Збекистон республикасининг


-модда. Қурилиш пудрати шарт номасидаги буюрт мачининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet300/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   507
675-модда. Қурилиш пудрати шарт номасидаги буюрт мачининг 
қўшимча мажбуриятлари
Буюртмачи қурилиш пудрати шарт номасида назарда тутилган 
ҳолларда ва тартибда пудратчига ишларни бажариш учун зарур 
бўлган бино ва иншоотларни фойдаланишга бериши, унинг манзи
-
лига юкларнинг ташиб берилишини, вақтинчалик электр таъминоти 
тармоқлари, сув ва буғ қувурлари ўтказилишини таъминлаши ва 
бошқа хизматлар кўрсатиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 674 ва 675-моддала-
рида кўрсатилганидан ташқари шарт номага биноан буюрт мачига қуйидаги 
мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин: пудратчини қурилиш майдонида 
телефон ва телекс линиялари билан таъминлаш; капитал таъмирлаш 
муддатига ишчиларни турар жой билан буфет, ҳаммом, соғломлаштириш 
жойлари (тиббий пункт) билан таъминлаш, шунингдек дам олишига 
кўмаклашиши лозим. Агар ишчиларга жой бериш имконияти бўлмаса 
ва уларни транспорт воситалари бўлмаганлиги ҳолатида буюрт мачи йўл 
хақи, яъни бориши ва қайтиши харажатларини тўлайди ёки белгиланган 
тартибда транспорт воситаси билан таьминлайди. Алоҳида ҳолларда 
буюрт мачи пудратчини муайян соҳага оид мутахассис билан таъмин-
лаши лозим.
Шарҳланаётган моддада пудрат шарт номасидаги буюрт мачининг 
қўшимча мажбуриятлари мустаҳкамланган. Шартномада қўшимча шарт-
ларни келиша туриб, тарафлар ушбу хизматлар учун ҳақ тўлаш тарти-
бини ҳам келишиб олишлари лозим. Бундан келиб чиқадики, пудрат 
шарт номаси бўйича буюрт мачининг иккита асосий мажбурияти бор, 
биринчидан, ўзининг топшириғига тўлиқ мос келадиган иш натидасини 


554
қабул қилиб олиш, иккинчидан, иш учун ҳақ тўлаш. Ушбу моддада 
Фуқаролик кодекси нинг 666-моддасидаги буюрт мачининг қурилиш 
пудрати шарт номаси бўйича пудратчи учун барча шарт-шароитларни 
таъминлаб бериш мажбуриятига шарҳ берилган. Ушбу моддадан келиб 
чиқиб, қўшимча мажбуриятларни уч гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи 
гуруҳга пудратчига қурилиш ишларини амалга ошириш учун керак 
бўладиган бино ва иншоотни тақдим этиши ҳақидаги мажбурият киради. 
Иккинчи гуруҳга тегишли юкларни унинг манзилига юклаш, етказиб 
бериш кирса, учинчи гуруҳ ўз ичига қурилиш объектига вақтинчалик 
энергия, сув-буғни туташтирилган тармоқ орқали таъминлаш ва бошқа 
хизматлар кўрсатиш киради.
Шунга эътиборни қаратиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазир-
лар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли қарори билан 
тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил 
этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида Низом 18-бандига 
биноан буюрт мачи томонидан қуйидагилар таъминланади:
ер участкасини танлаш ва ажратиш, бирламчи-рухсат берувчи 
ҳужжатларни ва қурилиш ҳудудини тайёрлаш, лойиҳаолди ишларини 
ташкил этиш, лойиҳанинг, иш ҳужжатларининг (объектни фойдаланишга 
тайёр ҳолда қуриш ҳолларидан ташқари) ва танлов ҳужжатларининг 
тасдиқланадиган қисмини келишиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;
лойиҳаловчи ва пудратчини (бош пудратчини) танлов савдолари орқали 
танлаш;
ишларни бажариш ва молиялаштириш жадваллари билан биргаликда 
шарт номалар тузиш;
қурилиш объектини давлат архитектура-қурилиш назорати органла-
рида рўйхатдан ўтказиш;
пудратчига қуриш учун бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни бериш;
бузиладиган, кўчириладиган ёки реконструкция қилинадиган бино-
ларда, шунингдек объект қурилиши ҳудудида яшаётган шахс ларни 
кўчириш;
молиялаштириш, пудратчи томонидан қабул қилинган шарт нома 
мажбуриятларига ва шарт номада қайд этилган бошқа функцияларга риоя 
қилиниши устидан назорат қилиш;
техник кузатиш ва объект қурилиши устидан техник назорат қилиш;


555
қурилиши тугалланган объектни белгиланган тартибда фойдаланиш 
учун қабул қилиш;
кафолатли даврда аниқланган нуқсонлар бартараф этилиши устидан 
назорат қилиш.
Буюртмачи қонун ҳужжатлари ва шарт нома шартларига мувофиқ 
бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Буюртмачи билан пудратчи ўртасидаги вазифаларни аниқ тақсимлаш, 
шунингдек уларнинг мулкий жавобгарлиги даражаси қонун ҳужжатларига 
ва танлов савдоси шартларига мувофиқ аниқ бир пудрат шарт номасини 
тузишда аниқлаштирилади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish