Збекистон республикасининг


-модда. Бошқа шахснинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet452/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   448   449   450   451   452   453   454   455   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

827-модда. Бошқа шахснинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз 
ҳаракат қилувчи шахснинг мажбуриятлари
Бошқа шахснинг манфаатларини кўзлаб, унинг топшириғисиз 
ҳаракат қилувчи шахс биринчи имконият туғилиши биланоқ, бу 
ҳақда манфаатдор шахсга хабар бериши шарт. Агар манфаатдор шахс 
бу ҳаракатларни маъқулласа, шундан кейин топшириқ шарт номаси 
тўғрисидаги қоидалар тарафларнинг муносабатларига нисбатан 
қўлланади. Мазкур ҳаракатлар маъқулланмаган тақдирда улар 
бўйича жавобгарлик топшириқсиз ҳаракат қилган шахс зиммасига 
юклатилади.
Манфаатдор шахсни хабардор қилиш мумкин бўлмаса, ҳаракат-
ларни топшириқсиз бошлаган шахс уларни охирига етказиши, ман
-
фаатдор шахс учун салбий мулкий оқибатларнинг олдини олиш 
бўйича ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўриши шарт. Бунда 
топшириқсиз ҳаракат қилган шахс ишни юритиш билан боғлиқ 
бўлган ҳамма нарсани, шу жумладан тузилган битимлар бўйича 
мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши шарт.
Агар бошқа шахснинг манфаатларини кўзлаб унинг топшириғисиз 
ҳаракат қилаётган шахс биринчи имконият туғилиши биланоқ бу 
ҳақда манфаатдор шахсни хабардор қилмаса, у қилинган харажат
-
ларни қоплашни талаб қилишга ҳақли эмас.
Бошқа шахснинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат 
қилаётган шахс тегишли фаолиятнинг амалга оширилишидан ман
-
фаатдор бўлган фуқаро вафот этган ёки юридик шахснинг фаолияти 


827
тўхтатилган тақдирда ҳам манфаатдор шахснинг меросхўрлари (қонуний 
ворислари) унинг ўрнини олгунларича бошланган фаолият ни давом 
эттириши шарт.
1. Ушбу моданинг 1-қисмида бегона шахснинг манфаатини кўзлаб 
ҳаракат қилаётган шахсга қўйиладиган асосий талаблардан бири мавжуд. 
Ушбу шахс биринчи имконият туғилиши билан ўз ҳаракатлари ҳақида 
манфаатдор шахсга хабар қилиши шарт.
Шунингдек, бу ҳолатда манфаатдор шахс томонидан унинг манфаат-
лари йўлида амалга оширилган ҳаракатларни маьқуллаши оқибатлари 
ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Модомики ҳаракатланаётган шахс ўз 
ҳаракатлари билан ўз иродасини ифодаласа, манфаатдор шахс ушбу 
ҳаракатларнинг оқибатларини ўзига қабул қилиб ўзининг муқобил иро-
дасини ўз маьқуллаши билан ифодалайди ва шу маьқуллаган пайтдан 
бошлаб томонлар тегишли шарт номани тузган ҳисобланадилар. Агар 
юридик характердаги хизматлар кўрсатилган ҳаракатлар (битим тузил-
ган, манфаатдор шахснинг мажбурияти бажарилган) бўлса томонлар 
тасдиқлаганидан кейин топшириқ шарт номаси тузилган бўлади; агар 
ҳаракатлар маьлум ишларни амалга оширишда ифодаланса томонлар 
пудрат шарт номасини тузган ҳисобланадилар; агар шахснинг ҳаракатлари, 
масалан, мулкни сақлашда ифодаланса манфаатдор шахснинг маьқуллаши 
омонат сақлаш шарт номасининг тузилганлигини англатади. Бунда ман-
фаатдор шахснинг оғзаки мқьқуллаши етарлидир.
Шунингдек, модданинг бу қисмида манфаатдор шахс томонидан унинг 
манфаатлари йўлида амалга оширилган ҳаракатларни маьқулламаслиги 
оқибатлари ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Ҳаракатланаётган шахсга ман-
фаатдор шахснинг маьқулламаганлиги маьлум бўлиши биланоқ у дарҳол 
ўз ҳаракатларини тўхтатиши керак, акс ҳолда унинг келгусидаги барча 
ҳаракатлари унинг ўзида қолади. Манфаатдор шахс ушбу ҳаракатлар бўйича 
уларни амалга оширган шахсга нисбатан ҳам, учинчи шахсларга нисбатан 
ҳам мажбур ҳисобланмайди. Бу шуни англатадики, агар маьқулланмагандан 
кейин ҳаракатларни амалга ошираётган шахс қандайдир харажатларни 
кўтарадиган бўлса, бу харажатларни қоплаш талаб қилинмайди. Агар, у 
манфаатдор шахснинг маьқулламаганига қарамасдан бирор битим тузади-
ган бўлса, бу битим бўйича мажбурият унинг манфаатлари йўлида ҳаракат 
қилган шахснинг эмас, балки унинг ўзида қолади.


828
Шу ўринда таькидлаш керакки, умумий қоидадан мустасно, бошқа 
шахснинг манфаатлари йўлида унинг иродасига қарши ҳаракатлага ҳам 
йўл қўйилади, лекин фақат агар бу ҳаракатлар қутқарилаётган шахснинг 
ҳаёти учун хавфни бартараф қилишга қаратилган бўлса. Бошқа бир 
мустасно ҳолат шундан иборатки, қандайдир шахсни боқиш, масалан, 
ёш бола ёки қария ёки бемор кишини, уни боқиш мажбурияти бўлиб, 
лекин бу мажбуриятни бажармаганда ушбу масьул шахснинг хоҳишига 
қарамасдан бажарилади.
2. Агар, ҳаракатланаётган шахс обьектив сабабларга кўра манфаатдор 
шахсни хабардор қила олмаса, яни унга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича, 
унда у бу ҳақида ҳаракатларни амалга ошириш ёки уни мантиқий охирига 
етказиши керак бўлган шахсга хабар қилиш имконияти пайдо бўлгунча 
ўз ҳаракатини амалга оширишни давом эттириши лозим.
Фикримизча, бошланган ишни охиригача етказиш мажбуриятини 
қонунчилик даражасида мустаҳкамлаб қўйилиши, амалга ошираётган 
шахснинг ўзи томонидан уни тугатишни мақсадга мувофиқлиги — чунки 
кўриб чиқилаётган институтнинг квалификациявий белгиси бегона шахс-
нинг манфаатини кўзлаб ҳаракат қилишнинг ихтиёрийлиги ҳисобланади, 
яьни шарт номадан ёки қонундан келиб чиқувчи мажбурият мавжуд 
бўлмаганда у ёки бу шаклда ҳаракат қилишдир.
Барча ҳаракатларни тўғридан-тўғри ушбу ҳолатда бошлаган шахс 
томонидан тўлиқ тугатилиши манфаатдор шахсдан зарарни қоплашни 
тўла ҳажмда талаб қилиш имкониятини ҳам ифодалайди.
3. Агар, бошқа шахснинг манфаати йўлида унинг топшириғисиз 
ҳаракатланаётган шахс биринчи имконият туғилиши билан манфаатдор 
шахс ни хабардор қилмаса, у сарфланган харажатларни талаб қилиш ҳуқуқига 
эга бўлмайди. Юридик характердаги ҳаракатлар билан боғлиқ ҳолатда 
ҳаракатланаётган шахс, айтайлик, битим тузишда маьлум таваккалчиликка 
боради, яьни у манфаатдор шахс нинг унинг манфаатлари йўлидаги битимни 
тузишга бўлган ҳаракатини маьқулламаслигини ҳисобга олиши керак. Шу 
муносабат билан бу битимларни тузишда унда барча «тарафдор» ва «қарши» 
ларни чамалаб кўриш имконияти мавжуд, у шубҳага борадиган бўлса бу 
битимларни тузмаслиги мумкин. Агар, бу ҳаракатлар фактик характерга эга 
бўлса, бунда ҳолат бирмунча бошқачароқ. Бу ерда бу ҳаракатлар уни амалга 
ошираётган шахс нинг ихтиёри билан эмас, фақатгина манфаатдор шахс нинг 


829
мулкига(ёнаётган иншоатдан қимматбаҳо расмларни чиқариш) ёки шахсга 
(инсоннинг соғлиги учун таҳдидларни бартараф этиш, ҳаётини қутқариш) 
етказилаётган зарарни бартараф этиш мақсадларида амалга оширилади. Бу ерда 
чуқур ўйлаб ўтиришга вақт йўқ. Шу муносабат билан, мазкур ҳаракатланаётган 
шахс хабар қилишнинг биринчи имконияти пайдо бўлгунча унда вужудга 
келган зарарни қоплашни талаб қилиши ҳуқуқига эга.
Уларнинг манфаати йўлида тегишли фаолият амалга оширилган 
фуқаронинг ўлими ёки юридик шахс нинг тугатилиши факти илгариги 
манфаатдор шахс нинг бу ҳақида хабари бор ёки йўқлигидан қатьи назар 
ҳаракатланаётган шахс нинг бошлаган фаолиятини тугатиш учун асос 
бўлмаслиги керак. Бу ерда шу нарса кўзда тутилияптики, муносабатлар 
ихтиёрий асослар қурилиши лозим.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   448   449   450   451   452   453   454   455   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish