Збекистон республикасининг


-модда. Ижарага берувчининг талаби бўйича мулк ижараси



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

551-модда. Ижарага берувчининг талаби бўйича мулк ижараси 
шарт номасини муддатидан олдин бекор қилиш
Мулк ижараси шарт номаси ижарага берувчининг талаби билан 
суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин, агар 
ижарага олувчи:
ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамасдан мол-
мулкдан шарт нома шартларини ёки мол-мулкнинг вазифаларини 
жиддий равишда бузган ёхуд бир неча марта бузган ҳолда фойдаланса;


287
мол-мулкни жиддий ёмонлаштирса;
шарт номада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки марта
-
дан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса;
қонун ҳужжатларига ёки шарт номага мувофиқ капитал таъмирлаш 
ишларини бажариш ижарага олувчи зиммасидаги мажбурият бўлган 
ҳолларда шарт номада белгиланган муддатларда, шарт номада бундай 
муддат белгиланган бўлмаса, оқилона муддатларда мол-мулк ни 
капитал таъмирлашни амалга оширмаса.
Мулк ижараси шарт номасида ушбу Кодекснинг 382-моддаси 
иккинчи қисмига мувофиқ ижарага берувчининг талаби билан 
шарт номани муддатидан олдин бекор қилишнинг бошқа асослари 
ҳам белгиланиши мумкин.
Ижарага берувчи ижарага олувчини ёзма равишда огоҳлан тирга-
нидан ва унга ўз мажбуриятларини бажариш учун имконият берга
-
нидан кейингина шарт нома муддатидан олдин бекор қилинишини 
талаб қилишга ҳақли.
1. ФК 382-моддаси 2 қисмида агар шарт нома бўйича тарафлардан 
бири шарт номани жиддий равишда бузса иккинчи тарафнинг талаби 
билан шарт нома суд томонидан бекор қилиниши мумкин.
ФК 551 ва 552-моддаларида мулк ижараси шарт номаси тарафларидан 
бирининг талаби билан шарт номани муддатидан олдин бекор қилиш 
асослари кўрсатиб ўтилган.
Ижарага берувчи ижарага олувчи ўз мажбуриятларини бажармаса, суд 
тартибида қуйидаги ҳолларда талаб қилиши мумкин:
1) ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамасдан мол-
мулкдан шарт нома шартларини ёки мол-мулкнинг вазифаларини жид-
дий равишда бузган ёхуд бир неча марта бузган ҳолда фойдаланса (ФК 
545-моддаси шарҳига қаранг);
2) мол-мулкни жиддий ёмонлаштирса, бу ўз навбатида ижарага олин-
ган мол-мулкни сақлаш мажбуриятини бузиш натижасида юз беради (ФК 
548-моддаси шарҳига қаранг);
3) шарт номада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан 
ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса. Ушбу чора 
ФК 544-моддаси 7-қисмида белгиланган чоралар самара бермаган ҳолларда, 
шунингдек ушбу чора тўғридан-тўғри ҳам қўлланилиши мумкин.


288
4) қонун ҳужжатларига ёки шарт номага мувофиқ капитал таъмир-
лаш мажбуриятини амалга оширмаса. Ушбу мажбурият ижарага олувчи 
зиммасига фақат қонун ёки шарт номада назарда тутилган ҳолларда 
юклатилиши мумкин.
Юқорида кўрсатиб ўтилган тўртта асос императив норма бўлиб тараф-
лар келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас. Бунда тарафлар шарт-
номада мулк ижараси шарт номасини муддатидан олдин бекор қилиш 
асосларини назарда тутишлари мумкин.
Кўрсатиб ўтилган асослардан бирининг мавжуд бўлиши шарт номани муд-
датидан олдин бекор қилишни талаб қилиш учун етарли бўлиб ҳисобланади.
2. Ижарага берувчи судга шарт номани муддатидан олдин бекор 
қилишни талаб қилиб мурожаат қилишидан олдан ижарага олувчини 
оқилона муддатда мажбуриятларни бажариши зарурлиги ҳақида ёзма 
равишда огоҳлантириши лозим. Бунда судга мурожаат қилингунча ижарага 
олувчи томонидан йўл қўйилган бузилишларни бартараф этиш муддати 
ўтган бўлиши лозим. Акс ҳолда ижарага олувчи ушбу камчиликларни 
бартараф этиш имкониятидан маҳрум бўлган бўлади ва суд томонидан 
даъво аризасини қабул қилиш рад қилинишига асос бўлади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish