Збекистон республикасининг


-§. ТОВАРЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   507
4-§. ТОВАРЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ
ДАВЛАТ КОНТРАКТИ
457-модда. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш давлат эҳтиёжлари 
учун товарлар етказиб бериш бўйича давлат контракти асосида, 
шунингдек унинг асосида тузиладиган давлат эҳтиёжлари учун товар
-
лар етказиб бериш шартномаларига мувофиқ амалга оширилади. 
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланадиган, давлат 
бюджети ва молиялашнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобига 
таъминланадиган, Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжлари давлат 
эҳтиёжлари дейилади.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш борасидаги 
муносабатларга ушбу Кодекс 437–456-моддаларининг қоидалари ҳам 
татбиқ этилади. Ушбу Кодекс билан тартибга солинмаган муносабат
-
ларга нисбатан давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришни 
тартибга соладиган бошқа қонун ҳужжатлари татбиқ этилади.
1. Шарҳланаётган модда давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб 
беришга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш хусусиятларини 
белгилаб беради. Мазкур муносабатлар маҳсулот етказиб беришга доир 
муносабат сифатида тан олинади. Бунда давлат эҳтиёжлари учун товарлар 
етказиб бериш шартнома (давлат контракти ва унинг асосида тузиладиган 
давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномалари) асосида 
амалга оширилади.


127
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаси (дав-
лат контракти) маҳсулот етказиб беришга оид бошқа шартномалардан 
ўзининг сотиш ва товарларни олиш мақсади ҳамда маҳсулот етказиб 
беришда давлат органлари — давлат буюртмачилари ёки улар ваколат 
берган шахсларнинг иштирок этиши билан фарқланади. Бунда маҳсулот 
етказиб бериш давлат бюджети ва молиялашнинг бюджетдан ташқари 
манбалари ҳисобига таъминланади.
2. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш фуқаролик 
қонунчилигида нисбатан янги ҳолат ҳисобланади. Шарҳланаётган модда 
мазмунидан фуқаролик ҳуқуқий тартибга солиш доираси тарафлар 
ўртасидаги икки шартнома яъни, давлат контракти ва маҳсулот етказиб 
бериш шартномасини қамраб олиб, уларнинг ҳуқуқий табиати ва тузиш 
тартиби бир биридан кескин фарқ қилади. Айрим ҳолатлар чунончи, 
давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришни таъминлаш бўйича 
дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш, уни молиялаштириш, 
алоҳида турдаги товарларни етказиб бериш хусусиятларининг белги-
ланиши кабилар фуқаролик ҳуқуқий тартибга солиш доирасидан четда 
қолади. Ушбу шартномалар иқтисодий эҳтиёжларни қондиришни ҳуқуқий 
тартибга солишнинг барча фаолиятини қамраб олади.
3. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш давлат бюджети ва 
молиялашнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан таъминланади.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш қуйидаги мақсад-
л арда амалга оширилади: а) Ўзбекистон Республикасининг давлат 
моддий заҳираларини шакллантириш ва сақлаб туриш; б) Ўзбекистон 
Республикасининг мудофаси ва хавфсизлигини зарур даражада сақланиши; 
в) Ўзбекистон Республикасининг халқаро иқтисодий, шу жумладан, валюта 
кредит мажбуриятларини бажариш мақсадида экспорт қилинадиган 
маҳсулотларни таъминлаш; г) давлатнинг мақсадли дастурларини амалга 
ошириш.
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларда зарур бўлган масалаларни 
ечиш ва ҳудудий мақсадли дастурлар (ҳудудлар эҳтиёжлари учун маҳсулот 
етказиб бериш) учун зарур бўлган маҳсулотларга бўлган эҳтиёжлари 
давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
4. Давлат эҳтиёжларини таъминлаш билан боғлиқ муносабатлар ўз 
табиатига кўра мураккаб саналади. Шу сабабли уни тартибга солишда 


128
турли ҳуқуқ соҳалари нормаларини мослаштириш муаммоси юзага келади. 
Шарҳланаётган модда бу борада ФК нормалари бошқа ҳуқуқий ҳужжатлардан 
устуворлигини белгилаб беради. Мазкур ҳуқуқий муносабатларга нисбатан 
бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ФК нормалари билан тартибга солинмаган 
ҳоллардагина қўлланилиши мумкин.
5. Шарҳланаётган модданинг 2 қисмига мувофиқ, давлат эҳтиёжлари 
учун товарлар етказиб бериш муносабатларига ФКнинг маҳсулот 
етказиб беришга доир қоидалари қўлланилади. ФК 29 бобида тегишли 
қоидалар мавжуд бўлмаган тақдирда, давлат эҳтиёжлари учун товарлар 
етказиб бериш шартномаларидан келиб чиқадиган муносабатларга ФК 
386-моддасининг 6-қисмига асосан олди-сотдига оид умумий қоидалар 
қўлланилади.
Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб 
беришга нисбатан контрактация шартномасининг тегишли нормалари 
ҳам қўлланилиши мумкин.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish