518
назарда тутувчи ФК 328-моддасининг (ушбу модданинг шарҳига қаранг)
умумий нормалари ҳам тушунилади. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ ижрочи
айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида
ёки шарт номада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажа-
риши (хизмат кўрсатиши) шарт. Агар ижрочи шарт нома шартларини иш
(хизмат)ни ёмонлаштирган даражада жиддий бузган бўлса ёхуд ишда
(хизматда) бошқа жиддий нуқсонларга йўл қўйган бўлса, истеъмолчи ўз
хоҳишига кўра нуқсонлар бепул бартараф этилишини, бажарилган иш
(кўрсатилган хизмат) баҳоси нуқсонларга мутаносиб равишда камай-
тирилишини, худди шундай сифатли шу хилдаги материалдан бошқа
буюм бепул тайёрлаб берилишини ёхуд ишнинг такроран бажарилишини
ёинки шарт нома бекор қилиниб, кўрилган зарар тўлиқ қопланишини
талаб қилишга ҳақли.
Иш бажариш (хизмат кўрсатиш) жараёнида аниқланган нуқсонларни
бартараф этиш муддатлари шарт номада белгилаб қўйилади. Бажарилган
иш (кўрсатилган хизмат)даги нуқсонлар, агар шарт номада бир мунча
қисқароқ муддат белгиланмаган бўлса, истеъмолчи талаб қилган
кундан эътиборан йигирма кун ичида ижрочи томонидан бартараф
этилиши керак. Нуқсонлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган,
шунингдек иш бажаришни (хизмат кўрсатишни) бошлаш ва тугаллаш
кечиктирилган тақдирда, ижрочи истеъмолчига ҳар бир кечиктирил-
ган кун, соат (агар муддат соатларда белгиланган бўлса) учун иш
(хизмат) қийматининг ёки буюрт ма қийматининг (агар унинг қиймати
алоҳида белгиланмаган бўлса) бир фоизи миқдорида неустойка (пеня)
тўлайди. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги
Қонуннинг 20-моддасига биноан ҳар қандай товар (иш, хизмат)нинг
нуқсони мавжудлиги оқибатида зарар кўрган
жабрланувчи, башарти
у сотувчи (тайёрловчи, ижрочи) билан шарт номавий муносабатага
киришган ёки киришмаганлигидан қатъий-назар, зарарни қоплашни
талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Сўнгги вазият иш натижасида нуқсонлар мавжуд бўлган ҳолларда
вужудга келиши мумкин ва уларни бартараф қилиб бўлмайди. Фуқаролик
кодекси нинг 434-моддасида буюрт мачининг иш натижасини алмашти-
риш ёки баҳосини мутаносиб камайтириш ёки шарт номани бекор қилиш,
519
кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган. Ушбу
434-модда қоидаларини қўллаш 665-модда қоидаларидан келиб чиқади
(ФК 665-модда шарҳига қаранг). «Истемолчилар ҳуқуқларини ҳимояси
қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси иккинчи қисмига биноан
истеъмолчи кафолат муддати тугаганидан кейин товарнинг нуқсонларини
бепул бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига талаб қўйишга ҳақли.
Бундай талаб, башарти товарда ишлаб чиқарувчининг айби билан йўл
қўйилган жиддий нуқсонлар аниқланган бўлса, белгиланган хизмат
муддати мобайнида, агар хизмат муддати белгиланмаган бўлса, ўн йил
мобайнида қўйилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: