Збекистон республикасининг


сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, 
сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.
Лизинг шарт номаси бекор қилинганида лизинг олувчи мол-мулкни 
лизинг берувчидан олган ҳолатида унинг нормал эскиришини ва 
тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга 
олиб, қайтариб беришга мажбур.
Лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини 
бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган 
тўловларни фоизи билан олиши мумкин.


390
Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган 
тақдирда, агар лизинг шарт номасида бошқача тартиб назарда тутил
-
ган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлашти
-
ришни ёки лизинг объектини қайтариб олган ва зарарни ундирган 
ҳолда шарт номани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
1. Шарҳланаётган модда ва «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 12-мод-
даси қоидаларига мувофиқ лизинг олувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:
Лизинг объектини қабул қилиб олиши ва ундан лозим даражада фой-
даланиши, уни шарт нома шартларига мувофиқ сақлаб туриши;
Лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаб туриши, агар лизинг шарт-
номасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, лизинг объектини ўз 
ҳисобидан жорий таъмирлаши, уни сақлаб туришга доир бошқа хара-
жатлар қилиши шарт.
Лизинг шарт номаси бекор қилинганда лизинг олувчи лизинг объектини 
лизинг берувчидан қандай ҳолатда олган бўлса, шундай ҳолатда, нормал 
эскириш ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни 
ҳисобга олган ҳолда қайтариши шарт.
Лизинг олувчининг лизинг объектини таъмирлаш ва унга техник 
хизмат кўрсатишга доир ҳуқуқи ва мажбурияти сотувчи билан алоҳида 
тузилган шарт номада белгиланиши мумкин.
2. «Лизинг тўғрисида»ги Қонун билан (12-модда 6-қисми) лизинг 
олувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши 
ва ўзга мажбуриятларни бажариши мумкин.
«Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 24-модда 3-қисмига мувофиқ лизинг 
берувчи ва лизинг олувчи сотувчига нисбатан лизинг объектининг олди-
сотди шарт номаси бўйича солидар кредиторлар сифатида иш кўрадилар.
3. Лизинг олувчининг айби билан лизинг объектининг йўқолиши 
ёки лизинг объектининг ўз вазифасига доир аҳамиятини йўқотиши, агар 
лизинг шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лизинг 
олувчини лизинг берувчи олдидаги жавобгарлигини келтириб чиқаради.
Лизинг берувчи («Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси 
2-қисми) лизинг олувчи лизинг шарт номасини жиддий тарзда бузган 
тақдирда барча лизинг тўловларини муддатидан илгари тўлашни ёхуд 
етказилган зарарни ундириб ва (ёки) лизинг объектини қайтариб олган 
тарзда шарт номани бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.


391
«Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасида белгиланган қоидага 
кўра, лизинг олувчи банкрот бўлган, унинг мол-мулки хатга олинган ёки 
мусодара қилинган тақдирда, лизинг объекти лизинг олувчининг умумий 
мол-мулкидан ажратилади ва лизинг берувчига қайтарилиши лозим, у 
мол-мулкни ўз ҳоҳишига кўра тасарруф этиши мумкин. Лизинг берувчига 
зарарни қоплаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish