Збекистон республикасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

Биринчидан,
шарт нома предмети — транспорт воситаси бўлиб, у 
малакали экипаж томонидан бошқариш ва тегишли тартибда техник 
фойдаланишни талаб қилади. Ўз. Р ФК 34 боби 3 параграфи нормалари 
биринчи навбатда денгиз, дарё ва ҳаво кемаларини ижарага бериш учун 
зарур. Албатта бу нормалар мотоцикл, велосипед ва шунга ўхшаган 
транспорт воситаларига тадбиқ қилинмайди. Улар бўйича мулк ижараси 
муносабатлари ижара ҳақидаги Умумий нормалар (Ўз. Р ФК 34 боби 1 
параграфи) ёки ушбу бобнинг 2 параграфи нормалари билан (агарда 
ижарага берувчи сифатида тадбиркорлик фаолиятининг ушбу тури билан 
доимий равишда шуғулланувчи прокат ташкилоти қатнашаётган бўлса) 
тартибга солинади.
Иккинчидан, 
транспорт воситасини ижарага олувчига эгалик қилиш 
ва фойдаланиш учун бериш. Ҳаттоки, транспорт воситасини бошқариш 


308
ва техник фойдаланиш ижарага берувчининг экипажи томонидан амалга 
оширилаётганда ҳам шарт нома предметига эгалик қилиш ҳуқуқи ижарага 
олувчига тегишли бўлади, чунки айнан у транспорт воситасидан тижорат 
мақсадларида фойдаланади.
Учинчидан,
шарт нома предметидан мақсадли фойдаланиш: транс-
порт воситаси пассажирлар, юклар, почта, багажларни ташиш ва бук-
сировка учун ижарага олинади. Ижарага олувчи транспорт воситасини 
шарт номада кўрсатилган мақсадли фойдаланишни ўзгартирмаган ҳолда 
ижарага берувчининг розилиги билан иккиламчи ижарага бериши мумкин.
Ўз. Р ФК 564-моддаси 1-қисмида транспорт воситасини экипажи 
билан ижарага бериш шарт номаси реал шарт нома сифатида белгиланган. 
Шунга қарамай, ушбу шарт номанинг тури сифатида денгиз транспортида 
қўлланиладиган вақтинчалик (тайм-чартер) кемани юк ташиш учун ёллаш 
(фрахтлаш) консенсуал шарт нома моделига эга.
Консенсуал шарт нома уни тузишга тарафларни ўзаро розилигидан 
бошқа уни расмийлаштириш ва бажариш бўйича қандайдир шартларни 
талаб қилмайди.
Транспорт воситасидан техник фойдаланишни амалга оширувчи пер-
сонал экипаж деб юритилади. Шунга кўра шарт нома нисбатан қисқа — 
транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш номи билан ата-
лади. Ушбу шарт нома шунингдек вақтинчалик юк ташиш учун ёллаш 
(фрахтлаш) шарт номаси ёки тайм-чартер шарт номаси (инглиз тилидан 
time-charter) деб ҳам юритилади. У денгиз кемачилигида денгиз кемаси 
ижара объекти бўлганда ишлатилади.
Тайм-чартер шарт номасидан, шунингдек, ҳаво кемаси ижарасида 
ҳам фойдаланилади. Вақтинчалик (тайм-чартер) юк ташиш учун ёллаш 
(фрахтлаш) шарт номасини йўловчи (багаж, юк) ташиш шарт номасининг 
тури бўлган чартер шарт номасидан фарқлаш лозим. Уни тузиш, шунинг-
дек, унинг шакли ва турлари транспорт уставлари ва кодексларида 
белгиланади.
Ижара шарт номасининг объекти ерда юрадиган транспорт воситаси 
бўлса, “ижара” термини, агарда ҳаво, денгиз ёки дарё транспорти воситаси 
бўлса “фрахт” термини ишлатилади. Шунга боғлиқ равишда тарафлар 
тегишлича — ижарага берувчи ва ижарага олувчи ёки фрахтга берувчи 
ва фрахтга олувчи деб номланади.


309
Тартибга солиш предмети бўлиб, рейс ёки бир неча рейсларни фрахт-
лашдан (Ўз. Р ФК 712-моддаси) фарқли равишда, тегишлича транспорт 
воситаси ижараси ёки уни вақтинчалик фрахтлаш бўйича муносабатлар 
ҳисобланади. Мажбуриятнинг моҳияти у ёки бу ҳолатда ҳам бир хил, 
яъни ижрага берувчи томонидан тарнспорт воситасини вақтинчалик 
фойдаланишга беришдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг (Ўз. Р ҲК) 99-моддасига 
мувофиқ, чартер (ҳаво кемасини кира қилиш) шарт номаси бўйича бир 
томон (кирага берувчи) иккинчи томон (кирага олувчи)га ҳақ эвазига бир 
ёки бир неча ҳаво кемасини йўловчилар, қўл юки, юк ва почта ташиш 
ёхуд бошқа мақсадларда фойдаланишга бир ёки бир неча парвоз учун 
тўлиқ бериб туриш мажбуриятини олади.
Ўз. Р ФК транспорт воситасини ушбу шарт нома предметининг ашёвий 
компоненти сифатида умумий тушунчасини ҳам, транспорт воситалари-
нинг тегишли турга кўра классификацияси бўйича махсус тушунчасини 
ҳам бермайди. Бу ҳолатлар ҳуқуқнинг бошқа манбаларида, хусусан 
транспорт уставлари, кодекслари ва техник қоидаларда ўз ифодасини 
топган. Масалан, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги 
томонидан 1999 йил 18 июлда тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 9 июлда 769-сон билан рўйхатга 
олинган “Ўзбекистон Республикаси ички кема йўллари бўйича сузиш 
Қоидалари”га мувофиқ “кема” — одамлар, юклар ташиш ёки сувда 
бошқа ишларни бажариш учун махсус мўлжалланган сузувчи восита 
ҳисобланади.
Шу билан бирга майдонда ҳаракатланиш учун махсус мўлжалланган 
транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган ўз-ўзидан 
ҳаракат қилувчи машиналардан — ер қазиш машиналари, экска-
ваторлар, бульдозерлар, рельс ётқизувчи машиналар, тракторлар, 
қишлоқ хўжалиги комбайнлари ва бошқалардан ажратиш муҳим. 
Ушбу машиналар мазкур шарт номанинг предмети бўла олмайди, 
чунки уларнинг майдонда ҳаракат қилиши техник зарурат туфайли 
ушбу воситалардан мақсадли фойдаланиш нуқтаи назаридан ёрдамчи 
хусусиятга эга.
Ўз. Р ФК шарҳланаётган параграфи билан тартибга солинадиган объект 
сифатидаги транспорт воситаларига трубопровод транспорти, шунинг-


310
дек, техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган, махсус давлат рўйхатидан 
(ҳисобидан) ўтиш талаб қилинмайдиган механик транспорт воситалари — 
велосипедлар, қайиқлар, мопедлар ва бошқалар кирмайди.
Шарт нома ҳуқуқи доктринасида шаклланган нуқтаи назарга кўра 34 
бобнинг ушбу параграфи билан тартибга солиш мазмунига кўра транспорт 
воситалари ижара шарт номаси объекти бўлиб фақат экипаж томонидан 
бошқариш талаб қилинадиган транспорт воситалари(масалан, денгиз, 
дарё, ҳаво кемалари) ҳисобланади. Чунки бундай шарт номаларнинг асосий 
белгиси ва бир вақтнинг ўзида унинг ички турланишига асос шарт нома 
тарафларидан бирига транспорт воситасини бошқариш ва ундан техник 
фойдаланиш мажбуриятини юклаш ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, автомобиль транспорти, хусусан оғир юк 
кўтарадиган юк машиналари ва пассажирлар ташийдиган автобусларга 
нисбатан унча катта бўлмаган истиснолар билан албатта таълуқли 
бўлиши мумкин. Уларни профессионал бошқариш ва уларга техник 
хизмат кўрсатиш кўп сонли ходимларни (командани, экапажни) талаб 
қилмасада, улардан тадбиркорлик мақсадида фойдаланиш ушбу муноса-
батларга нисбатан шарҳланаётган параграфнинг ижарага оид нормаларини 
татбиқ этишни талаб қилади.
Шарт нома предметининг икинчи компоненти — хизмат кўрсатиш. 
Улар икки кўринишда бўлади: транспорт воситасини бошқариш бўйича 
хизмат кўрсатиш ва ундан техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш.
Транспорт воситасини бошқариш бўйича хизмат кўрсатиш ўз ичига 
ҳайдаш, учиш каби ҳаракатларни, шунингдек бунинг учун зарур бўлган 
хизматларни, масалан, навигация, алоқа хизматларини ва бошқаларни 
олади. Бу хизматлар комплекси транспорт воситасининг тури ва техник 
хусусиятига боғлиқ равишда аниқланади.
Техник фойдаланиш деганда транспорт воситасини техник жиҳатдан 
нормал, фойдаланиш учун яроқли ҳолатда (мойлаш, деталларини алмаш-
тириш, механизмларни созлаш, приборларни назорат қилиш ва ҳ.к.) 
сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш тушунилади.
Хизмат кўрсатишнинг ҳар икки тури бир-бири билан чамбарчас 
боғланган бўлиб, уларни амалий жиҳатдан ажратиш мақсадга мувофиқ 
эмас. Шунинг учун ҳам шарт номада уларни комплекс тарзда кўрсатиш 
назарда тутилади.


311
Шарҳланаётган моддада қайд қилинган шарт номанинг тушунчасида 
тарафларнинг юридик мақоми махсус белгиланмаган. Шундай экан, умумий 
қоида бўйича тараф сифатида юридик шахслар ҳам, жисмоний шахслар 
ҳам, тадбиркорлар ҳам, тадбиркор бўлмаганлар ҳам иштирок этишлари 
мумкин. Бироқ, айрим ҳолларда қонунлар билан шарт нома тарафларига 
қўшимча талаблар белгиланиши мумкинлигини назарда тутиш муҳим.
Хусусан, Ўз. Р ХК 44-моддасига мувофиқ ҳаво кемасига мулк ҳуқуқи 
ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эгалик қилувчи, шу ҳаво кемасидан 
фойдаланишни амалга ошириш қобилияти эксплуатант сертификати билан 
тасдиқланган юридик ёки жисмоний шахс ҳаво кемасининг эксплуатанти 
деб эътироф этилади. Эксплуатант сертификати Авиация маъмурияти 
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган 
тартибда берилади. Бунда хусусий ва ижарадаги ҳаво кемаларининг, пар-
возга оид ва техника хизматлари тузилмаларининг мавжудлиги бундай 
сертификатни олиш учун мажбурий шартдир.
Сетификация масалалари Ўз. Р ҲК 44–46-моддалари билан тар-
тибга солинади. Бундан ташқари Ўз. Р ҲК ички ҳамда халқаро ҳаво 
йўналишларида йўловчиларни ва юкларни ташиш, аэропортларда ҳаво 
кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво транспортида ташиш билан 
боғлиқ бўлган фаолият учун ҳамда авиация ишларини бажариш учун 
лицензиялар талабларини ҳам белгилайди (Ўз. Р ҲК 95, 96-моддалари, 
Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицен-
зиялаш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2003 йил 21 августда 360-сон Қарори билан тасдиқланган 
«Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда 
юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низом, «Аэро-
портларда ҳаво кемаларига ташиш ишлари билан боғлиқ хизмат кўрсатиш 
фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низом, «Авиация ишларини 
бажариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низом).
Ўз. Р ҲК 95-моддасига мувофиқ, ҳаво транспортида ташиш ёки авиация 
ишларини бажариш истагини билдирган ҳаво кемасининг эксплуатанти 
тегишли фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома (лицензия) олиши 
лозим.
Ички ҳамда халқаро ҳаво йўналишларида йўловчиларни ва юкларни 
ташиш, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво 


312
транспортида ташиш билан боғлиқ бўлган фаолият учун ҳамда авиация 
ишларини бажариш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазир-
лар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади. Бутунлай ёки 
қисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бажариладиган 
ҳаво транспортида ташиш ва авиация ишлари учун рухсатнома бериш 
ушбу Кодекс, ҳудудида бундай фаолият юритиладиган давлат қонунлари 
ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларида белгиланган 
тартибда амалга оширилади.
Тижорат асосида амалга ошириладиган авиация ишларини бажариш 
фаолияти лицензияланиши керак.
Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этили-
шини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Дава-
вианазорат» инспекцияси томонидан амалга оширилади
Ушбу талабларнинг барчаси транспортда хавфсизликни таъминлашга 
қаратилган бўлиб, улар ижарага берувчига тааллуқлидир, чунки у транс-
порт воситасидан техник фойдаланишни давом эттиради. Бундан ташқари 
у ўз кучи билан транспорт воситасини бошқариш ҳамда техник фой-
даланиш бўйича хизмат кўрсатишни у билан меҳнат муносабатларида 
бўлган шахслар (персонал, ходимлари) орқали амалга ошириши лозим. 
Шарт номанинг бу қисмини учинчи шахслар томонидан бажарилишига 
йўл қўйилмайди.
Транспорт хизматларини лицензиялаш ва сертификациялаш ҳақидаги 
талаблар ижарага олувчига татбиқ қилинмайди, чунки у транспорт воси-
тасидан техник фойдаланишни амалга оширмайди.
2. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми транспорт воситасини экипаж-
сиз ижарага бериш шарт номасига бағишланган. Транспорт воситасини 
ижарага бериш шарт номасининг мазкур тури классик типдаги мажбу-
риятни — ашё шаклидаги мулкни ижарага беришни келтириб чиқаради. 
Шарҳланаётган моддада акс этган шарт нома тушунчасига кўра, ижарага 
берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича 
хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун 
ижарага олувчига беради. Ижара предмети бўлиб транспорт воситаси 
ҳисобланади. У ўз ичига транспорт воситасини бошқариш ва техник 
фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш каби компонентларни олмайди. 
Бундан келиб чиқадики, транспорт воситасини бошқариш ва ундан (тижо-


313
рат ва техник) фойдаланишни ижарага олувчининг ўзи — ўз ходимлари 
(персонали, экипажи) орқали амалга оширади.
Шарт номанинг тушунчасида тарафларнинг махсус хусусияти 
кўрсатилмаган ва уларга нисбатан ҳеч қандай талаблар белгиланма-
ган. Бироқ, шуни назарда тутиш лозимки, транспорт воситаси, айрим 
ҳолларда эса ундан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган фаолият 
(масалан, хавфли юкларни ташиш) атрофдагиларга юқори даражадаги 
хавф туғдириши мумкин.
Шунинг учун ҳам шарт номанинг ҳар икки тарафи бошқа норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган махсус малака талабларига, яъни 
транспорт уставлари, кодекслари ва бошқа қонун ҳужжатларидаги лицен-
зиялаш, сертификатлаш ва аттестация ҳақидаги норма талабларига жавоб 
беришлари шарт.
3. Ўз. Р ФК 34 боби 3 параграфида ижара ҳақидаги умумий қоидаларни 
ўзгартирувчи бир қатор нормалар мавжуд. Шундай нормалардан бири 
Ўз. Р ФК 564-моддасининг 3-қисмидир. У шарт номани номуайян муд-
датга қайта тузиш ҳақидаги умумий қоидани бекор қилади ва Ўз. Р ФК 
553-моддаси ушбу шарт номага нисбатан қўлланмаслигини белгилайди.
Бундан келиб чиққан ҳолда ижарага олувчи янги муддатга айнан 
шундай шарт номани тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмайди. Аммо, бу 
тарафларга янгидан шарт номавий муносабатларга киришишга ҳалақит 
бермайди. Агарда ижарага олувчига рад жавоби берилиб, шарт нома бошқа 
шахс билан тузилса, ижарага олувчи янги тузилган шарт нома бўйича 
ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзига суд орқали ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish