Збекистон республикасининг


-модда. Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   507
481-модда. Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга 
ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш
Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка 
бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан 
ўтказилиши лозим
.
Мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказил-
гунга қадар тарафларнинг кўчмас мулкни сотиш шартномасини 
бажариши уларнинг учинчи шахслар билан муносабатларини 
ўзгартириши учун асос бўлмайди.
Агар тарафлардан бири кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи бошқа 
шахсга ўтганлигини давлат рўйхатдан ўтказишдан бўйин товласа, 
бошқа тарафнинг талабига биноан суд мулк ҳуқуқи бошқа шахсга 
ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга 
ҳақли. Мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганлигини давлат рўйхатидан 
ўтказишдан асоссиз равишда бўйин товлаётган тараф бошқа тарафнинг 
рўйхатдан ўтказиш кечикканлиги туфайли кўрган зарарини қоплаши 
шарт.
1. Давлат рўйхатидан ўтказиш — бу кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ 
ва унинг вужудга келиш, чекланиши, ўтиши ва бекор бўлишининг 
давлат томонидан тан олиниши ва тасдиқланиши билан боғлиқ юридик 
ҳаракатдир. У ҳар бир кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги 
қайдни реестрга киритиш йўли билан амалга оширилади ҳамда қайд 
қилинган ҳуқуқ мавжудлигининг ягона далил ҳисобланади.
Кўчмас мулкка нисбатан ашёвий ҳуқуқларни, шунингдек улар билан боғлиқ 
битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат муассасалари томонидан 
амалга оширилади. Бу эса ўз навбатида қайд қилинган ҳуқуқ эгалари учун 
ҳам, учинчи шахслар учун ҳам ҳуқуқни белгиловчи характерда ҳисобланади. 
Давлат рўйхатидан ўтказиш учинчи шахслар учун очиқ (ошкора) бўлиши 
керак. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва у билан боғлиқ битимларни давлат 
рўйхатидан ўтказиш тартиби шарҳланаётган модда қоидалари, Ўзбекистон 
Республикасиниг 28.08.1998 йилги «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги 


177
Қонуни ҳамда (ВМнинг 02.06.1997 йилдаги 278-қарорига 1-илова сифатида 
тасдиқланган) «Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби 
тўғрисида»ги низом билан белгиланади. Низомга мувофиқ, бинолар ва 
иншоотлар давлат кадастри ҳудудий принцип бўйича ташкил этилади 
ва бу объектларнинг ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура-қурилиш мақоми 
тўғрисидаги маълумотлар тизимини мужассамлаштиради.
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри бинолар ва иншоотлардан 
самарали фойдаланишни ва уларни мухофаза қилишни, мулк эгаларининг 
ва бу объектлардан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини, шунингдек 
бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат 
рўйхатидан ўтказилишини (кейинги ўринларда бинолар ва иншоотларни 
давлат рўйхатидан ўтказиш деб аталади) таъминлаш учун юритилади.
Мулк эгаси бўлган бинолар ва иншоотларга ашёвий ҳуқуқларга эга 
бўлган юридик ва жисмоний шахслар уларга тегишли бинолар ва иншоотлар 
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга эга бўлишлари 
шарт.
Бино ва иншоотни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти мулк 
эгасига ёхуд бино ёки иншоотга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган шахсга 
юкланади. Улар бино ёки иншоотни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 
барча ёки айрим мажбуриятларини учинчи шахсларга юклашлари мумкин. 
Бу ҳуқуқларни ва мажбуриятларни рўёбга чиқариш қонун ҳужжатларига 
мувофиқ амалга оширилади.
Қайд қилинган ҳуқуқ фақат суд тартибида бекор бўлиши мумкин. 
Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор бўлгунга қадар, кўчмас мулкка 
бўлган мулк ҳуқуқи эгаси реестрда кўрсатилган шахс ҳисобланади.
Қонун кўчмас мулкка нисбатан у ёки бу ҳуқуқнинг вужудга келиши ва 
бекор бўлишини айнан давлат рўйхатидан ўтказиш пайти билан боғлайди, 
яъни давлат рўйхатидан ўтказиш техник эмас, балки юридик (ҳуқуқни 
вужудга келтирувчи) аҳамиятга эга ҳисобланади. Ҳар қандай шахснинг 
эгалик ҳуқуқи юридик таркиб асосида вужудга келиб, у ўз ичига икки 
юридик фактни, яъни битим ҳамда ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ҳаракатини 
қамраб олади. Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейингина сотиб олувчи 
мулк ҳуқуқига эга бўлади ва шунга мувофиқ ўз хоҳишига кўра кўчмас 
мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш имконига 
эга бўлади.


178
Ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг 
барча ҳудудида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва у билан боғлиқ битимлар 
тўғрисидаги қайдни ягона давлат реестрига киритишнинг қонунда 
белгиланган тизими асосида амалга оширилади.
Ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси бўлиб Ягона давлат 
реестрига ҳуқуқлар тўғрисида тегишли қайдлар киритилган кун 
ҳисобланади. Ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулк 
жойлашган жойда рўйхатга олиш округи доирасида амалга оширилади. 
Давлат рўйхатидан ўтказишни рад қилиш ёки тегишли органнинг давлат 
рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаши устидан манфаатдор шахс 
томонидан судга ёки хўжалик судига шикоят қилиниши мумкин.
2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмига кўра, тарафлар давлат 
рўйхатидан ўтказилгунга қадар кўчмас мулк олди-сотди шартномаси 
бўйича ўз мажбуриятларини бажарган бўлсалар-да (масалан, сотиб олувчи 
ҳақини тўлаган, сотувчи кўчмас мулкни сотиб олувчининг эгалигига берган 
ва бошқа ҳолатлар), кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ўтганлигини 
англатмайди. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 185-моддасига мувофиқ, 
кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаси бўйича мулк ҳуқуқи, бундай 
ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан 
бошлаб вужудга келади.
Шуни ҳисобга олиб, тарафларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ учинчи 
шахслар (ижарачи, гаровга олувчи ва бошқалар) билан муносабатини 
(объектга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши рўйхатдан ўтказилмагунча) 
шартномага ҳавола қилган ҳолла ўзгартирилиши мумкин эмас.
3. ФКнинг 481-моддаси 3-қисми тарафлардан бири давлат рўйхатидан 
ўтказиш учун барча муҳим шартларни бажарган (масалан, барча зарур 
ҳужжатларни йиғган, божини тўлаган), иккинчи тараф эса рўйхатдан 
ўтказишдан бўйин товлаган ҳолатларига бағишланган. Бунда бўйин 
товлашнинг шакли ҳам ва мақсади ҳам ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. 
Шартнома шартлари тарафлар томонидан бажарилган (ҳақи тўланган, 
квартира эгалари томонидан банд қилинган ва шу каби) ҳолатлар ҳам хеч 
қандай роль ўйнамайди. Бироқ ҳар қанадй ҳолатда ҳам, тарафлардан бири 
мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказишдан 
бўйин товлаётган бўлса, иккинчи тараф судга мурожаат этишга ҳақлидир. 
Агар суд мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш 


179
тўғрисида қарор қабул қилса, ушбу қарор давлат рўйхатидан ўтказиш учун 
асос ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси ФК 112-модда3-қ).
Мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишдан асоссиз равишда бўйин 
товлаган тараф, бошқа тарафга етказилган зарарни ва бой берилган фойдани 
қоплаб бериши лозим (Ўзбекистон Республикаси ФК 14, 324-м).
4. Шартнома бўйича мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтишини 
давлат рўйхатидан ўтказишни, шартноманинг ўзини давлат рўйхатидан 
ўтказишдан фарқлаш керак. Умумий қоидага кўра, кўчмас мулкни сотиш 
шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди ва у имзоланган 
пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Истисно тариқасида, қонунда 
тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолат сифатида корхонани сотиш шартномаси 
давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (Ўзбекистон Республикаси ФК 
490-модда 2-қ). Бундай ҳолатларда шартномани давлат рўйхатидан 
ўтказиш пайти у тузилган пайт ҳисобланади. Шундай қилиб, корхонани 
сотиш шартномасини тузишда тарафлар рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ 
қуйидаги икки ҳаракатни амалга ошириши лозим: 1) олди-сотди шарт-
номасини рўйхатдан ўтказиш; 2) сотиб олувчига ҳуқуқнинг ўтишини 
рўйхатдан ўтказиш.
6. 84-моддадан ташқари Ўзбекистон Республикаси ФК кўчмас мулкка 
бўлган ҳуқуқ ва у билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш 
зарурлигини назарда тутувчи бир қатор нормаларни, шу жумладан, 
111-модда (битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш), 185-модда (шартнома 
асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқининг вужудга келиш пайти), 
365-модда (шартноманинг тузилиш пайти), шунингдек, кодекснинг биринчи 
ва иккинчи қисмида акс этган бошқа нормалар ҳамда шарҳланаётган ушбу 
моддани ҳам белгилаб берган.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish