Збекистон республикасининг


-модда. Пудрат шартномаси бўйича бажариладиган ишлар



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

632-модда. Пудрат шартномаси бўйича бажариладиган ишлар
Пудрат шартномаси ашёни тайёрлаш ёки уни қайта ишлаш (ишлов 
бериш) ёхуд бошқа ишни бажариб, натижасини буюртмачига бериш 
ёки бошқача тарзда топшириш ҳақида тузилади.
Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, иш пудратчининг материаллари, унинг кучи ва маблағлари 
ҳисобидан бажарилади.
Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутил
-
ган бўлмаса, буюртмачининг топшириғини бажариш усулларини 
пудратчи мустақил белгилайди.
Пудратчи ўзи берган материаллар ва ускуналарнинг сифати 
лозим даражада бўлмаганлиги учун, шунингдек учинчи шахслар 
ҳуқуқлари бўлган материаллар ва ускуналарни берганлиги учун 
жавобгар бўлади.
1. Ушбу модданинг асосий мақсади бўлиб пудрат шартномаси 
предметини аниқлаштириш ҳисобланади. Фуқаролик кодексининг 
632-моддасида пудрат шартномасини ташкил қилувчи ишлар рўйхати 
ашёни тайёрлашдан бошланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик 
кодексининг 185-моддасига мувофиқ мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, 


462
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. 
Қоида тариқасида буюртмачининг пудрат ишларининг натижасига 
нисбатан мулқ ҳуқуқи вужудга келиши ва ушбу ҳуқуқнинг вужудга 
келиш вақти бўлиб иш натижаларини қабул қилиш пайти ҳисобланади, 
кўчмас мулкка нисбатан эса — ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш пайти 
ҳисобланади.
Иккинчи қисмга мувофиқ, агар шартномада бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, иш пудратчининг хом-ашёси, кучи ва асбоб-ускуна-
ларидан фойдаланган ҳолда бажарилади. Бунда учинчи қисмга мувофиқ, 
агар пудрат шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, 
пудратчи буюртмачининг топшириғини бажариш усулларини мустақил 
танлайди.
2. Ушбу моддада келтирилган пудратнинг бошқа турида унинг пред-
мети бўлиб ашёни қайта ишлаш (ишлов бериш) ҳисобланади. Шундай 
қилиб, бунда ишнинг натижаси бўлиб қайта ишланган (ишлов берилган) 
ашё ҳисобланади. Бу ерда сўз пудратчи буюртмачидан қабул қилиб ола-
диган ашё (қайта ишлаш ёки ишлов бериш учун) тўғрисида бормоқда. 
Агар қайта ишлаш ёки ишлов бериш учун пудратчига топширилган ашё 
учинчи шахсдан олинган бўлса, бунда у тайёрланган ашё деб баҳоланиши 
керак. Фуқаролик кодексининг 632-моддасига биноан бошқа ашёни 
топшириш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ишларни бажаришга оид 
шартномаларни тузиш имконини беради. (масалан, монтаж, созлаш-ишга 
тушириш шарт номаси).
3. Халқаро ҳуқуқ нуқтаи-назаридан олиб қаралганда «ишлар» бино, 
иншоот ёки объектнинг қурилиши, қайта қурилиши, бузилиши, таъ-
мирланиши ёки янгиланиши, шу жумладан қурилиш майдонларини 
тайёрлаш, ер ковлаш, жиҳоз ёки материалларни ўрнатиш, қуриш, монтаж, 
пардозлаш ва жиҳозлаш шунингдек, қурилиш билан биргаликда олиб 
борилувчи бурғулаш, геодезия ишлари, сунъий йўлдош орқали расмга 
олиш, сейсмик ва шунга ўхшаш маҳсулот хариди шарт номаси бўйича 
кўрсатиладиган бошқа хизматларни билдиради, башарти уларнинг ҳақи 
умумий қурилиш ишлари учун тўланадиган ҳақдан кўпаймаган бўлса 
(ЮНСИТРАЛнинг товарлар (ишлар ва хизматлар) хариди тўғрисидаги 
намунавий Қонуннинг 2-моддаси d-банди).


463
Пудратда ишни ташкил қилиш катта аҳамиятга эга. Шуни таъкидлаш 
жоизки, агар пудрат шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, пудратчи буюртмачининг топшириғини бажариш усулларини 
пудратчи мустақил белгилайди (632-модда 3-қисми).
4. Тўртинчи қисмда пудратчининг ўзи тақдим этган материал ва 
асбоб ускуналар сифати етарли даражада бўлмаслиги ёки уларга нисба-
тан учинчи шахсларнинг ҳуқуқи мавжудлиги билан чекланганлиги учун 
жавобгарлиги белгиланган. Шунингдек, таъкидлаб ўтиш керакки, пудрат-
чининг нафақат ўзи тақдим этган материал ва асбоб ускуналар сифати 
етарли даражада бўлмаслиги ёки уларга нисбатан учинчи шахсларнинг 
ҳуқуқи мавжудлиги билан чекланганлиги, балки ишнинг сифати лозим 
даражада бўлмаганлиги учун ҳам жавобгарлиги белгиланган.
Материаллар ва асбоб ускуналар етишмаганлиги билан боғлиқ ҳолда 
шарт нома бажарилмаган ёки керакли даражада бажарилмаганда, башарти 
пудратчи ўзининг бунда айбсизлигини исботловчи далилларни (маса-
лан, буюртмачи берган материаллар яширин камчиликка эга бўлса, ёки 
шарт номада келишилган материалларни буюртмачи бермаса) шарт-
номанинг бажарилмаганлигини ёки лозим даражада бажарилмаганлиги 
учун жавобгар ҳисобланади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish