Збекистон республикасининг


Лизинг шарт номаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи)



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

Лизинг шарт номаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) 
бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг 
топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг 
олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини 
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг 
тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
1. Шарҳланаётган модда мазмунидан келиб чиқиб, лизинг шарт номаси 
бўйича муносабатларда қоида тариқасида уч шахсдан кам бўлмаган — 
лизинг берувчи (ижарага берувчи), лизинг олувчи (ижарага олувчи) ва 
сотувчи иштирок этади.
Бундай «учталик иттифоқ» тарафларнинг ўзаро муносабатларига 
алоҳида белги бериб, лизинг шарт номаси бўйича лизинг берувчини 
(ижарага берувчини) ва лизинг олувчини (ижарага олувчини) ижара 
шарт номаси бўйича ижарага берувчи ва ижарага олувчига нисбатан ва 
лизинг шарт номаси бўйича муносабатларда иштирок этувчи сотувчини 
оддий олди-сотди шарт номасидаги сотувчидан фарқлайди.
2. «Лизинг» термини инглиз тилидан келиб чиққан (leasing). Ўз навба-
тида «leasing» сўзи инглиз тилидан ташкил бўлиб, «leasе» — ижарага бериш 
ва олишни билдиради. «Лизинг» номини олган муносабатлар олдиндан 
маълум бўлиб, унинг қаерда ва қачон дастлаб пайдо бўлганлиги ҳақида — 
(Рим империясида, Ўрта аср Англиясида ёки ўтган асрда АҚШда) ягона фикр 
мавжуд эмас. Аммо, замонавий лизинг ХХ асрнинг 60-йилларида АҚШдан 
«келтирилган ҳолда» Континентал Европада, кенг тарқалганлиги ҳақидаги 
фикр ҳукмронлик қилади (Буюк Британия мутахассислари уларнинг мам-
лакатида лизинг бундан анча олдин ишлатилганлигини билдирадилар).


370
3. Лизингнинг Европада 1960 йилларда тез тарқалганлигининг сабаб-
ларидан бири бўлиб, бундай шаклдаги муносабатларнинг ғайриоддий 
бўлмаган мослашувчанлиги ҳисобланади — у мустақил вазифаларни ҳал 
этиш, ҳамкорларнинг турлича мақсадларига биргаликда эришиш учун 
ва турли иқтисодий шароитларда ишлашга мос келади.
Лизинг асосида мол-мулкдан фойдаланувчи ва лизинг компанияси 
ўртасидаги муносабатлар бўлиб, унга зарурий мол-мулк учун у мурожаат 
қилади ва у махсус равишда шу мақсад учун уни сотиб олади (бундай 
муносабатлар тарафлари турли мамлакатларда турлича номланади). 
Лизингда ушбу иштирокчилардан ташқари бошқа субъектлар ҳам иштирок 
этишлари мумкин (масалан, қарз берувчилар, кафиллар), аммо лизингда 
кўпроқ учта тараф иштирок этади.
4. Лизингдан ҳам миллий ва ҳам ҳалқаро даражада кенг фойдаланиш 
молиявий лизинг тўғрисида ҳалқаро Конвенция ишлаб чиқилишига олиб 
келган.
1988 йил 28 майда ( 2002 йил 29 январдаги таҳрир) Оттавада ҳалқаро 
молиявий лизинг тўғрисида УНИДРУА Конвенцияси қабул қилинди 
ва унга Ўзбекистон Республикаси Ўз. Р Олий Мажлисининг 2000 йил 
26 майдаги № 84 — 11 сонли Қарорига мувофиқ қўшилишган. Ушбу Кон-
венцияда кўпгина мамлакатларнинг лизингдан фойдаланиш ва ҳуқуқий 
тартибга солиш бўйича бой тажрибаси ўз ифодасини топган. Энди унинг 
ўзи турли мамлакатларда тегишли қонунчилик ишлаб чиқилиши учун 
қўлланилиши мумкин.
5. Лизинг шарт номасига ФК барча турдаги ижара муносабатларини тар-
тибга солувчи умумий нормалари, агарда ФК лизинг тўғрисидаги (Ўз. Р ФК 
557-моддаси ва унга шарҳлар) низомларида бошқача ўрнатилмаган бўлса, 
қўлланилади.
ФК лизинг шарт номаси тўғрисидаги нормаларидан ташқари, кўрсатилган 
муносабатлар Ўз. Рнинг 1999 йил 14 апрелдаги № 756–1 сонли, 2007 йил 
28 декабрдаги киритилган ўзгартиришлар билан «Лизинг тўғрисида»ги Қонуни 
билан ҳам тартибга солинади. Ҳар бир иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбурият-
лари ва уларнинг ўзаро муносабатлари хусусиятлари ФК мазкур параграфи 
моддаларида келтирилган, бундан ташқари Ўз. Рнинг «Лизинг тўғрисида»ги 
Қонунида аниқлаштирилган ва батафсил қайд этилганлиги учун ҳар иккала 
кўрсатилган норматив актлар қоидалари биргаликда қўлланилиши лозим.


371
6. «Лизинг тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, тарафлардан бири (лизинг 
берувчи) бошқа тарафнинг топшириғига биноан (лизинг олувчи) учинчи 
тарафдан (сотувчи) лизинг шарт номаси билан келишилган мол-мулкни 
қўлга киритади ва уни лизинг олувчига бундай шарт нома билан белги-
ланган шартларда тўлов эвазига унинг эгалиги ва фойдаланишига ўн 
икки ойдан ошган муддатга тақдим этади. Бунда лизинг шарт номаси 
қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак.
B
лизинг шарт номаси муддати тугаганидан кейин лизинг объекти 
лизинг олувчининг эгалигига ўтади,
B
лизинг шарт номаси муддати лизинг объекти хизмати муддатининг 
80 фоизидан ошиши ёки лизинг объектининг қолдиқ қиймати лизинг 
шарт номаси тугагандан кейин унинг бошланғич қийматидан 20 фоизидан 
кам бўлиши керак.
B
лизинг шарт номаси муддати тугаганидан кейин лизинг олувчи лизинг 
объектини лизинг объекти қийматининг бозор баҳосидан кам нархда сотиб 
олиш ҳуқуқини бундай ҳуқуқни амалга ошириш кунига нисбатан олади.
B
лизинг тўловларининг лизинг шарт номаси даври учун жорий дис-
конт қиймати лизинг объектининг лизингга бериш вақтига нисбатан 
жорий қийматидан 90 фоиз ошиқ бўлади.
B
жорий дисконт қиймат бухгалтерлик ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик 
билан белгиланади.
Қонун лизингни амалга ошириш ҳуқуқини уч тарафлама (сотувчи — 
лизинг берувчи — лизинг олувчи) ёки икки тарафлама (лизинг берувчи — 
лизинг олувчи) лизинг шарт номаси бўйича беради.
Икки тарафлама лизинг шарт номаси тузишда лизинг берувчи билан 
сотувчи ўртасида қўшимча равишда лизинг объектининг олди-сотди 
шарт номаси тузилади.
7. Шарҳланаётган модда лизинг шарт номасини тузишнинг ташаб-
бускори сифатида лизинг олувчи (ижарага олувчи) ҳисобланишини бел-
гилайди ва у лизинг берувчига (ижарага берувчига) қайси мол-мулкка 
эҳтиёжи борлигини шунингдек бу мол-мулкнинг сотувчисини айтади. 
Тарафлар бошқача ҳам келишишлари мумкин. Ким сотувчини аниқлаши 
масаласи — лизинг берувчими ёки лизинг олувчими турли ҳуқуқий 
оқибатлари бўлиши мумкинлиги жиҳатидан муҳим бўлиб, Ўз. Р ФК 
598-моддасида бу ҳақда сўз юритилади.


372
Лизинг қатнашчилари ролларининг бундай тақсимланишини шун-
дай тушунтириш мумкинки, лизинг келишувларининг турли хилли-
гига қарамасдан лизинг берувчининг роли қоида тариқасида битимни 
молиялаш билан чекланилади. Лизинг берувчи кўпчилик ҳолатларда 
кейинчалик лизинг олувчига вақтинчалик фойдаланишга бериладиган 
мол-мулкни фақат тўлайди ва мол-мулк билан боғлиқ ҳеч қандай техник 
ва бошқа муаммоларни ҳал қилмайди ва ҳал ҳам қилолмайди. Бундан 
ташқари лизинг берувчи кўпчилик ҳолатларда ўзи эгаси ҳисобланган 
қурилмани ҳам кўрмайди (қоида тариқасида улар кўпинча лизинг 
олувчига топширилади.) Бундай ҳолатда лизинг берувчига хусусан, 
мол-мулкнинг сифати бутунлиги, уни ўз вақтида етказиб бериш учун 
жавобгарликни юклаш ҳақиқатга тўғри келмайди ва мантиқсиздир. 
Кўпчилик мамлакатларда лизинг шарт номасини ишлатиш амалиётида 
шундай хулосага келинди.
8. Лизинг берувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 
қонун чиқарувчи «Лизинг тўғрисида»ги Қонунда махсус (20-моддаси) 
модда кўзда тутган ва унга мувофиқ лизинг шарт номаси билан сарф-
ланган маблағларини қайтариш кафолати сифатида лизинг берувчи 
лизинг олувчидан таъминотни тақдим этишни, шу жумладан гаров, 
банк кафолати ёки учинчи шахснинг кафиллигини талаб қилиши 
мумкин.
Аммо «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ 
лизинг берувчи лизинг объектини гаров сифатида лизинг олувчининг 
олдиндан розилигисиз ишлатишга ҳақли эмас. Ўз навбатида лизинг 
олувчи лизинг объектини гаров сифатида ишлатишга ҳақли эмас, бу 
эса қонунийдир. Жаҳон тажрибасида лизинг шарт номалари шарт-
нома муддати, тарафларнинг мажбуриятлари ҳажми ва бошқалар каби 
ҳолатлар билан боғлиқ равишда ҳар хил турларга бўлинади. «Лизинг 
тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасида берилган таъриф бундай шарт-
номавий шаклнинг барча эҳтимоли бўлган кўринишларини қамраб 
олади ва юқорида қайд этилган талабларни объект хизматининг муд-
дати билан боғлиқ шарт нома муддатига, объектнинг қолдиқ қийматига 
ва тарафларнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларига нисбатан, агарда 
уларнинг бирортасига лизинг шарт номаси жавоб берса, қўлланиш 
кераклигини белгилайди.


373
9. Шуни айтиш керакки, лизингнинг ( Ўз. Р ФК 589-моддаси 4-қисми, 
«Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси) шаклларидан яна бири 
сифатида қайтариладиган лизинг кўпчилик мамлакатларнинг тажриба-
сида кенг ишлатилмоқда. Қайтариладиган лизингда мол-мулк эгаси уни 
лизинг компаниясига сотади ва бир вақтнинг ўзида шу мулкнинг ўзини 
вақтинчалик фойдаланишга олади.
Бундай шарт нома шартлари билан эгалик ва фойдаланишга аниқланган 
муддат 12 ойдан юқори бўлиши шарт. Шундай қилиб, сотувчи ва лизинг 
олувчи мос ҳолда бир шахснинг ўзи бўлиб қолади. Бундай операцияларни 
амалга оширишнинг заруриятининг келиб чиқиши шундан иборатки, эга 
у ёки бу мол-мулкни сақлай олмайди, шунинг билан биргаликда ундан 
маҳрум бўлишни ҳам хохламайди.
«Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ лизинг 
шарт номаси қонунчиликда ўрнатилган тартибда ёзма равишда тузи-
лади ва шарт номанинг бирон бир тарафи талаби бўйича нотариал 
гувоҳлантирилиши керак, бундан ташқари, қонун томонидан лизинг 
объекти бўлиб ҳисобланган мол-мулк билан бўлган битимлар нотариал 
гувоҳлантирилиши талаб қилинган ҳолатларда хам.
10. «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ давлат 
органларида рўйхатдан ўтказилиши талаб этиладиган лизинг объектлари 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лизинг берувчининг ёки 
лизинг олувчининг номига расмийлаштирилади.
Лизинг шарт номасининг муҳим шартлари қуйидагилардир:
B
Лизинг объектининг таърифи (лизинг обектининг сони, сифати, 
рўйхати, контракт қиймати ва бошқа параметрлари) ва шарт номанинг 
умумий пул қиймат кўрсаткичи;
B
тарафларнинг лизинг объектини олиш ва топшириш билан боғлиқ 
мажбуриятлари
B
лизинг объектини топшириш шу жумладан, лизинг объектини 
етказиш, монтаж қилиш ва фойдаланишга киритиш тартиби,
B
лизинг тўловларини тўлаш шартлари, қийматлари, муддатлари ва 
тартиби,
B
тарафларнинг лизинг объектини ишлатиш, сақлаш, ушлаб туриш 
ва таъмирлаш мажбуриятлари,
B
шарт номанинг амал қилиш муддати,


374
B
лизинг объектини ва сотувчини танлашга жавобгар томон 
кўрсатмаси.
B
Тарафларнинг келишуви бўйича лизинг шарт номасига қуйидаги 
шартлар киритилиши мумкин:
B
лизинг объектини сотиб олиш тартиби ва муддатлари; лизинг шарт-
номасини ўзгартириш ва бекор қилиш,
B
лизинг объектини суғурталаш,
B
форс-мажор ҳолатлари,
B
лизинга берувчининг лизинг объектидан фойдаланиш мумкин 
бўлмайдиган қўшимча хизматларини кўрсатиш,
B
лизинг субъектлари томонидан лизинг шарт номаси шартларига 
риоя қилиш устидан назорат қилиш тартиби.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ лизинг шарт номасига бошқа шартлар 
ҳам киритилиши мумкин. Лизинг шарт номасини ўзгартириш ва бекор 
қилиш агар қонун ҳужжатларида ва шарт номада бошқа тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, тарафлар келишуви билан амалга оширилиши мумкин. 
(«Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси).
Лизингнинг асосий хусусияти шундаки, лизинг берувчи томонидан 
фақат ижарага бериш мақсадида олинган мол-мулк ижарага берилади.
Молия ижараси учун унинг муддати қурилма хизмати муддатига тенг-
лаштирилиши хусусиятлидир. Ижара муддати тугагандан кейин шарт нома 
шартларига ёки қонун нормаларига мувофиқ ижарага олувчи мол-мулкни 
ўз эгалигига олишга (Ўз. Р ФК 556-моддаси), шарт номани янада имтиёзли 
шартларда тиклашга ёхуд мол-мулкни лизинг берувчига қайтаришга ҳақлидир.
Ижарага олинган мол-мулкни сотиб олиш лизинг шарт номасининг 
(молия ижараси) ўзига хослиги эмас. ФК (Ўз. Р ФК 556-моддаси) сотиб 
олиш ҳуқуқи ижара шарт номасининг ҳар хил турлари шартларида 
ўрнатилиши мумкинлигини назарда тутатди.
11

Молия ижарасининг тарихий шарт номаси учта шахсни боғлайди: 
мол-мулк сотувчисини (тайёрловчи), уни қўлга киритувчини (лизинг 
берувчи) ва лизинг олувчини. Аммо молиявий ижара иштирокчилари ўзаро
битта эмас, қоида бўйича иккитта шарт номалар билан боғлиқдирлар. 
Лизинг берувчи сотувчи билан лизинг олувчи танлаган мол-мулкни олиш-
сотиш шарт номасини, лизинг олувчи билан эса лизинг шарт номасини 
(молия ижараси) тузади.


375
Ҳар иккала шарт нома ҳам ўзаро боғлиқдир: қоида тариқасида сотувчини 
лизинг берувчи эмас, лизинг олувчи танлайди ва олди-сотди шарт номасининг 
барча шартларини келишади. Лизинг олувчи олди-сотди шарт номасининг 
предмети, унинг баҳоси, муддати ва етказиш жойини шартлашади.
Лизинг олувчи мол-мулк сотувчиси билан шарт номавий муносабат-
ларда бўлсада, аммо унга нисбатан бир қатор ҳуқуқ ва мажбуриятларга 
эга. ( Ўз. Р ФК 592, 598-моддалари).
12. «Лизинг тўғрисида»ги Қонун ва ФК молиявий ёки оператив (фой-
даланиш) лизингни назарда тутмайди. Шунинг билан бирга чет эл қонун 
ҳужжатлари ва ташқи иқтисодий амалиёт лизингнинг турли кўринишлари 
билан боғлиқ равишда тарафларинг ҳуқуқ ва мажбурият ларини белгилайди.
Молиявий лизинг учун ижара муддатини қурилма хизмати муддатига 
яқинлаштириш хусусиятлидир. Ижара муддати тугагандан кейин шарт нома 
шартларига ёки қонун нормаларига мувофиқ ижарага олувчи мол-мулкни 
ўз эгалигига олишга, шарт номани янада имтиёзли шартларда тиклашга 
ёхуд мол-мулкни лизинг берувчига қайтаришга ҳақлидир.
Оператив лизинг ижарага берувчига шарт номанинг амал қилиш муд-
дати тугаганига қадар қурилманинг бутун қийматини олишга имкон 
бермайди, чунки, у ижарага қисқа давр учун берилади.
Ушбу қурилмани фойдаланишга қайтадан топшириш эса ижара шарт-
номаси бўйича мумкин, чунки лизинг учун хусусиятли бўлган — ижарага 
берувчи томонидан ижарага олувчига зарур бўлган махсус қурилмани 
олиш элементи мавжуд эмас.
Оператив лизинг револьвер лизинг шаклида мумкин бўлиб, ижарага 
олувчига техник кетма-кетликда турли ускуналар зарур бўлади. Бундай 
ҳолатларда шарт нома шартларига мувофиқ ижарага олувчи маълум муд-
дат тугагандан кейин ижарага олинган мол-мулкни лизингнинг бошқа 
объектига алмаштиришга ҳақлидир. Амалиётда молиявий ижара шарт-
номаларида хар хил турдаги лизинг элементлари учраши мумкин.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish