериш, иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш талабномалари 
билан чегаралайди. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш 
эвазига молиялаштириш шарт номаси доирасига қимматбаҳо қоғозларда 
(вексель, чек, облигация) ифодаланган муомиладаги қарз мажбуриятла-
ридан воз кечиш кирмайди.
8. Мижоз томонидан пул талабномаларидан воз кечиш талабнома-
ларни молия агентига ўтказиш мақсадида ҳамда мижознинг молия агенти 
олдидаги мажбуриятларини бажаришни таъминлаш мақсадида амалга 
оширилади.
Пул талабномаларидан воз кечиш мижозни молия агенти олдидаги 
мажбуриятларни бажаришни таъминлаш учинчи шахсни мижоз маж-
буриятларини унга берилган пулларни қайтариш учун жалб қилишдан 
иборат. Бундай таъминлашнинг хусусияти шундан иборатки, унда воз 
кечиш предмети бўлган пул талабномасини бажаришга тақдим этиш, 
контрагентнинг асосий мажбуриятларни бажармаслиги ёки қониқарсиз 
бажарганлигига боғлиқ эмас. Бу мажбуриятларнинг бажарилишини 
таъминлашнинг қонунда кўрсатилган усулларига хосдир. Аксинча, пул 
талабномаларидан шарт нома доирасида воз кечишда молия агенти аввал 
пул талабномаси тўловларини тўлаши ва агар қарздордан олинган, пул 
талабномасидан воз кечиш билан таъминланган сумма мижознинг молия 
агенти олдидаги қарзидан кам бўлган ҳолда эса қарзни қолган қисмини 
тўлаш мижозга тақдим этилади (ФК 756-моддаси 2-қисмига қаранг). Пул 
талабномасидан воз кечишнинг таъминот функцияси шунга асосланганки, 
молия агенти мижозга берилган пулни қайтариш талаби билангина чекла-
ниб қолмасдан, мижоз қарзини узишга маблағ манбаси вазифасини ўтовчи 
учинчи шахсга (қарздорга) пул талабномасини ҳам ўз зиммасига олади. 
Шу билан бир қаторда томонлар одатдаги муносабатлар тартибидан ҳам 
фойдаланишлари мумкин бўлиб, унда молия агенти пул талабномаси 
қийматини қаноатлантириш ҳуқуқига фақатгина мижоз молия агенти 
олдида таъминланган пул талабномасидан воз кечиш мажбуриятини 
бажармаган тақдирда эга бўлади.


684
Мажбуриятлар ижросини таъминлаш усули сифатида пул талабнома-
сидан воз кечишга таъминловчи ёки асосий мажбуриятлар ҳақиқий эмас 
деб топилганда келиб чиқадиган оқибатлар ҳақидаги ФК 259-моддаси 
тартиблари қўлланилади.
9. Ушбу модданинг 3-қисми муҳокама қилинаётган шарт номани 
қўшимча шартларга эга бўлган ҳолда тузиш имкониятларини кўзда тутади.
Шартнома бўйича бажарилаётган операциялар мунтазам характерга 
эга бўлган ҳолларда молия агенти билан мижоз ўртасидаги умумий 
қоидаларга асосланган муносабатлар моҳияти молиялаштириш ва пул 
талабномасидан воз кечиш билан тугамайди. Пул талабномаси билан 
пулларни ҳақиқатдан ҳам келиб тушишини таъминлаш учун молия 
агенти мижознинг молия-хўжалик фаолиятида фаол иштирок этиши 
ва учинчи шахслар томонидан пул талабномаларининг ўз вақтида 
бажарилиши талаб этилади. Ўз томонидан мижоз, айниқса корхона 
унча катта бўлмаса, унга малакали молиявий хизмати кўрсатишдан 
манфаатдордир. Бу мақсадларда молия агентининг пул талабнома-
ларидан воз кечилган ҳолда шарт номага кўра молиялаштиришдаги 
мажбуриятлари мижозга бир қатор молиявий-бухгалтерия, маслаҳат 
ва маълумот хизматларини (мижоз учун бухгалтерия хизматлари, 
учинчи шахсларнинг тўлов қобилиятини текшириш ва улардан деби-
тор қарзларини ундириш, шу жумладан суд йўли билан жарималарни 
ундириш) ўз ичига олиши мумкин.
Молия агентининг мижозга кўрсатадиган хизматларининг хусусияти 
шундаки, улар воз кечиш предмети бўлиб хизмат қиладиган пул талаб-
номалари билан боғланган. Кўрсатиладиган хизмат турлари ва ҳажми 
мижоз талабларига, молиялаштириш ва пул талабномаларидан воз кечиш 
шартларига боғлиқ равишда ўзгариши мумкин.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   368   369   370   371   372   373   374   375   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish