Збекистон республикасининг


-модда. Бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк сотилганида



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

482-модда. Бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк сотилганида 
улар жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқ
Бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулкни сотиш шартномасига 
биноан сотиб олувчига бундай кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини 
топшириш билан бир вақтда ушбу кўчмас мулк жойлашган ва ундан 
фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасининг муайян қисмига 
бўлган ҳуқуқлар ҳам топширилади.


180
Сотувчи сотилаётган кўчмас мулк жойлашган ер участкасининг 
мулкдори бўлган тақдирда сотиб олувчига ер участкасининг тегишли 
қисмига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи ёхуд кўчмас мулкни сотиш 
шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ берилади.
Агар шартномада кўчмас мулкни сотиб олувчига топширила
-
диган тегишли ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган бўлмаса, 
сотиб олувчига ер участкасининг кўчмас мулк жойлашган ва бу 
кўчмас мулкдан фойдаланиш учун зарур бўлган муайян қисмига 
мулк ҳуқуқи ўтади.
Сотувчига мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлмаган ер участкасида 
жойлашган кўчмас мулкни, агар бундай участкадан фойдаланишнинг 
қонун ёки шартномада белгиланган шартларига зид бўлмаса, ана шу ер 
участкаси мулкдорининг розилигисиз сотишга йўл қўйилади. Бундай 
кўчмас мулк сотилганида сотиб олувчи кўчмас мулкни сотаётган шахс 
ер участкасининг тегишли қисмидан қандай шартларда фойдаланган 
бўлса, ўша шартларда фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади.
1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида бино, иншоот ва ер 
участкасида жойлашган бошқа кўчмас мулк сотилаётган пайтда сотиб 
олувчига кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ўтиши билан бир вақтда 
ер участкасига бўлган ҳуқуқ ҳам мос равишда ўтиши тўғрисида умумий 
қоидалар назарда тутилган.
Ер участкасидан доимий фойдаланиш ва эгалик қилиш ҳуқуқининг 
ўтиши тўғрисидаги қоида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 22-мод-
дасида ҳам белгиланган бўлиб, унда нафақат ер участкасида жойлашган 
кўчмас мулкнинг олди-сотди жараёнида, балки ер участкасида жойлаш-
ган бино ва иншоотга нисбатан мулк ҳуқуқининг ўтиши вақтида ҳам ер 
участкасига бўлган ҳуқуқнинг ўтиши назарда тутилган.
Шарҳланаётган модданинг умумий қоидалари асосида, олди-сотди 
жараёнида сотиб олувчига кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи билан 
бир вақтда ер участкасига тегишли ҳуқуқлар ҳам ўтади, шунингдек, Ер 
кодексининг 22-моддасининг талабларини ҳисобга олиб, улар айирбош-
лаш, ҳадя, кўчмас мулкини хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг 
устав капиталига киритиш ҳолатларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
2. Бино, иншоот ва бошқа ер участкасида жойлашган кўчмас мулк 
ҳамда ер участкасининг ўзи бошқа-бошқа шахсларга тегишли бўлган 


181
ҳолларда, шарҳланаётган модданинг 1-қисми қоидалари ва Ер кодексининг 
22-моддаси татбиқ этилади. Унга кўра, сотиб олувчи бино, иморат, иншоот 
жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш билан бирга 
олдинги мулкдор эга бўлган шароитлар ва ҳажмдан кам бўлмаган ҳолда 
ундан фойдаланишни талаб қилишга ҳақли
3. Агар ер участкасида жойлашган бино, иморат, иншоот ва ер 
участкасининг ўзи мулк ҳуқуқи асосида бир шахсга тегишли бўлса, Ўзбекистон 
Республикаси Ер кодексининг 22-моддаси қоидалари амал килади: Уй-жойга, 
чорбоғга бўлган мулк ҳуқуқи (сотиб олиш, ҳадя ёки мерос бўйича олиш ва 
бошқа холларда) жисмоний шахсга ўтган такдирда, ана шу иморатларга мулк 
ҳуқуқи билан биргаликда мазкур иморатлар жойлашган барча ер участкасига 
эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳам ўтади.
Шунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 22-моддаси 
талабларидан келиб чиқиб, бино, иморат, иншоотни ер участкасидан 
алоҳида ажратган ҳолда сотишга қаратилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий 
ҳисобланмайди.
4. Ер кодексининг 10-моддаси бешинчи қисмига асосан ер участкасини 
бўлишнинг имкони бўлмаса, умумий эгаликдаги ер участкаси ёки бир 
неча юридик ва жисмоний шахсларнинг биргаликда фойдаланадиган ер 
участкаси деб топилиб, бундай ҳолат ер участкаларига доимий эгалик 
қилиш ҳуқуқини ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи 
давлат ҳужжатларида акс эттирилади.
5. Шарҳланаётган модданинг 4-қисмида назарда тутилган шартларда 
кўчмас мулк сотилганида ер участкаси мулкдорининг розилиги талаб 
этилмайди. Бироқ олди-сотди ер участкасидан фойдаланишнинг шартнома 
ёки қонунда назарда тутилган шартларига (масалан, табиатни муҳофаза 
қилиш учун ундан мақсадли фойдаланишга) зид бўлса, кўчмас мулкни 
сотувчи бино, иншоот, иморатни сотиш учун ер эгасининг розилигини 
олиши лозим. Ушбу талабга риоя этмаслик кўчмас мулк олди-сотди 
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish