ёки кузатувчисиз юриши
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, ижобий тавсифга эга шахсларга муассасанинг қўриқланадиган ҳудуди доирасидан ташқарида соқчисиз ёки кузатувчисиз юришга рухсат этилиши мумкин.
Соқчисиз ёки кузатувчисиз юриш ҳуқуқи маҳкумларга қуйидаги ҳолларда берилади:
унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисми ўталганидан кейин;
оғир жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида ярми ўталганидан кейин;
ўта оғир жиноят учун, шунингдек илгари жазодан муддатидан олдин шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсга тайинланган жазо муддатининг камида учдан икки қисми ўталганидан кейин.
Қуйидагиларнинг соқчисиз ёки кузатувчисиз юришига йўл қўйилмайди:
интизомий жазоси бор маҳкумлар;
юқумли касалликларга чалинган, шунингдек мажбурий даволанишдан ўтаётган маҳкумлар;
I ва II гуруҳ ногиронлари; мазкур муассасага келганига олти ой тўлмаган маҳкумлар;
Жиноят кодекси 73-моддасининг тўртинчи қисмида санаб ўтилган маҳкумлар. Маҳкумларнинг соқчисиз ёки кузатувчисиз юриш тартиби ҳамда ҳар бир муассаса учун бундай ҳуқуқдан фойдаланадиган маҳкумлар сони Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
12-БОБ. МАҲКУМЛАРНИНГ МОДДИЙ-МАИШИЙ
ТАЪМИНОТИ ВА УЛАРГА ТИББИЙ
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
84-модда. Маҳкумларнинг яшаш жойи
85-модда. Маҳкумларнинг овқати
86-модда. Маҳкумларни уст-бош билан таъминлаш
87-модда. Маҳкумларнинг тиббий-санитария таъминоти
84-модда. Маҳкумларнинг яшаш жойи
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақлаш шароитига қараб умумий турар жойларда, хоналарда ёки камераларда яшайдилар.
Бир маҳкумга тўғри келадиган яшаш майдони нормаси қуйидаги миқдордан кам бўлиши мумкин эмас:
умумий турар жойларда - икки квадрат метр;
тергов ҳибсхоналари ва турмаларнинг умумий камераларида - икки ярим квадрат метр;
аёллар ва вояга етмаганлар сақланадиган колониялардаги умумий турар жойларда - уч квадрат метр;
бемор маҳкумлар сақланадиган палаталарда - тўрт квадрат метр;
интизомий бўлинмаларнинг камераларида ҳамда соқчисиз ёки кузатувчисиз юриш ҳуқуқидан фойдаланаётган маҳкумлар яшаши учун, шунингдек жазони манзил-колонияларда ўтаётган шахслар учун мўлжалланган хона типидаги турар жойларда - тўрт ярим квадрат метр.
Маҳкумларга ётиш учун алоҳида жой, кўрпа-тўшак, чойшаб ва керакли инвентар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |