39
бундай текширувларни ўтказиш усулларини ҳам акс эттириш заруриятини
белгилайди.
3. Сотилаётган айрим турдаги товарларнинг сифатига доир мажбурий
стандартлар ифодаланган норматив ҳужжатларда товарнинг сифатини
текшириш юзасидан кўрсатмалар ҳам белгилаб қўйилади. Айни пайтда,
шарт номада ёки қонун ҳужжатларида текширишни ўтказиш тўғрисидаги шарт
белгиланган бўлса-да, лекин текшириш усулларининг йўқлиги шартноманинг
ҳақиқийлигига таъсир этмайди. Бундай ҳолларда ФК нормасига мувофиқ
товарнинг сифатини текшириш иш муомаласи одатларига ёки олди-сотди
шартномаси бўйича топширилиши лозим бўлган товарни текширишнинг
одатда қўлланиладиган бошқа шартларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
4.
Товарнинг сифатини текшириш, қоида тариқасида, сотиб олувчининг
мажбурияти ҳисобланади. Айни пайтда, шартномада ёки стандартлаштириш
бўйича қонун ҳужжатларида бундай мажбурият сотувчига юкланиши ҳам
мумкин. Бу ҳолда сотувчи сотиб олувчининг талаби билан унга товар сифати
текширилганлигининг исботини тақдим қилиши лозим, товарнинг сифатини
текширишни амалга оширмаган тақдирда сотувчи олди-сотди шартномасини
бажариш мажбуриятини бузган деб ҳисобланади.
5. Товар сифатини текширишнинг аниқ усуллари ФКда кўрсатилмаган.
Товарларнинг сифатини текшириш уларни сертификатлаштириш
жараёнида ўтказилади. Реализация қилиниши лозим бўлган товарнинг
сифати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
6 июлдаги 318-сон Қарори билан тасдиқланган «Маҳсулотларни
сертификатлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомга ва Ўзстандарт
бош директорининг 2005 йил 25 февралдаги 59-сон буйруғи билан
тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2005 йил 18 мартда 1458-сон билан рўйхатга олинган «Маҳсулотларни
сертификатлаш қоидалари»га мувофиқ белгиланади. Хусусан, номи
юқорида зикр этилган Низомга биноан, сертификатлаштириш органлари
тадбиркорлик субъектларининг ёзма аризасига мувофиқ давлат санитария
назорати органларида, давлат ветеринария назорати ва ўсимликлар
карантини бўйича давлат хизмати органларида, шунингдек табиатни
муҳофаза қилиш давлат органларида сертификатлаштиришни ўтказиш ва
барча зарур хулосаларни олиш юзасидан агентлик хизматлари кўрсатишга
ҳақлидир.
40
6. Юқорида зикр этилган «Маҳсулотларни сертификатлаш қоидалари»га
мувофиқ, сертификатлаштиришни ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган
тартибда аккредитация қилинган бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаш
органлари томонидан амалга оширилади. Сертификатлаштириш жараёнида
сертификатлаштирилаётган маҳсулотларга доир норматив ҳужжатларда
белгиланган талабларга маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқлаш амалга
оширилади. Норматив ҳужжатларда сертификациявий синовлар тўғрисида
бўлим мавжуд бўлмаган ёки давлатлараро стандарт қўлланилган ҳолда, бир
турдаги маҳсулотларни сертификатлаш органлари норматив ҳужжатларда
ёки халқаро стандартда белгиланган кўрсаткичлар мажмуидан энг аввало
хавфсизлик бўйича талабларни тавсифловчи кўрсаткичларни танлаб
оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: