Збекистон республикасининг


-модда. Топшириқни бажаришни бошқа шахсга



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet447/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   443   444   445   446   447   448   449   450   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

822-модда. Топшириқни бажаришни бошқа шахсга
ишониб топшириш
Агар топшириқ шарт номасида назарда тутилган бўлса ёки вакил 
топшириқ берувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 
вазият тақозоси билан мажбур бўлса, вакил топшириқнинг бажа
-
рилишини бошқа шахсга (ўринбосарга) топширишга ҳақли.


814
Топшириқни бажаришни бошқа шахсга ишониб топширган вакил 
бу ҳақда дарҳол топшириқ берувчини хабардор қилиши шарт.
Топшириқ берувчи вакил танлаган ўринбосарни рад этишга 
ҳақли, ўринбосарнинг номи топшириқ шарт номасида келтирилган 
ҳоллар бундан мустасно.
Агар вакил ўринбосарининг номи шарт номада кўрсатилган бўлса, 
вакил ишларнинг ўринбосар томонидан олиб борилиши учун жавоб
-
гар бўлмайди.
Агар ишларнинг ўринбосар томонидан олиб борилиши топшириқ 
шарт номасида назарда тутилган бўлса-ю, лекин ўринбосарнинг номи 
унда кўрсатилган бўлмаса, вакил ўринбосарнинг айбли ҳаракатлари 
учун жавобгар бўлмайди.
Агар вакилнинг ўринбосари томонидан иш юритилиши топшириқ 
шарт номасида назарда тутилмаган бўлса, вакил ўз ўринбосарининг 
ҳар қандай ҳаракатлари учун жавобгар бўлади.
1. Ушбу модда умумий қоидадан истиснолар қилиш мумкинлигига 
рухсат беради, юқорида таъкидлаб ўтилганидек (ФК 820-модда 1-қисми), 
вакил топшириқни шахсан бажариши лозим. Бундай номоддий восита-
чилик хизматларида вакилнинг шахси муҳим аҳамият касб этади. Вакил 
топшириқни бажаришда у ёки бу шахсларнинг ёрдамига мурожаат қилиш 
ҳуқуқига эга, уларга алоҳида вазифалар бериши мумкин, масалан, олин-
ган товарларни санаш, омбордан товарларни олиб бериш, ҳисоб-китоб 
ишларни амалга ошириш ва бошқалар. Агар, ишончномада ёки топшириқ 
шарт номасида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, ёрдамчиларнинг 
ҳаракатлари топшириқ берувчининг зиммасига мажбурият юкламайди. 
Бироқ топшириқни бажарилишини тўлиқ ёки қисман бошқа шахсга топ-
ширишга (ФК 140-моддасида) назарда тутилган ҳолатларда ва шартларда 
амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Топшириқнинг бажарилишини бошқа шахсга топшириш ўзига хос 
мажбурият юклайди, чунки ишончномада назарда тутилган бўлса ёки 
топшириқ берувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вазият 
тақозоси билан мажбур бўлсагина бошқа шахсга алмаштириш ҳуқуқига эга. 
Чунки, вакилнинг ўзи ишонч билдирилган шахс ҳисобланади, шу 
сабабли у топшириқнинг бажарилишини ўринбосарига топширганлиги 
тўғрисида дарҳол топшириқ берувчига бу ҳақда хабар бериши лозим.


815
Мисол учун, қарзни бошқага ўтказиш тўғрисидаги ишларда, бун-
дай ишларни бошқа шахсга топширишда кредитор-топшириқ берувчи-
нинг розилиги керак бўлади, шу сабабли вакил томонидан тайинланган 
ўринбосар топшириқ берувчи томонидан четлаштирилиши мумкин.
2. Ушбу модданинг 3-қисмида кўрсатилган ҳолатлар янги ҳисобланади. 
Топшириқ берувчининг топшириғини бажаришни ўринбосарга топшир-
ган вакил ўринбосарнинг ҳатти-ҳаракатлари учун жавоб берадими деган 
саволга ойдинлик киритади. Ўз-ўзидан тушунарлики, агар ўринбосар 
топшириқ берувчи томонидан тайинланган бўлса, унинг ҳаракатлари 
учун вакил жавоб бермайди.
3. Қонунчиликдаги барча талабларга риоя қилган ҳолда топшириқни 
бажаришни ўринбосарга топширган вакил топшириқ берувчи олдида 
фақатгина танлаган ўринбосари учун жавоб беради, ўринбосарнинг 
хатти-ҳаракатлари учун эмас. Мисол учун, вакил мураккаб ускунани 
қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзолаш масаласини, 
ушбу ускунанинг характеристикаси, хусусияти ва бошқа ҳолатлар 
тўғрисида тасаввурга эга бўлмаган шахсга ўринбосар сифатида топширса, 
нолойиқ ўринбосарга топширгани учун топшириқ берувчи олдида ушбу 
танлови учун жавоб беради. Бироқ топшириқ шарт номасида бўлиши 
мумкин бўлган ўринбосар кўрсатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда 
вакил топшириқ шарт номасида кўрсатилган ўрибосарга топшириб 
топшириқ берувчи олдида на ўринбосарнинг танлови учун, на унинг 
ҳатти-харакати учун жавоб бермайди.
Агарда, топшириқ шарт номасида ўринбосар томонидан ишларни 
юритиш масаласи кўрсатилмаган бўлса, вакил ўз ўринбосарининг барча 
ҳатти-ҳаракатлари учун жавоб беради.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   443   444   445   446   447   448   449   450   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish