Збекистон республикасининг


-модда. Мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

593-модда. Мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан 
бузилиши хавфининг лизинг олувчига ўтиши
Лизинг бўйича ижарага олинган мол-мулкнинг тасодифан нобуд 
бўлиши ёки тасодифан бузилиши хавфи, агар лизинг шарт номасида 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг олувчига бу мол-
мулкни топшириш пайтида ўтади.
1. Шарҳланаётган модда умумий қоидалардан мустасноларни 
белгилаши жиҳатидан муҳимдир. Ўз. Р ФК 175-моддасига мувофиқ 
мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи, агар қонун 
ҳужжатларида ёки шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
мулк эгасининг зиммасидадир.
Ушбу норманинг диспозитивлигига қарамасдан, мол-мулкнинг тасо-
дифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши хавфи умумий қоида 
тариқасида унинг эгаси зиммасида бўлади. Ижара тўғрисидаги ФК 34 
боби 1-параграфида келтирилган умумий қоидаларда бу тўғрида бирон-
бир изоҳ берилмаган, бу эса ушбу умумий қоидаларни ижара шарт-
номасига нисбатан ҳам сақлаб қолишни, яъни мол-мулкнинг тасодифан 


384
нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши хавфи мол-мулк эгаси сифатида 
ижарага берувчи зиммасида эканлигини англатади.
2. Лизинг шарт номасида эса бошқача вазият — бу ерда барча хавфлар 
лизинг берувчидан (мол-мулк эгасидан) лизинг шарт номаси асосида 
мол-мулкга эгалик қилувчи ва ундан фойдаланувчи лизинг олувчига 
ўтказилади. Бундай қоида лизинг шарт номаси учун чуқур маъно касб 
этади.
Юқорида лизинг шарт номасида лизинг берувчининг «молиявий» 
ўрни ҳақида ва унинг давоми сифатида тарихий ижара шарт номасидаги 
ижарага олувчига нисбатан лизинг олувчини солиштирганда унинг фаол 
ҳаракат ўрни борлиги таъкидланган эди.
Баъзи мамалкатларда лизинг шарт номасида лизинг олувчини (ижарага 
олувчи) иқтисодий мулкдор, лизинг берувчини (ижарага берувчи) эса 
юридик мулкдор деб номлашлари тасодиф эмас ва бу лизингда келиб 
чиқадиган реал вазиятларни ишончли ифода этади.
Одатдаги шароитларда мол-мулк эгаси жавоб бериши керак бўлган 
ҳолатда, хавфларинг лизинг берувчидан лизинг олувчига ўтказилиши 
ва унга жавобгарлик белгиланиши ҳақидаги нормага мажбуриятларинг 
худди шундай тақсимоти мувофиқ келади.
Шуни эслатиш жойизки, шарт нома тарафлари ўзларинг ҳоҳишлари 
билан тавакалчилик хавфлар тақсимотининг бошқача тартибини ҳам 
белгилашлари мумкин.
Шундай қилиб, шарҳланаётган модда Ўз. Р ФК 175-моддасида белги-
ланган, мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи эгаси-
нинг зиммасида бўлишлиги ҳақидаги умумий қоидалардан мустасноларни 
белгилаб, лизинг шарт номасида бу вазифа лизинг олувчига ўтказилган.
Аммо, ижарага олинган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузи-
лиш хавфи учун жавобгарлик лизинг олувчига унга мол-мулк топширилган 
пайтдан бошлаб ўтади. ( «Лизинг тўғрисида»ги Қонун 19-модда 1 банд).
Лизинг олувчининг тавакалчилик хавфи шундаки, ижарага олинган 
мол-мулк тасодифан нобуд бўлганда ёки бузилганда у лизинг берувчига 
ижара объектини қайтариш мумкин бўлмаганлиги учун етказилган зарарни 
қоплашга мажбур.
3. «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасида лизинг объекти 
билан боғлиқ хавфларни ўтказишга доир қуйидаги қоидалар белгиланган:


385
Лизинг объекти билан боғлиқ барча хавфлар, шу жумладан унинг тасо-
дифан йўқолиши ( нобуд бўлиши) ёки тасодифан бузилиши, шунингдек 
ўғирланиши, барвақт эскириши, шикастланиши хавфлари лизинг шарт-
номасида назарда тутилган тартибда лизинг олувчига ўтади.
Хавфлар лизинг олувчига ўтган дақиқадан эътиборан лизинг олувчи 
лизинг объекти ҳар қандай тарзда йўқотилиши ёки шикастланиши учун 
лизинг шарт номаси амал қиладиган муддат давомида жавобгар бўлади.
Агар хавфлар лизинг берувчидан лизинг олувчига ўтадиган вақт лизинг 
шарт номасида белгиланган бўлмаса, хавфлар лизинг олувчига у лизинг 
объектини олган дақиқадан эътиборан ўтади.
Агар таклиф этилган лизинг объекти лизинг шарт номасига мос кел-
маса ва бу лизинг олувчига лизинг объектидан воз кечиш ҳуқуқини 
берса, ана шундай номувофиқлик бартараф этилгунга қадар ёки лизинг 
олувчи лизинг объектини олгунга қадар барча хавфлар лизинг берувчи 
зиммасида бўлади.
Сотувчининг ночорлиги ёки лизинг объектининг ундан фойдаланиш 
мақсадларига номувофиқлиги хавфлари лизинг олувчининг зиммасида 
бўлади, лизинг берувчининг сотувчини ёки лизинг объектини танлаш ёхуд 
лизинг берувчи лизинг олувчини муайян сотувчини ёки лизинг объектини 
танлашга ғайриқонуний тарзда мажбурлаш ҳоллари бундан мустасно.
«Лизинг тўғрисида»ги Қонун (18-модда) лизинг предметини унинг 
йўқолиши (нобуд бўлиши) ўғирланиши ёки шикастланиши хавфлари-
дан суғурталашни назарда тутади. Суғурталаш даври ва бошқа шартлар 
лизинг шарт номасида белгиланади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish