алоҳида ҳолат жорий этиш
Табиий офат рўй берган, жазони ижро этиш муассасаси жойлашган ерда фавқулодда ёки ҳарбий ҳолат жорий этилган тақдирда, уруш даври мобайнида, маҳкумлар томонидан гуруҳ бўлиб бўйсунмаслик, шунингдек оммавий тартибсизлик содир этилганда муассасаларда алоҳида ҳолат жорий этилиши мумкин.
Алоҳида ҳолат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишилган ҳолда ўттиз суткагача бўлган муддатга жорий этилади. Алоҳида ҳолатнинг амал қилиш вақти алоҳида ҳолларда қўшимча равишда яна ўттиз суткагача узайтирилиши мумкин.
Алоҳида ҳолат амал қилиб турган даврда муассасаларда қўриқлаш ва назоратнинг кучайтирилган тури, объектларга киришнинг алоҳида тартиби жорий этилади, кун тартиби ўзгартирилиши, айрим хизматларнинг фаолияти чекланиши мумкин. Айни вақтда маҳкумларнинг айрим ҳуқуқлари чекланишига йўл қўйилади.
75-модда. Маҳкумларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари
ва энг зарур нарсаларни сотиб олиши
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар ўз шахсий ҳисобварағидаги пул ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни пул ўтказиш йўли билан сотиб олишлари мумкин.
Сарфлашга рухсат этиладиган пул миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади.
Маҳкумлар енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилганда, меҳнат нормаси ва меҳнат вазифаларини бажарганда, шунингдек байрам кунлари рағбатлантириш тарзида, маҳкумларга энг кам иш ҳақи белгиланган миқдорининг ўн фоизигача бўлган миқдорда қўшимча пул сарфлашга рухсат этилади.
Бир ой давомида сарфлашга рухсат этилган пулнинг умумий суммаси қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги лозим:
умумий тартибли колонияларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг уч бараваридан;
қаттиқ тартибли колонияларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки ярим бараваридан;
махсус тартибли колонияларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки бараваридан;
турмаларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг бир ярим бараваридан;
тарбия колонияларида, ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида, шунингдек маҳкум биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар ва жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида болалари бўлган аёллар учун - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг уч ярим бараваридан. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган миқдордан ортиқча пулга маҳкумлар тиббий хулоса асосида қўшимча равишда озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек кийим ва пойабзал сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Муассаса бошлиғи янги келган маҳкумга озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик фоизигача, манзил-колонияларда эса - тўлиқ миқдоригача бўлган суммада аванс беришга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: |