Збекистон республикасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

3-§. ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ
468-модда. Энергия таъминоти шартномаси
Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан 
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга 


153
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент 
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада 
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, 
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсиз
-
лигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб 
ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
1. Ўзбекистон Республикаси ФК 29-бўлим 6-параграфи истеъмолчиларни 
электр энергияси билан таъминлаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан 
қўллашга қаратилган. Бу борада электрэнергетика соҳасининг шаклланиши 
ва электр энергия бозорида янги субъектларнинг вужудга келиши билан 
энергия истеъмолчилар иштирокидаги шартномаларнинг янги тизими 
шаклланишини ҳам ҳисобга олиш лозим. Энергия таъминоти шартномаси 
ФКда олди-сотди шартномасининг алоҳида тури сифатида кўрсатилган 
бўлиб, унга кўра энергия билан таъминловчи ташкилот абонентга 
(истеъмолчига) энергия бериб туриш, абонент эса қабул қилинган энергия 
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Энергия таъминоти шартномасининг алоҳида шартнома тури сифатида 
ажралиб чиқиши мазкур шартноманинг ўзига хос объекти — энергия ва 
уни узатиш усули — туташтирилган тармоқ орқали юборилиши билан 
бевосита боғлиқ. Энергия ўзида материянинг муайян хусусиятини — 
фойдали ишни амалга ошириш, тадбиркорлик ва бошқа фаолият 
турлари учун шарт-шароит яратиб бериш имкониятини ифодалайди. 
Суд амалиёти ҳам ушбу шартномани олди-сотди шартномасининг 
алоҳида кўриниши сифатида кўради: энергия таъминоти шартномаси — 
бу олди-сотди шартномасининг туридир. Оммавий шартнома сифатида 
мазкур шартнома энергия истеъмолчиларининг барчаси билан тузилади, 
бироқ бунда айрим шарт-шароитлар ҳисобга олинади. Улар, энг 
аввало, шартнома предмети — ишлаб чиқириш жараёни истеъмол 
билан чамбарчас боғлиқ бўлган энергиянинг хусусиятлари ва табиий 
хоссаларидан келиб чиқади. Масалан, электрэнергияни кўп миқдорда 
жамлаш, (омборларга) жойлаштиришнинг деярли имкони йўқ, унинг 
олиниши (ишлаб чиқилиши) истеъмол қилиниши билан тенг. Шу 
жиҳатдан энергия таъминоти шартномасининг олди-сотди шартномаси 
бошқа турларидан, авваламбор, маҳсулот етказиб бериш шартномасидан 
фарқловчи бир қатор хусусиятларини кўриш мумкин.


154
Энергияни энергия билан таъминловчи ташкилотдан истеъмолчига бериб 
туриш туташтирилган тармоқ мавжуд бўлгандагина амалга оширилиши 
мумкин. Ўзининг иқтисодий манфаатларини ишлаб чиқилган энергияни 
сотиш ҳақи ҳисобига қондириш, атрофдагиларнинг хавфсизлигини 
таъминлаш мақсадида энергия билан таъминловчи ташкилот унинг 
шериги — истеъмолчида энергия истеъмол қилувчи асбоб, ускуналар, 
тармоқнинг созлиги, энергия истеъмол қилишнинг белгиланган тартибига 
риоя қилинишидан объектив манфаатдордир. Бундан истеъмолчининг 
ўзи ҳам манфаатдор, чунки бусиз унинг энергияга бўлган эҳтиёжларини 
қондиришнинг имкони йўқ.
Бундай ўзига хослик ва тарафлар манфаатларини ҳисобга олиб, энергия 
таъминоти шартномаси қуйидаги қўшимча шартларни ўзида қамраб 
олади: энергия истеъмол қилишнинг белгиланган тартибига ва энергия 
сифатининг келишилган кўрсаткичларига риоя қилиш мажбурийлиги, 
туташтирилган тармоқнинг баланс бўйича тегишлилиги чегарасини 
аниқлаш, истеъмолчиларни энергияга ҳақ тўлаш бўйича муайян тариф 
гуруҳига мансублигини белгилаш, истеъмолчида мавжуд электртехник 
тармоқ, энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ҳисобловчи ускуналарнинг 
созлиги ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш.
2. Шартнома абонентда энергия билан таъминловчи ташкилот 
тармоқларига туташтирилган энергия қабул қилувчи асбоб, энергия 
истеъмолини ҳисобловчи ускуна ва белгиланган техник талабларга жавоб 
берадиган бошқа зарур ускуналар мавжуд бўлган ҳоллардагина тузилади. 
Башарти истеъмолчи энергия қабул қилувчи ускунани мавжуд энергия 
тармоқларига улаш бўйича техник шартларни бажарса, бу ҳолат давлат 
энергоназорат органлари томонидан тасдиқланса, шунингдек, истеъмол 
қилинадиган энергия ҳисобланишини таъминлаш шароитлари мавжуд 
бўлган тақдирда энергия таъминоти шартномаси тузилиши мумкин.
Шартнома бўйича абонент ўз маиший ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари 
учун энергия қабул қилиб олувчи фуқаролар ва ҳар қандай юридик шахс 
бўлиши мумкин. Энергиянинг хусусиятлари абонентга бошқа олди-сотди 
шартномалари бўйича харидор эга бўлмаган бир қатор мажбуриятларни 
юклаш учун асос бўлади: шартномада назарда тутилган энергияни истеъмол 
қилиш тартибига риоя қилиш, ўз фойдаланувидаги асбоб ва ускуналар 
созлигини ҳамда тармоқлар хавфсизлигини таъминлаш.


155
3. Энергия таъминоти соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон 
Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги «Электр энергетикаси 
тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги 
«Аҳолига сотиладиган электр энергияси тарифлари тўғрисида»ги 453-сонли, 
1993 йил 1 декабрдаги «Электр энергияси бўйича имтиёзли тарифлардан 
фойдаланадиган аҳоли учун электр истеъмол қилиш ҳажмини меъёрлаш 
тўғрисида»ги 582-сонли Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 
22 августдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан 
фойдаланиш қоидалари» ва бошқа бир қатор қонун ости норматив ҳужжатлар 
билан тартибга солинади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish