Збекистон республикасининг


-модда. Бут бўлмаган товарлар етказиб бериш оқибатлари



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   507
452-модда. Бут бўлмаган товарлар етказиб бериш оқибатлари
Маҳсулот етказиб бериш шартномасининг шартлари, қонун 
ҳужжатларининг талаблари ёки товарларнинг бут бўлишига қўйиладиган 


115
одатдаги талабларни бузган ҳолда товарлар етказиб берганида 
сотиб олувчи (олувчи) маҳсулот етказиб берувчига ушбу Кодекснинг 
413-моддасида назарда тутилган талабларни қўйишга ҳақли, маҳсулот 
етказиб берувчи етказиб берилган товарларнинг бут эмаслиги тўғрисида 
сотиб олувчидан билдириш олганидан кейин товарларни дарҳол бутлаган 
ёки уларни бут товарлар билан алмаштирган ҳоллар бундан мустасно.
Товарларни чакана нархларда сотаётган сотиб олувчи (олувчи), 
агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, истеъмолчи томонидан қайтарилган бут бўлмаган 
товарларни оқилона муддат ичида бут товарлар билан алмаштиришни 
талаб қилишга ҳақли.
1. Товарнинг бутлиги тўғрисидаги шарт, сифат ва миқдор тўғрисидаги 
шартлар каби, агар у тегишли стандарт билан қамраб олинган бўлмаса, 
шартномада таърифланади. Стандартга қўшимча тарзда тарафлар маҳсулот 
етказиб бериш шартномасида товарнинг бутлигини яхшиловчи шартларни 
назарда тутишлари мумкин. Товарнинг бутлиги у товардан белгиланган 
мақсадда фойдаланишни таъминловчи барча қисмлар ва элементлар 
билан топширилиши лозимлигини англатади.
Маҳсулот етказиб берувчи товарнинг бутлиги шартини бузгани 
ёки товарларни уларнинг шартномада келишилган бут ҳолатини бузиб 
топширгани Ўз. Р ФКнинг 452-моддасида назарда тутилган оқибатларга 
сабаб бўлади. Аммо маҳсулот етказиб берувчи бут бўлмаган товарни 
бут ҳолдаги товар билан алмаштирганида ёки товарларни бутлаганида 
бундай оқибатлар юз бермайди. Ўз. Р ФКнинг 451-моддасида назарда 
тутилган нормадаги каби, товарларни бут товарлар билан алмаштириш 
ёки бутлаш уларнинг бут эмаслиги тўғрисида билдириш олинганидан 
кейин маҳсулот етказиб берувчининг ташаббуси билан мумкин қадар 
тезроқ (дарҳол) амалга оширилиши лозим.
Товар бутланган ёки бут товар билан алмаштирилган ҳолда сотиб 
олувчи (олувчи) Ўз. Р ФКнинг 413-моддасида назарда тутилган талабларни 
қўйишга ҳақли эмас, зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бундан мустасно.
Товарнинг бутлиги тўғрисидаги шартни бузиш ўз оқибатларига кўра 
сифат тўғрисидаги шартларни бузиш билан тенглаштирилади, чунки бу 
ҳолда сотиб олувчи товардан вазифасига кўра фойдаланиш имкониятидан 
амалда маҳрум бўлади.


116
2. Бут бўлмаган товарлар етказиб бериш оқибатларини икки гуруҳга 
ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳни товарларнинг аниқланган бут бўлмаган 
ҳолатини мумкин қадар оз харажатлар билан бартараф этишга қаратилган 
оператив оқибатлар ташкил этади. Бунинг учун сотиб олувчи бут бўлмаган 
товарлар ҳақида маҳсулот етказиб берувчига зудлик билан маълум қилиши 
лозим, маҳсулот етказиб берувчи эса дарҳол товарни бутлаши ёки уни 
бут товар билан алмаштириши шарт. Бундай ҳолларда Ўз. Р ФКнинг 
434-моддасига мувофиқ сотиб олувчи товарни бутлашни эмас, балки 
унинг баҳосини мутаносиб равишда камайтиришни талаб қилиши мумкин. 
Етишмаётган бутловчи ашёларни у мазкур тафовут ҳисобидан бошқа 
маҳсулот етказиб берувчидан сотиб олиши мумкин.
Оқибатларнинг иккинчи гуруҳини маҳсулот етказиб берувчига у бут 
бўлмаган товарни бутлаш мажбуриятини бажармаган ёки товар баҳосини 
камайтириш хусусида келишувга эришилмаган ҳолда қўлланадиган 
мулкий жавобгарлик чоралари ташкил этади.
3. Маҳсулот етказиб берувчи товарни сотиш пайтида унинг бутлиги 
тўғрисидаги шартларни бажармагани нуқсонли товарни сотиш тушунчаси 
билан мувофиқ келади. Шу туфайли ҳам сотиб олувчи — фуқаро 
Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш тўғрисида»ги 221-I-сон Қонунининг 14-моддасига мувофиқ бут 
бўлмаган товарни бут бўлган товар билан алмаштиришни сотувчидан 
талаб қилишга ёки бут бўлмаган товарни сотувчига қайтаришга ҳақли. 
Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми бу ҳолда товарлар билан чакана 
савдо қилувчи сотувчига маҳсулот етказиб берувчидан бут бўлмаган 
товарни оқилона муддатда алмаштиришни (ёки уни бутлашни) талаб 
қилиш ҳуқуқини беради.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish