177-модда. Шартли ҳукм қилинган
шахсларнинг мажбуриятлари
Шартли ҳукм қилинган шахслар суд томонидан зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажариши, шунингдек чақирувга биноан жазоларни ижро этиш инспекциясида ҳозир бўлиши шарт. Узрли сабабсиз ҳозир бўлмаган маҳкум белгиланган тартибда мажбуран келтирилиши мумкин.
178-модда. Судга тақдимнома киритиш
Шартли ҳукм қилинган шахс хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи орган синов муддати мобайнида белгиланган чеклашларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритишга ҳақлидир.
Маҳкум зиммасига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаган ёки маъмурий ёхуд интизомий жавобгарликка тортилган ҳолларда маҳкум хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи орган жиноят-ҳуқуқий таъсир чорасини бекор қилиш ҳамда ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида судга тақдимнома киритади.
179-модда. Синов муддатини ҳисоблаш
Синов муддати ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади. (ЎзР 24.09.2007 й. ЎРҚ-115-сон Қонуни тахриридаги модда матни), (Олдинги тахририга қаранг)
180-модда. Шартли ҳукм қилинган шахс
хулқ-атвори устидан назоратни тугатиш
Шартли ҳукм қилинган шахс хулқ-атвори устидан назорат синов муддати тамом бўлиши билан тугатилади ва маҳкум жазоларни ижро этиш инспекцияси ёки ҳарбий қисм (муассаса) қўмондонлиги рўйхатидан чиқарилади.
33-БОБ. ТИББИЙ ЙЎСИНДАГИ
МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ
181-модда. Руҳий касалларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби
182-модда. Алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби
183-модда. Суд-психиатрия экспертизасини тайинлаш асослари
184-модда. Руҳий касалларни кўчириш
185-модда. Руҳий касалликлар шифохоналарида беморларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
186-модда. Руҳий касалликлар шифохоналарида беморларни сақлаш шароитлари
187-модда. Руҳий касалликлар шифохоналарида беморларни даволашни ташкил этиш
188-модда. Бемор қочиб кетган ёки вафот этган тақдирда шифохона маъмуриятининг ҳаракатлари
189-модда. Беморни руҳий касалликлар шифохонасидан чиқариш тўғрисида хабар
190-модда. Беморларни руҳий касалликлар шифохонасидан чиқариш тартиби
191-модда. Беморларни яшаш жойига юбориш
192-модда. Беморлар ва руҳий касалликлар шифохонаси ходимлари хавфсизлигини таъминлаш
193-модда. Руҳий касалликлар шифохоналарида мажбурий даволаш ўтказилиши устидан назорат
194-модда. Қамоқ жазосига ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби
Do'stlaringiz bilan baham: |