Збекистон республикасининг


-модда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

466-модда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчининг мажбуриятлари
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган 
(ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига 
контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассор-
тиментда топшириши шарт.
Агар маҳсулот етиштирувчи ушбу модданинг биринчи қисмида 
кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида қишлоқ 
хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасида назарда тутилган 
миқдор ва ассортиментда олинмаслиги олдиндан маълум бўлиб 
қолса, тайёрловчи шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни 
ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
1. Тарафлар шартномада товарни топшириш мажбуриятини бажариш 
тартибини (ФК 390-модда), идиш ва ўраш тартибини (ФК 414-моддаси), 
товарни топшириш муддати ва даврларини (ФК, 440-моддалари) ва 
маҳсулотни топшириш мажбуриятини бажаришга доир бошқа шартларни 
белгилаб олади.
2. Мавжуд амалиётдан келиб чиққан ҳолда шартномада топшириш 
муддати билан боғлиқ бўлган, тайёрловчининг етиштирувчини идиш 
ва ўраш билан билан таъминлаши, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун 
олдиндан ҳақ тўлаши ва ҳ.к. юзасидан муқобил мажбуриятлари назарда 
тутилиши мумкин.
3. Топширилиши лозим бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 
миқдори шартномада аниқ белгиланган бўлиши лозим. Олди-сотдига 


148
оид умумий қоидаларга мувофиқ, агар олди сотди шартномасида 
топширилиши лозим бўлган товар миқдорини аниқлаш имконини 
бермаса, шартнома тузилмаган ҳисобланади. Ушбу шартни амалга 
ошириш учун мазкур шарт контрактация шартномасига киритилган 
бўлиши зарур.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 
4 сентябрдаги 383-Қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари 
ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, 
шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби 
тўғрисида»ги Низомда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчининг 
қуйидаги алоҳида мажбуриятларини ҳам назарда тутади:
B
маҳсулотнинг муайян турларини тайёрловчи ташкилотга шартномада 
белгиланган миқдорларда ва ассортиментда ҳамда муддатларда тегишли 
сифат билан етказиб бериш;
B
илова қилинаётган ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва 
маҳсулотни топширишда қўйиладиган бошқа талабларга (идишга жойлаш, 
қадоқлаш, қорамолларни тамғалаш ва бошқаларга) риоя этиш;
B
маҳсулотни тайёрлов ташкилотига топшириш учун ўз вақтида 
тайёрлаш;
B
етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва кўрсатилган 
хизматлар (бажарилган ишлар) учун тўловни (ҳисоб-китобларни) хизмат 
кўрсатиш ташкилотлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ ўз 
вақтида амалга ошириш.
Хўжалик қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбурият-
ларни ҳам ўз зиммасига олади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish