Збекистон республикасининг


берилиши мумкин эмас. Ижарачи махсус рухсатнома (лицензия)си



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

берилиши мумкин эмас. Ижарачи махсус рухсатнома (лицензия)си 
бўлмаганлиги сабабли бажара олмайдиган мажбуриятларни шарт нома 
бўйича топширилаётган корхона таркибига киритиш ижарага берув
-
чини кредиторлар олдидаги тегишли мажбуриятлардан озод қилмайди.
1. Корхонани ижарага бериш шарт номаси учун унинг предмети бўлиб 
алоҳида тоифадаги мулк — корхона ҳисобланганлиги боис махсус тар-
тибга солиш кўзда тутилган. Корхона ижарасига бино ва иншоотларнинг 
ижараси тўғрисидаги 4-параграф қоидалари, қўлланилади, агар ушбу 
параграф қоидаларида бошқача назарда тутилмаган бўлса.
Ижара тўғрисидаги умумий ҳолатларга келсак, улар ушбу шарт номага 
субсидиар тартибда қўлланилади, агар корхона, бино ва иншоотлар ижа-
раси нормаларида бошқача кўзда тутилмаган бўлса.


353
Ушбу мажбуриятда корхона — фуқаролик ҳуқуқи объекти ва Ўз. Р ФК 
85-моддасига мувофиқ, корхона бутун бир мулкий комплекс сифатида 
кўчмас мулк ҳисобланади. У ўзида тадбиркорлик фаолиятини амалга 
ошириш учун фойдаланиладиган мулкий мажмуани билдиради.
РФ ФК 607-моддаси 3 пунктида тарафлар ижара шарт номасида ижарага 
берувчига бериладиган ижара объекти сифатидаги мулкни тавсифловчи 
аниқ
маълумотларни кўрсатишлари кераклиги белгиланган. Ушбу талабни 
бажармаслик шарт нома предмети тўғрисидаги шартларнинг тарафлар 
томонидан келишилмаганлигига, тегишли шарт нома эса тузилмаган 
деб ҳисобланишига асос бўлади. Бизнинг қонунчилигимизда бундай 
ҳолатнинг мавжуд эмаслиги, катта камчилик ҳисобланади.
Ушбу мажмуага кирадиган мулкнинг (ҳам ашёвий, ҳам мулкий 
ҳуқуқлар) рўйхати Ўз. Р ФК 85-моддасида кўрсатилган, аммо Ўз. Р ФК 
579-моддаси шарҳларига киритилмаган. Ўз. Р ФК 85-моддасидаги рўйхат 
тугалланган хусусиятга эга эмас.
Мулкнинг бундай тури ҳисобланган корхона комплекс (мураккаб) 
хусусиятга эга бўлиб, ашёвий ва мажбурий алоҳида элементлардан иборат. 
Мажбурий элемент ўзида идеал объектга бўлган ҳуқуқни ҳам ифодалайди.
Шундай қилиб, шарт нома мазмунида бир элемент ашё шаклидаги 
мулк ижараси шарт номасига мос хусусиятларга эга ҳолда намоён бўлади. 
Булар ижарага берувчига эгалик ҳуқуқида ёки хўжалик юритиш ҳуқуқида 
тегишли бўлган корхона таркибига кирувчи ер участкалари, бинолар, 
иншоотлар, ускуналар, асосий воситалар, айланма воситалар (хом ашё 
заҳиралари, ёнилғи, материаллар ва бошқалар).
Мазкур элемент аниқ ашё ҳақида махсус тартибга солувчи норма-
ларни кўзда тутиши мумкин. Бунда қуйидаги асосий қоидаларни назарда 
тутиш лозим.
1) Қонун билан ижарага бериш мумкин бўлмаган мулк турлари 
ўрнатилган бўлиши мумкин. Демак, бундай мулк мулкий мажмуа тар-
кибига кириши мумкин эмас. Бундан ташқари, агар худди шу элемент 
корхона учун функционал зарурий бўлса, бундай ҳолат корхона ижараси 
шарт номаси мақсадлари учун объектни бўлинадиган ашёликдан, (ФК 
88-моддаси 2-қисми), тарафларни эса бундай шарт номани тузишдан 
маҳрум қилади.


354
2) Қонун билан ижарага бериш мумкин бўлган мулк турлари чекланган 
бўлиши мумкин. Демак, ижара шарт номаси қонуннинг чеклов талаблари 
бузилмаган ҳолатдагина тузилиши мумкин.
3) Мазкур шарт номага субсидиар тартибда бино ва иншоотларнинг 
ижараси тўғрисидаги ФК 34-моддаси 4 параграфи қўлланилади.
Мулкий мажмуанинг бир элементини ташкил қилувчи ашёга нисбатан 
ижарага берувчида ижара шарт номаси тавсифига кўра классик, одатий 
мажбурият, яъни ижарага берувчига ушбу ашёни эгалик ва фойдаланиш 
учун тақдим қилиш мажбурияти пайдо бўлади.
Шарт номанинг иккинчи эленменти бўлиб, ушбу корхона билан 
боғлиқ мулкий ҳуқуқларнинг топширилиши бўйича шартлар 
ҳисобланади. Улар мажбурят ҳуқуқини худди шу каби чекланган 
ашёвий ҳуқуқни (ўзганинг мулкидан фойдаланиш) назарда тутади. 
Уларни топшириш уларнинг қандай асосларда ижарага берувчига 
тегишлилиги билан боғлиқдир.
Шу каби, мажбурят ҳуқуқи асосидаги талаблар (масалан, хом-ашё 
ва материалларни етказиб берувчиларга, жўнатилган маҳсулотни сотиб 
олувчиларга) тўлиқ равишда уларни бошқа шахс фойдасига воз кечиш нор-
малари (цессиялар) билан тартибга солинади, агарда ижарага берувчида 
ҳуқуқлари пайдо бўлишга асос бўлган қонун ёки шарт номада бошқача 
назарда тутилмаган бўлса. (Ўз. Р ФК 313–323-моддалари)
2. Корхона мулкининг таркибига ижарага берувчининг корхона билан 
боғлиқ қарзлари ҳам мавжудлиги учун, уларни ижарага олувчига топши-
риш умумий қоидаларга кўра (Ўз. Р ФК 322-моддаси) кредиторларнинг 
розилигини олишни ҳам тақоза этади. Бироқ, бундай ҳолатда Ўз. Р ФК 
579-моддасидаги махсус қоидаларга мувофиқ қарзни топшириш корхонани 
топшириш пайтида шарт нома тузилгандан кейин амалга оширилади.
Шарҳланаётган модда қонун чиқарувчига кредиторларга ижарага 
олувчига қарзни ўтказишга норози бўлган ҳолатда ижарага берувчидан 
ёзма хабар олинган кундан бошлаб уч ойлик муддат давомида ижарага 
берувчига тегишли мажбуриятларни ва булар натижасида етказилган 
зарарни тугатиш ёки муддатидан олдин ижро этиш талабини қўйиш 
ҳуқуқини беради.
Кредитор ўзининг розилигини бермасдан, бундай мажбуриятларни ва 
булар натижасида етказилган зарарни тугатиш ёки муддатидан олдин ижро 


355
этиш талабини қўйиши мумкин бўлганлиги учун уни корхона таркибида 
ушлаб туриш муаммоли ҳисобланади.
3. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида корхона ижарага олувчига 
фақатгина кредиторлар билан уларнинг ижарага берувчидан мажбурият-
ларни ва булар натижасида етказилган зарарни тугатиш ёки муддатидан 
олдин ижро этиш талабини қўйганлиги учун ҳисоб-китоб қилингандан 
кейин топширилишини назарда тутади. Бу эса ҳам қонуний ва мантиқий 
асосга эгаҳам қонуний ва мазмунлидир. Бу қоида кредиторлар билан 
ишларни тугатиш бўйича тайёргарлик ишларни якунлашга, қарзлар 
билан аниқлик киритишга, топширилаётган корхона таркибига уларни 
киритиш ёки йўқлигини якуний баҳолашга олиб келади.
4. Агар кредитор қарзларини ўтказишга ўз розилигини бермаган бўлса, 
шунинг билан биргаликда мажбуриятларни тугатиш ёки уни муддатидан 
олдин ижро этишни талаб ҳам қилмаган бўлса, ижарага берувчи топ-
ширилаётган корхона таркибига тегишли қарзларни киритиши мумкин. 
Аммо, бундай ҳолатда у ижарага олувчи билан кредиторлар олдида мазкур 
мажбуриятлар бўйича биргаликда солидар жавобгарлик бўлади, бунинг 
натижасида кредитор уларни тўлиқ ёки қисман бажаришга доир улар-
нинг ҳар биридан талаб қилиш ҳуқуқини Ўз. Р ФК 252–254-моддалари 
қоидаларига мувофиқ олади.
Корхона таркибига ижара шарт номаси предмети сифатида эгалик ва 
фойдаланиш ҳуқуқини киритиш имконияти нафақат тарафларнинг эркига 
боғлиқ бўлмасдан, шу билан биргаликда тегишли мулкнинг эгалари 
бўлган — учинчи шахслар эркига ҳам боғлиқдир.
Буни тушуниш учун бундай ҳуқуқларнинг табиати ва турини билиш 
керак. Агар булар чекланган ашёвий ҳуқуқ бўлса, уларни топшириш 
имконияти ва усуллари ФК 11 бўлими «Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашё-
вий ҳуқуқлар» нормалари билан аниқланади. Агар улар мажбурят 
хусусиятга эга бўлса, бу тегишли шарт номалар шартларига боғлиқ 
бўлади. Масалан, бу ижара шарт номаси бўйича эгалик ва фойдала-
ниш ҳуқуқи бўлса, бундай шарт нома ижарага берувчининг розилиги-
сиз мулкни субарендага топширишни ман қилувчи шартларни кўзда 
тутиши мумкин.
Мулк таркибидаги иккинчи элементга нисбатан (ҳуқуқлар ва қарзлар) 
корхона ижараси шарт номасида ижарага берувчининг мажбуриятларига 


356
ижарага олувчига шарт номада белгиланган шартлар ва чегаралар доира-
сидаги тартибда эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини, шунингдек, талаб 
қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ва корхона билан боғлиқ қарзларни унга 
топиришни киритиш ҳам кўзда тутилиши мумкин.
Ўз. Р ФК 85-моддаси 2-қисмини ҳисобга олган ҳолда корхона ижараси 
шарт номаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига шарт номада 
белгиланган шартлар ва чегаралар доирасидаги тартибда корхона фоао-
лиятини ягоналаштирадиган, белгилайдиган ҳуқуқини ва бошқа мутлоқ 
ҳуқуқларини ҳам топшириш мажбуриятини олади.
Шундай қилиб, шарт номанинг учинчи элементи бўлиб, фойдаланиш 
учун алоҳида тоифадаги мулкий ҳуқуқларни топшириш ҳисобланади. 
Ижарага берувчи ижарага олувчига ижарага олинган корхонани тижо-
ратда ишлатиш жараёнида мутлоқ ҳуқуқлар мажмуасини топшириш 
мажбуриятини ҳам олади. Бу тадбиркорлик фаолиятида ишлатиладиган 
идеал объектларга нисбатан мутлоқ ҳуқуқлар (саноат мулки) ҳисобланади. 
Булар қаторида хусусан, ишлаб чиқарувчи ва маҳсулотларни шахсийлаш-
тириладиган воситаларни ишлатишган нисбатан бўлган ҳуқуқ — фирма 
номланишга ва (ёки) тижорат рамзи, товар белгисига, хизмат кўрсатиш 
белгисига нисбатан бўлган ҳуқуқ, патент билан қўриқланадиган ёки 
олдиндан фойдаланиш ҳуқуқи билан шахсга тегишли (ихтиро, фойдали 
модель, саноат намунаси) шунингдек, қўриқланадиган тижорат маъ-
лумотларига нисбатан мутлоқ бўлмаган ҳуқуқ (ноу-хау) ва олдиндан 
фойдаланиш ҳуқуқлари мавжуд.
Ушбу барча ҳуқуқларни топширишда тарафлар интеллектуал мулк 
хусусан лицензияли шарт номалар ва тижорат концессияси шарт номаси 
тўғрисидаги қонунчилик нормаларига ҳам риоя этишлари шарт.
Шарҳланаётган моддада берилган корхона ижараси шарт номаси мазму-
нидан келиб чиқиб, унинг консенсуал, ўзаро, тўловли эканлиги тўғрисида 
хулоса қилиш мумкин. У ўзида саноат мулкчилиги объектларидан фойда-
ланишга бўлган ҳуқуқ билан боғлиқ чекловчи шартларни назарда тутиши 
мумкин. Шарт номада тарафлар бўлиб доимо тадбиркорлар ҳисобланади. 
Мазкур шарт номанинг мазмунида жисмоний шахслар — тадбиркорларга 
нисбатан чекловлар мавжуд бўлмасада, улар бошқа қонунларда, хусусан 
фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонунда мавжуд 
бўлиши мумкин.


357
5. Корхонани ишлатиш билан боғлиқ фаолиятни юритиш учун қоида 
тариқасида давлат лицензияси (рухсатномаси) талаб қилинади. Ижарага 
берувчи бундай лицензия билан олинган ҳуқуқни топширишга ҳақли 
эмас, агарда қонун ёки бошқа ҳуқуқий акт билан бошқача белгиланмаган 
бўлса. Ушбу қоида бундай ҳуқуқлар уларни эгалари шахси билан бевосита 
боғлиқлигига асосланган, бунинг натижасида умумий қоидаларга кўра 
топширилишга киритилмаган.
Бундан келиб чиқадики, ижарага олувчи лицензияни (рухсатномани) 
шахсан олиши керак. Аммо, шарҳланаётган модда мазмунидан, лицензи-
яни олиш унинг шарт нома бўйича мажбурияти эканлиги келиб чиқмайди. 
Бу ФК умумий, шунингдек маъмурий ҳуқуқнинг нормаси, шу билан 
биргаликда хавфли ишлаб чиқариш амалга ошириладиган саноат объект-
ларинии ишлатишда ҳалокатлар хавфини камайтириш билан боғлиқ 
бўлган талабидир.
Шунинг билан биргаликда шарҳланаётган моддада агар шарт нома 
бўйича топширилаётган корхона таркибига ижарага олувчи лицензия 
бўлмаганлиги учун бажара олмайдиган мажбурият киритилса, бундай 
мажбуриятлар бўйича жавобгарлик ижарага берувчига юкланади. Бу 
табиийдир, чунки ижарага олувчида лицензиянинг мавжуд эмаслиги 
уни лицензияланадиган фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан, 
айрим ҳолатларда эса ижарага олинган корхонага эгалик қилишдан 
ҳам маҳрум қилади. Бунинг билан қонун чиқарувчи кредиторларнинг 
топширилаётган корхона билан боғлиқ мажбуриятларидаги манфаат-
ларини ҳимоя қилади.
Шу билан бирга ижарага берувчи ҳам ўзининг манфаатларини агар 
ижарага олувчи айбли ҳаракатлари билан лицензияни олмаган ёки кечик-
тириб олганда ҳимоя қилади.
Хусусан, корхонани топшириш ижарага олувчида лицензия мавжуд 
эмаслиги ва бунда унинг айби бўлганда, ижрони кечиктирилиши (Ўз. Р ФК 
337-моддаси 3 қисми, 338, 339-моддалари) сабабли мумкин бўлмаганда, 
ижарага берувчи булар билан боғлиқ келиб чиққан зарарларни қоплашни 
талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Аммо, тарафлар ўртасидаги ижарага олувчи томонидан лицензия 
олинмаганлиги билан боғлиқ муносабатларни янада аниқ тартибга солиш 
лозим, чунки бундай сабаб билан шарт номани тўғридан-тўғри бекор 


358
қилиш ёки ижарага олувчи томонидан лицензия олинмаганлиги билан 
боғлиқ келиб чиққан зарарларни қоплашга доир талаб ижарага берувчида 
ФК тегишли хусусан, ижарага олувчи мажбуриятига лицензия олиш 
киритилган нормалари асосида вужудга келиши мумкин.
Бундай ҳолатда Ўз. Р ФК 382-моддаси 2-қисмини қўллаш мум-
кин, чунки унга мувофиқ ижарага берувчи бир томонлама тартибда 
шарт номани бекор қилиш ва келтирилган зарарларни қоплашни талаб 
қилиши мумкин.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish