276
1. Ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири бу — мол-
мулкдан фойдаланганлик учун ўз вақтида тўловларни тўлаш ҳисобланади,
чунки мулк ижараси шарт номаси — ҳақ эвазига тузиладиган шарт нома
бўлиб ҳисобланади.
Мулк ижараси шарт номасида тарафлар ўз хоҳишига қараб мол-
мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби,
шартлари ва муддат-
ларини белгилайди. ФК 354-моддасига кўра, мазкур шартнинг мазмуни
қонунчиликда императив норма тарзида кўрсатиб қўйилиши мумкин.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
8 апрелдаги 102-сонли «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан
давлат
кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам став-
калари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан
тақдим этилган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан
келишилган ижаранинг энг кам ставкаларини ҳисоблаб чиқиш асосида
тегишли коэффициентлар белгиланган ҳолда ҳар йили 31 декабргача
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тош-
кент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланиши белгиланган. Мол-
мулкнинг бошқа турлари учун ижара тўлови ставкаси:
агар ижарага топширилаётган мулкдан амалда фойдаланилган муддат
ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлмаса ёки ушбу муд-
датга тенг бўлса, ёки амалда фойдаланилган муддатни аниқлаш мумкин
бўлмаса — мол-мулк тикланиш қийматининг 30 фоизидан;
агар ижарага топширилаётган мол-мулкдан амалда фойдаланилган
муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлса — мол-мулк
тикланиш қийматининг 20 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Шу билан бирга қонун мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган
ҳақ тўғрисидаги шартни шарт номанинг муҳим шарти сифатида белгила-
майди, бино ёки иншоотлар ижараси шарт номаси бундан мустасно (ФК
577-моддаси шарҳига қаранг). Шу муносабат билан агар шарт номада
мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва
муддати белгиланмаган бўлса, ҳар бир муайян ҳолатда шундай мол-мулк
учун ўхшаш вазиятларда қўлланиладиган ҳақ бўйича аниқланади.
2. Шарҳланаётган моддада мол-мулкдан фойдаланганлик учун
тўланадиган ҳақнинг турлари ва шаклларини назарда тутади. Кўрсатиб
278
ижарага олувчи ўзи жавобгар бўлмаган ҳолатларга кўра (масалан, енгиб
бўлмайдиган куч таъсирида), шарт номада назарда тутилган фойдаланиш
шартлари ёки мол-мулкнинг ҳолати жиддий ёмонлашган ҳолларда вужудга
келади. Бунда ижара ҳақини камайтирилиши фойдаланиш шартлари ёки
мол-мулкнинг ҳолати жиддий ёмонлашувига мутаносиб равишда бўлиши
лозим.
5. Шарҳланаётган моддада ижарага олувчи томонидан ижарага олинган
мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўловларни ўз вақтида тўланишини
таъминлашга қаратилган яна бир диспозитив норма мавжуд. Бу мол-
мулкдан фойдаланганлик учун ижара ҳақини тўлаш муддатлари ижарага
олувчи томонидан жиддий бузилган тақдирда, яъни бир мартадан кўп
ёки узоқ муддат ижара ҳақини тўламаслик ҳисобланади. Ижарага олувчи
мол-мулкдан фойдаланганлик учун кўпи билан икки муддатнинг ҳақини
муддатидан олдин тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ушбу қоидалар агар
шарт номада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса қўлланилади.
Агар ижарага олувчи шарт номада белгиланган муддат тугагандан сўнг
кетма-кет икки мартадан кўп мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни
тўламаса, ижарага олувчи суд тартибида мулк ижараси шарт номасини
муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: