Збекистон республикасининг


-модда. Буюртмачининг қурилиш пудрати шарт номаси бўйича



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet301/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   507
676-модда. Буюртмачининг қурилиш пудрати шарт номаси бўйича 
ишларнинг бажарилишини текшириши ва назорат қилиши
Буюртмачи, пудратчининг оператив-хўжалик фаолиятига ара
-
лашмаган ҳолда, ишларнинг бажарилишини ва сифатини, уларни 
бажариш муддатларига (графикка) риоя этилишини, пудратчи берган 
материалларнинг сифатини, шунингдек буюрт мачининг материали
-
дан пудратчи тўғри фойдаланаётганлигини текширишга ва назорат 
қилишга ҳақли.
Буюртмачи ишларнинг бажарилиши устидан текширув ва назоратни 
амалга ошираётганда қурилиш пудрати шарт номаси шартларидан 
ишлар сифатини ёмонлаштириши мумкин бўлган даражада чекинишни 
ёки бошқа камчиликларни аниқласа, бу тўғрида дарҳол пудратчига 
хабар бериши шарт. Буни хабар қилмаган буюрт мачи аниқланган 
камчиликларни кейинчалик важ қилиб келтириш ҳуқуқини йўқотади.
Агар пудратчи буюрт мачидан қурилиш жараёнида олган 
кўрсатмалар қурилиш пудрати шарт номаси шартларига зид бўлмаса 
ва пудратчининг оператив-хўжалик фаолиятига аралашишдан иборат 
бўлмаса, пудратчи бундай кўрсатмаларни бажариши шарт.
Ишни лозим даражада бажармаган пудратчи буюрт мачининг 
бу ишларни текширмагани ва назорат қилмаганини важ қилиб 
келтиришга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида бундай текшириш 
ва назоратни амалга ошириш буюрт мачининг зиммасига юкланган 
ҳоллар бундан мустасно.


556
Қурилиш пудрати шарт номасининг ўз вақтида бажарилишида буюрт-
мачининг қурилиш пудрати шарт номаси бўйича ишларнинг бажарили-
шини текшириши ва назорат қилиши муҳим аҳамиятга эгадир. Бу қурилиш 
жараёнидаги буюрт мачининг энг муҳим функция ва ҳуқуқларидан 
бири ҳисобланади. Унинг мақсади — қурилиш ишларини амалга оши-
риш чоғидаги ўзгаришларга тезкорлик билан муносабатда бўлиш, бу 
билан эса буюрт мачи билан ҳамкорликда иш ҳужжатларига тегишли 
ўзгартиришларни ўз вақтида киритиш имконини беради. Техник назорат 
қурилишнинг бутун жараёнида амалга оширилади.
Модданинг биринчи қисмида буюрт мачига пудратчининг оператив-
хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, ишларнинг бажарилишини ва 
сифатини, уларни бажариш муддатларига (графикка) риоя этилишини, 
пудратчи берган материалларнинг сифатини, шунингдек буюрт мачининг 
материалидан пудратчи тўғри фойдаланаётганлигини текшириш ва назо-
рат қилиш ҳуқуқи берилган.
Ушбу ҳуқуқни амалга ошириш жараёнида камчиликларнинг аниқланиши 
билан боғлиқ бир қатор ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқади. Жумладан, 
буюрт мачи ишларнинг бажарилиши устидан текширув ва назоратни амалга 
ошираётганда қурилиш пудрати шарт номаси шартларидан ишлар сифатини 
ёмонлаштириши мумкин бўлган даражада чекинишни ёки бошқа камчи-
ликларни аниқласа, бу тўғрида дарҳол пудратчига хабар бериши шарт. 
Бунда таъкидлаш лозимки, буни хабар қилмаган буюрт мачи аниқланган 
камчиликларни кейинчалик важ қилиб келтириш ҳуқуқини йўқотади.
Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмига мувофиқ агар пудратчи 
буюрт мачидан қурилиш жараёнида олган кўрсатмалар қурилиш пудрати 
шарт номаси шартларига зид бўлмаса ва пудратчининг оператив-хўжалик 
фаолиятига аралашишдан иборат бўлмаса, пудратчи бундай кўрсатмаларни 
бажариши шарт.
Модданинг тўртинчи қисмида белгиланишича, ишни лозим даражада 
бажармаган пудратчи буюрт мачининг бу ишларни текширмагани ва назо-
рат қилмаганини важ қилиб келтиришга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида 
бундай текшириш ва назоратни амалга ошириш буюрт мачининг зиммасига 
юкланган ҳоллар бундан мустасно.
Таъкидлаш лозимки, шарт нома тузиш эркинлиги принципи доирасида 
(ФК 1 ва 354-моддалари) буюрт мачининг қурилиш пудрати шарт номаси 


557
бўйича ишларнинг бажарилишини текшириши ва назорат қилиши маж-
бурияти нафақат қонун билан, балки шарт нома билан назарда тутилиши 
мумкин, шунингдек тарафлар бундай шарт номавий келишув орқали 
унда юқоридаги ҳолатлар бўйича нафақат белгиланган, балки бошқача 
ҳуқуқий оқибатларни ҳам келишиб олишлари мумкин.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish