Збекистон республикасининг


-модда. Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

613-модда. Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шарт номасига биноан ижа
-
рага олувчи ижарага берувчининг розилиги билан ўзи ижарага олган 
бинонинг бир қисмини ёки ҳаммасини муайян муддатга иккиламчи 
ижарага олувчига беради. Иккиламчи ижарага олувчи уй-жойдан 
мустақил фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Уй-жойни ижарага 
бериш шарт номасига биноан ижарага олувчи ижарага берувчи олдида 
жавобгар бўлиб қолаверади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шарт номаси қонун 
ҳужжатларининг жон бошига тўғри келадиган уй-жой майдони 
нормаси ҳақидаги талабларига риоя этилган тақдирдагина тузи
-
лиши мумкин.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шарт номаси ҳақ эвазига 
амалга оширилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шарт номасининг муддати 
уй-жойни ижарага бериш шарт номасининг муддатидан кўп бўлиши 
мумкин эмас.


435
Уй-жойни ижарага бериш шарт номаси муддатидан олдин бекор 
қилинган тақдирда бир вақтнинг ўзида уй-жойни иккиламчи ижа
-
рага бериш шарт номаси ҳам бекор қилинади.
Янги муддатга шарт нома тузишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ тўғриси-
да ги қоида уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шарт номасига нис
-
батан татбиқ этилмайди.
Ижарага олувчининг ижара шарт номасидан келиб чиқадиган 
субъектив ҳуқуқларидан бири ўзи томонидан ижарага олинган жойни 
ёки унинг маълум қисмини бошқа шахс — иккиламчи ижарага олув-
чига иккиламчи ижарага бериш тўғрисидаги шарт номани тузган ҳолда 
бериш ҳуқуқидир.
1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида иккиламчи ижарага бериш 
шарт номасини тузиш учун ижарага олувчи ижарага берувчининг рози-
лиги олиниши талаб этилади. Шу билан бирга унда бундай розиликни 
олмасликнинг оқибатлари келтирилади. Демак, бундай битим қонун 
ҳужжатларига мувофиқ бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас саналади.
Қонун шарт номанинг шакли ҳақида бирор норма белгиламаган. Лекин, 
қонун билан ижара шарт номасининг ёзма шакли белгиланганидан келиб 
чиққан ҳолда унинг ёзма тарзда тузилиши кераклигини, ёзма шаклга амал 
қилмаслик эса, шарт номанинг тузилганлигини гувоҳ кўрсатмалари билан 
исботлаш имкониятидан маҳрум этишини англатади.
Уй-жойни ижарага бериш шарт номасига биноан ижарага олувчи 
ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади.
2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида иккиламчи ижарага 
бериш шарт номаси қонун ҳужжатларининг жон бошига тўғри келадиган 
уй-жой майдони нормаси ҳақидаги талабларига риоя этилган тақдирдагина 
тузилиши мумкинлиги тўғрисидаги қоида ўрнатилган
.
Яшаш жойининг ижтимоий нормаси хақида Ўзбекистон Республи-
касининг Уй-жой Кодексининг 42-моддасида сўз боради. Муниципал, 
идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан 
турар жойлар фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига 
мувофиқ берилади.
Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Респуб-
ликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 
томонидан бир киши ҳисобига ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган 


436
умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ноги-
ронлар учун эса — йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда 
белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28-июн-
даги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси 
коммунал уй-жой фонди тўғрисида»ги Низомнинг 4-бандига кўра, ком-
мунал уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага олувчи Ўзбекистон Респуб-
ликаси Уй-жой Кодексида ўрнатилган нормалар бўйича бир кишига 9 
квадрат метрдан кам бўлмаган миқдорда олади.
Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахслар бир хонага ёки 
бир хонали квартирага жойлаштирилишига йўл қўймаслик мақсадида 
муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой 
фондидан уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча турар 
жой берилиши мумкин.
Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой майдонининг ижтимоий 
нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони бир хона тарзида ёки 
ўн саккиз квадрат метрли умумий майдон миқдорида берилади. Айрим 
сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, 
Ўзбекистон Респуб ликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган 
рўйхат бўйича, шунингдек бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига 
кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори 
кўпайтирилиши мумкин.
3. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида қонун чиқарувчи 
иккиламчи ижарага бериш шарт номасининг молиявий томонига 
алоҳида урғу беради. Бу иккиламчи ижарага бериш шарт номаси ва ижа-
рачиларни кўчириб келишга чегаралар қўйиш мақсадида қилинганга 
ўхшайди.
4. Иккиламчи ижарага бериш шарт номасига нисбатан қатор чекловлар 
мавжуд. Масалан, унинг муддати уй-жойни ижарага бериш шарт номаси 
муддатидан ошмаслиги керак.
5. Уй-жойни ижарага бериш шарт номаси муддатдан олдин бекор 
қилинганда у билан уй-жойни ижарага бериш шарт номаси ҳам бекор 
бўлади. Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шарт номасига нисбатан 
янги муддатга шарт нома тузишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ тўғрисидаги 
қоида татбиқ этилмайди.


437
Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жой-
ларни иккиламчи ижарага беришга йўл қўйилмайди. (Ўзбекистон Респуб-
ликаси Уй-жой Кодексининг 57-моддаси, 7-қисми)
Муниципиал ва идоравий уй-жой фонди турар-жойларини иккиламчи 
ижарага бериш тартиби Ўзбекистон Респуб ликаси Уй-жой Кодексининг 
57, 58, 59-моддаларида кўрсатилган.
Ўзбекистон Респуб ликаси Уй-жой Кодексининг 58-моддасига биноан 
Муниципал ва идоравий уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни 
иккиламчи ижарага беришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди: агар 
иккиламчи ижарага олувчининг кўчиб кириши оқибатида ҳар бир яшов-
чига тўғри келадиган умумий майдон белгиланган нормадан камайиб 
кетса; агар унда Ўзбекистон Респуб ликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
томонидан тасдиқланган рўйхатдаги айрим сурункали касалликлар-
нинг оғир турлари билан касалланган шахслар яшаётган бўлса; ижарага 
берувчининг розилиги бўлмаса; ижарага олувчининг. унинг вояга етган 
оила аъзоларининг, у билан доимий яшаётган фуқароларнинг розилиги 
бўлмаса; турар жойни иккиламчи ижарага бериш қоидаларида белги-
ланган бошқа ҳолларда.
Муниципиал ва идоравий уй-жой фонди турар-жойларини иккиламчи 
ижарага бериш қоидалари қонунчилик билан белгиланади (ФКнинг 
613-моддасига қаранг).
Ўзбекистон Респуб ликаси Уй-жой Кодексининг 59-моддасида муни-
ципал ва идоравий уй-жой фондининг уйларидаги турар жойлардан 
иккиламчи ижарага бериш шарт номаси бўйича фойдаланганлик ва ком-
мунал хизматлар учун тўланадиган ҳақ миқдори тарафлар келишувига 
мувофиқ белгиланади, лекин унинг миқдори шу жой учун ижарага олувчи 
томонидан тўланаётган ҳақ ҳамда коммунал хизматлар ҳақидан ошиб 
кетмаслиги кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон Респуб ликаси Уй-жой Кодексининг 60-моддаси иккиламчи 
ижарага бериш шарт номасини бекор қилиш тартибини белгилайди.
Муниципал ва идоравий уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни 
иккиламчи ижарага бериш шарт номасининг муддати тугагандан сўнг 
иккиламчи ижарага олувчи шарт номани қайта тиклашни талаб қилишга 
ҳақли эмас ва у эгаллаб турган турар жойни ижарага олувчининг тала-
бидан кейин ҳам бўшатиб бермаса, унга бошқа турар жой берилмаган 


438
ҳолда суд тартибида кўчирилади. Ижарага бериш шарт номаси бекор 
қилинган ҳолларда ҳам иккиламчи ижарага олувчи унга бошқа турар 
жой берилмаган ҳолда худди шу тартибда кўчирилади.
Агар иккиламчи ижарага бериш шарт номаси муддати кўрсатилмай 
тузилган бўлса, ижарага олувчи иккиламчи ижарага бериш шарт номаси 
бекор қилиниши ҳақида иккиламчи ижарага олувчини уч ой олдин 
огоҳлантириши шарт.
Иккиламчи ижарага бериш шарт номаси, шунингдек Уй-жой Кодексини нг 
69-моддаси ҳамда 119-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган 
асосларга кўра ҳам бекор қилиниши мумкин.
6. Шарҳланаётган модданинг 6 қисми уй-жойни иккиламчи ижарага 
бериш шарт номасида шарт номани янги муддатга тузишдаги имтиёзли 
ҳуқуқ қоидаси амал қилмаслигини белгилайди. Шарҳланаётган модданинг 
мазкур қоидаси унинг юқоридаги иккиламчи ижарага олувчи турар-жой-
дан ўз истагига кўра фойдаланиш хуқуқини қўлга кирита олмаслиги, ва 
турар-жойни ижарага бериш шарт номасига кўра ижарага берувчи олдида 
ижарага олувчининг жавобгар бўлиб қолиши тўғрисидаги қисмларидан 
келиб чиқади. Қолаверса, иккиламчи ижарага бериш муддати уй-жой 
ижараси шарт номаси муддатидан ошмаслиги, шарт номанинг муддатдан 
аввал бекор қилиниши билан уй-жой ижараси шарт номаси ҳам бекор 
бўлиши ҳам бунга асос бўлади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish