ва шу туфайли кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқидан
маҳрум бўлади.
Қўшимча иш бажариш ва унга ҳақ тўлашга буюрт мачи рози бўлса,
бу ишлар пудратчининг касб фаолияти соҳасига кирмайдиган ёки
у ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра уларни бажара олмаган
ҳоллардагина пудратчи мазкур ишларни бажаришдан бош тортишга
ҳақли.
670-моддада пудратчининг қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни
ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белги-
лайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш бўйича
мажбурияти белгиланган.
Қурилиш соҳасидаги вазифаларни бажаришнинг энг муҳим шарт-
ларидан бири бўлиб пудрат ишларига тайёргарлик кўришдаги зару-
рий босқичлардан бири сифатида лойиҳалаш ишлари ҳисобланади.
Лойиҳа ҳужжатлари лойиҳалаштирилаётган объектни техник-иқтисодий
асослантириш, лойиҳадаги қурилишни амалга оширишнинг мақсадга
533
мувофиқлиги, шунингдек ишнинг баҳосини асослантириш кабиларни
ўз ичига олади. Бундан ташқари, лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз ичига
қурилиш-монтаж ишларини олиб боришни белгилаб берувчи қурилиш
режасини олади. Бошқача қилиб айтганда, лойиҳа-смета ҳужжатлари
бажариладиган ишларнинг хусусиятини белгилаб беради, яъни қурилиш
пудратининг мазмунини очиб беради. Лойиҳа-смета ҳужжатлари шарт-
нома асосида қурилиш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш билан
боғлиқ барча ташкилий-ҳуқуқий ва мулкий муносабатлар учун ҳууқий
база бўлиб хизмат қилади.
Пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми,
мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа-
смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт, ушбу ҳужжатлар
қурилиш юзасидан объектнинг баҳосини белгиловчи муҳим ҳужжатдир.
Чунки, сметада нафақат қилинган ишларнинг баҳоси, балки сотиб олинган
асбоб-ускуналар, материаллар, энергия манбалари ва бошқа харажатлар
акс эттирилади. Техник ҳужжатлар ва смета қурилиш бўйича муноса-
батларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар ва тузилган қурилиш
пудрат шарт номаси талабларига мос бўлиши лозим. Бунда қурилиш
пудрат шарт номасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби ва маз-
мунини белгилаш шартлигини мустаҳкамловчи норма муҳим аҳамиятга
эгадир. Бундан ташқари, шарт номада тегишли ҳужжатларни қайси тараф
ва қандай муддатларда тақдим этиши ҳақидаги норма ҳам белгиланиши
лозим. Бундан келиб чиқиб таъкидлаш керакки, техник ҳужжатларнинг
таркиби ва мазмуни қурилиш пудрат шарт номасининг муҳим шартлари-
дан биридир. Демак, қўшимча харажатларни талаб қилувчи, шунга кўра
қурилишнинг смета баҳосини оширувчи, сметада инобатга олинмаган
қурилиш бўйича қўшимча ишларни аниқлаган пудратчи бу ҳақда буюрт-
мачига хабар бериши шарт. Ушбу модданинг бешинчи қисмига биноан
пудратчи буюрт мачидан ўн кун ичида ўз хабарига жавоб олмаган тақдирда,
агар қонунда ёки қурилиш пудрати шарт номасида бунинг учун бошқа
муддат назарда тутилган бўлмаса, тегишли ишларни тўхтатиб, бекор туриб
қолиш натижасида кўрилган зарарни буюрт мачининг зиммасига юклаши
шарт. Агар буюрт мачи қўшимча иш бажариш зарурати йўқлигини исбот-
ласа, бу зарарни қоплашдан озод этилади. Модданинг олтинчи қисмида
белгиланишича, ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида
534
белгиланган мажбуриятларни бажармаган пудратчи, агар буюрт мачининг
манфаатини кўзлаб, хусусан ишнинг тўхтатилиши қурилиш объектининг
нобуд бўлишига ёки шикастланишига олиб келиши мумкин бўлганлиги
муносабати билан дарҳол ҳаракат қилиш зарур бўлганлигини исботлай
олмаса, у бажарган қўшимча иши учун буюрт мачидан ҳақ тўлашни ва
шу туфайли кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум
бўлади. Ушбу ҳолатнинг мазмуни шундан иборатки, қўшимча иш бажариш
ва унга ҳақ тўлашга буюрт мачи рози бўлса, бу ишлар пудратчининг касб
фаолияти соҳасига кирмайдиган ёки у ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга
кўра уларни бажара олмаган ҳоллардагина пудратчи мазкур ишларни
бажаришдан бош тортишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикасининг «Қурилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар
учун юридик шахс ларнинг жавобгарликлари тўғрисида»ги Қонуни 4-мод-
дасига кўра, аҳоли пунктларини режалаш ва қуришнинг бош режаларини,
лойиҳаларини, тарихий иморатлар жойлашган даҳаларни қайта қуриш
режаларини, тураржой даҳалари, кичик даҳалар ва шаҳарларнинг саноат
зоналари, қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва ободонлаштириш сифа-
тини, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг меъморчилик ечимларини
бузиш — энг кам иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 28 октябрдаги «Капи-
тал қурилишни ташкил этишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПФ-1875-сонли Фармонига мувофиқ 1997 йил 1 ноябрдан бошлаб:
молиявий таъминот манбаларидан қатъи-назар, қиймати 25 миллион
сўм ва ундан ортиқ бўлган (1991 йил нарҳида) объектлар;
ҳар йили давлат бюджети билан биргаликда тасдиқланадиган респу-
блика инвестицион дастурига киритилган объектлар;
лойиҳа кийматидан қатъи назар, хукумат кафиллигида хорижий
инвестициялар ва кредитлар жалб этилган ҳолда барпо этилаётган объ-
ектлар бўйича қурилиш, реконструкция қилиш ҳамда техник қайта
жиҳозлашга қаратилган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий
асослари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан
тасдиқланади. Қабул қилинган халқаро битимларда техник-иқтисодий
асосларни тасдиқлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлса, ана
шу битимларда белгиланган тартиблар қўлланилади.
535
Инвестицион лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ва
лойиҳа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
тасдиқлаганига қадар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши
лозим.
Корхоналарнинг, жойлардаги давлат органларининг ўз маблағи, тижорат
банклари кредитлари ҳамда бевосита хорижий инвестициялар ҳисобига
амалга оширилаётган бошқа инвестицион лойиҳалар бўйича техник-
иқтисодий асослар кўрсатилган органлар, корхоналар ёки уларнинг юқори
ташкилотлари томонидан тасдиқланади.
Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби Ўзбекистон
Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2008 йил
10 ноябрдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Низом (Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 9 декабрда 1879-сон билан
рўйхатга олинган) билан белгиланган.
Хўжалик судлари амалиётида лойиҳа-смета ҳужжатлари талаблари
бузилиши билан боғлиқ низолар ҳам учраб туради. Масалан, Ўзбекистон
Республикаси Давлат божхона қўмитаси хўжалик судига «S&V» қўшма
корхонасидан 72 579 644 сўмни ундириш ҳақидаги даъво билан муро-
жаат қилган.
Биринчи инстанция судининг қарори билан даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан биринчи инстанция
судининг қарори бекор қилиниб, Давлат божхона қўмитаси хўжалик
суди фойдасига «S&V» қўшма корхонасидан 72 579 644 сўмни ундириш
ҳақида қарор чиқарилган.
«S&V» қўшма корхонаси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
судига кассация тартибида апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилиш ва ишни қайта кўриб чиқиш учун қайтариш ҳақидаги даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Кассация инстанцияси суди кассация шикоятидаги даъво талабларини
муҳокама қилиб қуйидагиларга асосан апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартиришсиз қолдириш лозим деб ҳисоблайди.
«S&V» қўшма корхонаси вакиллари кассация инстанцияси судига шуни
маълум қиладики, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ходимларининг ДБҚ
ходимлари билан биргаликда тузилган далолатномаси бир томонлама,
536
«S&V» қўшма корхонаси вакиллари иштирокисиз тузилган бўлиб, шунинг
учун «S&V» қўшма корхонаси далолатномани мутахассис бўлмаган
шахс лар томонидан тузилган ва у биринчи инстанция суди қарорини
бекор қилиш учун асос бўлолмайди, шунингдек қўшма корхона дирек-
тори Метин Четин таржимон билан таъминланмаган, суд томонидан суд
мажлиси баённомасига қилинган қўшимчалар ва бошқа фикр-мулоҳазалар
суд томонидан инобатга олинмасдан қолдирилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазир-
лар Маҳкамасининг 2001 йил 17 октябрдаги 573-Ф-сонли Фармойи-
шига мувофиқ Давлат божхона бошқармаси томонидан Тошкент шахар
Шайҳонтоҳур тумани Қозирабод кўчаси 2-тор кўчада 2002 йилда бош-
ланиб 2004 йил мартида тугатилган Олий ҳарбий божхона институти-
нинг қурилиши амалга оширилган. Фармойишга биноан қурилиш уни
лойиҳалаштириш билан параллел равишда олиб борилган. «Маъмурий-
ўқув биноси» ва «Яшаш блоки» объектларида қайта қуриш ва қурилиш
ишларини амалга ошириш учун ДБҚ томонидан «S&V» қўшма корхонаси
билан бир қатор шарт номалар ва қўшимча келишувлар тузилган.
Шартноманинг 2.4-бандига биноан объект қиймати «очиқ» тарзида
1991 йиллик қиймат базаси асосида шакллантирилган.
Буюртмачи ва пудратчи ўртасида қуйидаги шарт нома ва қўшимча
битимлар тузилган:
1) 30.05.2002 йилдаги 12-сонли 62 712 000 сўмлик;
2) 30.05.2002 йилдаги 13-сонли 35 000 000 сўмлик;
3) 04.09.2002 йилдаги 14-сонли 41 265 000 сўмлик
4) 14.03.2003 йилдаги 2-сонли 274 939 000 сўмлик шарт номалар.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 666-моддаси
биринчи қисмига биноан қурилиш пудрати шарт номаси бўйича пудратчи
шарт номада белгиланган муддатда буюрт мачининг топшириғи билан
муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбу-
риятини олади, буюрт мачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур
шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 670-моддаси
биринчи қисмига мувофиқ пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган
ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа тала-
537
бларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга
ошириши шарт. Қурилиш пудрати шарт номасида бошқа кўрсатмалар
бўлмаса, пудратчи лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган ҳамма
ишларни бажариши шарт, деб тахмин қилинади.
ДБҚ ва «S&V» қўшма корхоналари ўртасида тузилган шарт номанинг
3.1-бандида пудратчи томонидан объектнинг қурилишини томонлар
ўзаро келишган ва лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда СНиП билан
белгиланган талаблар ва шарт нома 5.1-бандида белгиланган муддат-
ларда қурилишини таъминлаш мажбурияти белгиланган. Даъвогар
ва жавобгар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар пудратчи томонидан
тақдим этилган ҳужжатлар ва бажарилган ишлар ҳисобидан (Ф-2,
Ф-3) келиб чиқиб амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси ДБҚ
томонидан бажарилган ишлар бўйича охирги ҳисоб-китоблар 2005 йил
30 мартида амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси ДБҚ раҳбарияти томонидан Давлат комис-
сияси далолатномасини тасдиқлаш олдидан 2005 йил 13 март кунида
Ўз Р ДБҚ назорат тафтиш бошқармасига «Ўзбекистон Республикаси
ДБҚ ОҲБИ» қурилишида тақдим этилган пул маблағларининг мақсадли
ишлатилганлиги ва амалда бажарилган ишларга тўғри келишини текши-
риш бўйича топшириқ берилган.
Текширув жараёнида назорат тафтиш бошқармаси томонидан бажа-
рилган ишлар баҳосини 72 579 644 сўмга ошириб кўрсатиш аниқланган.
Ушбу ҳолат назорат тафтиш бошқармасининг 2005 йил 4 апрелдаги
текширув далолатномаси билан тасдиқланган.
2006 йил 13 июлдаги апелляция суди инстанциясининг ажримига
мувофиқ 2006 йил 10 ноябрдаги назорат ўлчов натижаси хулосасига
кўра банк ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ДБҚ нинг
«Маъмурий-ўқув биноаси» ва «Яшаш блоки» объектлари биносининг
олди томони қурилиш ишларини амалга оширишда 72 579 644 сўмга
ошириб кўрсатиш аниқланган.
Қурилиш-монтаж ишларига биноан бинонинг олди қисмида таъмир-
лаш ишлари олиб борилган майдон 2900 кв. м қилиб кўрсатилган, бажа-
рилган ишлар далолатномасида (Ф-2) эса ушбу ишлар 6258 кв. м қилиб
кўрсатилган — бунда ҳаммаси 3358 кв. мга ошириб кўрсатиш ҳоллари
аниқланган. Пардозлаш ва юқори сифатли бўяш ишлари бўйича ишлар
538
сметадаги 1311 кв. м ўрнига 3176 кв. мни ташкил қилади. Бинонинг
3176 кв. м майдони деярли юқори сифатли тарзда пардозаланмаган.
«S&V» қўшма корхонаси вакили суд мажлисида юқорида кўрсатилган
бажарилган ишлар ва кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ бир ишнинг икки марта
бажарилиши оқибатида келиб чиққанлигини таъкидлаган. Масалан, бино олд
қисмини пардозлаш. Аммо пудратчи томонидан бир иш қўшимча равишда
такроран фақатгина буюрт мачининг топшириғига биноан бажарилган.
Амалда юқори қилиб кўрсатилган Ф-2 ва Ф-3 формаларидаги
кўрсаткичларга қурилиш-монтаж ишларида келтирилган ишлар
кўрсаткичлари тўғри келмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 636-моддаси
олтинчи қисмига мувофиқ агар қўшимча ишларни бажариш зарур бўлиб
қолса ва шу сабабли ишнинг тахминан белгиланган баҳосини (тахминий
сметани) анча оширишга тўғри келса, пудратчи бу ҳақда буюрт мачини
вақтида огоҳлантириши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 356-моддаси учинчи
қисмига мувофиқ шарт нома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга
қонун ҳужжатлари ёки шарт номада назарда тутилган ҳолларда ва шарт-
ларда йўл қўйилади.
Юқоридагилардан келиб чиқадики, қўшимча бажарилган ишлар ва
уларнинг баҳоси «S&V» қўшма корхонаси томонидан қўшимча келишув
билан расмийлаштирилмаган.
Шунга кўра «S&V» қўшма корхонасининг қўшимча ишлар буюрт мачи
томонидан қурилиш-монтаж ишларини қабул қилиш далолатномасининг
тасдиқланиши ҳақидаги важлари асоссиздир, чунки бу ушбу ишларнинг
ўзаро келишилганлигини эмас, балки фақатгина бажарилганлигини
тасдиқлайди.
Бажарилган ишлар ҳажмини ошириб кўрсатиш факти нафақат
банк ходимлари томонидан амалга оширилган назорат ўлчов далолат-
номаси билан балки Ўзбекистон Республикаси ДБҚ назорат тафтиш
бошқармасининг текширув далолатномаси, қурилиш-монтаж ишлари,
Ф-2 ва иш бўйича бошқа ҳужжатлар билан ҳам тасдиқланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «S&V» қўшма корхонасининг кассация
тартибидаги даъво аризасини қаноатлантирмасдан, апелляция судининг
қарорини ўзгартиришсиз қолдириш учун асос бўлади.
539
Do'stlaringiz bilan baham: |