Збекистон республикасининг


қоплашни ижарага олувчидан регресс тартибида талаб қилишга



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

қоплашни ижарага олувчидан регресс тартибида талаб қилишга 
ҳақли.


329
Транспорт воситаси сақлаш, бошқариш ва техник фойдаланиш 
бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда ижарага берилганида транспорт 
воситаси, унинг механизмлари, қурилмалари, жиҳозлари ва шу каби
-
лар билан учинчи шахсларга етказилган зарар учун ушбу Кодекснинг 
57-боби қоидаларига мувофиқ ижарага олувчи жавобгар бўлади.
Мазкур шарт номанинг предмети ҳисобланган транспорт воситаси, 
айрим ҳолларда унинг ишлатилиши (масалан хавфли юк ташиш) билан 
боғлиқ фаолият ҳам юқори хавфли манбани билдиради.
Бундай ҳолатда ижарага олувчи ошиқча хавф манбаининг эгаси ҳисобланади. 
Ошиқча хавф манбаи тушунчаси транспорт воситасига, шунингдек, у билан 
боғлиқ ягона техник ва фойдаланиш босқичида ишлатиладиган бошқа объект-
ларга ҳам тааллуқлидир. Булар турли механизмлр, қурилмалар, жиҳозлар 
(масалан, юк солувчи механизмлар, траллар, тиркамалар ва ҳ.к.) Бундай объект-
лар ЎзР ФКнинг 90-моддаси мазмунига кўра мансуб ашё сифатида қаралади.
Ўз. Р ФКнинг 999-моддасига мувофиқ, ошиқча хавф манбаи натижа-
сида етказилган зарар учун жавобгарлик унинг эгасига юкланади. Эгаси 
деганда қонуний (титул) эга тушунилади. Умумий қоидаларга кўра, бундай 
эгалар қаторига ижарага олувчи ҳам киритилган. Аммо унга нисбатан 
жавобгарлик фақат ошиқча хавф манбаи ижарага берувчининг техник ва 
тезкор назоратидан чиқиб, ижарага олувчига ўтказилгандагина юкланади.
1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида назарда тутилган ҳолатда 
транспорт воситаси ижарага берувчининг назоратидан чиқмайди, чунки 
уни бошқариш ва техник фойдаланиш унинг ходимлари (экипажи) томо-
нидан амалга оширилади. Шунинг учун ижарага олинган транспорт 
воситаси билан учинчи шахсларга нисбатан етазилган зарар учун жавоб-
гарлик ижарага берувчига юкланади.
Агар ушбу зарар экипаж аъзоларининг ҳар қайсисининг ҳаракати ёки 
ҳаракатсизлиги натижасида юзага келган бўлса, унда ижарага берувчи 
иш берувчи сифатида юридик шахс ёки фуқаронинг унинг ўз ходимлари 
томонидан меҳнат (хизмат, мансабдорлик) мажбуриятларини бажаришда 
етказилган зарар учун жавобгарликни белгиловчи Ўз. Р ФКнинг 989-мод-
дасида белгиланган тартибда уларнинг ҳаракати учун жавоб беради.
Ижарага берувчининг транспорт воситаси билан етказилган зарар 
учун жавобгарлиги унинг ошиқча хавф манбаи эгаси сифатида айби 
билан боғлиқ бўлмаганда ҳам келиб чиқади.


330
Ўз. Р ФКнинг 1001-моддаси қоидаларидан фойдаланиб ва уни ривож-
лантириб шарҳланаётган модда ижарага берувчини ижарага олувчидан 
учинчи шахсларга тўланган маблағни регресс тартибида (қайтарма талаб) 
талаб қилишга агар зарар ижарага олувчининг айби билан етказилган-
лигини исботласа ҳақлидир деб кўрсатади.
2. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми ҳам Ўз. Р ФКнинг 999-моддаси 
қоидаларидан келиб чиқиб ошиқча хавф манбаидан етказилган зарарни 
унинг қонуний асосда, шу жумладан, ижара ҳуқуқи бўлган ҳолатда 
ҳисобланган юридик шахс ёки фуқарога қоплашни юклашдан келиб 
чиқади. Ижарага олувчининг жавобгарлиги муқаррардир чунки, у унинг 
айби бўдмаганда ҳам келиб чиқади.
Шарҳланаётган моддада ўрнатилган жавобгарлик масаласини тартибга 
солиш Ўз. Р ФКнинг 57-бобида белгиланган, зарар етказишдан келиб 
чиқадиган мажбуриятларга доир қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Шарҳланаётган модда императив бўлиб, ўз навбатида тарафлар 
ўзларининг келишуви билан уни ўзгартира олмайдилар.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish