Збекистон республикасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet291/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   507
3-§. ҚУРИЛИШ ПУДРАТИ
666-модда. Қурилиш пудрати шарт номаси
Қурилиш пудрати шарт номаси бўйича пудратчи шарт номада 
белгиланган муддатда буюрт мачининг топшириғи билан муайян 
объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбурия
-
тини олади, буюрт мачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур 
шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни 
тўлаш мажбуриятини олади.
Қурилиш пудрати шарт номаси корхонани, бинони (жумла
-
дан уй-жой биносини) иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки 
қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга туши
-
риш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа 
ишларни бажариш ҳақида тузилади. Қурилиш пудрати шарт номаси 
тўғрисидаги қоидалар, агар шарт номада бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ишла
-
рига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Қурилиш пудрати шарт номасида назарда тутилган ҳолларда 
объект ни буюрт мачи қабул қилиб олганидан кейин уни шарт номада 
кўрсатилган муддатда ишлатишни таъминлаш мажбуриятини 
пудратчи ўз зиммасига олади.
Тугалланмаган қурилишнинг мулкдори у буюрт мачига топши
-
рилгунча ва унинг ҳақи тўлангунча пудратчи ҳисобланади.


522
Фуқаролик кодекси нинг 666-моддасида қурилиш пудрати шарт номаси 
ва ундан келиб чиқадиган муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга 
доир нормалар ўз ифодасини топган. Ҳуқуқий табиатига кўра ушбу шарт-
нома икки томонлама, консенсуал ва ҳақ эвазига тузиладиган шарт нома 
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси нинг 16-моддасига 
биноан ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида олиб борувчи юридик 
ва жисмоний шахс лар объектлар қурилиши бўйича пудратчилар бўлиши 
мумкин
Қурилиш пудрати энг кенг тарқалган фуқаровий-ҳуқуқий шарт нома 
турларидан бири бўлиб, уни амалга ошириш жараёнида турли хилдаги 
субъектлар ўзаро муноабатларга киришадилар, хусусан буюрт мачи, 
пудратчи, лойиҳа ташкилотлари, қурилишни молиялаштирувчи бан-
клар ва ҳ.к. Энг аввало шуни қайд қилиш лозимки, қурилиш пудрати 
шарт номасининг тузилиши ёки ушбу қурилишни ташкилий-ҳуқуқий 
асослантириш икки ўзига хосликка эга: биринчидан, қурилиш пудрати 
шарт номаси фуқаровий-ҳуқуқий хусусиятга эга, иккинчидан унинг 
тузилиши барча бошқа ташкилий-ҳуқуқий асослар ва уларнинг 
қонунийлигини текшириш имконини беради. Қурилиш пудрати шарт-
номаси бир эмас, бир неча фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятнинг юзага 
келишига асос бўлади.
Қурилиш пудрат шарт номасига биноан, биринчидан пудратчи шарт-
номада белгиланган муддатда буюрт мачининг топшириғи билан муайян 
объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини 
олади. Иккинчидан, юқоридагидан келиб чиқиб, буюрт мачи пудратчига 
ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва 
келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида қурилиш пудрати шарт номасининг 
корхонани, бинони, шу жумладан уй-жой биносини)иншоотни ёки бошқа 
объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга 
тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа 
ишларни бажариш учун тузиладиган турлари мавжудлиги келтирилган. 
Бундан ташқари, ушбу моддада пудратчининг қўшимча мажбуриятлари 
ҳам белгиланган. Жумладан, шарт номада назарда тутилган ҳолларда 
объектни буюрт мачи қабул қилиб олганидан кейин уни шарт номада 


523
кўрсатилган муддатда ишлатишни таъминлаш мажбуриятини пудратчи 
ўз зиммасига олади.
Бу норманинг янгилиги шундан иборатки, қурилиши тугалланмаган 
объект то топширилгунига қадар унинг мулкдори буюрт мачи эмас, балки 
пудратчи ҳисобланади.
Объектлар қурилиши бўйича пудратчилар:
бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг янги амалий ечимларини 
ишлаб чиқишда иштирок этиш;
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчи, шаҳарсозлик фаолияти 
соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг тегишли тарки-
бий бўлинмаси ва буюрт мачи билан келишган ҳолда шаҳарсозлик 
ҳужжатларига бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг архитек-
тура-бадиий кўриниши ҳамда амалий ечимини ёмонлаштирмаган тарзда 
техник-иқтисодий кўрсаткичларни яхшилайдиган ўзгартишлар киритиш;
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчидан зарур техник маслаҳат 
олиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш 
ҳуқуқига эга.
Объектлар қурилиши бўйича пудратчилар шаҳарсозлик тўғрисидаги 
қонун ҳужжатларига риоя этишлари шарт.
Қурилиш пудрат шарт номаси бошқалардан фарқ қиладиган в уни 
алоҳида шарт нома турига ажратадиган хусусиятларга эгадир.
Биринчидан, қурилиш пудрати муносабатларни тартибга солувчи нор-
маларнинг предмет бўйича амал қилиш кучи у ёки бу даражада кўчмас 
мулкни вужудга келиши ёки ўзгартиришга тегишли бўлади.
Иккинчидан, пудратчи ўзида тегишли ваколатли давлат органи 
томонидан берилган рухсатнома-лицензия билан белгиланган соҳада ўз 
ҳаракатлари билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш имкони-
ятини билдирувчи махсус ҳуқуқ лаёқатига эга бўлиши лозим.
Учинчидан, пудратчи томонидан ишни бажариш учун буюрт мачи 
томонидан етарлича шарт-шароитлар яратиб бериш мажбурияти бел-
гиланган. Бу, аввало, қурилиши мўлжалланаётган объект жойлашган ер 
участкаси ёки объектнинг мулкдори буюрт мачи бўлишидан келиб чиқади.
«Қурилиш пудрати»га бағишланган ФК 37-боби § 3-параграфи пудрат 
муносабатларини тартибга солишга қаратилгандир. Қурилиш пудрати 


524
шарт номаси ҳақидаги ФК қоидаларида бошқача ҳол назарда тутилма-
ган бўлса, унда ушбу бобнинг 1-параграфида акс этган пудрат ҳақидаги 
умумий нормалари қўлланилади.
Қурилиш пудрати соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи нор-
малар бошқа бир қатор норматив ҳужжатларда мустаҳкамлангандир. 
Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
B
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (Ўзбекистон 
Республикасининг 2002 йил 4 апрелдаги 353-II-сон Қонуни билан 
тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 
4 апрелдаги 354-II-сон Қарори билан амалга киритилган);
B
Ўзбекистон Республикасининг1998 йил 24 декабрдаги «Инвестиция 
фаолияти тўғрисида»ги 719-I-сонли Қонуни;
B
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги «Қурилиш 
соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахс ларнинг жавобгарлиги 
тўғрисида»ги 713-II-сонли Қонуни;
B
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 26 апрелдаги 
«Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2595-сонли Фармони;
B
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги 
«Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида 
реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайти-
ришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 
ПҚ-1051-сонли Қарори;
B
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 
30 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш 
(«Давархитектқурилиш») қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти 
масалалари тўғрисида»ги 441-сонли қарори;
B
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 
27 апрелдаги «Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларни ташкил 
этиш ва назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
165-сонли қарори;
B
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 
14 августдаги «Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёл-
каларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби 
тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 320-сонли қарори;


525
B
Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир Намунавий 
пудрат шарт номаси (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорига 3-илова);
B
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 
2 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Давлат архитектура ва 
қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги 538-сонли қарори.
Қурилиш пудрати (ёрдамчи пудрат) шарт номасининг предмети бўлиб 
пудратчи (ёрдамчи пудратчи) нинг ушбу шарт нома бўйича фаолияти 
натижаси ҳисобланади. Пудрат шарт номаси бўйича — бу пудратчи томо-
нидан буюрт мачига топшириладиган қурилиш объекти (корхона, бино, 
иншоот), ёрдамчи пудрат шарт номаси бўйича эса — ёрдамчи пудратчи 
томонидан бош пудратчига топшириладиган умумий ишнинг қисмини 
ташкил қилувчи муайян ишлар мажмуасидир (санитария-техник, мон-
таж ва ҳ.к.). Қурилишни аралаш тартибда амалга ошириш шарти билан 
тузилган тўғридан-тўғри пудрат шарт номасининг предмети бўлиб ҳам 
муайян ишлар мажмуаси ҳисобланади.
Қурилиш пудрат шарт номаси бошқа ишларни бажаришга доир шарт-
номалардан фарқланувчи бир қатор ўзига хос хусусиятларга эгадир:
B
ушбу шарт нома бўйича ишлар бевосита объект (меҳнат предмети) 
жойлашган жойда амалга оширилади;
B
шарт нома предмети (корхона, бино, иншоот ёки фаолият натижаси 
бўлган бошқа кўчмас мулк ёхуд қурилиш объекти бўйича муайян ишлар 
мажмуаси) ва унинг субъектив таркиби (шарт нома тарафлари — қурилиш 
соҳасидаги инвестиция фаолияти иштирокчилари) ўзига хос хусусиятга 
эгадир.
B
буюрт мачи ва пудратчи ўртасидаги шарт номавий алоқадорликнинг 
узоқлиги, шарт номавий мажбуриятларни лозим даражада бажаришда 
уларнинг ҳамкорлиги;
B
бош пудрат тизимининг кенг қўлланилиши;
B
қурилиш бўйича муносабатларни тартибга солувчи махсус ҳуқуқий 
тартибга солувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги.
Қурилиш пудрат шарт номасининг қуйидаги турлари ажратилади:
B
объектда қурилишмонтаж ишларини бажариш бўйича шарт нома: 
янги қурилишда, шу жумладан, объектларни тайёр ҳолда топшириш, 


526
фаолият юритаётган корхона, бино ва иншоотларни кенгайтириш, қайта 
тиклаш ёки техник қайта жиҳозлашга. Бундай шарт номалар буюрт мачи 
томонидан одатда асосий қурилиш ишларини (бетон, ер, тош ва бошқалар) 
бажарувчи қурилиш ташкилотлари бўлмиш бош пудратчи билан тузилади.
B
алоҳида монтаж ва бошқа махсус қурилиш ишларини бажариш 
бўйича шарт номалар: технологик, энергетик ва бошқа асбобускуна-
ларни монтаж қилиш, металл, ёғоч ва бошқа қурилиш конструкция-
лари монтажи, изоляцион, пардоз ва бошқа махсус қурилиш ишларини 
бажариш. Қоида тариқасида бу ишлар ёрдамчи пудрат шарт номасига 
киради. Созлаш-ишга тушириш бўйича ишлар асосан бевосита пудрат 
шарт номаси орқали амалга оширилади. Ушбу шарт номалар одатда махсус 
созлаш-ишга тушириш бўйича ишларни амалга оширувчи ташкилотлар 
билан ёки асбоб-ускуналарни етказиб берувчи ташкилотлар (уларнинг 
махсус ташкилотлари) билан тузилади.
Қурилиш пудрат шарт номаси ёзма шаклда тузилади. Пудрат (ёрдамчи 
пудрат) шарт номаси бўйича тарафлар учун белгиланган типовой ёки 
намунавий қурилиш пудрати (ёрдамчи пудрат) мавжуд эмас. Шартнома 
эркин, тарафлар ихтиёрига кўра ёзма шаклда тузилиши мумкин. Тараф-
лар шарт номани тузиш чоғида юқоридаги Объектларни фойдаланишга 
тайёр ҳолда қуришга доир Ўзбекистон Республикасида Намунавий 
пудрат шарт номасига илова қилинган шаклдан (намуна) фойдаланиш-
лари мумкин.
Таъкидлаб ўтиш керакки, марказлаштирилган манбалар ҳисобига маблағ 
билан таъминланадиган объектлар қурилиши бўича шарт нома тузиш тар-
тиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Марказлаш-
тирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш 
ва кредитлаш тартиби тўғрисида Низом билан белгиланган.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish